Предыдущая публикация
Дадамга ўхшарман эҳтимол.
Ё сиздан ўтганми яноқда,
Ярашиб туради битта ҳол.
Мен кимга ўхшайман онажон,
Кулгич бор иккала юзимда,
Кўзгуга қарасам дадамни,
Ҳам сизни кўраман кўзимда.
Мен кимга ўхшайман онажон,
Сизгами, дадамга барибир,
Сизларни танимай улғайдим,
Соғиниб келмайсиз бир ахир.
Қайдадир қизингиз бор сизни,
Мунғайган кўзлари интизор,
Сизларга жуда ҳам ўхшаган,
Яна бир қизалоқ қайда бор.
Сочларин ўрмаган онаси,
Отаси болам деб суймаган,
Болалар уйининг боласи,
Ҳеч кимга қиз бўлиб кўрмаган.
Мен сизга ўхшайман онажон,
Мен сизга ўхшайман дадажон..(М.С)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев