Александр Шадрин вафот этди "Локомотив" ҳужумчиси Александр Шадрин вафот этди. Александр Шадрин юртимизнинг иқтидорли ҳужумчиларидан бири ҳисобланарди. У тўрт марта Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилинган бўлиб, Японияга қарши сафарда кечган ва тарихда қолган ғалабали ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилган эди. У 52-дақиқада киритган гол японларни мағлубиятни тан олишга мажбур қилганди. Александр Шадрин ошқозонидан қилинган операция чоғида оламдан кўзюмган. У энди 26 ёшни қаршилаганди...Uff.uz сайти ва биз каби футболсевар мухлислар Александрнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. Сабр тилаймиз...Манба: www.uff.uz Сен футбол тарихида абадий қоласан, айнан сенинг ягона голинг, Ўзбекистон милл
  • Класс
“Бунёдкор” кўк, “Ал Жаиш” оқ формада ўйнайди “Ал Жаиш” - “Бунёдкор” учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа менежерлари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. • • • Унда жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, “Бунёдкор” дарвозабони кўк форма қора шортларда ўйнайди. Футболчилар эса тўқ кўк рангли либосларда тўп тепишади. Қатарликлар посбони кўк форма қора шортларда, ўйинчилари эса оқ формаларда ҳаракат қилишади. Эслатиб ўтамиз, "Ал Жаиш" - "Бунёдкор" учрашуви 23 апрель куни Тошкент вақти билан соат 22:15да бошланади. Манба: fcbunyodkor.com
ЕЧЛ, ярим финал. «Реал» «Бавария»билан, «Челси» эса «Атлетико» билан кучсинашадиШвейцариянингНьоншаҳридаЕвропаЧемпионларлигасияримфиналигақуръа ташлаш маросими ўз якунигаетди. Унга кўра ярим финалдагижуфтликлар қуйидагича кўринишолди:“Реал” Мадрид – “Бавария”“Челси” – “Атлетико” МадридДемак, финал олдиданоқмусобақанинг икки гранди ўзаротўқнаш келадиган бўлди. “Реал” –“Бавария” учрашувини бемалолфинал олдидан финал деб аташмумкин.Ушбу учрашув Карло Анчелотти учунҳақиқий синов бўлиши шубҳасиз.Кўп жиҳатдан унинг жамоадагикелажаги ҳам мазкур ўйинга боғлиқ.Агар “Қироллик клуби” “Бавария”тўсиғидан ўта олса, узоқ вақтданбери орзу қилиб келаётганЧемпионлар лигасидаги 10-ғолибликни нишонлашлари мумки
  • Класс
Ўзбекистон ФИФА рейтингида 53-ўринга чиқиб олди ФИФА миллий терма жамоаларнинг март ойи учун янги рейтингини эълон қилди. • • • Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга нисбатан икки поғона юқорилаб 53-ўринда чиқиб олди. Айни пайтда Миржалол Қосимов шогирдлари 577 очкога эгалар. Терма жамоамиз Осиёда ҳамон учинчи ўринда. Осиё қитъасида ҳамон Эрон термаси пешқадам. Форслар 37-ўриндалар. Япония эса 47-ўринда. Жанубий Корея 56-ўринда бормоқда. Австралия 59-ўринга чиқиб олди. Осиё Кубоги-2015даги рақибларимизнинг ўринлари: КХДР - 137 Хитой - 96 Саудия Арабистони - 75 Умумий рўйхатни ҳамон Испания терма жамоаси бошқариб бормоқда. Улардан сўнг Германия ва Португалия терма жамоа
Ўзбекистон МТЖ октябрь ойида Қатар, Баҳрайн ва БАА термалари билан ўртоқлик ўйини ўтказади Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида учта ўртоқлик ўйини ўтказиши аниқ бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси расмий твиттери хабар бериб ўтмоқда. “Ўзбекистон миллий терма жамоасининг октябрь ойидаги ўртоқлик учрашувлари: 6 октябрь - Қатар терма жамоаси билан, 10 октябрь – Баҳрайн терма жамоаси билан, 14 октябрь - БАА терма жамоаси билан”, - деб ёзилади хабарда. Ҳар уччала ўйин сафарда бўлиб ўтишини алоҳида таъкидлаш зарур. Қатарга қарши ўйин Доҳада бўлиб ўтса, Баҳрайн ва БАА термаларига қарши ўйинлар Дубайда ўтказилади.
Осиё Кубоги-2015: Ўзбекистон Австралияда энг кўп йўл босади Осиё Кубогида терма жамоалар бир шаҳардан иккинчисига кўчиб юришлари маълум. • • • Биз терма жамоалар гуруҳ босқичи давомида қанча масофа босиб ўтишларини ҳисоблаб чиқдик. Бунда дастлаб бирор мамлакат терма жамоасининг ўз давлатидан Осиё Кубоги 1-тур учрашувида ўзи майдонга тушадиган шаҳаргача бўлган масофа, кейин Австралия шаҳарлари орасидаги масофаларни инобатга олдик. Унга кўра, умумий ҳисобда Иордания энг кўп масофани босиб ўтади. Австралияда Ўзбекистон терма жамоаси қолганлардан кўпроқ йўл юради. Қатар эса гуруҳ босқичи мобайнида 248 километр масофага юради холос. Австралия: 715+732=1447 Жанубий Корея: 8426+944=9370 Уммон:
Арсен Венгер: Биз автоҳалокатга учрадик, аммо бу ҳайдовчи ёмон, дегани эмас "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия доирасида "Челси"дан учралган йирик, 0:6 ҳисобидаги мағлубият борасида фикрларини билдириб ўтди. "Биз автоҳалокатга учрадик, аммо бу ҳайдовчи ёмон дегани эмас. Биз мавсум давомида 40 та ўйин ўтказдик ва шанба куни бўлиб ўтган нарса жамоа савиясига таъсир қилмайди. Биз 62 очко жамғардик ва бу очколарни яхши ўйин ўтказиб йиға олдик. Энди биз яна яхши формага қайтишни режалаштирмоқдамиз. Биз учраган йирик ҳисобдаги мағлубиятларни умумлаштирувчи нарса шундан иборатки, ҳамма ўйинлар соат 12.45 да бошланди ва биз ўйин бошидаёқ гол ўтказиб юбордик. Биз бу борада бош қотирмоқда
Angliya Primer Ligasini bugungi kundagi jadvali.
ЕЧЛ. Чорак финал жуфтликлари маълум ёхуд МЮ - "Бавария" Тошкент вақти билан соат 16:00да Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Демак барча жуфтликлар билан танишиб олинг: БАРСЕЛОНА (Испания) - АТЛЕТИКО (Испания) РЕАЛ (Мадрид, Испания) - БОРУССИЯ (Д, Германия) ПСЖ (Франция) - ЧЕЛСИ (Англия) МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД (Англия) - БАВАРИЯ (Германия) Чорак финалнинг биринчи ўйинлари 1-2 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 8-9 апрель кунлари бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг бу йилги финали 24 май куни Лиссабондаги "Эштадиу ду Бенфика" стадионида бўлиб ўтади. Eng qiziqarli va shiddatli kechishi kutilayotgan "jang" sizningcha ... ?
  • Класс
Показать ещё