📜ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺГА МУХАББАТ #ҳикоя 🔸Покистонлик бир олим одам Пайгамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун ташкарига чикиб нон ушоклари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушокларини териб еяётган эди . Олимни юраги эзилиб, болага рахми келади. Болани олдига чакириб уни корнини тўйдириб унинг кимлиги хакида сўрайди. Бола отаси йуклиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага ҳар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овкатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага мехри тушиб қолади ва болага - " Мен билан бирга Покистонга кет , у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, ҳам мен сенга илм ўқитаман" дейди. Бола хурсанд бўлади, лекин онасидан рухсат олиши кераклигини айтади. Улар бирга боланинг онасини олдига боришади. Она жуда чарчаган эди, лекин олимни таклифини эшитиб жуда хурсанд бўлади. Боласининг кўча куйда дайдиб юрмаслиги, уст боши бутун булиши ва хам дин илмини ўқиб олим бўлиши уни хурсанд қилган эди. Қайтишга якин бола олимни олдига келиб сўради - " Покистонда ўйинчоклар борми? ", олим: - "ха бор", бола: - " У ерда болалар уйнаши учун майдонча борми?", олим: - " ха бор", бола: - " У ерда мени янги кийимларим бўладими?", олим: - " ха бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан". Бола хурсанд бўлиб уйига қайтди. Бир қанча вақт ўтиб бола олимни олдига келиб яна сўради: - " У ерда Пайгамбаримиз ﷺни зангори гумбазлари борми?", олим: - " йук, бизда бу йук, шунинг учун мен Мадинага келдимда Пайгамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун". Бола жим булди, уйланди ва айтдики: - " Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Пайгамбаримиз ﷺ масжидларининг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хохлаган пайтда борадиган Пайгамбаримиз ﷺ масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, лекин мен сиз билан боролмайман ". Олим йиглади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайгамбаримиз ﷺни равзаларини эвазига болага берадигон нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди: - Я Робби ўзинг менга мустахкам иймон бергин, шу боланики каби Пайгамбаримиз ﷺга мухаббат бергин
    1 комментарий
    85 классов
    #evd
    1 комментарий
    31 класс
    Масжидул Ақсо биз учун нега қадрли? ✓Шом диёридаги Фаластин ерининг Қуддус шаҳрида жойлашган муқаддас макон — Масжиди Ақсо ёхуд Байтул Мақдис дейиш мумкин. ✓Маккадаги Масжидул Ҳаромдан кейин қурилган энг қадимги масжид. ✓Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар этиб юборилганларидан эътиборан намозларни аввало Масжидул Ақсо томонга юзланиб ўқидилар. Ўн уч йиллик Макка даври тўлиқ шундай ўтди. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин ҳам мазкур масжид қиблаликда давом этди. Фақат ўн олти ой ўтибгина намозлар йўналиши Маккадаги Ҳарам томон ўзгарди. Эндиликда намозда Масжидул Ҳаром сари юзланадиган бўлдилар. Демак Ақсо— биринчи қибламиз. ✓Кўпчилик олимларнинг таъкидлашига кўра, уни отамиз Одам алайҳиссалом барпо этган. ✓Замонлар ўтиб эса Иброҳим алайҳиссалом уни қайта тиклаган. ✓Кейин Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли ва набираси — пайғамбарлар Исҳоқ ва Ёқуб алайҳиссаломлар унга масъул бўлдилар. ✓Сўнгра пайғамбар Сулаймон алайҳиссалом томонидан масжид янгидан қад ростлаб ҳозирги кўринишга келди. ✓Исро кечаси Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Маккадан Қуддусга — Ақсо масжидига сайр эттирди. Бу ҳақида Қуръонда айтдики: «Ўз бандасини тунда Масжиди Ҳаромдан атрофини баракотли қилиб қўйганимиз Масжиди Ақсога оятларимизни унга кўрсатиш учун сайр эттирган Зот (ўзига нолойиқ сифатлардан) покдир». Исро сураси 1-оят. ✓Қиёмат арафасида келадиган Дажжол бу маконларга кира олмайди: Масжидул Ҳаром, Масжиди Набавий ва Масжиди Ақсо. ✓Дажжолни пайғамбар Исо алайҳиссалом ўлдиради ва бу ҳодиса, ҳадисларда айтилганига кўра, Ақсо масжиди яқинида рўй беради. ✓Зиёрат учун алоҳида сафар қилиб бориш мумкин бўлган масжидлар учта бўлиб, биттаси Ақсодир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Уловлар фақат учта масжид томонгагина жиҳозланади: Масжиди Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжиди Ақсо». ✓Масжиди Ақсода ўқилган битта намоз оддий ердаги намозларнинг 250 тасига тенглаштирилган. ✓Исро кечаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом Маккадаги Масжиди Ҳаромдан чиқиб, фаришта Жаброил алайҳиссалом билан Қуддус шаҳрига бордилар. Масжиди Ақсода барча пайғамбарларга имомлик қилиб намоз ўқиб бердилар. Бу воқеа пайғамбар бўлганларидан ўн йил ўтиб, Ражаб ойининг 27 кечасида содир бўлди. ✓Мазкур масжид ҳақида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: “Байтул Мақдис бирам яхши жойда! Унда турган киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳиддек гўё. Ҳали шундай замон келадики, «Байтул Мақдисдаги биттагина ғишт бўлсам қанийди» деб қолишади”. ✓Қолаверса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари олдинги пайғамбарларнинг ҳам муқаддас масканларини туташтириб, бир-бирига боғлади. Демак Масжидул Ақсо Ислом динининг шиор маконларидан бири, икки қибланинг биринчиси, учта асосий масжидлар сирасидан, мусулмонларга тегишли муборак маскан. Унга нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз Исломга тажовуздир, дунё аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи миллиардларча мусулмоннинг эътиқодини оёқости қилиш, қолаверса, одамгарчилик ҳаддидан оғишдир. АқсоБизники ©Икром Шариф
    1 комментарий
    28 классов
    #evd
    4 комментария
    294 класса
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у зот ювилган сув қаерга кетган? АЛБАТТА_ЎҚИНГ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бугун улуғ олим, шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ҳақидаги ибратли бир қиссани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Кунлардан бир куни дин шайхлари ва уламоларидан бири бошчилигида бир ҳафталик исломий анжуман уюштирилди. Бу конференцияга шайх Шаъровий ҳам таклиф қилиндилар. Шайх Шаъровий таклифга биноан анжуманга ташриф буюриб, унинг биринчи мажлисига ҳозир бўлдилар. Анжуман бошланди. Шайх Шаъровий мажлис ҳайъатидан жой олдилар. Анжуманга раислик қилаётган киши ўзини илму маърифатда барчадан устун даражада дея мағрурланар ва бу билан ҳузурланар эди. Мажлис асносида бунга гувоҳ бўлган имом Шаъровий изн сўраб, минбарга чиқдилар ва: «Сизларга бир савол бераман: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у зот ювилган сув қаерга кетган?» дедилар. Мажлис аҳли кутилмаган саволдан ҳангу манг бўлиб қолди. Ҳеч кимдан садо чиқмади. Барча жим, ҳеч ким гапирмайди. Анжуман раиси ҳижолат ва саросимада қолди. «Наҳотки мен бу саволнинг жавобини билмайман?» ўйларди у. Ниҳоят, раис шайх Шаъровийга: «Бизга фурсат беринг, иншааллоҳ, эртанги мажлисгача саволингизга жавоб топармиз» деб, бу ҳолатдан чиқди. Мажлисга раислик қилган киши тўғри уйига борди-ю, кутубхонасига кириб, бу мушкул саволга жавоб қидира кетди. Бироқ, ҳарчанд қидирмасин, китоб титмасин, ҳеч нарса топа олмади. Ҳамма китобларини бирма-бир варақлаб чиқди, лекин бу саволга жавоб топа олмади. Ниҳоят чарчаб, варақлаб ўтирган китобининг устида ухлаб қолди. Бир пайт тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар. У зотнинг ёнларида фонус кўтарган бир киши бор эди. Раис дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз ювилган сув қаерга кетган?» деб сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнларида фонус кўтариб турган кишига ишора қилдилар. Фонус кўтарган киши шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган. Сўнг ёмғир бўлиб ерга ёққан. Бу ёмғирнинг ҳар бир қатраси ўрнида масжид бино қилинган». Маълум бўлишича, ер юзининг қаерида бўлмасин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сувнинг ҳар бир қатраси тушган жойда бир масжид бино қилинган экан. Анжуман раиси уйқусидан бахтиёр ҳолда уйғонди. Энди у анжуманга ёруғ юз билан бора оладиган жавобни топган эди. У шоша-пиша анжуманга етиб бориб, шайх Шаъровийнинг оғзига термулиб, кечаги саволнинг жавобини сўрашларини кутди. Лекин шайх ҳеч нарса бўлмагандек, мажлис ҳайъатида виқор билан ўтирарди. Раиснинг ичи пишиб, бир амаллаб мажлиснинг охиригача чидади. Ниҳоят, тоқати тоқ бўлиб, имомга деди: - Кеча бир савол сўраган эдингиз, жавобиини айтайми? - Жавобини билдингми? – сўрадилар имом Шаъровий. - Ҳа, - деди раис. - Хўш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув қаерга кетган экан? - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ювилган сув буғланиб, осмонга кўтарилган экан. Сўнг ерга ёмғир бўлиб ёққан экан. Ўша ёмғирнинг ҳар қатраси ўрнида бир масжид бино бўлган экан, - деди раис. - Жавобни қандай қилиб билдинг? –сўрадилар имом. - Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга келдилар, у зотдан сўрадим. - Лекин жавобни сенга фонус кўтарган киши айтди-ку? – дедилар кулимсираб имом Шаъровий. Раис саросима ва ҳайратдан бир зум ҳайкалдек қотиб қолди. Сўнг ўзига келиб, беихтиёр «Буни қандай билдингиз?» деди. Шунда Шаъровий ҳаммани чексиз ҳайратда қолдириб, «Фонус кўтарган мен эдим!» дедилар… Бу қиссани ўша анжуман раисининг ўзи ҳикоя қилиб берган. Аллоҳумма, солли ва саллим ъалаа Муҳаммадин ва аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн! Роббим, гуноҳларим ҳар қанча улуғ бўлса ҳам, афвинг улуғроқ эканлигини билдим. Одинахон Муҳаммад Юсуф
    5 комментариев
    41 класс
    — Эй Билол, нима қилмоқни истаяпсиз? — деб сўради Абу Бакр (р.а.). — Мен то вафот этгунимга қадар ўзимни Аллоҳ йўлига бахшида этмоқликни истайман. — (Сиз кетсангиз) ким биз учун азон айтади? Билол (розияллоҳу анҳу) кўзлари тўла жиққа ёш билан: — Мен Росулуллоҳдан сўнг бошқа ҳеч кимга азон айта олмайман... — Эй Билол, қолинг ва биз учун азон айтинг... — Агар мени ўзингиз учун озод қилган бўлсангиз, айтганингизча бўла қолсин. Агар мени Аллоҳ учун озод этган бўлсангиз, мени қўйиб юборинг. — Сизни Аллоҳ учун озод қилганман, эй Билол. Билол (розияллоҳу анҳу) “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг, энди Мадинада қола олмайман” деб, Шом диёрига сафарга отландилар. Қачонки Билол азон айтишни истаб, «Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ»га етганларида нафас ололмай тўхтаб қолар, йиғлаб юборар эдилар. Орадан икки йил ўтгач Билол (розияллоҳу анҳу) тушларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига «Бу қандай жафо бўлди эй Билол? Бизни зиёрат қиладиган вақтингиз келмадимикан?», деб айтганларини кўрадилар. Билол (розияллоҳу анҳу) маҳзун ҳолатда уйғонгач, Мадинага отланадилар. Расулуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилар эканлар, ерга ётиб олиб йиғладилар. Сўнгра Ҳасан ва Ҳусайн билан кўришиб, уларни маҳкам бағирларига босиб, ўпдилар. Ҳасан ва Ҳусайн Билол (розияллоҳу анҳу)га: — Саҳарда азон айтишингизни хоҳлар эдик, — дедилар. Дарҳақиқат, Билол масжид сатҳида туриб “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар” деганларида бутун Мадинани титроқ босди. “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ” деганларида эса титроқ зўрайиб кетди. “Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ” деганларида эса аёллар ҳам хоналаридан отилиб чиқа бошладилар. Пайғамбар алайҳиссалом вафотларини кўрган саҳобалар Билолнинг азонидан ларзага келдилар.
    9 комментариев
    81 класс
    #evd
    3 комментария
    42 класса
    InshaAlloh barchamizga nasib aylasin... #evd
    35 комментариев
    733 класса
    Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в ни Масхара қилган франция призидентига. Аллоҳни лаънати бўлсин! Амийн деб қўйинг
    43 комментария
    178 классов
guruh24soa

♡ MUSOFIRLAR ♡

Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в ни Масхара қилган франция призидентига. Аллоҳни лаънати бўлсин! Амийн деб қўйинг
Показать ещё