2024-yil O‘zbekistonda "Yoshlar va biznesni qo‘llab-quvvatlash yili" deb e’lon qilindi Bu haqida prezident Shavkat Mirziyoyev O‘zbekiston xalqiga yo‘llagan Yangi yil tabrigida ma’lum qildi.
Shavkat Mirziyoyev O‘zbekiston xalqini Ramazon hayiti bilan tabrikladi Prezident Ramazon oyida qilgan duo va niyatlarimiz, ehson va amallarimizni Parvardigori olam o‘z dargohida qabul aylashini tiladi. Davlat rahbari o‘z tabrigida “hozir dunyoda yuzaga kelgan g‘oyat murakkab va tahlikali vaziyatda diyorimizdagi tinch va osoyishta hayotni ko‘z qorachig‘idek asrab, xalq manfaatini ta’minlashga qaratilgan islohotlarimizni yangi bosqichga ko‘tarish zarurligini” ta’kidladi.
🕌 Бугун эрта тонгдан Олот туманидаги Халифа жомеъ масжидида Рамазон ҳайити намози ўқилди.
🤲 Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарур ишлар амалга оширилган. Масжидга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жой ажратилди. Ички ишлар бўлими, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан навбатчилик ташкил этилди. Рамазон ҳайити намозидан аввалги амру-маъруфларда Рамазон Ҳайити байрамини муносиб нишонлаш, бу кунни яхши кайфиятда ўтказиш, барча гина-адоватларни унутиш лозимлиги таъкидланди.
Олот туман ҳокимлиги жамоаси номидан тумандошларимизни Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этамиз.
Олот тумани ҳокими Нематова Наргиза Исамиддиновнанинг 8 - март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан байрам табриги.
⚡️Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда📆 “Ўзгидромет”нинг тезкор гидрометеорологик ахборотида айтилишича, 16 феврал куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17 - 19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.🌨 17 - 19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади, шунингдек, жанубий вилоятларда 17 - 18 февраль кунлари ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.🌓Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди.❗️Об-ҳавонинг илиқдан қисқа муддатли (3-4 кун) совуқ кунларга ўзгариши уйғонишн
Олот туманининг ташкил топганига 81 йил тўлди.
Олот тумани — Бухоро вилоятидаги туман. 1943 йил 14 февралда ташкил этилган. 1960 йил Қоракўл туманига қўшилган. 1973 йил 26 декабрда қайта ташкил этилган. 1988 йилдан яна Қоракўл туман и таркибида. 1989 йилдан Олот тумани яна алоҳида туман мақомига эга бўлди. Бухоро вилоятининг жанубий-ғарбида жойлашган. Жануб ва жанубий-шарқдан Қашқадарё вилояти, жанубий-ғарбдан энг катта масофада (75 км) Туркманистоннинг Лебап вилояти (Амударё орқали), шимолий-ғарб ва шимолий-шарқ томондан Бухоро вилоятининг Жондор, Қоракўл, Бухоро, Қоровулбозор туманлари билан чегарадош. Олот тумани аҳолиси сони 2023 йил 1 январь ҳолатида 102,8 минг кишини ташкил қилади. Шу
Ҳурматли истеъмолчилар! Айни вақтда, ноқулай об-ҳаво сабабли, электр тармоқларида фавқулотда узулишлар содир бўлиб, ходимлар томонидан линияда авария тиклаш ишлари бажарилмоқда! Сизлардан илтимос, тармоқларда содир бўлган узулишларни кўрганингизда, Олот туман электр таъминоти корхонаси навбатчи ходимларига хабар беринг! ☎️ (65) 34 22 8 33; ☎️ (65) 34 21 2 36;
⚡️⚡️⚡️Олот тумани аҳолиси диққатига! Тезкор штаб фаолияти давом этмоқда... Айни вақтда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароитида коммунал соҳада  муаммога дуч келсангиз Олот тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган Тезкор штабга ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин. Тезкор штаб аъзолари аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиб, муаммоли масалаларни зудлик билан ҳал этиш чораларини кўрмоқда. Штаб 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда. Мурожаат учун тел: 65 34-22-4-31
Показать ещё