Савол: Ушалмай қолган орзулар охиратда нима бўлади? Жавоб: Бу дунёда ушалмаган орзулар учун шикоят қилинмаган бўлса, албатта, бунинг учун савоб ёзилади. Зеро, хайрли, савобли ишларни амалга ошира олмаган одам руҳий азоб чекади, армонда ўтади. Лекин тақдирга тан бериб, сабр қилинади. Шунинг учун охиратда унга савоби берилади. Муфтий Усмонхон Алимов “Сўраган эдингиз...”
Савол: Киши ўзи ишлаб турган муассаса ёки бирор бир ташкилотдан келажакда ойлик маошидан секин-аста тўлаш шарти билан қарз олиб ҳажга бориши мумкинми? Жавоб: Қарз олиб ҳажга бориш тўғpи эмас. Чунки, ҳаж ибодати қодир бўлган кишига фарз. Етарли маблағи бўлмаган киши ҳаж қилиши фарз эмас. Шундай экан, у зиммасига қарз тўлаш мажбуриятини олиш ўрнига, Аллоҳнинг унга берган имкониятдан тўғpи фойдаланиши лозим. Эҳтимол, қарз олиб ҳажга боргач, қарзини уза олмай машаққатда қолиши, дунёдан кўз юмса, зиммасида қолиб кетиши мумкинлигини ўйласин. Муфтий Усмонхон Алимов “Сўраган эдингиз...”
Савол: Баъзи бир ичимлик сувларига, уларнинг шифобахш ёки шифобахш эмаслигидан қатъий назар, махсус идишларга қуйиб, турли диний атамалар, жумладан "Кавсар", "Оби жаннат" каби номлар билан аташ мумкинми? Жавоб: Маълумки, ҳозирги пайтда ичимлик сувларининг тури кўпайиб кетган. Шу билан бирга уларга қўйилаётган номлар хам турличадир. Баъзи номларни танлашда мазкур ичимлик сувларини ишлаб чиқараётган корхоналар хатога йўл қўйишмокда. Даражаси жиҳатидан yлуғ бўлган номлар, яъни масалан "Кавсар", "Оби жаннат" сингари номларни ҳозирда ишлаб чиқарилаётган сувларга нисбатан қўллаш ноўриндир. Чунки, кавсар, жаннат сувлари каби муборак сувларнинг даражаси буюклиги ва бошқа ичимлик сувларига ўхшам
Савол: Ҳурматли муфтий ҳазратлари! "Бақара" сурасининг 215-оятидаги "Нимани хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндош, етим, мискин ва мусофирларга қилинглар!", мазмунли оятни шарҳлаб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. (Навоий вилояти Хатирчи туманидан тушган савол) Жавоб: Аллоҳ таоло одамларни тўғри йўлга бошлаш учун Қуръони каримни туширди ва унда дунёда тўкис яшаб, охиратда қутқарилишларига сабаб бўлувчи амалларни баён қилди. Сиз шарҳлашни сўраганингиз оятда ҳам ана шундай амаллардан бир нечтаси эсланган. Яъни: "Сиздан (эй Муҳаммад) қандай эҳсон қилишни сўрайдилар. Айтинг: "Нимани хайр-эҳсон қилсангиз, ота-она, қариндош, етим, мискин ва мусофирларга қилинглар! Аллоҳ ҳар қандай
Савол: Инсон хатоларини авфи учун ва оқибатнинг хайрли бўлиши учун қандай дуоларни ўқиш тавсия қилинган? Жавоб: Ҳадис китобларида журму нуқсонларнинг авфи учун бир қатор истиғфор дуолари мавжуд. Оқибатни хайрли бўлишига аксар олимлар намоздан кейин “Калимаи тоййиба” ва “Оятал курси”ни ўқишни тавсия қилишган. Муфтий Усмонхон Алимов “Сўраган эдингиз...”
Савол: Закот қандай турдаги моллардан берилади? Жавоб: Закот уч турдаги молдан берилади: 1. Тилла, кумуш, нақд пул (шу жумладан, қимматли қоғозлар)дан. 2. Тижорат молларидан. 3. Йилнинг ярмидан кўпида яйловда боқиладиган (чорва) ҳайвонлардан. Деҳқончилик маҳсулотларидан. Деҳқончилик маҳсулотларидан: ғалла, полиз экинлари, мева ва асалдан ушр (ҳосилнинг ўндан бири) берилади. Муфтий Усмонхон Алимов “Сўраган эдингиз...”
Савол: Ҳозирда баъзи қишлоқларда одамларнинг бирор жонлиқни (Ҳўкиз, эчки ёки товуқ) бирорта авлиё номига атаб сўйиш ҳоллари кўп учрайди. Бундан ташқари, қайсидир улуғ зот номига атаб тайёрланган таомни (ширгуруч, шавла сингари) солиҳ кишиларнинг ейишига шариатда қандай ҳукм бор? Назру ниёз таомини фақир ва мискинларнинг ейиши жоиз бўлганидек, мазкур таомдан бойлар ва мулк аҳлларининг ейиши ҳам мумкинми? Жавоб: Қуръони каримда “Бақара” сурасининг 173-оятида шундай марҳамат қилинади: “У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий) ҳаром қилди”. Имом Абу Довуд “Сунан” китобларида Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ушбу ҳадисни келтирадилар: “Мозорларга, азиз-ав
Савол: Хотин эрини талоқ қилиши шариатда борми? Жавоб: Талоқ – луғатда бўшатиш, қўйиш маъноларини, шаръий истилоҳда эса, эр-хотин ўртасидаги никоҳ ақдини бухиш маъносини англатади. Аллоҳ таоло талоқ бериш ҳуқуқини эркак кишига берган. Бунинг сабаби, эркак киши аёлларга қараганда иродаси кучли, оғир-вазмин бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам оиласининг тинч ва мустаҳкамлигини кўзлаб иш тутади. Ғазаби келган тақдирда ҳам талоқ сўзини ишлатишдан тилини тия олади. Чунки у бунинг оқибати ёмон бўлишини доимо эсда сақлайди. Аммо аёл киши эса заифа, нафратини ичига ютиб тура олмайди, оғзига келганини қайтармай айтиб юборади. Шу сабабли шариатда талоқ қилиш ҳуқуқи эркак кишига берилган. Агар эркак к
Показать ещё