Олисдаги якиним менинг, Мехрингизни калбим сезмокда Масофалар узок булса хам, Сизни жуда кургим келмокда. Согинчимни айтайин сизга, Согинч дилга озор бермокда. Овозингиз калбимда хар дам, Сизни жуда кургим келмокда. Учрашармиз такдирда булса, Уша кунни юрак кутмокда. Мехрингизни сезиб турсам хам, Сизни жуда кургим келмокда...
Ватан деса юракда жиз. Кўклам ўтди,кетмоқда куз. Саломат хам омонмисиз. Мусофирда юрганларим. Йилнинг тўққиз ойи қишлар. Орти турфа ғийбат, мишлар. Рўзғорим деб тинмай ишлар. Тонг ёришмай турганларим. Соғинч қийнар юртдан йироқ. Бегона юрт Шамси чироқ. Шафқат билмас айёр фироқ. Кўксига тиғ урганларим. Тандир нонни қўмсаган зор. Қайта олмас,камлари бор. Гох уйқуси қочиб бедор. Узуун ўйлар сурганларим. Йўл пойлайди туққан зори. Банд хажрига дийдор дори. Тушларига мехмон ёри. Ширин сухбат қурганларим. Ғулом Нормат байти тортиқ. Узр сизга тегса қаттиқ. Бугун мингта мингдан ортиқ. Мусофирда юрганларим...
Показать ещё