Бахт. (ибратли ривоят) Бир донишманд олам гўзаллигига маҳлиё бўлганча ҳаётдан хурсанд бўлиб кетиб борарди. Кутилмаганда унинг кўзи машаққатлардан қадди букилган бахтсиз кимсага тушди. — Нега ўзингни шундай азоб-уқубатларга гирифтор қилдинг? — сўради донишманд. — Мен фарзандларим ва набираларим бахти учун азоб чекяпман, — жавоб берди киши. — Бобомнинг отаси у кишининг бахтли бўлиши учун машаққат чеккан, бобом эса отамнинг бахти учун, отам менинг бахтим учун изтироблар ичида яшади. Мен ҳам болаларим ва набираларим бахтли ҳаёт кечиришлари учун бутун умрим давомида қийналсам ҳам, розиман. — Оилангда кимдир бахтли бўлганми ўзи? — савол берди донишманд яна қизиқиб. — Йўқ, аммо менинг болалари
  • Класс
​​ ОЙНА АРТГАН БОЛА Доктор Муҳаммад Хоний айтади "Кунларнинг бирида машинамда ўтиргандим. Ўн олти ёшли бола келиб, "Олд ойнани артиб тозалаб берайми?" деб сўради. "Хўп" дедим. Ажойиб қилиб тозалади. Унга 20 доллар бердим. Бола ҳайрон бўлиб, "Америкадан келдингизми?" деб сўради. "Ҳа" дедим. "Тозалаш ҳақини олмай, ўшанинг эвазига сиздан Америка университетлари ҳақида сўрасам майлими?" деди бола. У шу даражада одобли эдики, гаплашиш учун ёнимга чақиришга мажбур бўлдим. "Ёшинг неччида?" деб сўрасам, "Ўн олтида" деди. "Ўрта мактабнинг иккинчи синфида ўқийсанми?" десам, "Йўқ, эъдодиянинг олтинчи синфини тамомладим" деб жавоб берди бола. "Қандай қилиб?" деб сўрадим. (Араб мамлакат
  • Класс
Холис Аллох учун садака. Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди. Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли
​​МАҲЗУНЛИК Кетмоқда жимгина буюк Рамазон, Унинг кўзларига тикилмоқ қийин. Кимдир пичирлайди жудаям арзон: "Қайтади барибир бир йилдан кейин..." Ҳа, олғир ҳаётнинг қоидалари Ютиб юборади яна бизларни. Овчидек эргашиб юрганимиз сари, У секин йўқотиб босар изларни. Гўё дил юртидан қувилган сургун, Ичга тўкажакмиз кўз ёшларимиз, У бизни қучоқлаб олади бир кун -- Тугаб битганида бардошларимиз... Ҳа, шунда топамиз армуғон кучин: "Эй юрак, оч қолсанг, ғамингни ейман!" Тириклик шарафин сақламоқ учун, Рамазон бир йиллик қувватми, дейман. Алвидо сўзидан ясамам таскин, Ахир, қайлардадир мангудир баҳор -- Рамазон тақвимдан кетиши мумкин, Аммо юракларда қолмоғи ҳам бор. Ул юрак юртида дарё бесоҳил
АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ Садака учун 10 та савоб. 🕊 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғам-ташвишни аритгунича сабр қиласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар тарқалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ëғ ва майиз ортилг
Саватдаги сув. Бир кекса отахон набираси билан тоғлар орасида яшар экан. Ҳар тонгни Аллоҳнинг каломи Қуръон қироати билан ўтказар экан. Набираси бобосига ўхшаш учун ҳар ишида унга тақлид қиларкан. Бир куни: «Бобо, мен ҳам Қуръонни сиз каби ўқишга ҳаракат қиламан, аммо ҳеч нарсани тушунмайман. Мусҳафни ёпишим биланоқ барча ўқиганларим эсимдан чиқиб кетади. Тушунмадим, унда Қуръон ўқишдан нима фойда?» – деб сўрабди бола. Сандалга кўмир қалаб турган қария жавоб берди: «Кўмирнинг саватини олда, сой бўйига бориб, унда тўлдириб сув олиб кел». Бола харчанд топшириқни бажаришга уринмасин, уйга қайтгунча саватдан сув оқиб тугарди. Буни кўрган бобо кулиб, тезроқ ҳаракат қилишини тайинлади. Бу сафар б
ҚУРЪОН БИЛАН БЕЗАЛГАН БОЛАЛИК    Қишлоқдаги оилалардан бирида қиз фарзанд дунёга келди. Ота-онаси унга Мубина деб исм қўйишди. Қайсики оилада фарзанд туғиларкан, шу оила ҳаёти қувончга тўлади. Уларнинг ҳам қувончлари чексиз эди. Оналик бахтига муяссар бўлган Мадина гўдакни қўлига олди-ю, йиғлаб юборди. Чунки унинг кўзлари оқ парда билан тўсилган эди… Текширувлар чақалоқнинг бир кўзи кўрмаслигини, иккинчиси эса хира кўришини аниқлади. Қувончи ўрнини маҳзунлик эгаллаган Мадина қизининг кўзларига шифо сўраб, тунлари Аллоҳга ёлворди. Она қизининг кўзлари сабаб ўксинишини хоҳламас, у Қуръон билан азиз бўлишини, яъни ёд олиб қория бўлишини истарди. Чунки Қуръон – шифодир. Мақсадига етишида эса анч
Аста секин улдирувчидан эхтиёт булинг! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки неъмат борки, кўп одам уларни бой бериб қўяди: соғлик ва бўш вақт», деганлар. «Вақт қилич кабидир, агар сен уни кесмасанг, у сени кесажак» (араб масали). Бекорчилик ҳозирги кунимизнинг энг катта муаммоларидан биридир. Олимлардан бири шундай ёзади: «Бекорчилик нафсни ўлдиради. Чунки у бадандаги қувватни ошириш ўрнига уни сусайтириб, охир-оқибат йўқ бўлиб, парчаланиб кетишига олиб келади. Бўш вақтини нимага сарфлашни билмайдиган инсон охир-оқибат (ичиш, чекиш, гиёҳвандлик каби) зарарли одатларга мубтало бўлиб қолади». Айниқса, таълим олиш жараёнида бўлган ёшлар учун бекорчилик жуда хатарлидир. Статистик маълумотлар
Аллох биз билан ёхуд оналик мухаббати
  • Класс
Показать ещё