umarxayyom

Умар Хайём

Дустлар куп-у даврада, Кунгилда бир айём йуқ. Майхона куп дунёда, Афсус Умар Хайём йуқ! Дил овламас тилаклар, Хамма нозик билаклар. Чанқаб кетди юраклар, Афсус Умар Хайём йуқ! Курсам хамки куп улфат, Тириклик бер бир давлат. Куп қумсадим кайфият, Афсус Умар Хайём йуқ! Бу дунё бир майхона, Гох аза-ю гоҳо туйхона. Тулиб кетди паймона, Афсус Умар Хайём йуқ! Ранги бирам чиройли, Ичсанг келар хиргойи. Айтардим куп рубойи, Афсус Умар Хайём йуқ!
umarxayyom

Умар Хайём

Нашел крутую игру. Настоящая риал-тайм стратегия, как на компах. Качай по ссылке. В игре получишь от меня крутой подарок. Помогу разобраться в игре. https://redirect.appmetrica.yandex.com/serve/169878688668608468?recruiter_id\=1135707898
umarxayyom

Умар Хайём

Ул майки , шароби жовидонийдир , ич , Сармояйи ишқ , айши жаҳонийдир , ич . Ёндиргувчи оташ ул ва дардинг оқизиб Кетгувчи зилоли зиндагонийдир , ич ... У Хайём
umarxayyom

Умар Хайём

Ул нечаки , маъни дурига ботмишлар , Тангри насаби васфида сўз қотмишлар . Сарриштайи асрор надир , билмасдан , Аввал неча вайсаб , охири ётмишлар ... У Хайём
umarxayyom

Умар Хайём

Пок келган эдик адамдин , нопок булдик , Шодон етишиб эшикка , ғамнок бўлдик . Ўтдик басе дил оташи , кўз ëши билан, Бердик шу умрни елгаю xок бўлдик.. У Хайём
umarxayyom

Умар Хайём

Бойлик ғами - ю , ҳасрати дунë не учун ? Мангу яшаган кимсани кўрдингми бу кун ? Омонат эрур тандаги бул неча нафас , Дил берма омонатга , эсанг ақли бутун . У Хайём
umarxayyom

Умар Хайём

Нафсимга мудом етмади кучим - да , нетай ? Айбим кетидан хам тўла ичимда , нетай ? Айбим карамииг бирла кечарсан , аммо , Номус ила ўлмоқ эса ишим - да , нетай ? .. У Хайём
Показать ещё