Бу суратни кўриб бўлди дилим қон,
Денгиз ҳам ютмабди бу жажжи жонни,
Бирор не дейишга қилолмам имкон,
Гуноҳи не эди бу болажонни?
Дониёрбек Раимжонов
Денгиз Туркия соҳилларига чиқариб ташлаган суриялик болакайнинг сурати ижтимоий тармоқ фойдаланаувчиларини гангитиб қўйди. Тинимсиз акс садолар остида Британия ҳам суриялик минглаб қочқинларни қабул қилишини маълум қилди.
Туркия хабар агентликлари томонидан чоп этилган расмда 5 ёшли акаси Галип, онаси Риҳон билан бирга чўкиб кетган 3 ёшли Айланнинг соҳилда ётгани акс этган эди.
3 ёшли Айланнинг соҳилдаги жасади Оврўпа матбуотининг энг олди саҳифаларидан жой олди.
Шу вақтгача қочқинларнинг тақдирини четдан кузатаётган Буюк Британия ҳукумати та