559805235013

XUSRAV Shoh

Добавил фото в альбом

  • Класс
Тун чоғи бир шамол эсдию кетди, Гулнинг титроқлари бўйнимга тушди. Ёр ўз сочларидан узун дор этди, Зулфин сиртмоқлари бўйнимга тушди. Осмонлар айланиб, ойлар тўлдилар, Қошлар камон тортиб, ёйлар бўлдилар. Қўллар, кокиллари сойлар бўлдилар, Ундан ирмоқлари бўйнимга тушди. Ё раб, бу қандайин кўргулик, омад! Хушқадам, хушқилиқ, хуш қадду қомат, Бир тун савдосида маҳшар-қиёмат Савол-сўроқлари бўйнимга тушди. Ҳаётнинг энг гўзал, шоҳ устунлари, Ваҳ бу устунлари, воҳ устунлари! Муҳаббат қасрининг оқ устунлари — Ёрнинг оёқлари бўйнимга тушди
  • Класс
563541480044

Sarvar Saidov

Добавил видео
"Ватан қолар экан, ватан абадий..". Шабнам-шабнам тонгларда жайронларга айланган, Онанг сувлар сепганда райҳонларга айланган, Бир кечада соғинчинг осмонларга айланган, Соғинчларингдай зангор осмонлари Ватандир. Дерлар ҳусну малоҳат вафо қилмас, арир у. Сен ёр десанг, тушдаги Лайлоларга арзир у, Ҳарирдан ҳам ҳариру паридан ҳам парирў, Сойларга соя солган мижгонлари Ватандир. Бешикларда ўйнаган оппоқ-оппоқ қўлчалар, Кўзмунчоққа сўйлаган кўзмунчоқдай кўзчалар, Очилган гул-ғунчалар, қанду асал кулчалар, Момоларинг тўй қилган айвонлари Ватандир. Отанг солган уйлар бу — синчлари — бардошларга, Токлари ўхшаб кетар мўйсафид элдошларга, Томлар узра чўзилиб кўклар, ой
  • Класс
КИТОБ ОЛИНГ Отчопардан кимхоб олинг, Не бўлса — беҳисоб олинг, Аммо қайтар чоғингизда Биттагина китоб олинг. Ўрикзордан кошин олинг, Сирғалидан мошин олинг, Жаҳолатнинг бошин олинг, Биттагина китоб олинг. Юз минг турлик шароб — сизга, Палов — сизга, кабоб — сизга, Оҳ чекурман қараб сизга, Биттагина китоб олинг! Сиз улуғсиз қорин билан, Қази-қарта, норин билан, Дилга ҳам бир азоб олинг, Биттагина китоб олинг. Енг шимариб “хўш” дегайсиз, Ошу нону гўшт дегайсиз. Маърифат деб савоб олинг, Биттагина китоб олинг. Дўкон қилинг, маркет қилинг, Уйларни ҳам паркет қилинг, Сиз ҳам бир изтироб олинг — Биттагина китоб олинг. Умр ўтар — елиб қолинг, Юлиб қолинг, олиб қолинг, О
  • Класс
УЙИНГДАГИ БЕШИКЛАР Ўн йил ўтди. Ўн йил ўтди. Ўн йил ўтди. Ўйламагил шунча йиллар енгил ўтди. Бу тоғлардан селлар эмас, кўнгил ўтди, Уйингдаги бешикларинг тиллоданми? Дунёнинг бу ўйинлари оллоданми? Япроқлар ҳам қанот ёзиб қуш бўлдилар, Сойлардаги тошлар ҳатто хуш бўлдилар, Менга сенинг аллаларинг туш бўлдилар, Уйингдаги бешикларинг тиллоданми? Дунёнинг бу ўйинлари оллоданми? Ёлғон чиқди янгаларнинг миш-мишлари, Буюрмади манга боғинг кишмишлари. Битмас бўлди сенсиз дилнинг юмушлари, Уйингдаги бешикларинг тиллоданми? Дунёнинг бу ўйинлари оллоданми? Теракларим, мажнунгина толларим-ай, Ҳолларима йиғлаб қадди долларим-ай, Аёндир на кетарим, на қоларим-ай, Уйингдаги бешикларинг тиллоданми? Дунёнин
559805235013

XUSRAV Shoh

Добавил фото в альбом

559805235013

XUSRAV Shoh

Добавил 2 фото в альбом

Показать ещё