Хаёт шундай узгарувчан сахнаки эканк, баъзан томошабинни хурсандчилиги учун хам энг бахтлилар ролини уйнашга мажбур булар экансиз...
Ўтмишга қайтишга ижозат бўлса, Бир бора берилса бундайин имкон. Мен ўша сен билан учрашган кунни, Қисматдан ўчириб келардим,ишон. Ўшал кун мен ўшал йўлдан юрмасдим, Киймаган бўлардим ўша кўйлакни. Жуда ярашибди демас эдинг сен, Ўшал кун сочимда бўлган турмакни. Сен салом бермасдинг,олмасдим алик, Титроқ кирмас эди тиззаларимга, Ва сен айланмасдинг бутун умрлик, Ҳаммадан чиройли ғуссаларимга. Қанийди ижозат бўлганда бир бор, Сендан айбларни топиб келардим, Сен изн сўрамай,бир тепиб кирган, Кўнгил эшикларин ёпиб келардим. Тутдек тўкилмасдим ҳасратларингда, Куйиб кетмасмиди кутишларда жон. Сен бор қум қасрли мамлакатингда, Сен бор сайёрада бўлмасдим,ишон. Қанийди,бир бора берилса имкон...
"Кўзларимдан сўрасанг айтар" Қўйгил гулим қўйгил ғанимни, Қайтар менга бахтимни қайтар. Сени қанча соғинганимни, Кўзларимдан сўрасанг айтар. Бойлик ё бахт танла бирини, Кўз ёш ювмас кўнгил кирини, Гар билмасанг севги сирини, Кўзларимдан сўрасанг айтар. Соғинч дарди бўларкан ёмон, Гул юзингни этаркан сомон, Соғинчимга ишонмасанг жон, Юзларимдан сўрасанг айтар. Сени ўйлаб ўздан безганим, Жигарларим бағрин эзганим, Дийдор қумсаб соҳро кезганим, Изларимдан сўрасан айтар. Сендан бошқа гўзал ёқмаган, Кўзимда ёш бўлиб оқмаган, Ўзгаларга қиё боқмаган, Кўзларимдан сўрасанг айтар. Қиздириб кўзда жоласин, Қийнамагил биров боласин, Сайёдийнинг оҳ
aldanmakungil

💘🎵Ўрганган кўнгил..

Добавлено видео
Америка интернет форумларидан бирида бир қиз ўртага эълон ташлабди: “Мен – гўзал, чиройли қоматли, қувноқ, ақлли қизман. Даромади йилига 500 минг доллардан кам бўлмаган йигитга турмушга чиқаман”. Эълонга келган жавоблар орасида ёш, келажаги порлоқ иқтисодчи йигитнинг жавобини эътиборингизга ҳавола қилсак. У эринмасдан қизга батафсил жавоб ёзибди: “Мен сенинг ёзганларингни катта қизиқиш билан ўқидим. Ва бу вазиятни қуйидагича тасаввур қиламан. Мен каби йигитнинг нуқтаи назаридан сенинг таклифинг жуда ёмон келишув. Негалигини ҳам айтаман. Қисқароқ тушунтирсам – сен ўз гўзаллигингни менинг пулларим эвазига таклиф қилаяпсан. Яхши. Лекин сени гўзаллигинг вақт ўтиб сўниб боради. Менинг сармояларим
Хаёт сабоклари
Показать ещё