«Арсенал» Мбаппени катта ваъда билан ўз томонига оғдирмоқчи
«Арсенал» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш учун астойдил бел боғлаган.
Daily Mail хабарига кўра, лондонликлар 18 ёшли футболчига асосий таркибдан мунтазам жой беришни ва ҳужум марказида ўйнатишни ваъда бермоқда. Бу эса Мбаппенинг севимли нуқтасидир.
Бундан ташқари, «Арсенал» ўз трансфер рекордини янгилаб, Мбаппе учун 100 млн евродан воз кечишга тайёр.
Мбаппенинг ўзи «Реал»га ўтишни истаяпти, бироқ Венгер «Арсенал» бош мураббийи лавозимини тарк этмаса, ўз фикрини ўзгартириши мумкин.
Manba stadion.uz
Ixtiyor
Максим Шацких қайси клубнинг мухлиси эканини айтди
Киевнинг «Динамо» U19 клуби мураббийи Максим Шацких севимли жамоаси ва мураббийлик орзуси ҳақида гапирди.
«Ҳар доим «Барселона»га мухлислик қилганман. Менга уларнинг тўпни назорат қилиш услуби ёқади. Бироқ баъзан ошириб юборишади. Каталонияликлар доимо рақибни югуришга мажбур қилишади. Албатта кўп нарса Месси, Неймар ва Суаресга боғлиқ. Бироқ бошқа жамоалар ҳам етакчиларнинг ўйинига боғланиб қолган.
Ўзим билан бирга ишлаган мураббийларнинг энг яхши ҳислатларини олишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир ёш мураббий катта жамоани бошқаришни истайди. Орзум – Киев «Динамо»сини бошқариш. Унга футболчилик фаолиятимнинг 10 йилини берганман. Аммо ҳар бир
Португалияда рақиблар «тарихдаги энг қўпол жамоа»га қарши майдонга чиқишга қўрқмоқда
Португалиядаги ҳаваскор «Канелас 2010» жамоаси техник ғалабалар серияси эвазига учинчи дивизионга чиқиш имкониятига эга бўлди: рақиблар бу жамоага қарши ўйнашдан шунчаки қўрқишмоқда. 2016 йилда нашрлар бу жамоани «тарихдаги энг қўпол жамоа» деб атади, 2017 йилнинг май ойи бошида эса бу жамоа футболчиларидан бири ҳакамнинг юзига тиззаси билан зарба бергани туфайли 4,5 йилга дисквалификация қилинди. Ушбу клуб атрофидаги вазият ҳақида The New York Times нашри атрофлича ёзди.
«Канелас 2010» Португалиядаги тўртинчи дивизионда иштирок этади. «Канелас 2010» бу мавсумда 26 ўйиндан 24тасида ғалаба қайд этиб биринч