Никоҳ: Никоҳ шартномасининг дуруст бўлишига таъсир қилиб, уни ботил қиладиган бузуқ шартлар Абу Аҳмад НИКОҲ ФИҚҲ Учинчидан: никоҳ шартномасининг дуруст бўлишига таъсир қилиб, уни ботил қиладиган бузуқ шартларБундай шартларга мисоллар:1. Агар куёв никоҳда келинга маҳр бермасликни шарт қилса, шайхулислом Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ рожиҳ деб билган фикрга кўра бундай никоҳ ботил бўлади. Бироқ куёв никоҳда маҳр белгиламаган бўлса, никоҳ ботил бўлмайди. Негаки, маҳр бермасликни шарт қилиш билан маҳр белгиламаслик ўртасида фарқ бор. Мазкур масалани олдинги мақолаларимизда айтиб ўтган эдик.2. Шиғор никоҳи:Шиғор никоҳи дегани икки инсондан ҳар бири иккинчисига қарамоғидаги аёлни маҳрсиз турмушга бер
Уйланиш ҳаром бўлган аёллар Абу Аҳмад НИКОҲ ФИҚҲ Уйланиш ҳаром бўлган аёлларЭркак киши ҳар қандай аёлга ҳам уйланиши жоиз бўлавермайди. Зеро, эркакнинг аёлга уйланишини ҳаром қилиб қўядиган бир қанча сабаблар бор. Бу сабаблардан баъзилари аёлга уйланишни абадий ҳаром қилса, баъзилари вақтинчалик ҳаром қилади. Аёлга уйланишни вақтинчалик ҳаром қилувчи сабаб йўқолиши билан эркак унга уйланиши мумкин. Қуйида мазкур сабабларни бирма-бир санаб ўтамиз:Биринчидан: уйланиш абадий ҳаром бўлган аёлларУйланишни абадий ҳаром қилувчи сабаблар: насабдошлик, эмикдошлик ва қуда-андачилик, шунингдек, эр-хотин ўртасидаги лаънатлашиш. Қуйида уларни батафсил зикр қиламиз:(А) Насабдошлик сабабли уйланиш ҳар
Никоҳ шартлари: келин-куёв розилиги НИКОҲ ФИҚҲ Абу Аҳмад Иккинчидан: никоҳ шартномасининг шартлари : Никоҳ шартномасининг рукнлари бўлганидек, унинг шартлари ҳам бор. Улар қуйидагилар: Биринчи шарт: келин-куёвга аниқлик киритиш : Келин-куёв шахси исм, сифат ёки ишора ёрдамида аниқланиши мумкин. Масалан, “қизим фалончини турмушга бердим” дея уни исми билан аташи ёки “ қизларимдан каттасини турмушга бердим” дея уни сифати билан танитиши ёки “ мана бу қизимни ” дея унга ишора қилиб кўрсатиш орқали келин шахсини аниқлаш мумкин. Шунингдек, инсоннинг бор-йўғи битта қизи бўлса, шунчаки “ қизимни турмушга бердим” дейиши ҳам дуруст. Иккинчи шарт: келин-куёв розилиги : Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
Сизга қарши тўртта гувоҳ бор … Муаллиф: Шайх Султон Умарий Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий Асл сарлавҳа: ﻋَﻠَﻴْﻚَ ﺃَﺭْﺑَﻌَﺔُ ﺷُﻬُﻮﺩٍ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Коинотдаги сиру ошкор барча нарсани эшитиб, кўриб турадиган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. У – Билгувчи, Кўргувчи, Бохабар ва Гувоҳдир. Уни мушриклар тавсифлаётган нолойиқ исму сифатлардан поклайман ва У қандай улуғ Зотдир! У барча нарсани Билгувчи ҳамда Эшитгувчидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир! У барча нарсанинг илмини қамраган Зотдир. Шундай экан, Унинг илми ва қамровидан қандай четга чиқа оламиз?! Мен бизга ҳаёт йўлини ёритиб кўрсатиб берган, жаҳаннамдан огоҳлантириб, жаннатдан муждалар берган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломл
Зино жинояти Хатиб: Шайх Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Ҳумайд Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий Асл сарлавҳа: ﺟَﺮِﻳﻤَﺔُ ﺍﻟﺰِّﻧَﺎ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Биринчи хутба (Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман. ﴿ﻳَﺂ ﺃَﻳُّﻬَﺎ ﺍﻟَّﺬِﻳﻦَ ﺁَﻣَﻨُﻮﺍْ ﺍﺗَّﻘُﻮﺍْ ﺍﻟﻠﻪَ ﺣَﻖَّ ﺗُﻘَﺎﺗِﻪِ ﻭَﻻْ ﺗَﻤُﻮﺗُﻦَّ ﺇِﻻّ ﻭَﺃﻧﺘُﻢْ ﻣُﺴﻠِﻤُﻮﻥَ﴾ «Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 1
Улар билан иноқ бўлинглар! Муаллиф: Шайх Абдулмалик Қосим Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий Асл сарлавҳа: ﻭَﻋَﺎﺷِﺮُﻭﻫُﻦَّ ﺑِﺎﻟْﻤَﻌْﺮُﻭﻑِ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Эркагу аёлни томган сувдан яратган Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин! Сўнг … Аллоҳ азза ва жалла бу дунёда хотиржам бўлишимиз учун жуфтларимизни яратди ҳамда аҳиллик ва меҳрни биз учун соябон қилди. Биз унвонимизга келаётган дараклар ва ғафлатда қолган мусулмон ва муслималарга эслатиш учун ушбу сатрларни ёзмоқдамиз. Унутмаслигимиз керакки, эру хотинлик ҳуқуқлари буюк бўлиб, уларнинг ортидан муҳим ишлар кетма–кет келади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейд
Никоҳ шартномаси рукнлари НИКОҲ ФИҚҲ Абу Аҳмад Никоҳ шартномаси Никоҳ шартномасига тааллуқли бир неча масалалар бор: Биринчи масала: никоҳ шартномасининг рукнлари : Никоҳ шартномасининг иккита рукни бор: 1. Келин-куёв . Келин-куёв ўртасида насл-насаб, қуда-андачилик ёки эмизиш [1] сабабли оила қуришга тўсқинлик қиладиган омиллар бўлмаслиги керак. Шунингдек, аёл талоқ қилингани ёки эри вафот этгани боис идда сақлаётган бўлмаслиги лозим [2] . 2. Шартнома формаси . Шартнома формаси “ийжоб” ва “қабул”дан иборат. Ийжоб деганда келиннинг валийси ёки ундан ўринбосар бўлган кишининг “қизимни сенга турмушга бердим ”, қабилидаги сўзи, шунингдек, қабул деганда эса куёв ёки ундан ўринбосар бўлган кишин
Тўртинчидан: хитба – “фотиҳа”ни бузиш: 1. Бузиш ҳукми: Томонлар бир-бирига мойил бўлиб, ризолик билдиргандан кейин хитба – фотиҳани бузиш ҳукми турлича бўлиши мумкин: А) Бирон сабабсиз хитбани бузиш макруҳдир. Чунки бунда иккинчи томоннинг дилига озор етказиш бор. Бу ҳолатда хитбани бузиш ҳаром бўлмаганига сабаб, ҳануз никоҳ шартномаси тузилиб, томонлар учун мажбурий тусга кирмаганлигидир. Бу худди бир инсоннинг бирон товар устида савдолашиб, сўнг уни сотиб олмаслик фикри пайдо бўлгани боис, савдони тарк қилишига ўхшайди [1] . Б) Бирон жўяли сабабга кўра хитбани бузиш жоиз, макруҳ бўлмайди. В) Бошқа бир йигит қизга совчи қўйгани сабаб хитбани бузиш ҳаромдир. Негаки, олдин айтиб ўтганимиздек,
Онанизм – хатарли иллат (1)  Камолиддин Иноятуллоҳ Аллоҳга ҳамду санолар ва Расулига салавот ва саломлар бўлсин! Баъзи ишлар ўзи ҳаром қилиниши билан бир қаторда унга элтувчи ва яқинлаштирувчи ишларни ҳам ҳаром қилиниши Аллоҳнинг ҳикматидандир. Аллоҳ таоло: “Зинога яқинлашманглар, албатта бу жирканч ва ёмон йўлдир” – дейди (Исро: 32). Биз мўминликни даъво қилар эканмиз, Раббимизнинг ҳар бир сўзига эътибор қилишимиз, аҳамият беришимиз керак. Қаранг, Аллоҳ “қилманг”, деб эмас “яқинлашманг”, яъни ўзингизни ундан узоқ тутинг, деб мурожаат қиляпти. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда аксар гуноҳ ишлардан тўғридан тўғри қайтарган. Масалан, эҳромдаги киши ов қилиши ҳақида шундай деган: “Эй иймон
Показать ещё