Бир йигит уйланиш ёшига етди. Онаси унга келин қидира бошлади. У ўғлига жуда кўп қизларни кўрсатди. Аммо ўғилга ҳеч бир қиз ёқмасди. Чунки, у очиқ-сочиқ кийинадиган қизга уйланишни хоҳларди. Ўраниб юрадиганларни эса "Рўдаполар" дерди.
Шундай кунларнинг бирида она ва ўғил бирга тушлик қилаётган эдилар. Дастурхонга қўйилган нозу неъматлар орасида қоғозга ўралган ва ўралмаган қандлар ҳам бор эди.
Йигит қоғозга ўралган қандни емоқчи бўлганида онаси эътироз билдирди: "Ўғлим, очиқлари турганда нега қоғоздагини очиб ейсан. Тайёр очиқ қандлар ҳам бор-ку! Шулардан бирини есанг бўлмайдими?"
Ўғил жавоб берди: "Онажон, очиқ қандлар анчадан бери шундай турган. Эҳтимол, унга пашша қўнгандир ёки чанг ўт
ОДАМ ЗАВОД.
Баъзан каминага ёши улуғ онахонлар ёзади: "ёшим катта бўлса ҳам сиздан кўп нарса ўргандим" деб.
Очиғи ҳурсанд бўламан. Бу албатта Аллоҳнинг фазли. Фойда деб тушунган нарсаларимни ёздим, агар бу нарсалар кимгадир манфаатли бўлган бўлса, ҳурсандман.
Бугун ёзадиганларим келин қизларимизга аталган. Ўйлайманки, бу ҳам уларга фойдали бўлади!
Бир нарсани қуруқ оғиз чучитиб гапириш бошқа, бошдан кечириб сўнг сўзлаб бериш бошқа...
Аллоҳ дилимга солди: баъзи ишларни бажардим ва уларнинг тўғри эканлигига амин бўлдим.
Балки бу сизнинг хаёлингизга ҳали келиб улгурмагандир, шунинг учун етказиб қўйишлик савоб!
Бир ривоят бор: донишманднинг ҳузурига ёш ота-она қирқ кунлик боласини кўтар