ҚАЛБ БИЛАН КЎРИШ...... (воқейлик асосида ёзилди.) Абитурент пайтим отам Фарғоналик яқин таниши орқали ижарада туришим учун бир хонадонни топди. - дея гап бошлаб давом этди бир опамиз.... У ерда менга тенгдош бўлган вилоятдан келган икки қиз ҳам бор экан. Улар билан бир хонага жойлашдим. Кафтдаккина ҳовлида.... узум, анор, анжир ва кўп бошқа турдаги мевали дарахтлар ҳам бор экан. Уй эгаси Эътиборхон опа (турмушдан қайтган бўлсалар керак) нинг ота ҳовлиси экан. Ҳовлида яна бир киши яшарди. Ҳамма у кишига қори ака деб мурожаат қилишар.... кўзлари ожиз бўлса ҳам жудаям зийрак ва оқил инсон эдилар. Борган кунимизнинг эртаси куни уй эгаси бизни ёнимизга кириб шу
ҚОНДОШЛАР..... (ҳаётий ҳикоя) муаллиф: Шухрат Махматмуродов Қандай бахтли кунлар эди..... Шоди ота ишга чиқиб келар, рўзғори учун пул топиш билан бир қаторда печка учун ўтин ҳам қиларди. Қишлоқ шароити, газ йўқ. Тўғри баъзида электр печдан ҳам фойдаланиб уйни иситса бўларди.... аммо ҳали айтганимдай қишлоқ шароити ҳа деганда электр ҳам доим бўлавермасди. Айни кечки овқатланадиган пайтда уч соатлаб электр чироғи ўчиб қоларди. -- Э кампир чарчасам ҳам ишдан эртароқ келишга ҳаракат қилдим. Светга ишонч йўқ, болаларимиз совуқ қотмасин деб озроқ ўтин қилиш учун. - дерди доим Шоди ота. Шоди ота далада ишларди.... мол ҳолларига жой бўлсин, бироз полиз экинлари
КИМ НИМАГА ҚАРАСА УНИ КЎРАДИ Болакай йўл ўртасида туриб олиб, қотиб-қотиб кулаётди. Эгилиб пастга тикилар, сўнг яна қиқирлаётганди. Бадавлат киши дўкондан чиқаётиб, йўл устида ўзига ўзи кулаётган болага кўзи тушди. Унинг ёнига келиб, кулгусининг сабабини сўради. Бола кулгудан лабларини йиғиштиролмай жуда кулгили нарса эканини айтди. Эркак ерга диққат билан қаради лекин кўзига қоғоз пулдан бошқа нарса тушмади. Боладан нега ердан пулни олмаганини сўради. Сўнг дарғазаб оҳангда яна сўради: —Нега куляпсан, ҳой, бола? Бола эркакнинг ғазабланганини кўриб бармоғи билан пул тушган жойга ишора қилди ва: — Уни кўряпсизми?-дея сўради. Эркак бола мени масхара қиляпти, деган ўйда жаҳл билан жавоб берди: