Trending topics
last comment yesterday at 22:24
last comment yesterday at 21:55
#Севги Айтадиларки, ҳақиқий севги-муҳаббат уч нарсадан билинади: бирида бошқалар гапидан устун қўяди. Иккинчисида суйганининг суҳбатини бошқалар суҳбатидан аъло билади. Учинчисида севган суюклисининг сўзини севувчи севган суйганини мамнун бошқаларни юкори этишни мамнун этишдан ҳисоблайди. Имом Абу Ҳомид Fаззолий. Сиз ҳам Аллоҳни ва Унинг Расулини яхши кўраман дейсиз албатта тўғрими ? Аллоҳ ва Унинг Расулини сўзларини бошқаларни гапидан устин қўйиб амалда бажарасизми? Айтганларини бажариб қилма деганларини қилмаябсизми? Агар саволимга Ҳа деб жавоб берган бўлсангиз мен сизни табриклайман. 🎁 Агар Йўқ деб жавоб берган бўлсангиз😔Аллоҳ сизни муваффақ қилсин дейман. Агарда Баъзи айтганларини қилиб☑️ баъзиларини қилмаябман ❎десангиз,мен сизга Аллоҳни сўзини айтаман:"Ёки китобнинг баъзисига иймон келтириб, баъзисига куфр келтирасизми?! Сизлардан ўшани қилганларнинг жазоси бу дунёда фақат расво бўлишликдир, қиёмат кунида эса, энг шиддатли азобга қайтарилурлар. Аллоҳ қилаётганингиздан ғофил эмас". Бақара сураси 85-оят.
Хек ким дейсизми? Унда қалбингиздаги хув ану ким?))
last comment yesterday at 21:15
#Викторина Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азиз биродарлар,бу ерда ўзаро ислом динидан илми мажлис,савол жавоб қилиб борамиз. Албатта,бунда уч кишига ажру савоб бор,булар савол берган,жавоб берган ва тингловчи кишиларгадир. Агар сизда илм бўлмаса кузатиб боринг. Умар ибн Ҳаттоб розиёллоху анху айтадилар "Инсонни илмли бўлишдан икки нарса тўсади,бири ўта ҳаёчанлик иккинчиси кибр" Барчамизга барокотли қилсин,Амийн! Бунинг ун озрог масъулият ва хусни хулк хурмат эхтиром талаб этилади бир биримиз ун килинган муомалада айникса энди дустлар грухимиз коидаларини бир тушунуб олсак хар кандай ноурин берилган савол учирилади керагидан ортик расм куйилмайди грух аъзолари бир бирларини хакорат килишмайди номахрамлар билан ўзаро личкада ношарий сухбат бўлмасин 😃😀😄😂😬😅😉😍😜😘🙏 мана шунга ўхшаш смайликлар киритилмасин. 😊бу смайликга рухсат. экран ортида ўзингиз қанча кулсангиз қаршилигимиз йўқ ва бўлмайди ҳам. савол жавобдан бошқа бьғлиқ бўлмаганҳ гаплар ёзилмасин. саволга жавоб топган иштирокчи савол бериш хуқуқини қўлга киритади.Агар жавоб топган иштирокчини саволи бўлмаса,кимда саволи бўлса мархамат деб айтади сўнг бошқа иштирокчи савол ёзади. савол ёзавотганда савол калимасини оллига ёпиштириб (#) мана шу белгини қўйиб ёзинг,( #савол ) Одоб ахлоқингизни кузатувчи ва иштирок этувчи иштрокчиларга намуна қилган холда қатнашишингиз сўраймиз. Агар талаб қилинган қоидаларга амал қилсангиз қатнашинг,амал қилмасангиз тинчгина кузатинг . максадимиз динимизни мукаммал урганиш ва уни етказиш булса мархамат бирга баробар булайлик. грух ривожи ва тинчлиги ун шу коидага амал килинишини лозим деб билдик. маъмурият. (аёллар учун савол жавоб грух хохишмандлар бўлса қўшилсин https://ok.ru/group/56364363022569)
P.S Мавзудан ташқарига чиқилмасин, лақмалик, эзмалик қилинмасин, Расулуллоҳ алайҳиссалом хулқларини намуна қилган ҳолда, одобга риоя қилиб савол ва жавоблар ёзилсин.
last comment yesterday at 08:23
#Қалб ​​​Қуръони каримда зикр қилинган қалблар: ① Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади. ② Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади. ③ Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади. ④ Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди. ⑤ Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди. ⑥ Касал қалб. Унда шак шубҳа ёки мунофиқлик бўлади. ⑦ Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди. ⑧ Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади. ⑨ Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади ⑩ Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм шафқат тортиб олинган бўлади. ⑪ Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди. ⑫ Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади. Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим! © @arabicuz © Фойдалар 🔖
last comment September 17 at 22:58
🤧​​​​Аксириш неъмати. Аксириш билан вужудимизда:  – Мия ва юрак томирлари кенгаяди; – Кўз ёши каналлари очилади; – Оддий нафас олиш билан сақланиб қолган ўлик ҳаво чиқиб кетади; – Юрак миллисониялар ичида тўхтаб, яна ишга тушади (яъни, дам олади); – Вужуддаги баъзи зарарли токсинлар ташқарига чиқиб кетади. Кўпчилигимиз, жамоат жойларида уялиб, тортинибми келган аксани ортга қайтаришга уринамиз. Ваҳоланки, аксириш қанчалик фойдали бўлса, уни қайтариб қолишнинг зарарлари ҳам оз эмас. Мисол учун, киши бир лаҳзада инфаркт бўлиб қолиши ёки вена қон томирлари ва ўпкаси кучли босимдан ёрилиши ё бўлмаса, мия томирларида тиқин юзага келиши оқибатида фалаж (инсулт) бўлиб қолиши мумкин. Демак, аксиришни қайтаришга ҳожат йўқ, фақат одобларига амал қилсак, кифоя. Аксириш асносида кўзларнинг юмилиши ҳам биз учун катта неъматдир. Агар юмилмаганида, косасидан чиқарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Акса уриш Аллоҳ таолодан, эснаш эса шайтондандир. Шунинг учун, қачон бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин! Агар (эснаган пайтда): “ооҳ, ооҳ” деса, шайтон унинг ичида кулади. Аллоҳ таоло акса уришни яхши кўради, эснашни ёмон кўради”, дедилар” (Имом Термизий ривояти). © Саида Рустам қизи © Musaabir
last comment September 17 at 21:55
#ҳижоб ​​Қизингизни ҳижобга муҳаббатли қилиш учун 10 та кўрсатма Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Пок инсонлар қизларининг ҳижобини яхши кўрадилар ва уларни бегона кўзлардан сақлашга, уларда тоат-ибодатлар ва солиҳ амалларга нисбатан муҳаббат пайдо қилишга ҳарис ва ташна бўладилар. Лекин баъзи инсонлар бу борада хатога йўл қўядилар, кимдир қизини ҳижобга ўргатиш учун қаттиққўллик услубидан фойдаланса, кимдир қизининг ҳижобига енгил ва бепарво ёндашади. Иккала услуб ҳам тузатишга муҳтождир. Шунинг учун сизга қизингизнинг ҳижобга бўлган муҳаббатини оширадиган, айни пайтда қаттиққўллик, босим ўтказиш ва дашном бериш каби услублардан йироқ бўлган қисқа ўнта амалий йўриқномани тақдим этаман. Ушбу йўлланмани ота-она биргаликда ёки якка ҳолатда қўллаши керак, деб айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Зеро, бу ишда бутун оила биргаликда ҳаракат қилиши лозим бўлади. 1. Ҳаракатни қизингиз ҳали кичик бўлган пайтдан бошланг, уни ҳижобга буюриш учун улғайишини кутиб ўтирманг. Чунки сиз унинг улғайишини кутадиган бўлсангиз, у муайян фикрга қаноат ҳосил қилиб улгурган бўлади. У пайтда унга ўзингиз хоҳлаган нарсани ва айниқса унинг ҳавойи-нафсига қарши бўлган нарсани сингдириш қийин бўлиб қолади. Бу ишни босқичма-босқич амалга ошириш лозим, зеро, у ҳамон ёш бола саналади. 2. Қизингизга ҳижобдан завқланишингизни, уни ёқтиришингизни изҳор қилинг, унинг олдида ҳижоб ҳақида завқ-шавқ билан тўлиб-тошиб гапиринг. Унга ҳижоб виқор ва салобат эканини, у қиз болага чирой ва нур қўшишини ва ҳижобли аёлларнинг ташқи кўринишлари уларнинг яхши хонадонда чиройли тарбия кўрганларига далолат қилишини айтинг. 3. Қизингизга ҳижоб Аллоҳнинг буйруғи эканини алоҳида таъкидланг. У ушбу амални одамлар учун эмас, балки якка Аллоҳнинг розилиги учун қилишини, Аллоҳ таоло уни қаерда бўлмасин доимо кўриб, кузатиб туришини таълим беринг. Шунингдек, қизингизга Аллоҳ Ўзининг буйруғини бажарувчи мастура аёлдан рози бўлишини билдиринг. Унга Қуръони каримдан ҳижоб ҳақидаги оятларни ўқиб беринг, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг розилигига эришиш ҳақидаги сўзларингизда ушбу оятларга урғу беринг. 4. Қизингизга ҳижобли, муваффақиятли, виқорли ва фазилатли аёлларни намуна қилиб кўрсатинг. Бунинг учун аввало Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларини, улардан кейин яшаб ўтган солиҳа аёлларни, сўнг кейинги авлодлар сафида ўтган солиҳаларни ва ниҳоят замондош ўрнак олишга лойиқ муваффақиятли аёлларни мисол қилиб келтиринг. 5. Намунали мастура аёллар билан Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунмайдиган бошқа очиқ-сочиқ аёллар орасини қизингизга таққослаб беринг ва уларнинг бу ишлари қандай қилиб уларни ҳалокатга олиб борувчи гуноҳларга сабаб бўлганини тушунтиринг. 6. Қизингизга солиҳа аёлнинг одоб-ахлоқи, солиҳ амалда бардавом бўлишнинг ажру савоби, солиҳа аёлларнинг Аллоҳ ҳузуридаги мукофоти ва солиҳа аёл доимо мусулмон қизларнинг саодати ва ҳидоятига сабаб бўлиши ҳақида сўзлаб беринг. 7. Қизингизнинг солиҳа, ҳижобли ва ҳаёли қизлар билан ўртоқлашишига ҳарис бўлинг, уни очиқ-сочиқ ва шарм-ҳаёга бепарво бўлган қизлар орасига ташлаб қўйманг. Зеро, яхшилик фақат яхшилик аҳлидан юқади. 8. Ҳижоб кийиш ва ўранишда қизингизга онасини намуна қилиб кўрсатинг. Унга онаси ҳижоб ҳақида, қандай ҳижобга киргани ҳақида ва фозила аёлларнинг ҳижобга доир ҳикоялари ҳақида сўзлаб бериши учун махсус суҳбатлар ташкил қилинг. 9. Онаси уни ўзи билан бирга иймоний суҳбатларга, илмий давраларга ва масжидлардаги Қуръони карим ҳалқаларига олиб боришига имкон яратинг. Ушбу зиёратлар давомида қизалоқ ҳам ҳижобда бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Сўнгра ўзи бунга ўрганиб, яхши кўриб, одатланиб қолади. 10. Қизингизни шарм-ҳаёси, авратини тўсиб ҳижоб кийгани учун унга совға ва мукофот тақдим этиш билан руҳлантиринг. Шу билан бирга ҳақиқий, буюк мукофот Аллоҳнинг ҳузуридаги олий жаннат эканини таъкидлаб ўтишни ҳам унутманг. Яқинларингизга ҳам улашинг.
Қалби жудаям тозза аёлларга ҳам фарз ҳижобда юриш.)
last comment September 17 at 15:35
Қайси саҳоба сабаб аёлларни авратларини ёпишлик ҳақидаги оят нозил бўлган❓ У қайси оят ❓
Results after voting
last comment September 16 at 21:28
Жамоат намози хосил бўлиши учун, энг ками неча киши бўлиши керак ❓
Results after voting
last comment September 16 at 09:35
Расмда кўрсатилган холатни қандай изоҳлайсиз❓
last comment September 16 at 05:06
ОМАДНИНГ САККИЗ САБАБИ. Ҳар биримиз ўз мақсадларимизга эришишга қодирмиз. Шундай экан нима учун ҳаммамиз муваффақиятга эриша олмаймиз? Бунинг сири – ўзимизда баъзи одатларни шакллантиришдан иборатдир, шундай қилсангиз омад ва муваффақият калитига эришасиз! Саккиз қадамли йўл Ҳаётнинг ҳар жабҳаси: у ҳоҳ ҳаёт, ҳоҳ иш ва ёки мансаб бўлсин одатларимиз келажагимизни яратишда асосий вазифани бажаради. Қуйида келтирилаётган саккиз хил одат сизни муваффақият сари етаклайди… 1. Сабрли бўлинг. Нимагадир эришмоқчи экансиз, иштиёққа эга бўлишингиз даркор. Иштиёқлилик мақсадларингизга етишишингизда сизга куч баҳш этади ва унга эришишингизга ёрдам беради. Бажараётган ишингизни яхши кўришингиз – муваффақиятга эришиш калитидир. 2. Кучингизни реал баҳоланг! Айтишларича, инсон кучи ва имкониятини бошқаларга қараганда яхши билади. Шундай экан, сиздан бошқа ким ҳам истакларингиздан хабардор бўлмоғи керак? Энг яхши бажара оладиган ишингизни аниқланг ва уни бажаринг, муваффақият сизнинг ортингиздан ўзи қувади. 3. Қаттиқ ишланг!.. Ҳеч нарсага осонликча эришилмайди. Астойдил меҳнат, давомийлик, ўзини бажараётган ишга баҳш этиш – муваффақиятингизнинг асосий қисмларидандир. Астойдил меҳнат ва ютуқларга эришиш учун кетказилган вақт унумдорлик билан фойдаланилган ҳисобланади ва келажакда бунга яраша ютуқ билан тақдирланасиз. Шунинг учун кутаётган натижангизни қилаётган меҳнатингиз билан таққослай билишингиз лозим. 4. Ўзгаларга устозлик қилинг! Муваффақиятингизга оид билимларингизни бошқалар билан баҳам кўринг. Ўзингизнинг билимингизни бошқаларга ҳам ўргатинг. Ўзгаларга ёрдам бериш жуда муҳим. Бизнесингизда сиз билан биргаликда фаолият юритувчи инсонларга муваффақиятингиз ҳақида берилган маълумот унумдорликни оширишга ёрдам беради. 5. Мақсадларни фаоллик билан белгилаб олинг! Мақсадларингизни белгилаб олмас экансиз, буюк натижаларга қандай қилиб эришасиз? Қадриятлар ва иштиёқингиз баланд бўлган йўналишларга қараб мақсадларингизни белгилаб олинг. Ундан кейин мақсадингизга эришиш қўлингизда бўлади. Муваффақиятга эришишда аниқ режа белгилаб олиш. Қандай қилиб асосий мақсадингизга эришишингиз мумкин? Мақсадингизни қадамларга бўлиб тақсимлаб чиқинг. 6. Аниқ муддат белгилаб олинг! Муваффақиятга эришишнинг аниқ муддатини белгилаб олмасангиз, уни амалга ошиш вақтини қандай белгилайсиз? Ҳаққоний бўлиш бу ерда муҳим ҳисобланади. Муваффақиятга эришиш жараёни қанча вақт олади? Барча жараёнларни амалга ошириш учун ўзингизга етарлича вақт беринг. 7. Устувор мақсадларни белгилаб олинг! Мақсадларингиз орасида устуворларини белгилаш жуда муҳим. Бир неча вазифаларни бажаришингиз керак бўлганида, қай бирини биринчи якунлаш кераклигини аниқлаш зарур. Вазифалар орасидан биринчи бўлиб долзарбларини бажаринг. Уни бажариб бўлгач, муваффақиятингизга эришиш учун янада яқинлашасиз. Дастлаб энг мураккаб ишни бажариш ҳам жуда муҳим. Кун давомида ғайратингиз камайиб бориши аниқ. Қийин ишни кун охирига қолдирсангиз, у бажарилмай қолиб кетиши мумкин. 8. Таваккалчиликка қўл уринг! Таваккалчиликсиз ютуқ мавжуд эмас. Муваффақиятли бўлиш таваккалчиликка қўл уриш демакдир. Аммо ҳамма таваккалчиликлар ҳам ижобий натижага олиб бормайди. Унга қўл урар экансиз, муҳим бўлган ўрганиш жараёнида керакли малакага эга бўласиз. Демак, муваффақиятга эришиш ҳам маълум одат ва кўникмаларни талаб этар экан. Ўйлаймизки, юқорида келтирилган саккиз хил одат бахт ва омадга эришишингизда сизга ёрдам беради.
Show more