Тикрит амири Нажмиддин Айюб узоқ муддат уйланмай юрди. Биродари Асадуддин ундан уйланмай юриш сабабини сўраганида: “Ўзимга мосини тополмаяпман”, деб жавоб қилди. “Салжуқий Султон Мухаммад ибн Малик Шохнинг қизиданми ёки унинг вазирини қизиданми, таклиф келмаганмиди?, деб сўради укасидан Асадуддин. “Таклиф бўлган эди, аммо улар менга мос эмас!” деб жавоб берди Нажмиддин!
Укасининг бу жавобидан ажабланиб, унга булардан ортиқ яна ким мос бўлиши мумкинлигини сўради. Нажмиддин акасининг бу сўровига: “Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳа жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса хамда, мусулмонларни Қуддус Шарифга қайтариб олиб борса, дейман!” деб жавоб берди.
Асадуддин укасининг бу гапини жиддий олмади: “Бунақасини қаердан ҳам топардинг?!” деди, эътиборсизлик билан. Нажмиддин эса: “Ким ниятини Аллоҳ учун холис қилса, Хақ таоло уни ниятига ярашаси билан ризқлантиради!” деб жавоб берди...
Кунлардан бир кун Нажмиддин Тикрит масжидлардан бирида Шайх билан суҳбат қилиб ўтирган эди. Узоқдан бир қиз Шайхни чақириб келдида, парда ортида тўхтади. Шайх Нажмиддиндан изн сўраб, қиз билан гаплаша бошлади. Нажмиддин суҳбатни эшитиб турарди.
“Сени қўлингни сўраб борган, мен юборган йигитни нега қайтардинг?” деди Шайх қизга. Шунда оқила қиз: “Эй Шайх! У йигитнинг жамоли ва мансаби нақадар ажойиб бўлсада, менга мос эмас!” деди.
“Қанақасини хоҳлайсан?” дея ажабланиб сўради Шайх. Қиз эса: “Аслида қўлимдан тутиб, жаннатга етаклайдиган солиҳ жуфт хоҳлайман. Ундан бир фарзанд кўрсам, у фарзандни яхшилаб тарбия қилсак ва натижада фарзанд улғайиб мохир чавандоз бўлиб етишса, хамда мусулмонларни Қуддус шарифга қайтариб олиб борса, дейман!” деб жавоб берди!
Нажмиддин қулоқларига ишонмасди.
Субханаллох!
Ахир бу калималарнинг айнини унинг ўзи айтмаганмиди!?
Ахир Нажмиддиннинг уйланиши ушбу орзу сабабидан кечикмаётганмиди?!
Ахир бу ўша орзунинг висоли, ўша ниятнинг ушалиш дебочаси эмасми!?
Ха, айнан шундай эди. Нажмиддин бу улкан орзуси йўлида казо-казоларнинг қизларини жуфт ўлароқ қабул қилмаган, қиз хам айнан шу орзу муҳаббатида казо-казоларнинг уйланиш таклифларини рад этиб келаётган эди! Иккиси хам жаннатга етакловчи жуфтни ва мусулмонларни Қуддусга қайтариб олиб кирадиган каҳрамон фарзандни орзу қиларди...
Ниятлар холис бўлганлигидан икки буюк ниятлар сохибларини Хақ таоло учраштирди...
Нажмиддин Аюб фурсатни бой бермай Шайхдан шу қизга уйланишини сўради ва қизга уйланди. Бу икки ният сохибларидан фарзанд дунёга келди. Униб улғайиб етук чавандоз бўлди! Қуддуси шарифни фатх қилди ва мусулмонларни у ерга зафар билан олиб кирди! Бу зот тарихнинг олтин сахифаларида фахр билан эсланадиган Салохиддин Айюбий эди!
Аллоҳ қанчалар қудратли зот! У биргина Ўзи учун қилинган эзгу ниятга оламда оламшумул ишлар қилишга қодир Зот! Шунчалар мехрибон Аллоҳ!
Эй оила остонасида турганлар! Эй ўзларига жуфт қидираётганлар! Сизлар хозироқ ниятларингизга қаранглар-чи?! Нима мақсадда, қандай ниятда жуфт изламоқдасизлар?
Юқоридаги саодат сохибларини нима орзуларига етиштирди? Албатта Аллоҳ учун қилинган яхши ният! Уларнинг ниятлари замирига эътибор берингда (!) унда мусулмонлар шарафи-шони, динларига беқиёс хизмат ётибди. Майли сиз қайсидир юртларни забт этмоқни ният қилманг. Сизлар хам: “Қўлимдан тутиб жаннатга етаклайдиган диёнатли покиза жуфт хоҳлайман. Ундан фарзандлар кўрсам. Уларни чиройли тарбия қилсак. Динига, ватанига, халқига буюк ишлар қиладиган фарзандлар бўлиб етишса, Аллоҳни таниса, хаққини адо қилса, охиратда бошимга тож кийдирадиган фарзандлар бўлса”, деб ният қилинг!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев