Предыдущая публикация
Ким бўлсада насабинг наслинг
Тилло эмас тупроқдир аслинг
Кимлигингни билмоқ истасанг.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Агар бўлсанг хаммадан хам зўр
Пашша ясаб жон киргизиб кўр
Ёки Фиръавннинг тарихини сўр
Кимлигингни билмоқ истасанг.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Хою хавас ўткинчи мато
Фариштаман деб қилма хато
Момо Хавою ва Одам Ато
Кимлигингни билмоқ истасанг.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Бу дунёни сўраганлар ким
Нега улар ётар гўрда жим
Тафаккур қил эй оқил иним
Кимлигингни билмоқ истасанг.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Қуръонда кўр қисматлар баён
Неки қилсанг Аллоҳга аён
Уйла сўнгги манзилинг қаён
Кимлигингни билмоқ истасанг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев