Новая платная лента в нашей группе! Оплатите доступ и получайте эксклюзивный контент.
    Диний илм бӯлмаса аёллар сумалакга сиғиниб, эркаклар ароқ кӯтариб соғлик бахт тилаб дуо қилаверади.
    1 комментарий
    7 классов
    СЕВГИНИНГ УВОЛИ ... 1 - кисм ... Қишлоқ кўчасида қизча боғчага кетар,қўлида дадаси олиб берган қўғирчоқни махкам қучоқлаб олганди. Қизчанинг ортидан қараб қолган отаси,узоқ ўйланиб ўтирди. Тўхтасин ака аёли Махбуба опа билан ширин орзулар ила турмуш қуришди. Оллох чиройли оқила аёл билан Тўхтасин акани сийлаган эди. Келин тонг сахардан то кечгача тиним билмас, қайнота-қайнонасининн хизматларини дилдан бажарарди. Тўйдан йил ўтиб, ОЛЛОХ ёшларни жажжигина қизалоқ билан сийлади. Хурсандчиликларининг чеки йўқ,астойдил кейинги фарзандларини ўғил бўлишини сўрашарди. Қизчаларига чиролик исм қўйишди. Қизча улғайган сари,қилиқлари кўпаяр,бунинг сари Тўхтасин ака ва Махбуба опалар ўзларини бахтиёр хис қилар эдилар. Қизлари икки ярим ёшга тўлганда, яна бир қиз мехмончалик бўлишди. Махбуба опа иккинчи фарзандининг хам қиз туғилганига хижолат бўларди. Қиз хам фарзанд,яна бир марта нолийдиган бўлсанг,мендан яхши гап эшитмайсан деб Тўхтасин ака аёлининг овозини ўчирди. Орадан йиллар ўтиб бу оила яна бир қизчалик бўлишди. Махбуба опа энди ўғилдан умидини узиб,бор мехрини уччала қизларига қаратди. Қизлар мактабга борадиган бўлишди. Қизлар ичида каттаси ақлли, зехни ўткир,ўқишлари аъло эди. 6- синфга ўтган қиз,мактаб мусобақаларида қатнаша бошлади. Район мусобақалари ғолиблигини қўлга киритган қиз,вилоятга йулланма олди. Мактабнинг ўнинчи синфига ўтган қиз,республикада география ва физика фанларидан биринчиликни қўлга киритди. Мактабни битирган қиз Тошкент давлат Политехника институтига хужжат топшириб, талаба деган номга сазовор бўлди. Энди талаба қизнинг номидан ёзилади. Талаба бўлгач уйга хафтада бир келиб кетар эдим. Чиройлик бўлганим учун севги изхор қиладиганлар пайдо бўла бошлади. Менинг мақсадим ўқишни тезроқ битириб,хунар эгаси бўлиш орзусида эдим. Биринчи курсни битираётган пайтларим,уйга келиш учун автобусга ўтирдим. Одам кам, хаво иссиқ, автобусга чиққан йўловчилардан бири шунча жойлар бўш бўлишига қарамай,менинг ёнимга келиб,хориж тилида бир нарсалар деб гапирди. Тушунмай қараб қолдим,йўловчи йигит инглиз тилида гапирди. Тушундим лекин жавоб қайтара олмадим. Хуллас ёнимга ўтириб олди. Танишиб олдик. Ўзининг талаба эканлигини,Москва шахрида таржимонлик олийгохида ўқишлигини айтди. Хавасим келди. Шахримизга етиб келгунимизча манзилимни сўради. Бир хафта уйда турган бўлсам,хар куни кўчамизга келар, чиқмаган куним,қизингиз билан бирга ўқиймиз деб тўғри уйимизга кириб келса бўладими,ота-онамни олдида тамом бўлдим. Бир хафта ичида совчиларини жўнатишга хам улгурди. Рад жавобини эшитгач тутаб кетдику,шахарга чақириб гапи борлигини айтди. Сал овозимни баландлатиб гапирган гапимга қўрқмасдан шапалоқ тортиб юборди. Бу йигит билан умуман хаётимни бирга ўтказмасликка қарор қилдим. Москва шахрига жўнашига бир кун қолганда мени қидириб,ўқиш жойимда пайдо бўлди. Сени ёнимга чақириб оламан деган гапларига,тезроқ қутулиш учун хўп деб жавоб бердим. Қутулаётганимга шукур қилардим. Йигит жўнаб кетгандан сўнг,анчагача эсламай юрдим,секинлик билан йигитнинг қўрқмай гапириши, урган тарсакиси эсимга туша бошлади. Кўп тилларни билиши ва ўша вақтда ватанимиз юраги хисобланмиш Москвада ўқиши,хавасимни келтирарди. Ўзим билмаган холда ўша йигит хақида ўйлардим. Эрта бахорда йигит ташлаб кетган манзилга ваъдангизни унутдингизми деб хат ёзиб юбордим. Бир ой ўтмасдан ўқиш жойимга менинг номимга,Москва давлат универститетига чақирув қоғози келди. Рахбариятдан тортиб,ўқитувчи ва курсдошларим хайрон бўлиб қолишди. Бир хафта ичида тайёрланиб онам билан Москвага жўнадик. Бизни ўша мени безор қилган талаба кутиб олди ва ётоқхонага жойлаштирди. Эртасига ўқиш жойига олиб борди. Хеч қандай қийинчиликсиз иқтисод йўналиши бўйича 2 курсдан ўқишни давом эттира бошладим. Бир хафта мен билан яшаган онам кетар кунида талабани чақириб,қизимга қараб юринг деб илтимос қилди. Талабада уят йўқ, кетовринг,қизингиздан хавотир олманг,ўқиши битса ўзим уйланаман деб бемалол айтворди. Талабанинг айтган гапидан онам уялиб кетдилар. Эртасига онамни кузатгани чиқдик, Москва-Тошкент 6-рақамли поездига талаба,ўз ёнидан онамга чипта олиб берган эди. Поезд жўнашига бир неча дақиқалар қолганда,онам мени имлаб четроққа чақирди. Қизим нима бўлганда хам ўзингга хушёр бўлгин,ишонган талабанг, хохласа сени кўкка кўтарадиган,хохласа балчиққа ботирадиган хилиданга ўхшайди. Бола эмас шайтонку бу деб насихат қилдилар. Озроқ муддат талабадан қўрқиб юрдим,лекин бу юртда бошқа яқин одамим хам йўқ эди. Йигит менга дарсларни ўзлаштиришга,рус тилида равон сўзлашишни ўргата бошлади. Уч ой ўтиб таътилга чиқдик. Иккаламиз бирга учиб юртимизга келдик. Йигит хохлаган пайти бизникига кириб келар,мен йўқ бўлсам ёки кўринмасам отам билан ўтириб,хангома қилиб,яна қайтиб кетар эди. Онам бу йигитнинг қилиғидан хавотир олиб,қизим сен ўзингга тўғримисан деб қайта-қайта сўрарди. Онажон у ўзи шундақа бола,сал безбетроқ деб қутулардим. Биз қўшниларнинг олдида уяляпмиз, эртага келса гапираман деган онамга,йўқ гапирманг,ўқишга борганимизда мени уради деб юбордим. Қизим, хали хам кеч бу боладан,сени хозирдан урса кейин нима бўлади деган онамни махкам қучоклаб,онажон сиз билмайсизда у яхши бола десам,қизим охири бахайр бўлсин деб қўйди. Эртасига иликдай бўлиб талаба йигит дарвозамиз ёнида пайдо бўлди. Мен кутиб ўтирган эдим. Дарвоза олдида кутиб олиб,қўшнилар гапираётганини,уйдагилар уялишаётганини айтдим. Мен хам уяламан,нима қилай сени кўриб турмасам бўлмайди деб жавоб берди. Хам олижаноб,хам куйдирги бола эди. Хеч нарсадан тап тортмасди. Олдиндан сал қаттиқроқ гапирасиз деб амакимнинг хотинини чақириб тайинлаб қўйган эдим. Келинойим яқинлашиб,укажон қишлоқ жой дарров гап-сўз дейишга улгурди, талаба йигит бошқа гапиртирмади,кеннойи ёшлигингизда кўп йиғлаганмисиз дейман, кўзларингиз қоп-қора экан деди тикилиб. Амакимни хотининг юзлари дув қизариб гапини йўқотди,ёки сурма қўйганмисиз деб талаба йигит келинойим томон бир қадам қўйди. Келинойимни кўзига тикилиб туриб,кўзингизда аксимни кўрдим, қани иложи бўлса кўзингиз ичига жойлашсам деди. Жоним чиқиб кетди, бу ёққа ўтинг деб қўлидан ушлаб талаба йигитни тортиб олдим. Келсам келма дейсан,бировга гапирсам қизғонасан,қанақа қизсан деб менинг қўлимдан ушлаб олди. Ўлдим кўчада шарманда бўлиб,амакимни хотини,Шахло қаердан топдингиз бунақа йигитни деб сўради. Хам жахлим чиқар,хам кулгим келарди. Талаба йигитга фарқи йўқ,уйга кирамизми деб менга ўзимизнинг уйимизни кўрсатади. Бемалол худди ўзининг уйига таклиф қилаётгандек эди. Кечга дадам уйга келганида жанжал бошланди. Айтманг деб ялинсам хам амакимни хотини хаммасини дадамга айтиб берди. Жахли чиққан дадам мени бир шапалоқ урди. Амакимнинг хотинини ёмон кўриб қолдим. Дадам жахл устида айт эртага келсин деб менга бақирди. Чақиртиришнинг кераги йўқ,шундоқ хам хар куни тушда кириб келади. Дарвоза ёнида кечаги келинойим,онам,холам,мен ва икки синглим кутиб олдик. Тўғри келиб,Ассалому алайкум деб салом берди. Менинг чап юзимни сал кўкарганлигини кўриб қолди. Нима бўлди деб сўради. Кечаги келинойим бошлаб юборди: сиз келайбериб безор қилдингиз-сизними деб сўраган йигитнинг гапидан келинойим гапини йўқотди. Йигит нима бўляпди деб онамга тикилди,ким урди деб яна сўради. Илтимос кетақолинг деб ялинишга тушдим. Йўқ, тўхта,ким уради сени,менга кўрсат деб,қўли билан юзимдаги кўз ёшларимни арта бошлади. Кўчада хамма қараб турибди. Хаммасига сиз айбдорсиз деб бошлаган келинойимга йигит тикилиб турди, тахминдан биламан яхши жавоб бўлмайди,уйга кирайлик деб йигитнинг қўлидан ушлаб торта бошладим. Тўхта Шахлош,гапириб олсин келинойинг деб кутиб турди. Ичкарига киргизинг деб онамга ишора қилдим. Қизлар ичкарига кириб туринглар илтимос,мени бу янгада гапим бор деб йигит бошлади. Келинойи бунча захарсиз,эрингиз борми деб сўради,ха деган келинойимга қараб,эри бор хотин бунақа захар бўлиши мумкин эмас,эрингизга айтинг сиз билан кўпроқ ётсин деб сўкиниб кетди. Мени шарманда қилманг,илтимос деб ялинишга тушдим. Бўлди Шахлошим,йиғлама деб мени юпата бошлади. Онам яқинлашиб,ука уйга кирайлик деб айтди. Ким урди мени Шахломни,деб онамдан қайта сўради,дадаси урди деган жавобни эшитиб,Шахлош юрагимни чиқариб юбордингку, мени дадам хам уради,қани йиғламаяпманку деб кулиб юборди. Мен калтакка йиғламаяпман, сизни сурбетлигингизга йиғлаяпман десам, бўлди эркаланма кўп,сени бу ерда урадиган бўлишса,эртага Москвага жўнаймиз,тайёрлан деб,сингилларимга қараб совуқ чой беринглар,одам поччасини хам шундай мехмон қиладими деб уялтирди. Гапни эшитган келинойим дадамни ишлаётган жойидан чақириб келди. Келинойим йўлда нима деса деган,дадам дарғазаб кириб келди. Сўрашиб,сўрига бошладилар. Фотиха қилингач,дадам босиқлик билан чой тайёрланглар деб сингилларимга қаради. Хаммамиз ўтирибмиз, бош айбдор мен,дадам гапирса нима жавоб берар экан деб ўйланардим. Ука биз,деб дадам бошлади,нимага қизингизни урдингиз деб дадамнинг гапини бўлди. Дадам шошиб қолиб, кўчадаги гап-сўзларга ишониб,ишонманг кўчада хеч қандай гап йўқ, қизингиз кўчага чиқса,мени олдимга чиқади,чиқмаган куни ўзим келаман деб жавоб берди. Одамлар уят қиляпди деб холам қўшилди. Вой, сиз хам гапиришни биласизми, келганимдан бери энди гапиришингиз деб холамни мақтаб кетди. Холажон, сиз одамларга тушунтиринг, қизлариз бир ой шу ерда бўлгани билан,11 ой мен билан Москвада юради. Қизларизга ишонинглар,яхши қиз бўлмаганда мен келмас эдим. Ўқишимиз тугаса тўй қиламиз,ёки кетишимизга 15 кун бор,тўй қилайлик хамма қутулади гап-сўзлардан деб холамга гапириб,дадамга тикилиб ўтирарди. Одам дегани хам шунчалар мард дангалчи,хам сурбет бўладими деб ўйланар эдим. Менинг ишларим зарур эди деб дадам ишга жўнадилар. Сўрида онам,холам,мен,икки синглим,талаба йигит ўтирибмиз. Сизни деб дадамдан шапалоқ едим деб бошладим,ўлмайсан битта шапалоққа,эркаланма кўп, шу юришинг бўлса хали мендан хам ейсан шапалоқни деб айтса сингилларим кулиб юборишди. Онам туриб кетганидан сўнг холам бошладилар. Ука сизлар ўзларингга тўғримисизлар,ростини айтинг деб илтимос қилдилар. Жўна иккаланг хам бу ердан деб йигит,сингилларимни хайдаб юборди. . Холажон деб бошлади,мен туриб кета бошладим,ўтир жойингга деб қахр билан гапирса,жойимга михландим. Мен Шахлони яхши кўраман,ишонинг биз ўзимизга тўғримиз. Давоми бор...
    1 комментарий
    12 классов
    Allohning 99 ismi Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта - бир кам юзта исми бор. Ким уни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради», дедилар. 1) Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4) ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6) ас-Салом. 7) ал-Мўмин. 8) ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10) ал-Жаббор. 11) ал-Мутакаббир. 12) ал-Холиқ. 13) ал-Бориъ. 14) ал-Мусаввир. 15) ал-Ғаффор. 16) ал-Қаҳҳор. 17) ал-Ваҳҳоб. 18) ар-Раззоқ. 19) ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24) ар-Рофеъ. 25) ал-Муъизз. 26) ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35) ал-Ғафур. 36) аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42) ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49) ал-Мажийд. 50) ал-Боъис. 51) аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53) ал-Вакийл. 54) ал-Қавий. 55) ал-Матийн. 56) ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58)ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61) ал-Муҳйи. 62) ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Можид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70) ал-Муқтадир. 71) ал-Муқаддим. 72) ал-Муаххир. 73) ал-Аввал. 74) ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93) ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур. "
    1 комментарий
    21 класс
    ♡_________Кимлигимни биламан кимлигингизни хам..!
    1 комментарий
    10 классов
    "Саҳобалар ким?" деган саволни бот-бот эшитамиз. Саҳобаларни кимлигига қизиқябсизми? Унда диққат қилинг, гапим якунида ушбу саволни яна такрор бераман. • Сиз дунё ҳаётини қанчалар севган бўлсангиз, улар охират ҳаётини шунчалар севган инсонлардир. • Сиз молингизни қанчалар маҳкам тутсангиз, улар тавҳидни шунчалар маҳкам тутган инсонлардир. • Сиз қанчалар телефонга кўп термулсангиз, улар Аллоҳнинг Китобига шунчалар кўп термулган инсонлардир. • Сиз қилган оз амалингизга ҳотиржам суянсангиз, улар қилган амалларига суяниб қолишдан қўрқадиган инсонлардир. • Сиз Аллоҳдан сўрашга қанчалар ошиқсангиз, улар Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга шунчалар ошиққан инсонлардир. • Сиз ёш, муаммосиз, ва ҳуснли аёлни никоҳлашга уринсангиз, улар тул аёлларни бева қолиб кетмаслиги, болаларни Ислом таълимотисиз ўсмаслиги учун никоҳлашга уринган инсонлардир. • Сиз Суннатларга танлаб амал қилсангиз, улар ҳеч бир Суннат амал қилинмай қолиб кетишидан чўчиган инсонлардир. • Сиз тоғутнинг зулмидан қўрқиб яшасангиз, улар Аллоҳнинг йўлида минг маротаба ўлишга ҳам шай бўлган инсонлардир. • Сизнинг намозингиз касбингиз вақтида бўлса, улар намозни касб қилган инсонлардир. • Сиз бутун бошли Қуръонни ёд билиб, унинг мазмунини англамаган бўлсангиз, улар биргина билган оятларига оғишмай амал қилган инсонлардир. • Сиз ўзингизни кўз-кўз қилишни қанчалар севган бўлсангиз, саҳобиялар авратларини тўсишни шунчалар севган инсонлардир. • Сиз инсонлар орасида ажралиб туриш учун илм олсангиз, улар олган илмларини ўзгаларга етказишга уринган инсонлардир. • Сиз бир-бирингизни турли хил фирқа ва табақаларда айбласангиз, улар бир-бириларини севиб, бирликни маҳкам тутган инсонлардир. •Сиз тўйган қорнингиздан шод бўлсангиз, улар оч ҳолида хурмони баҳам кўрган инсонлардир. •Сиз танангизни зебу-зийнат ва либослар билан безаган бўлсангиз, улар очликдан таналарига тош боғлаб юрган инсонлардир. •Сиз озиш учун рўза тутсангиз, улар очликдан ифторни саҳарга улаган инсонлардир. •Сиз Аллоҳга рўбарў келишдан қўрқиб яшасангиз, улар Аллоҳни ҳузурига ошуфта яшаб, ўлимдан шодланган инсонлардир. •Сизнинг мажлисингиз мол, аёллар ва мутойиба мавзулари билан ўтса, улар мажлисни Аллоҳ эслатиш билан ўтказган инсонлардир. •Сиз мусибатдан чўчиб яшасангиз, улар Аллоҳга кучли таваккул қилган инсонлардир. •Сиз аёлингизни ота-онангиздан ҳам кўпроқ севсангиз, улар Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад (صلى الله عليه وسلم)ни ота-онаси, аҳли ва молидан ҳам кўпроқ севган инсонлардир. • Сиз гуноҳларни тўплаб, бир тавбани кўзласангиз, улар гуноҳидан тавбаси бисёр бўлган инсонлардир... Саҳобаларни кимлини билдингизми? Энди ўзингизни ким эканлигингизни билдингизми?
    1 комментарий
    9 классов
    1 комментарий
    5 классов
    Тафаккур Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар. У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб: - Қандай тонг оттирдингиз? -деди. Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар: - Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим! Киши ҳайрон бўлиб: - Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин? Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди. Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар: - Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди: 1 - Роббим мендан фарзини сўраябди. 2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар. 3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар. 4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди. 5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди. 6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар. 7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди. 8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди. Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман. Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди. Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради: - Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими? - Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар. Киши бошини қуйи солиб, давом этди: - Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман. Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак. Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин? Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизмиn?
    1 комментарий
    13 классов
    !!!!!!!!
    1 комментарий
    4 класса
    Тирикмисиз.? Ҳаётни қадрига етинг.! - Чарчадингизми.? Аллоҳ яратган табиат қўйнига чиқинг, дам олинг, тафаккур қилинг! - Йиқилдингизми.? Аллоҳдан сабр ва куч сўраб, туринг ўрнингиздан! - Сиздан сўрасалар, сиз беринг,ўйланманг.! - Сизни қадрламасалар,хафа бўлманг,қадр хам сўраманг.! - Эшикни ёпиб хайдадиларми.? У жойга асло қайтиб борманг. - Сизга ўргатсалар, ўрганинг сабоқ олинг.! - Ҳаёт синовлари сизни синдирмоққа чоғланса, асло таслим бўлманг.! - Сизни сотсалар, кечирим билан жазоланг (қалбингизга қайтиб киргизманг, киргизиш ихтиёрингиз) - Сизга қалб эшигини очсалар, у қалбга киришдан аввал эски хотираларингизни унутиб киринг. - Қачондир қалблардан қувилсангиз хафа бўлмай кетинг, сабрли ва кучли бўлинг.! ТИРИКМИСИЗ.? - Аллоҳ сиз билан.! - Яраланган шерга, соғлом шердан кўра оғриқлар шижоат, куч ва хайбат берганидек йиқилган ва қалби яраланган инсон хам ҳаётда кучли, шижоатли,сабрли ва қўрқмас бўлиб боради.. Аллоҳнинг раҳматига суянинг ва яхши яшашда давом этинг. Душманларга Робб фурсат бермасин..!
    2 комментария
    16 классов
    ​​Ўзингдан бошқа ҳеч кимнинг жони ачимайди сенга! Энг оғир кунларингни эсга ол,“Ёнингдаман”деган инсонлардан қайсиниси сенга елка тутти суянмоққа? Ёлғиз бошинг билан енгиб чиқмадингми аламларингни? Йиқилдинг яна оёққа ўзинг турмадингми,ё қўлингдан тутган бирини эслай оласанми? Тўлдинг,ёлғиз йиғламадингми? Кўз ёшларингни артган мард бормиди йўқса? Инсонлар келиб кетгувчи. Унутма ҳеч ким сенчалик ўйламайди сени! “Кетмайман” деганлар ҳам кетади,сен яна ёппа-ёлғиз янгидан бошлашинг керак. Яраланасан,яраларинга яна ёлғиз ўзинг малҳам бўласан! Ғамларнинг ичида танҳо, ёлғиз ўзинг оёққа турасан! Суяниб йиғламоқ учун бир елкага эҳтиёжинг бўлади аммо ўша вақтда инсонлар Aнқони уруғига айланади. Шундай экан ўзинга яхши қара,эътиборли бўл,инсонларни юрагинга яқин йўлатма,қалбингни,қадрингни оёқ остига отма,ўзингнигини асра-авайла,чунки оғир вақтда сенга фақатгина “Ўзинг” керак бўласан! Унутма фидоий инсоннинг фидокори бўлмайди. Фидоийлар эзилишгагина маҳкум. Инсонлар меҳрни қийналиб топсаларгина қадрлайдилар. Осон келган меҳр доим қадрсиз,жавобсиз бўлган...
    1 комментарий
    7 классов
Купите дешови авиабилеты прямой из авиакомпании без комиссию по всему миру! Если хочиш помощь пишите на ватсап телеграм помогу. 79216028664
Показать ещё