​​📝НАФРАТ. 4-синф ўқувчилари орасида шундай сўровнома ўтказишибди: “Нимани яхши кўрасизу, нималарни ёмон кўрасиз?” Саволга ҳар ким билганича жавоб ёзибди. Гап ана шу “жавоблар”дан бири ҳақида. “…Мен ота-онамни ёмон кўраман”. Сал кам ўттиз йиллик иш стажига эга муаллима бошини чангаллаб қолибди. Бола қандай қилиб ўз ота-онасини ёмон кўради? Инсон табиатига хос ишмас-ку бу?! У секингина ўқувчисини ёнига чақирибди: – Нега бунақа бемаъни сўзларни ёздинг? – … – Менга қара, одам ўз ота-онасини ҳам ёмон кўрадими? – … – Сени оқ ювиб, оқ тараётган ота-онангга раҳматинг шуми ҳали? Бола изиллаб йиғлаб юборибди. – Ёмон кўраман, дадам аямни ҳар куни уради. Ҳар куни кечқурун уйимизда жанжал бўлади, – дебди бола ҳиққиллаб. – Болам, ҳамма оилада жанжал бўлади. Бундан хафа бўлиш керакмас, – дебди муаллима ўқувчисини овутиб. – Бизнинг уйда ҳар куни тўполон бўлади. Дадам ичиб келиб, аямини калтаклайди. Дадам кетганидан сўнг аям дадамни қарғайди. Кейин мен билан синглимни уради… Сизни билмадиму, ана шу бола менга таниш. Уруш-жанжал, бақир-чақирлардан юраги зада, кўнгли ногирон бўлиб қолган бу боланинг ичида Нафрат улғаймоқда. Нима у, нафрат? Нафрат – умидсизлик ва хубдинлик! Ичида нафрати бор одам ҳаётга табассум билан қарай олмайди. Кўнглининг туб-тубида нафрат чўкиб ётган одамда эзгу хаёллар бўлмайди. Нафрат инсон қалбини емириб, тошга айлантириб қўяди. Кўнгилни синдиради, умидларни барбод қилади, хусуматни барпо қилади. Узоқ йиллар бурун қўшни қишлоқдан бир киши йўқолиб қолди. Ёши элликлардан ошиб қолган бу одам, қишлоқнинг подасини боқарди. Одатий кунларнинг бирида, кечқурун пода қишлоққа айтгану, подачи қайтмаган. Шу билан подачи бадар кетди. Қариндош-уруғ бир-икки ой қидирган бўлди-ю, вақт ўтган сари у унутила бошлади. Орадан йиллар ўтиб, подачи эсдан ҳам чиқиб кетди. Ўтган йили шу қишлоқ атрофидан янги йўл ўтди. Йўлчилар ерни ковлаётиб, эски кигизга ўраб кўмилган бир маййитни топиб олдилар. Текшир-текшир бошланиб кетди. Мурданинг шахсини аниқладилар: подачи эди! Экспертиза унинг бўғиб ўлдирилганини аниқлади. Сўров-суриштирув натижасида қотил ҳам топилди. Қотил ким денг? Ўғил! 21 ёшли бола отасини далада бўғиб ўлдирган! Ана шу бола судда бир гапни айтди: қилган ишимдан пушаймон эмасман! Ундан бунинг сабабини сўрадилар. “Сабаб” жуда қайғули эди. – Менинг онам 44 ёшида оламдан ўтиб кетди, – деди у кўзлари ёшланиб. – Бечора онам бир кун ҳам кун кўргани йўқ. Эсимни таниган кунимдан бошлаб, онамнинг отамдан калтак еётганини кўриб улғайдим. Онамни шундай урардики, бечора жойидан туролмай қолган кунлари ҳам бўларди. Мен ёш бола, уларни ажратолмасдим. Охирги марта онамни жуда қаттиқ урди. Орадан икки кун ўтиб, у оламдан ўтди. Онамни қон босимидан ўлди, - дедилар. Аслида у калтак еб ўлган эди. Тўғри, нима бўлганда ҳам отасига қўл кўтарган болани мутлақо оқлаб бўлмайди. Лекин сиз онаси калакланаётганини кўриб турган боланинг аҳволини бир тасаввур қилинг! Онанинг азоб чекаётганини кўриб, иложсиз турган ўғилнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг! Нафрат туйғуси ана шу тариқа вужудга келади ва бир куни “меваси”ни беради. Нафрат руҳий ногиронликдир. Уни муолажа қилиш жуда қийин. Лекин бедаво деб ҳам бўлмайди. 🌸
    3 комментария
    44 класса
    Жигар Ака: Бугун укамнинг савдодаги тушуми яхшимасга ўхшайди, жуда хафа кўринади. Эрталаб келин бир нимадан нолиганди. Ўзига билдирмай, молини ярмини сотиб оламан! - дея ўйлади 2 раста нарида савдо қилаётган укасига ўйчан боқиб. Ука: Aкам кўп қийналябтилар. Яқинда тўй бошлаб қўйган. Жиянга ҳали мебел олиш керак дегандай бўлувдилар. Савдоларида ҳам анча камчиликлар бор ҳали. Бугунги савдойимдан тушган фойдани ярмини уларга бераман! Муаттар Йўлдошалиева
    2 комментария
    45 классов
    #Мулоҳазалар УЛАРДА ИНСОФ БОР, БИЗДА НИМА БОР? Сирка қонни суюлтиради, шунингдек, овқат ҳазмига ёрдам беради. Қуюлган қонимни суюлтириш учун анча укол олдим, қон олдирдим, олма, киви ва анор истеъмол қилдим. Уйим ёнидаги дўконда олма ва шотут сиркаси сотилади. Ўзимизнинг тадбиркорлар тайёрлаган. Ҳамма магазинда тўла. Лекин олмадим. Чунки ишонмайман. Чунки ўзимизникилар кўп алдайди. Чунки кўп алданганман. Чунки бизда одамнинг соғи кам. Болалар боғчасига гуруч ўрнига оқшоқ олиб келадиган тадбиркорнинг нимасига ишонай? Асалга ошқовоқ қўшадиган ишбилармонга ишонса бўладими? Эшак гўштини кабоб қилиб сотадиганларга нечун ишонай? Бизда озиқ-овқат соҳаси етарли назорат қилинмайди. Дўконларда сотиладиган шоколад ва печениларга нима қўшилади?  Нега уларни ит ҳам емаяпти? Супурмаркетда қадоқланган бир литр нок шарбатига  100 фоиз натуралний деб ёзиб қўйган. Нархи 10 минг. Бозорда  1 кило нок 30 минг. Алдоқчилик, ёлғон кундалик ҳаёт тарзимизга айланди. Ҳамма бир бирини алдашга ҳаракат қилади. Шунчаки алдамайди, балки орага Худони, онасини, муқаддас сўзларни қўшиб алдайди. Ўғрини айбини исботловчи далилларни ошкор этгунингизча:  " Гумон имондан айиради",  деб  билимдонлик қилади. Нарсасини сотиш учун муқаддас динимизни восита қилиш одатий тус олди. "Эшон патир"," Имон патир" деб нонни номлашяпти. "Ал имон"  деб аталган балиқхонани кўргандим. Муқаддас динимизга ишора қилиб сизни чалғитмоқчи бўлишади. Таклиф: дўконлар ва озиқ-овқат махсулотлари динимизни эслатадиган сўзлар билан номланмасин. Ароқхўрлар "Ал имон"  балиқхонасида кайф қиладими? Шундай. Дўконимиздаги шотут сиркасини сотиб олмадим. Расмдаги сиркани қидиряпман. Ҳар тугул русларда имон йўқ бўлса ҳам инсоф бор. Бизлар эса имону инсофимини бозорга опчиққанмиз. Болалар боғчасига гуруч ўрнига оқшоқ олиб боралиган тадбиркор намозни канда қилмас. Харидорларнинг туйғусига кучли таъсир қилади ,деб динни восита қилиш ярамас ишдир. Дин восита қилинса,  одамларни осонгина алдаш мумкин. Бу мавзуда гапларим кўп аслида. Раҳимжон Раҳмат
    4 комментария
    18 классов
    #Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 18-қисм -Нима? -Фарзанд кутяпман. Бизнинг фарзандимиз. -Менга сени фарзанд кўролмайди дейишганди. Паризодани оёқ қўли титраб ўтириб қолди. -Тушунмадим. -Нимасини тушунмайсан, мен сен билан умуман яшамайман. Болангам, ўзингам менга қизиқ эмассан. Паризода сўзсиз телефонни ўчирдию йиғлаб юборди. Уч хонали уйнинг ўрта хонасига кириб эшикларни беркитиб бор овозича бақириб йиғлади. Бу унинг биринчи бор шунақа йиғлаши эмасди. Доим ўзи ёлғиз, ҳеч кимга дардларини айтолмасди. Унга фақатгина фарзандини борлиги яшашга ундарди. Йиғлаб бўлгач енгил бўлиб тахорат олардию, кейин саждага кетарди. Намозини канда қилмасди. Ҳақиқий ҳаловатни шундан кейин туярди. Кунлар ўтар Паризода эри билан яшамаётганини усталик билан яширарди. Эрини ҳали сафарда, ҳали тижорат бўйича қаергадир кетди, ҳали у ҳали бу деб алдарди. Табиатан оғир ҳарактерли Ҳамид ака буни икир чинирига суриштирмасди. Қизини бахтли деб ўйларди. Паризоданинг яна бир ютуғи эрини уйида яшаши эди. Шу сабаб ҳам ота-онаси шубҳага бормасди. Парзидани ҳомиласи тўққизинчи ойга етганда аҳволи бироз оғирлашди. Ҳаракатлар чекланди. Шундаги ота уйига қайтди. Шу ҳолидаям сир бой бермади. Паризодани ой куни яқинлиги учун уни авайлашар кўнглига қарашарди. -Қизим бирор нарса ейсанми? Онаси атрофида парвона. Отаси ўзи сўролмай хотини орқали сўратарди. Ҳамид акани умиди қизи туққач соғайиб кетади дерди. Интиқлик билан набирасини кутарди. -Даданг чет элга иш билан кетишларига тўғри келяпти. Илоҳим келгунларича туғиб қўймасанг бўлди. -Ойи оғриқ йўқку, туғилмаса керак. Паризодага қўшнилари тўлғоқ оғриқ билан бошланади деб, ўз бошидан кечирганларини айтиб беришарди. Ҳамид ака Туркия кетди. Келгунича эса хотини тинмай дуо қилиб ўтирди. Робия опани дуоси ижобат бўлди. Ўн кундан ортиқ сафарда бўлиб қайтган Ҳамид ака уйига кириб келди. Барчаларига совға салом олганди. Ўша кеча эса Паризодани тўлғоқ тутди. Ёз ойи эди. Ҳали бирор марта она бўлмаган Паризода нима бўлаётганини тушунолмасди. Ёз иссиқ эди. -Қизим докторга бормасак бўлмайди. -Бошландими? -Рангларингам оқаринқираган. Мен дадангни чақираман. Сафардан қайтиб келиб дам олаётган Ҳамид ака дарҳол машинани ўт олдирди. -Кетдик. Паризода оғриқни ҳис қилмасди. Аммо боласи қимирламай қўйганини сезарди. Докторлар текшириб кўргач Паризодани туғруққа тайёрлигини айтишди. -Бир соатга ҳам бормай қизингизни кўзи ёрийди ҳавотир олманг. Паризода эса наноғриқни билди, на туғруқни. Ухлаб ухлаб кўзи ёригани эсида. Аллоҳга қилган илтижолари етиб бориб ширингина қизалоқни дунёга келтирди. -Табриклайман, ҳудди ўзизга ўхшайдиган қизалоқли бўлдингиз. Қуйиб қуйгандек ўзингиз. Паризода яна уйқуга кетди. Бошқа хонага кўчиришгач эса Паризода яна эрига қўнғироқ қилди. -Яна нимага қўўнғироқ қилдинг? -Табриклайман. Ота бўлдингиз. Паризода хурсандчилигини эри билан бўлишди. Уни ҳам хурсанд бўлади деб ўйлаганди. -Мен сенга айтдимку безовта қилма мени деб. Менга бола керак эмас. Қизиғи ҳам йўқ. 19-қисм Элёр телефонни ўчириб қўйди. Паризодани кўнгли қаттиқ оғриди. Элёр Паризодани суриштирганда, аввалги эрини қариндошларидан сўраттирган. Шунда улар Собирни онасини гапини яни тихмат гапини айтишган. Бола кўролмас экан. Шу сабаб ажраттириб юборган дея. Элёрга шу гап ҳам ёқиб тушган. Ўзини болалари бор учун туғмас дейилганига Паризодага уйланган. Паризода қизини ўзини номига расмийлаштириб чиқди. Тўй бир ҳафтага қолмай бўлиб ўтгани учун қонуний никоҳдан ўтишмаганди. Паризодани отаси ўз уйига олиб кетди. Туғруқхонадан чиққанига икки кун ўтгач эса Паризода ўрнидан тураман деб туролмади. Йиғлаётган қизини қўлига оламан деб оламан деб қўлини узатолмади. -Ойи ... Ойиииии. Бақириб юборди. Робия опа ҳамма ишини ташлаб югуриб келди. -Пари тинчлими? -Ойи қўлим ... Ишламаяпти . -Нега қизим? Паризода йиғлаб юборди. -Оёқларим ҳам. -Вой ўлай, энди нима қиламиз. Шундагина Робия опа йиғлаётган чақалоққа талпинди. -Бўлди жоним болам, асалим ўзимни қорни оч қолибдида буни. Онаси тўйдириб бер. Яна Робия опа жим қолди. Икки ўтни орасида қолиб. Боласини эмизишга қизига ёрдамлашдию эрига телефон қилди. -Дадаси тез келинг. Парини ҳеч қаери ишламаяпти. Ҳамид ака тезда етиб келди. Паризодани докторга олиб боришди -Қизингизда туғруқ касалликни кучайтириб юборган. Полиартирид яна ривожланиб кетяпти. Тезликда даво чоралари кўрилди. Паризодага кучли укол дорилар ўтказа бошланди. Ўн кунлик муолажадан сўнг Паризода яна ҳаракат қила бошлади. Ўзини бемалол эплай олгач эса уйимга кетаман деб туриб олди. -Қизим ҳали боланг кичкина, эплай олармикансан? Онаси қизини ўйлаб ҳавотирда эди. -Ҳаммаси жойида, куёвизам сафардан қайтсалар керак. Энди уйга бориб кутиб олмасак бўлмайди. Ота онаси ноилож қизини ўз уйига олиб бориб қўйишди. Икки кун боласи билан қолган Паризода чақалоққа қарашга жуда қийналди. Уни қўлида кўтаролмас, боласи ҳам тинчланмасди. Бола жуда кўп йиғлайвергач ота уйига борди. Онаси билан болани докторга олиб боришса Паризодани сути болага ёмон таъсир қилаётганини айтишди. Кучли уколлар олгани сутга таъсирини ўтказмай қолмаганди. -Болани эмизолмайсиз, кўп йиғлаши ҳам шундан. Доктор бола қўшимча каша ёзиб берди. Шундан сўнг Паризода қизини эмизишдан тўхтатди. Эгри бўлган қўллари бола парваришига ярамаслигини тушунди. Чунки ёлғиз вақтида жуда қийналди. Имконсизлик қизини онасига беришига сабаб бўлди. Домда ёлғиз яшай бошлади. Қизини жуда соғинар, лекин буткул ота уйига қайтолмасди ҳам. Синглиси ва укасини бахтини боғлашни истамасди. Шундай кунларни бирида эри кириб келди. -Ассалому алайкум. -Ваалайкум. Элёр Паризодага қараб ҳам қўймай бошқа хонага кириб ётди. Ошхон ага чиқиб бир нарсалар еган бўлди. - Бир иккита нарсам қолган шунга келганман. Ҳақиқатдан ҳам шкафни тепасида Элёрну буюмлари бор эди. Элёр шу гапни айтишга айтди. Кейин эса яна бояги хонага кириб ухлади. Телефони эса ошхонада стол устида қолганди. Телефонга хабар келди. «Жоним қаердасиз» 20-қисм Албатта ҳар бир аёлда қизиқиш бўлгани каби Паризода ҳам хабарни очмай қўймади. Афсуски хабарлар жудаям кўп экан. «Бугунги кун маза бўлди» «Сиз барибир бошқачасиз» «Эрим сидақа бўлолмайди» Паризода ҳайратда эди. Эри бўла туриб наҳотки аёллар бошқа эркак билан бемалол ётиб турса. Паризода буни ақлига сиғдиролмасди. Кейин эса эрини жавобига кўзи тушди. У аёлга айтилган илиқ сўзлар ва хабарларнинг энг бошида Паризода ҳақида ҳам айтилганди. Эри бу аёл билан узоқ вақтдан бери ҳам суҳбат бўлиб келар экан. «Ростини айтсам хотин ногирон. Юролмайди. Оёқ қўллари қийшиқ, ҳаттоки мен билан ётишга ҳам ярамайди. Унга раҳмим келгани учун уйланганман. Нима ҳам қилардим яшаб юрибман. Шу сабаб ҳам сизга ёзяпман. Бугун кўришайлик, алоҳида квартирам бор. Барчаси ўртамизда қолади» Паризода йиғлаб юборди. Эрини у ҳақида айтган гаплари қалбини яраламай қўймади. Эри бу аёлга турли хил беҳаё расмлар ҳам ташлаган бўлоб бу ҳақида қизғин муҳокама кетганди. Кейинги хабарларга кирса эри фақатгина бу аёл билан эмас, бошқа кўча қизлари билан айшини суриб юраркан. Пули кўп, босар тусарини билмай юрган эри, шу тарзда ҳаёт кечираркан. Паризодага алам қилди, тўйдан олдин берган ваъдалари, кейин эса икки кундаёқ орзу умидларини ўлдириб тахқирлаб ташлаб кетгани, барчаси жонидан ўтди. Йиғлаб юборди. Овозини борича йиғлади. -Уффф нимага увиллайсан, уйқуниям харом қилдинг. Эри хонадан уйқусираб чиқди. -Нега? Паризода нафрат билан эрига қаради. Элёр хотини қўлидаги телефонни кўриб барчасини тушунди. -Сенга айтганман мен билан ишинг бўлмасин. Кейин телефонни тортиб олганча нарсаларини йиғиштирдию, уйдан чиқиб кетди. Паризода яна ёлғизликда, дардлари билан қолаверди. Ота-онасини уйига бормаганига сабаб отасини қаттиққўллиги, ёки оиладаги муҳит ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бармоқлари қийшиқ бўлгани учун бола кўтаришга ярамасди. Бу уйда ёлғиз бўлгани билан эркин эди. Тинч осойишта эди. Онасини калтаклангани, укаларини қўрқиб ўтиргани, бу ерда эшитилмасди. Ҳаётнинг зарбалари шу қадар чарчатҳандики, у фақат ёлғизликка интиларди. Овунчоғи фақат ёлғизлик эди. *** Элёрни ота онаси ажрашиб кетишганди. Бунга отасининг хулқи бузуқлиги ҳам сабаб бўлган. Элёрни онаси Элнора опа доим эрини қўриқлаб юрарди. Келинимга ҳам кўз олайтирмасин дея. Элёрга ҳам доим таъкидларди хотинингга эхтиёт бўл дея. Отасининг қилмишлари ошиб кетавергач онаси ажрашишдан бошқа йўлни кўрмади. Шундан сўнг отаси Америкага кетиб қолди. Ўғлининг кейинги ҳаётига умуман қизиққан эмас. Элнора опа ҳам Кореада ишлаб юрган дугонаси билан гаплашдию шарт кетиб юборди. Элёр бир мунча яхши яшаб юрганди. Афсуски хотинини бошқа биров ўз уйида ушлаб олди. Шундан сўнг улар ажралишди. Болалар тақдирини ҳеч ким ўйлаб ҳам ўтирмади. Элёр шаҳарма шаҳар кезиб тадбиркорлик қилса, хотини Россияга кетиб қолди. Болалар эса она бувиси билан қолаверди. Ҳамид ака Элёрни тутинган отаси яъни тадбиркорликни бошлашида ёрдам берган одамни дўсти эди. Тутинган отаси билан муносабатлари ёмонлашмаслиги учун Элёр ҳам Паризода билан бирфга яшамаётганини ҳеч кимга сездирмаган. Ҳамид ака дўсти билан ҳамон улфатчилик қилар икковини ҳам ёшлар ҳақидаги ҳақиқатдан хабари йўқ эди. Паризодани отаси ҳам ўз бизнеси билан юрар, қизим тинч юрибди дея кўпам суриштирмасди. Зеро отасини қаттиққўл бўлгани сабаб Паризода отаси билан бемалол ўтириб суҳбатлашган ҳам эмасди. *** Кунлар, ойлар ўтар Паризода ўз иши бўёча мутаҳасис бўлиб етишарди. Унинг ҳаётига яна бир ёруғлик бўлиб Муяссар исмли қиз кириб келганди. 21-қисм Муяссар Паризодани ҳақиқий дўстига айланди. Энди унинг ҳаётида ҳам дардини эшита оладиган инсони бор эди. Муяссар Паризодага ҳақиқий сирдош бўла олди, йиғласа йиғлар, кулса куларди. Чин дардкаши эди. Доим Паризодани кўнглини кўтаришга ҳаракат қиларди. Аввалига виртуал танишишган бўлишса, кейинчалик бир вилоятдан эканликлари учрашишларига замин яратди. ✨✨✨ Онаси телефон қилганида Паризода куёвиз ёнимдала , яхшиман деб кўп гапирмасдан қисқа жавоб бера қоларди. Домда ёлғиз бўлгани билан қўшнилари жуда яхши бўлиб ҳар ҳафта сайр уйиштирар, тоғларга , боғларга Паризодани қўймай олиб боришарди. -Уйда ўтиравериб сиқилиб кетасиз. Юринг биз билан айланиб келасиз. Улар Парзодани қўймай бирга олиб кетишарди. Бир куни Паризода одатдаги реклама матни буюртмаси билан ишлаётганда эри келди. У жуда шошиб турарди. -Юр сен билан бир жойга бориб келмасак бўлмайди. -Тушунмадим, қаерга? Нега боришим керак? -Эеэ кўп савол берма тез бўл. Тайёрлан. Элёр кутиб турди. Паризода кийиниб чиққач улар йўлга тушишди. -Қаерга кетяпмиз? -Тошкентга. -Негалигини айтарсиз? -Жуда кўп савол бердингда. Онам келибдилар Кореядан, хотининг билан танишмоқчиман дедилар. Уларга ҳеч нимани сездирмаслигингни хоҳлардим. -Нега ҳақиқатни айта қолмайсиз, мени олиб боргунча? -Ишинг бўлмасин тамом. Шу билан бошқа сўзлашишмади. На Паризода гапирди ва на Элёр. Улар кечга томон Тошкентга кириб келишди. Элёрни у ерда ҳам уйи бор экан. Ўша ерда Элёрни онаси ва ҳоласини икки кун меҳмон қилишди. Паризода рисоладагидек келин бўлиб ҳизмат қилди. Тунда эса эри ётоқда, Паризода ерда ухлади. Икки кунлик меҳмондорчилик ниҳоясига етгач, улар ортга қайтишди. Элнора опа ўғлини ҳаёти билан жуда қизиқадиган аёл эмас экан. Паризодагаям эътибор бергани йўқ. Икки кунда қайта Кореяга учиб кетди. Ҳеч қандай сўзсиз яна Паризодани уйига келтириб қўйди. Бир оғиз хайрни ҳам насия қилиб жўнаб қолди. Бунақа сохта муносабатни кўрсатишни нима кераги бор Паризода тушунмасди. Эртасига уйда сиқилиб ўтиргандан кўра деб ота уйига кетиб қолди. Қизи Дилзода бир ёшга яқинлашиб қолганди. Паризодани кўриб қиқирлаб кулар, унга сайин Паризодани қизига меҳри ортиб борарди. Онасига қолдириб кетгиси келмас, аммо иложсиз эди. -Пари қара қизинг ҳудди ўзингни ёшлигинг . Ҳамид ака қизини олдига келиб ўтирди. -Шунчалик ўхшайдими? Паризода ҳозир дадам бирор кўнгил оғритадиган сўз айтмасин деб ичида Аллоҳдан сўрарди. -Ҳа сенам шунақа миттигина эдинг. Кўзларига қара сеники билан бир хил. Шу гапни айтганча Ҳамид ака набирасини қўлига олиб эркалата бошлади. Паризодани оғзи очилиб қолди. Тишини оқини ҳам кўрсатмайдиган одам шу дадасими? -Эрка қизим, Дили қизим. Бобосини жони қани? Бобосини эркаси қани? Новвотим ўзимни. Ҳамид ака қўлидан қўймай Дилзода ўйнатарди. Дилзода безовталангач эса Робия опани чақирди. -Робиш қара Дилини қорни очди шекилли, тез овқатини олиб кел. Робия опа каша тайёрлаб келди, Ҳамид ака бутилкачани олиб набирасига ўзи кашани бера бошлади. Давоми бор... #shamsinurijodi
    6 комментариев
    35 классов
    ЭССИЗ УМР, ЭССИЗ ҲАЁТ... (Воқеий ҳикоя) Келин бўлиб тушган маҳалламда Хатира деган ён қўшним бўларди. Икки қўшни ўртасидаги ҳовли ўртасидан девор олингани билан қўшни томонга кичкина эшикча очилган эди. Сабаби, мени ва Хатиранинг қайнонаси бир майизни бирга бўлиб ейдиган аҳил аёллар эди. Баъзан қўшни хола бизникига чиқса, баъзан менинг қайнонам уларникига чиқиб, уйда пиширилган тансиқ таомлардан бир-бирларига илинишар эди. Орадан йиллар ўтиб, қайноналаримиз оламдан ўтиб, кирди чиқдимиз бироз камайди. Лекин Хатира ишдан келганимни сезиб, дарров ёнимга чиқар, маҳаллада бўлиб ўтган турли гапларни гапириб вақтимни олар эди. Негаки унинг бўш вақти кўп эди. Фарзанди бўлмагач, болалар уйидан татар миллатига мансуб ўғилчани тарбиясига олган эди. Эри ҳам бу шароитга кўникиб яшар, тўғрисини айтганда унга бола керак эмасди. Чунки биринчи оиласидан туғилган ўғли Бахтиёр улғайиб қолган эди. Бир куни ишдан эндигина келган эдим, эшик қўнғироғи чалинди. Кўчага чиқсам Дилбар жиянимнинг келини Озода остонада турибди. Жияним ўзи пиширган мантидан менга илиниб юборган экан. Ҳовлига кираётгандик, шу вақт қаёқдандир Хатира пайдо бўлди. У кичкина эшикдан чиққан эди. Ҳол-аҳвол сўрашгач, жиянимнинг тоғорачасига ширинликлар солиб бердим. Озодани дарвозагача кузатиб уйга кирдим. Аммо жиянимнинг келини кўчага чиқибоқ қўшнимнинг домига илинибди: - Кўзимга иссиқ кўринаяпсиз, қизим, мабодо бозорчамиз қаршисидаги тикув цехида ишламайсизми? - Ўша тикув цехида онам бошлиқлар. Мен қўлларида ишлайман. - Ҳа... айтгандай, цехда дераза парда ҳам тикасизларми? Бир сўрадим-да... - Асосан аёллар кийимини тикамиз. Бошқа тикув ишлари бўлса аямлар уйда қабул қиладилар. - Қизлик уйингиз қаерда? - Файзиобод маҳалласида. Хатира шу куниёқ жиянимнинг келини билан кўча бошигача гаплашиб бориб, онасининг уй манзилигача сўраб-билиб олибди. Ўзим редакцияда ишлайман. Ишхонада кўришга улгурмаган қўлёзмаларни кўпинча уйга олиб келаман. Бунинг орасида болаларимга овқат тайёрлайман. Кир-чир.. дегандай... умуман айтганда, бўш вақтим йўқ. Хатира эса сурбетлик билан тез-тез ёнимга чиқар, иш фаолиятим билан қизиқар, мен танимаган одамларни ҳам у танир эди. - Мен кўчамизда яшайдиганларни сиздан кўра кўпроқ танийман. Чунки мактабда ишлаган пайтимда йўқлама қилганманде... шунинг учун фамилиясигача эсимда қолган.. Орадан кунлар ўтди. Бир куни ишдан қайтсам айвонимда бегона аёл ўтирибди. Қизим меҳмонга чой дамлаяпти, қўшним эса нотаниш аёл билан эски қадрдонлардек суҳбатлашяпти. - Ана, опамла келдилар. Тўғри айтибманми, кетиб қолманг деб? Аёл университетда таҳсил олаётган ўғли масаласида уйимга келган экан. Уч қиздан кейин туғилган ўғли мен хизмат қилаётган редакцияда амалиёт ўтказиши керак экан. Фамилиясини айтганди, унча танимадим. Агар амалиётни яхши бажармаса, қишки имтихонга қўйилмаслиги ҳақида она куйиниб сўз очди. - Майли редакцияга келиб топшириқ олсин. Уддаласа баҳосини қўйиб бераман. Бажаролмаса хафа бўлмайсиз, - дедим кузата туриб. - Ўғлим жуда талантли. Сизга ёқиб қолади, - деди она уйдан чиқа туриб. Эрта ўтиб, индинига эрка ўғил ишхонамга келди. Қўлидаги қалин дафтарини варақлаб кўрсам ҳар бир саҳифасига кун ва саналар ёзилган ва муҳр босилган бўлиб, талаба кундалик амалиёт ишини ёзиб бориши, мен эса текшириб, охирида тасдиқлаб қўл қўйишим керак эди. Мен эркатойни иқтидорли шогирдимга бириктириб қўйдим: - Мана шу опанг ҳам студентлик даврида амалиёт курсини бизнинг редакцияда ўтаган. Мана бугун ўзи муҳаррир. Агар сен ҳам яхши ҳаракат қилсанг, кейинчалик бизда ишлашинг мумкин. Талаба хурсанд бўлиб, бир хафтача олдимга келиб, қўлидан келганча кичик хабарлар ёзиб, топшириқларни амаллаб бажарган бўлди. Аммо кейинги ҳафтадан бутунлай редакцияда кўринмай қолди. Бир ёқда имтихонлар вақти яқинлашяпти. Синов муддати - зачётлар бошланган. Аммо практика ўташи керак бўлган боладан дарак йўқ. муҳаррир боладан хавотир ола бошлади. Чунки талабага ёрдам беришни унга тайинлаган эдим. - Ишқилиб тинчликмикан.?Қўшни редакциядаги талабалар ишларини якунлашди, аммо бу боладан нимагадир дарак йўқ. Телефон ҳам қилмаяпти... - Аттанг... онаси келганида телефонини олиб қолмабман. - Онасини танийсизми? Гапимиз узилиб қолди. Эркатой ўғил қаддини тик тутиб хонага кириб келди. Вақтни ўтказмай амалиёт дафтарини сўрагандим, истамайгина папкасидан олиб столимга қўйди: - Вазифалар бажарилмабди-ку... бу ёғи нима бўлади? Шу вақтгача қаёқларда эдингиз? Мен деканатга қисқача баённома ёзиб беришим керак, - дедим куйиниб. - Уйда дам олдим. Ҳар куни келишимдан нима фойда? Барибир практика ўтилди деб ёзиб берасизку... домлаларга шу керак. - Қандай қилиб бажарилмаган ишингизни бажарилди деб баҳолайман? Талаба у ёқ бу ёққа қараб олди-да, секингина ёнимга яқинлашиб курсига ўтирди: - Онам сизнинг ишингизни кўнглингиздагидай бажариб берибдиларку... нимага сиз оддий дафтарга қўл қўйишни истамаяпсиз? Тавсифнома ёзиш шунчалик қийинми? Бир паслик ишку... Талабанинг гапига ҳайрон бўлиб қолдим: - Онангиз?! Мени қайси ишимни бажарибдилар? - Онам уйингизга борганлари эсингизга тушдими? - Ҳа, келувдилар, аммо мен улардан ҳеч нима илтимос қилмаганман. Айтганча билиб олай, онангиз ўзи қаерда ишлайдилар? - Туманингиздаги Паспорт бўлимида бошлиқлар. Сиз пенсияга вақтлироқ чиқиш учун паспортингизни бир ёшга тўғрилатган экансиз... Ҳаммаси очиқланди. Қўшним Хатира мен ишдан қайтгунимга қадар талабанинг онаси билан гаплашиб, эртасиданоқ зудлик билан ҳаракат қилиб паспортдаги санани ўзгартириб, бир ёшга катталаштириб олган экан. Аммо менга бу ҳақда бир оғиз сўз айтмаган. Ҳамма ишни зимдан бажарган. Қойил-эй... жуда уддабурон эканку бу хотин! Жаҳлим чиқди. - Қандай қилиб, бир йил аввал нафақага чиқаяпсиз, ахир туғилган кунингиз август ойида эдику, бирданига 1 январга ўзгариб қолибди деб сўраганимда: “Қаловини топсангиз қор ҳам ёнади, қўшни”, - деб устимдан кулган эди. Бу воқеага кўп йиллар бўлди. Аммо... яна шунга ўхшаш воқеа бўлмаганда балки бу ҳақда қоғоз қораламасдим. Хорижий матолардан харид қилиш учун Чорсу бозорига тушдим. Матолар сотиладиган йўлакдан дўконларга қараб кетаётсам ортимдан кимдир чақирди. Тўхтаб саломлашдим. У кўзимга иссиқ туйилди. Қаерда кўрганимни эслолмадим. - Жиянингиз Дилбар опанинг келинлари бўламан. Уйингизга борган эдимку... эсингизга тушдими? Озодаман. - Танидим. Участка қилиб чиқиб кетган эдинглара, янглишмасам? - Ҳа. Янги участкага кўчганмиз. Мен ўзим шу бозорда дўкон очганман. Хориждан ўзим сифатли молларни олиб келаман. Юринг, дўконимга киринг. - Бугун кўйлаклик мато олайин деб бозорга тушгандим. Сизни учратганим яхши бўлди. Хорижга қатнашингизни билмас эканман. - Хазилингиз бор бўлсин, холапошша. Ўзингиз келмасангиз ҳам саломингиз келиб туради. Қўшнингиз бор-ку, Ҳатира опа, мактабда ишлаган, ўша ҳар келганида сиздан салом етказади. Яхши-яхши матолардан танлаб бераман. Мен ҳам сизга салом айтаман. - Хатира қўшнимни қаердан танийсиз? - Ойижоним бериб юборган мантини олиб борганимда танишиб қолганмиз. Кейин онамнинг уйига ҳам бориб, иш ҳам тиктирганлар. Кўйлак эмас, сиз бериб юборган дераза пардаларини. Аммо онам қудачилик ҳурматидан деб тиктирган пардаларингизга пул олмаганлар... - Мен қачон парда тиктирибман...? - Жуда чиройли пардалар эди. Матоси хитойники эдими? Йўқ-йўқ, эмиратники эди... онам зудлик билан меҳмонларингиз келишига тикиб берганлари эсимда... туғилган кунингизни нишонлаганингизда... Келин гапирар экан, бошим айланиб кўзим тинди. Наҳотки, ён қўшним Хатира менинг танишларимдан фойдаланиб, ортимдан шунча иш қилса-ю, мен билмасам? Мен барибир ён қўшнимни айблай олмайман. Негаки у бугун орамизда йўқ. Жарроҳлик операциясидан яхши чиқмай, бир неча кун реанимация столида ётиб, қийналиб оламдан ўтди. Реанимация столида ҳолатини кўргач, рози-ризолик сўрайин десам, оғзига узун найча тиқиб қўйишган эди. Барибир ёнида ўтириб, қўлимни дуога очиб, унга шифо тиладим. ​Бугунги кунда икки ҳовли ўртасидаги деворимизда бир вақтлар очилган кичкина эшикча ҳам ёпиб ташланган. Қўшним Хатира яшаган ҳовлини асранди ўғли домга алмаштириб кўчиб кетган. Турмуш ўртоғи эса кўз очиб кўрган хотини билан ярашган. “Қилмиш-қидирмиш”, - дейди халқимиз. Афсус... Хатира қўшним умри сўнгида рўшнолик кўрмади. Ёшини бир йилга катталаштириб олгани билан узоқ яшаб, нафақа ололмади. Ўзи туғмагани учун болалар уйидан асраб олинган боласи фарзандлик қилмади. Ҳовлини сотиб, янги қурилган уйлардан бирига кўчиб кетди. Эссиз умр, эссиз ҳаёт... во дариғ. ҲАФИЗАХОН ШАРОФХЎЖА қизи
    2 комментария
    23 класса
    ​​📝​ИРОДА (ҳикоя) Ирода ва Қобилжон бир марта кўришдаёқ бир-бирларига кўнгил қўйишди. Тўрт йиллик талабалик даври бу муносабатни мустаҳкамлади. Ўқишлари тугагач, Қобилжоннинг уйидан боришган совчилар учинчи мартасида хушхабар билан қайтишди: - Тўй! Иккала ёшнинг ҳам қувончи чексиз эди... Аммо бу қувончлар турмуш қурганларининг бешинчи йили орзу-умиддан чекиниб, сабаблар қидирила бошлангандан сўнг, тиббий кўрикнинг натижаси ошкор бўлгач, поёнига етди. Гўзал ва ақл-идрокли келинини қанчалар яхши кўришмасин, набира кўриш орзуси қайнона ва қайнотада кучлироқ бўлиб чиқди. Ирода гўзал бўлиши билан бирга исмига монанд иродали ҳам эди. Турмуш ўртоғига фарзанд ҳадя этолмаслигини билгач, бир қарорга келди. Қодиржоннинг сабр қилишга ундашлари, ҳаётини усиз тасаввур қила олмаслигини қайта - қайта таъкидлаши ҳам Иродани ўз фикридан қайтара олмади. Бир кун эрталаб уйқудан уйғонган Қодиржон Ироданинг ўрнига болишнинг бир четидан чиқиб турган бир парча қоғозни топди ва унда ёзилган биргина ёзувни ўқиди: "Изламанг"! Аммо Қодиржон бунга кўнармиди, у Иродани излаб борди, топди, уйга қайтиш учун кўндиришга ҳаракат қилди, бўлмади. Бир ярим йиллик саргардонликдан сўнг ниҳоят у Ирода кутган ва кутмаган хабарни айтди: - Уйланяпман. Ҳазин овозда айтилган гапга деярли шунга яқин, аммо сал дадил оҳангда жавоб қайтди: -Бахтли бўлинг! Аммо кўнгил экан... Йил ўтмай хонадонни тўлдирган чақалоқ йиғиси ҳам Қодиржонни кўнглини тўлдира олмади. У Иродани излаб боришни канда қилмади, гоҳ ишхонаси ёнида, гоҳ маҳалласидаги кўча бошида кутиб турарди. Иродага Қодиржоннинг бу ташрифлари сабабли унинг оиласида бўлаётган нотинчликлар, Қодиржоннинг аёлини бир икки марта аразлаб кетиб қолгани ҳақидаги миш-мишлар етиб борганди. Шу сабабли унинг Қодиржонга: Энди оилангиз бор, уларни тинчини бузманг, мени унитинг деб тушунтиришлари бефойдалигича қоларди. Навбатдаги кун Қодиржон Иродага уни кўргани уйига боришини маълум қилди. Келди. Аммо кутилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди. Уй ичидан қандайдир шўҳ мусиқа янграр, бир ёш йигит ўйинга тушар Ирода эса чапак чалганча қийқириб куларди. Қодиржонни ғазаби қўзиди. У уйга бостириб кирдию, нотаниш йигитга мушт туширди, кейин ўгирилиб Иродани юзига тарсаки тортиб юборди Ирода жиққа ёш кўзларини унга тикди-ю лекин лом-лим демади. Кутилмаган томошадан ҳанг-у манг бўлган йигит эса ҳеч нимага тушунмай бир бурчакда қўрқувдан қотиб турарди. Қодиржон шарт ўгирилиб чиқиб кетди. Бу унинг охирги ташрифи эди Орадан бироз вақт ўтиб, Қодиржон ширингина қизалоққа ота бўлди. Қиз бола бошқача - шум келаркан, кун сайин унинг қиқирлаб кулишлари эркалашлари, дадасини кўриши билан қўл силтаб, кулиши-ю дадаси бирор жойга кетгудек бўлса аразлагандек лабларини чўччайтириб талпиниб қолиши, Қодиржонни кўнглидаги камликларни бироз тўлдиргандек бўлди Қизи беш ёшга тўлган кун берган ваъдасига кўра қизини боғда айлантириб қайтаётган Қодиржон автобусда ўша машъум кундаги йигитга кўзи тушди негадир енгил титради Йигит ҳам уни кўрди-ю у томонга юра бошлади Қодиржон ҳам қизиқиш ҳам ҳам ҳаяжон билан унга қараб турарди. Йигит уни ёнига келиб салом берди. Кейин дабдурустдан гап бошлади: Ирода опа билан бирга ишлардик, ўша куни у менга арзимас бир ишда ёрдамим кераклигини айтиб уйга таклиф қилди, бир бузилган эшик зулфини тузатиш керак экан. Юмуш тугатгач чойга таклиф қилди шу жойда мусиқа қўйди ва рақсга тушишимни сўради. Уларни ўз опамдек кўрганим учун тортиниб ўтирмадим Шу пайтда сиз келиб қолдингиз Бор гап шу Опа орадан уч кун ўтиб ишдан бўшаб кетдилар Кетаётиб мендан узр сўради ва негадир раҳмат айтди Хозир сизни кўриб шулар эсимга келди ва айтишим керак деб ўйладим Йигитча шуларни сўзлаб бўлди-ю яна мушт ейишдан қўрққандан шошиб Қодиржондан узоқлашди. Қодиржон ғалати ҳолга тушди, гўё устидан биров бир челак совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди Беихтиёр қучоғидаги ширинтой қизини маҳкам бағрига босди. У Ирода яна бир марта у учун ўзини фидо қилганини тушунган эди ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА 🌺
    3 комментария
    75 классов
    Чиройли куйлаклар эди а
    1 комментарий
    57 классов
    #МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР 44-ҚИСМ Халқни байрам билан андармон пайтида ғафлатда қолдирмоқчи бўлишган. Аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Бизни чўчитаётган биргина нарса — бегуноҳ чўпонлар. Ақидапарастлар ҳамон йўлда учраган чўпонни асир олмоқда. Нимани режа қилганини ҳозирча билмаймиз. Хуллас, уруш... Бу ҳақда бутун Ўзбекистон хабардор. Телевизор ва радиоларда ҳам “Сариосиёда бошланган уруш” ҳақида тинмай айтишмоқда. Хавотирдаман. Адам ва акаларим юрак ҳовучлаб ўтиришгандир? Ахир улар менинг айнан Сурхондарёнинг Сариосиё туманида хизмат қилаётганимни билишади. Шунинг учун кеча уларга ўзимни ҳеч нарсадан хабарим йўқдек тутиб, мактуб йўлладим. Ойижон, дуо қилинг, Ватанни ҳимоя қилаётган ҳеч бир жон ўлмасин, токи оналар кўзидан ёш оқмасин! Мен сизнинг кўзёшларингизни ҳали унутмадим. Руҳингиз шод бўлишини Худодан сўраб... МАН. 02.09.2000 * * * Тонгни укам Жаҳонгирнинг овози билан қаршиладим. У биз ухлаётган уйнинг дераза ойнасини чертиб, бувимга шивирларди: — Туринг, биз пиширган нонни бир кўринг. Азиз ака айтдики, биринчисини сиз синдириб, дуо қиларкансиз. Кейин қолганини биз туман марказига олиб кетарканмиз. Бу хабардан биргина бувим эмас, мен ва Моҳрўй ҳам ирғиб турдик. Барчамиз учун қишлоқда пишган “буханка” нонини кўриш жуда қизиқ. — Қани, қаерга қўйдинг? — дедим ҳовлиқиб ҳовлига чиқарканман. — Аввал юз-қўлингизни ювмайсизми, тавба! Энг биринчи аннам кўради. — Соат неча бўлди? Ҳали тонг ёришгани ҳам йўқ-ку! — Тўрт бўлди. — Намунча, эрта пиширмасанглар? — Тўқсонтаси пишди. Яна йигирма бештаси бор. Унинг пишишига ҳам қирқ беш дақиқа вақт кетаркан. Яна нон сал совуши керак, деди Азиз ака. — Кечаси билан ухламадингларми? — Вой, боринг, юзингизни ювинг! Кейин берасиз, саволларни! — жўртага жаҳл қилган бўлди укам. — Ювилмаган юзини менга тикиб гапиргани-гапирган. Менинг юзим ҳам нондек азиз. Кечаси билан уларнинг тафтидан нафас олдим. — Ўзимнинг нонвой укагинам-ей, — дедиму юзимни ювгани шошилдим. Қайтганимда сўрида бувим, ойим, дадам, синглим ва укам ўтирарди. Иссиқ булка ноннинг ҳиди димоғимга урилди. — Наҳот, шу нонни сизлар пиширдингиз? Эсиз, кўргани бормаган эканман-да! — дедим иссиқ ва иштаҳани очгудек қизариб пишган нонни қўлимга олиб. — Азизга қойил! Ишининг устаси экан. Нарзулла бекорга юбормаганига амин бўлдим. Жонини бериб ишлайди, — деди отам чин дилдан миннатдор бўлиб. Бувим дуога қўл очди, сўнг нонни синдирди. Сариёғ суркалган иссиқ нон ҳаммамизга манзур бўлди. — Энди кетдик, Жаҳон, — деди отам. — Аканглар кутиб қолмасин. Улар туман марказига нонни тарқатгани кетишади. Биз ҳам уй юмушларига шўнғиб кетдик. Қишлоқда ҳамма жуда эрта уйғонгани учун бемалол бир-бирининг ҳам уйига келаверишади. Ҳали соат тонгги олтига яқинлашмасдан дарвозамиздан қишлоқдошлар кела бошлади: — Абдулла ака борми? Цехда иш бошланган эмиш. Ишчи керак эмасми, деб... — Цехда иш бўлса, менам ишламоқчи эдим. 45-ҚИСМ — Ишчи керакми? Биз қолиб кетмайлик! Уларнинг ҳаммасига бувим жавоб берди. Аввалига роса мақтанди. Дастурхонда қолган нондан ушатиб едиртирди: — Мана, еб кўр. Кўрдинг! Улар шунақа нон пиширишяпти. Ишчи масаласида кечга томон келинглар. Абдулланинг ўзи ҳал қилади. Янаям аниғини Азиз билади. “Азиз...” Тағин Азиз акани ўйлай бошладим. “Жуда ғалати одам. Аммо ҳали бирор ёмон томонини кўрмадик. Аниқ билганим, у ноҳақликка сира чидаб туролмайди. Кеча ҳам қони қайнаб Эркин аканинг ёнига отилиб тушди. Бунақа пайтда қўшнимиз одатда ҳеч кимни танимасди. Негадир Азиз акага индамади. Балки, Азиз аканинг жонни ачитувчи гаплари сал бўлса-да, таъсир қилгандир? Янаям Худо билади. Қизиқ, Азиз аканинг ўзи хотинига қандай муносабатда экан? Болаларига-чи?” “Бўрини йўқласанг қулоғи кўринади”, дейишади. Ҳақ гап. Ўйларим ниҳояланмай дарвозадан Эркин ака кўринди: — Азиз! Ҳо, Азиз! — Кел, Эркин болам, — бувим ҳеч нарса бўлмагандек қаршилади. Ҳовлига гердайиб назар солаётган қўшнимиз бувимга парво қилмади. На салом, на алик бор. — Азиз туман марказига нон тарқатгани кетган, болам... Бу гапдан кейин Эркин ака гап-сўзсиз изига қайтди. — Шу бир нимани бошламасайди, — ҳовли этагидан ташвишланиб чиқиб келди онам. — Кеча жим кетгани ёқмаганди менга. Худонинг ўзи инсоф берсин. Азизни майиб қилмаса эди... — Майиб қилгунча қараб турамизми? — жаҳли чиқди бувимнинг. Бувимга ҳам Эркин аканинг ташрифи ёқмаганди. — Моҳ опа! — дарвоза томондан яна овоз келди. — Бугун жуда йўқловчи кўп бўлдими? — онам бўйнини чўзди. — Ўзим қарайман. Мени чақиришяпти-ку! — дарвоза олдида абитуриентларимни кўриб шошиб қолдим. — Ие, қачон келдиларинг? Кеча кечки пайт қайтган бўлажак талабаларим бугун дарс олгани мени йўқлашибди. Уларни уйга киритдим. Икки соатча дарс билан банд бўлдик. Сабоқ тугаб, бўшаганимда отам уйда эди. Кайфиятсиз чеҳрасидан хавотирга тушдим: — Дада, тинчликми? Кайфиятингиз йўқ. — Азиз билан Суннат ҳали қайтмади. Боя қўнғироқ қилсам, “бор-йўғи элликта нонни тарқатдик. Дўконлар олишни истамаяпти”, дейди. Юрагим ортга тортди: “Энди нима бўлади? Қолган олтмишдан ортиқ нонни нима қилишади? Ё Худо, наҳот, дадамнинг бошлаган иши ўхшамаса? Азиз ака қай ҳолга тушди экан?” — Опа, телефонингиз, — ичкаридан синглим овоз берди. Дадамга тасалли берадиган бирор гап айта олмай уйга кирдим. — Ким экан? Моҳрўй индамай қўлимга телефонни тутқазди. — Бунинг нима гапи бор экан, шу пайт? — ростдан ҳам гаплашишни истамадим. Аммо Зариф қайта-қайта қўнғироқ қилаверди. Жавоб беришдан бошқа чора йўқ. — Моҳгул, ҳалиги... — деди Зариф саломлашгач. У жуда ҳаяжонда эди. — Буни сизга қандай айтсам экан? Аввало, сизга катта раҳмат. Туйғуларимни жавобсиз қолдирмаганингиз, севгимизни деб курашганингиз учун раҳмат! Мен ҳеч нарсага тушунмадим. “Нималар деяпти, бу йигит? Тушида севги изҳор қилиб чиқмадиммикан?” 46-ҚИСМ — Азиз ака қўнғироқ қилганида тўғриси қўрқдим, — курсдошимнинг бу гапи бирдан мени сергак торттирди. — Азиз ака сизга қўнғироқ қилдими? — Ҳа, “учрашайлик, Тошкентга келинг”, деди. Очиғи, ҳам рашким келди, ҳам сиздан айрилишимдан қўрқдим. Чунки севган йигитингиз деб ўйладим-да... Мен бутунлай ўзимни йўқотиб қўйдим. “Азиз ака нега Зариф билан учрашди?” — Учрашганимизда эса, у кишига жуда ҳурматим ошди. Айтишича, мен учун кўз ёш тўкибсиз... — Нима? — миямга қон тепгандек бўлди. “Мен Зариф учун йиғлабманми? Йиғлаганим, қайғуларимдан бехабар-ку. Билса, балки излаб келарди. Менинг кўз ёшларимни оққизган инсон шунга арзийди! У ўн йил эмас, юз йил кутишга, туну кун кўз ёш тўкишга лойиқ йигит!” Мижжаларимда ёш айланди. Рост. Мактублар ҳам унинг шундай қимматли йигитлиги билдирарди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ойижон, адамдан хат олдим. Мендан хавотирда эканлигини ёзибдилар. Нафақат адам, бугун бутун Ўзбекистон хотижамлигини йўқотди. Не-не ота-оналар тонгни уйқусиз, бизга умр, душманга ўлим тилаб оттираётгандир? Холбуки, биз уларнинг тинч ухлашлари учун курашяпмиз. Уруш биз аскарларни уч кун ичида оға-инидан-да яқин қилди. Аввалги келишмовчиликлар қайда? “Дембл”лар энди “дух”ларга гапини ўтказишни эмас, далда бўлиш, ҳимоя қилиш учун қайғуряпти. Ҳамма бир-бирига тасалли ва куч беришга интилади. Бир тан, бир жон бўлиб курашяпмиз. Афсуски, гуруч курмаксиз бўлмас экан. Аллоҳ кимнидир жасур, кимнидир акси қилиб яратган. Кеча ҳужум чоғида бир офицер йиғлади. “Ўлишни истамайман. Болаларим бор, уларнинг отасиз қолишини истамайман! Ортиқ жанг қилмайман. Шу ердан чиқмайман!” дейди титраб-қақшаб. Аввалига нафратим қўзиди. Кейин ўйлаб қолдим. Ахир, ким ҳам жажжи дилбандининг жонсиз танаси устида “отажон” деб йиғлашини хоҳлайди. Дарров ёнига бордим: “Ўртоқ лейтенант! Ҳеч ким ўлмайди! Биз ўлмаймиз! Биз ўлсак ортимизда турган болалар, оналар, боболар, бувиларни ким ҳимоя қилади? Бизни Худонинг ўзи асрайди!” Шундан сўнг у ўзига келгандек бўлди. Биз тоғни айланиб ўтиб, душманга орқа томондан зарба бермоқчимиз. Бунинг учун гуруҳ тузилди. Ушбу гуруҳда мен ҳам борман. Дўстим Ўроз ҳам бор. Насиб қилса, албатта ақидапарстларни қўлга оламиз! Дуо қилинг, ойи... МАН. 08.09.2000” * * * — Моҳгул, йиғлаяпсизми? — бурнимни тортганим Зарифни хушёр қилди. — Хавотирга тушманг. Ўша деканнинг жиянига сизни бериб қўймайман! “Бунча жасоратни қаердан олди, бу йигит? “Деканнинг жияни” дедими? Бу гапларни қаердан билади? Наҳот, ҳамма гапни Азиз ака айтиб берди? Ё Худо, Азиз ака шу учун Тошкентга кетганмиди?” — Зариф, бу гапларни қаердан эшитдингиз? — Азиз ака айтди. “Тезроқ ҳаракатингни қилмасанг Моҳгулдан айриласан, уни деканларинг келин қиляпти”, деди. Дардингизни ҳеч кимга айтолмай жуда кўп йиғлабсиз. Бошқа сизни йиғлатиб қўймайман! “Шу ўзимизнинг Зариф курсдошми? Бунақа гапларни айтишга журъатни қаердан олди экан?” 47-ҚИСМ У худди фикримни ўқигандек гапида давом этди: — Муҳаббат одамга куч бераркан. Мен сизга бўлган ҳисларимни жавобсиз деб ўйлаганим сари ожиз қолардим. Энди унақа эмасман. Ишонасизми, деканнинг ёнига бордим. Гаплашдим. — Нима? — қичқириб юбордим. Зарифнинг бу гапи мени ақлдан оздираёзганди. — У кишига муҳаббатимиз ҳақида айтдим. Яхшиям, Азиз ака бор экан. Бўлмаса, мен сизнинг туйғуларингиздан бехабар ўтиб кетарканман. Ўзимда ҳам айб бор, — тинмай гапирарди Зариф. Гўё ҳаммасини ёзиб, ёдлаб олгандек тутилмай, адашмай сўзларди. — Кўзларингиздан, сўзларингиздан англашим керак эди. Биласиз, бироз уятчанман. Шунинг учун эътиборсизлик қилганман. Кечиринг, мени Моҳгул! Мен жуда ҳам бахтлиман. Сиз ҳам сиқилманг. Декан билан муаммони ҳал қиламиз. Борамиз уйингизга. Бу гаплардан соқовга айландим. Ҳаётимда шиддат билан юз бераётган ўзгаришлардан ўзимни йўқотиб қўяётгандим. Ҳаммасига қўл силтаб қишлоққа қайтишим, деканнинг совчи бўлиши, Азиз аканинг ўзбошимчаликлари барча-барчаси шунчалар тез юз беряптики... — Майли, Моҳгул. Вақтингизни олмай. Сизга раҳмат, ҳаммаси учун. Мен сизни жуда яхши кўраман, — шу гапни айтиши билан Зариф алоқани узди. “Балки ҳозир айтган гапидан ўзи қизариб ўтиргандир? Ахир бу унинг менга қилган илк севги изҳори. Тавба, бу гаплар мени ҳаяжонга солмади. Нега бу қадар бефарқман ўз тақдиримга? Уйланган йигит оғиз солди, рад этмадим. Энди курсдошим мени ўзига нисбатан бефарқ эмас, деб ўйлаяпти. Бу ҳам ташвишга солаётгани йўқ. Наҳот, қисматимни шу қадар қоғозларга боғлаб ташладим. Азиз ака-чи? У мендан сўроқсиз нималар қиляпти? Шунча ишни қилиб яна нега мендан хафа? Балки, ўз ишидан хижолатдадир? Деканимиз нима деган хаёлга борди, экан? Ҳойнаҳой, “писмиқ қиз” дегандир? Илгари ўзимга нисбатан айтилган ҳар қандай гапдан қочишга, ҳимояланишга ҳаракат қилардим. Энди бу қалбимга ғулғула ҳам солмаяпти. Менга нималар бўляпти?” — Азиз, — Эркин аканинг чақириғи хаёлимни тўзитиб юборди. — Азиз борми? — Ҳали келмади, — деди отам. “Бу одам нега Азиз акани сўраб қолди? Жанжал бошламаса эди. Шундоқ ҳам ўзи жиғибийрон бўлиб юргандир?” Сотилмаган нонлар менинг дардимдан муҳимроқдек эди, наздимда. Чунки бу иш юришмаса, отамнинг қай аҳволга тушишини тасаввуримга ҳам сиғдира олмасдим. Касод бўлишдан ҳам кўра отам қишлоқда бош кўтариб юролмаслигини, битта ишни эплай олмади, деган гапга чидай олмаслигини жуда яхши билардим. Азиз акани эса гапирмаса ҳам бўлади. Бировнинг масъулиятини зиммасига олиб, оқлай олмаслик... “Балки шунинг учун Азиз аканинг қилган ўзбилармонлигига бефарқдирман! Эҳтимол, жонкуярлиги ҳамма айбини ювиб кетаётгандир? Чунки мени ўйлаб шу ишни қилган-ку!” — Ичкарига тезроқ кир, бола! Жиддий гап бор! — ҳозиргина чиқиб кетган Эркин ака дарвозадан қайтиб кириб ўйларимни тўзғитиб юборди. У Азиз аканинг билагидан тутиб олганди. — Эркин, сен менинг ёнимга кел, болам, — уларни кўриб бувимнинг капалаги учиб кетгани аниқ эди. — Азиз уйга кирақол, чарчагансан. — Мом-а-а, — деди ёшига ярашмаган эркалик билан Эркин ака. — Азизни мендан олиб қочманг. У билан гаплашиб олмасам бўлмайди. Азиз аканинг кўзлари ичига тортиб қизарган, кайфиятсиз ва ҳорғин эди. Қўшнимизни хушламаётгани, гаплашгиси йўқлиги аён. У бувимнинг гапига буйсунгандек индамай уй томон юрди. — Шошма, Азиз! Ҳаммасини ўзинг бошладинг. Энди эшитасан! Менга қара! — деди Эркин ака ғалати аҳволда. Азиз ака тўхтаб, қовоқ осганча унга жим тикилди. 48-ҚИСМ — Эркин, уйингга бор. Дамингни ол. Азиз ҳам чарчаган. Ёзнинг иссиқ кунида, қоронғи, салқин уйга кириб ухлаганга нима етсин! — отам ҳам қўшнимизни тезроқ уйига жўнатиш пайида. — Абдулла ака, қўрқманг жанжал қилмайман. Гаплашиб олай... — Нимани гаплашасиз? — ундан кўз узмади Азиз ака. — Ҳалиги... кеча... ишонсанг, кўзим очилди, — ерга қаради қўшнимиз. — Қизимнинг ёнимни олгани... Эсласам ҳалиям юрагим бошқача бўлади. Шу пайтгача улар учун қайғурмадим. Ишламоқчиман. Мени ёнингга ол! Ўргат, нима иш десанг қиламан. Ишласам, ичиш эсимдан чиқар... Азиз ака чуқур хўрсинди: — Ака, тушдан кейин бирдан цехга олиб кетаман. Ўша жойда гаплашамиз, майлими? Ҳозир озроқ дам олмасам, бошим ёрилиб кетади. — Бўлди, ука! — қўлини кўксига қўйиб чиқиб кетди Эркин ака. — Вой, Худога шукр-ей, инсофга келгани рост бўлсин, — енгил нафас олди бувим. — Эчки қасам бу. Эртага эсидан чиқади, — отам қўл силтаб, Азиз акага яқинлашди: — Иш бирдан юришмайди. Сен ўйланаверма. Уйга кир тушлик қиламиз, кейин бироз ухлаб ол. — Майли, — деди Азиз ака жилмайишга ҳаракат қилиб. Мен эшик олдида унга тикилганча турардим. Мени кўрди-ю, ортига қайтиб отамга деди: — Аввал ювиниб олай. Тушлик вақтида ҳам у гапирмади. Отам акамни саволга тутиб, яна йигирмата нонни зўрға битта озиқ-овқат дўконига ташлаб келишганини, қирқтасини цехда қолдиришганини билиб олди. “Қолган нон нима бўлади? Яна нон пиширамизми, йўқми?” Бу саволлар биргина менинг эмас, ҳамманинг миясида ғужғон ўйнарди. Лекин ҳеч кимнинг тилга чиқариш нияти йўқ. Ҳеч нарса бўлмагандек ўтирарди барча. Ора-сира укам Жаҳонгир чалғитишга уриниб нимадир дейди. Афсуски, айни дамда жуда муҳим ва муаммо бўлган бу тадбиркорлик иши бирибир биздан ғолиб эди. — Ҳаво иссиқлигидан кундузи ухлаш ҳам мушкул. Шундай бўлсада сизлар мизғиб олинглар. Кеча мижжа қоқмагансизлар, — деди бувим дастурхонга дуо қилиб бўлгач. — Иссиқни сезмай, мазза қилиб ухлашнинг чораси бу — чўмилиш. Бир-бир калла ташлаб келсак-чи, — Мусулмонга қаради Жаҳонгир. — Қаерга? Ҳовли этагидаги сувгами? — жонланди Азиз ака ҳам. Улар бир пасда аввал чўмилиб, кейин дам олишга келишиб, қўзғалишди. — Тепароққа борамиз. Ҳозир ҳамма ўша ерда. Тепа томон чуқур ва кенг. Бизнинг ҳовлининг пасти тор, — деди акам уларга эргашиб. — Бизам кетдик, — менга боши билан ишора қилди Моҳрўй улар чиқиб кетгач. — Шундоқ уйнинг рўпарасида сувга кирамиз-у, қайтамиз. — Йигитлар чўмиладиган жой кўриниб туради-ю, — улар билан ёнма-ён чўмилишни ўйлаб, уялиб кетдим. — Кўйлакларимиз билан ўзимизни сувга отамиз-у, чиқамиз. Кейин ухласангиз борми? Оҳ-оҳ... — Бор, бир чўмилиб келинглар, — деди бувим ҳам чин дилдан. — Булунғур ариқнинг суви шифобахш. Иссиқ кунда пайдо бўладиган тошмаларни бир зумда йўқотади. Тананг яйраб қайтасан. 49-ҚИСМ Чўмилиш эмас, шунчаки бориб-келишни кўнглимга тугдим. Ҳовли адоғига тушганимиз сари болаларнинг қийқириғи, шовқини эшитила бошлади. Сув ёқасига боргач, беихтиёр улар томонга боқдим. Бизникилар қирғоқда кўринмайди, аллақачон шўнғишган чоғи. Юз қадамча нарида бўлган йигитларнинг кимлигини сув ичида таниш қийин экан. Ўн-ўн беш ёшлардаги болалар Булунғур ариқ четидаги кекса толга ўрмалайди. Баланд ва бақувват шохига чиққач, пастга — сувга калла отади. Баъзилар ёғоч кўприк устидан сакрайди. Қий-чув, қийқириқ авжида. Моҳрўй ҳам мажнунтол шохидан ушлаб сувга туша бошлади. — Ай, унча муздай бўлмаса ҳам этни жунжиктиради. Тушинг опа, — қичқирди у. — Мен чўмилмайман. Бир шўнғи, кетамиз, — дедим мен ҳам бақириб. У айтганимни қилди. Юпқа, енгсиз кўйлагида ўзини сув бағрига ташлади. Икки-уч марта шўнғигач, ияги қалтираб чиқиб келди: — Кетдик, совқатдим. Мен беихтиёр яна йигитлар чўмилаётган томонга қарадим. Бир бола дарахтдан сувга сакради. Кейин бирин-кетин бошқалари. — Диёр, Диёр! — зум ўтмай жон аччиғида янграган овоз бизни сергак торттирди. — Диёр чиқмади! Мен сувдан кўз узмадим. Тўлқинланиб оқаётган лойқа сув ичидан бир бош кўринди-ю, яна ғойиб бўлди. — Ана, ушланглар! — бақирди кимдир. Ҳамма оқим бўйлаб суза бошлади. — Қирғоқдагилар югуринглар, олдинроқдан тушинглар, — Азиз аканинг овозини танидим. — Кимдир чўкяпти, Рўй, — дедим қўрқиб. Бу пайтда Азиз аканинг ўзи ҳам сувдан чиққан, биз томонга югуриб келарди. — Моҳ, оқим бўйлаб югуринглар! Олдинроққа ўтишимиз керак! — бизга қараб бақирди Азиз ака. — Қирғоқдагилар мен билан! Биз ҳам сув бўйлаб чопишга киришдик. Бир зумда йигитлар бизга етиб олди. — Тезроқ, бирдан сувга сакраб қўл ушлашиб турамиз. Тўсиқ ҳосил қиламиз. Сакрадик! — ҳамма Азиз акага бўйсунди. Баравар сувга тушдик. — Оёқларнинг орасини жуда очманг, бир-биримизнинг қўлларимизни ушлаб, пастга туширамиз! Ҳаммамиз қўл ушлашиб, сув ичида жонли тўсиқ ҳосил қилдик. — Мана, менга урилди, — укам Мусулмон сувга кириб кетди. Азиз ака эса унинг ёнига шўнғиди. Улар анча масофагача оқиб келган болакайни сувдан кўтариб олиб чиқишди. — Ким экан? — дедим сувдан чиқиб уларга яқинлашарканман. — Диёрбек. Маҳкам подачининг невараси, — кимдир саволимга жавоб берди. — Бошидан қон оқяпти, — ҳаяжон билан деди бир йигит. — Дарахтдан калла ташлаганди, боши сув тагидаги тошга теккан, — изоҳлади биров. — У хушсиз. Хушига келтириш керак! — юзига ура бошлади Азиз ака. — Кўзингни оч болакай. Хушингга кел! У боланинг юрагига қулоқ тутди. Яна юзига шапатилаб, бармоғини бурун катакларига яқинлаштирди. 50-ҚИСМ — Нима бало, нафас олмаяптими? Ёрдам беринглар, ўлиб қолади! — Азиз ака ўзини йўқотиб қўйганди. Унинг сўзлари бизнинг юрагимизга ҳам қўрқув олиб кирди. — Қўл-оёғини уқаланг! “Тез ёрдам” чақиринг! Энди нима қиламиз? Болакай, кўзингни оч! Нафас ол! Болаж-о-он! Азиз ака Диёрбекнинг кўксига икки қўлини қўйиб массаж қилишга киришди: — Бурнини бекитиб, нафас беринглар. Уч деганимда нафас беринглар! Бир йигит боланинг оғзига оғзини қўйди. — Нафас бер! — жон ҳолатда бақирди Азиз ака. — Бўл, болакай нафас ол! Сен яшашинг керак! Бўл! Онангга нима деймиз? Онанг учун яша-а-а! Онанг буни кўтаролмайди! Яша-а-а! Азиз аканинг овози дунёни тутиб кетгандек бўлди. Унинг сўзларидан қотиб қолдим. Мен учун қадрдон бўлган мактубларда ҳам шундай сўзлар бор эди... * * * “Онамга бормас мактуб! Ассалому алайкум, ойижон! Аҳволим жуда ёмон. Бизнинг гуруҳ ҳали йўлга чиқмади. Буйруқни кутяпмиз. Бугун мен учун жуда оғир бўлди. Аслида ҳозир ҳаммамизга, бутун юртдошларимизга ҳам осон эмас. Ҳадик ва таҳлика ичида яшашнинг ўзи бўлмайди. Биз ақидапарастлар билан жанг қилишдан, ватанни ҳимоя қилишдан қўрқаётганимиз йўқ. Юрагимизга қўрқув солаётган нарса бу — жудолик. “Бугун кимдан айриларканмиз, орамиздаги қайси марднинг умри якунланаркан”, деган ўй кимнинг хаёлидан ўтмайди дейсиз? Ҳар кун, ҳар сония Худога илтижо қиламан: “Аллоҳим, ҳеч кимнинг жонини олма. Агар жон керак бўлса мана мен минг бор ўлишга ҳам розиман. Фақат, бошқаларникини эмас. Айниқса, онаси ҳаёт бўлган йигитларни омон сақла!” Афсус... Уруш қурбонларсиз бўлмайди. Ҳар куни кимдандир айриламиз ва офицерлар уларнинг тобутини уйи томон элтади. Айтишларича, баъзи ота-оналар айрилиққа чидай олмай аламини улардан олаётган, бақираётган, баъзан калтакламоқчи бўлаётган экан. Бундан бизнинг асло жаҳлимиз чиқмайди. Чунки ўша тупроққа қўйилажак норғул йигитни улар тарбиялаб вояга етказишди. Бугун алам устида жаҳл қилишяпти. Аммо эрта бир кун фахр ҳам туйишади. Ватан йўлида шаҳид бўлиш ҳам аслида шараф. Бироқ... Бугун менинг аламим ўша ота-оналарникидан кам эмас. Юрагим куйиб кетяпти, ойи. Буни ёзиш ҳам мушкул. Кўзларимда ёш, қўлларим қалтирамоқда. Ойижон, дўстим Анвардан ажралдик. Анвардан, ўша ҳамманинг ҳавасини келтириб, севган қизидан келган мактубларни ғурурланиб ўқийдиган дўстимдан... Бунга взвод командиримиз ҳам чидай олмади. Бақириб йиғлади, ойи. Дод солди: “Сени бу кўйда уйингга қандай олиб бораман? Ота-онангга нима дейман? Онангнинг кўз ёшларига чидай оламанми? Онанг учун яшашинг керак эди. Онангга нима дейман?” Бу гаплардан сўнг ўзимга сўз бердим: “Бир томчи қоним қолгунча сарҳадларимизни ҳимоя қиламан! Токи, оналар “болам”, деб бўзламасин!” Ойижон, сизнинг “болам”лаб бўзлаганларингиз ҳамон ёдимда. Ортиқ оналарнинг кўзидан ёш оқмайди. Бизни у дунёда туриб бўлса-да, дуо қилинг... МАН. 09.09.2000” * * * — Нафас ол! — Азиз ака ўзини тутолмай Диёрбекнинг бўшашган танасини силкилай бошлади. — Бўл! Ўзингга келсанг-чи! Кўзингни очсанг-чи! Сен ҳали яшайсан, болакай! Азиз ака ҳамон боланинг шилқиллаб турган танасини силкиларди. Кутилмаганда бола хўроз қичқириғидек овоз чиқарди-ю, оғзи-бурнидан сув отилди. Сўнг заиф йўталиб қўйди. — У тирик! Суннат, тез югур машинани ўт олдир. Моҳ, сенам чоп! Дамаснинг орқасига бирор нима тўша, ётқизамиз, — бақирди Азиз ака. Биз уй томон шошилдик. Ортимиздан Азиз ака Диёрни кўтарганча ҳаллослаб келарди. 51-ҚИСМ — Ака, тезроқ боринг. Машина қизигунча ҳам вақт ўтади, — мендан олдин югурарди Мусулмон. Биз етиб борганимизда Мусулмон дамаснинг ўриндиқлари олиб ташланган орқа томонига кўрпача солиб бўлганди. Уйдагилар қўрқиб қолишди. Азиз ака Диёрни авайлаб ётқизиб, акамга топширди. Ўзи рулга ўтириб, жўнади. — Ишқилиб, тузалиб кетсин! — бувим акамдан ҳаммасини эшитган шекилли мажолсиз сўрига ўтирди. — У Маҳкам подачининг ёлғизгина ўғил невараси. Тўрт қиздан кейин туғилган. Нима бўлсаям, отдай бўлиб кетсин! Мен ҳам бувимнинг ёнига чўкдим. Қай аҳволда қошни қорайтирганимизни билмаймиз. Шифохонага кетганлар сира қайтмас, ҳавотирдан ўлай деётгандик. Шўрлик Маҳкам бобо ҳам титраб-қақшаб келиб кетди. Менимча, у ҳам ҳозир шифохонада. — Ярим кун бўляпти, келмайди-я! Тавба... — юраги сиқилади бувимнинг. — Телпон ҳам қилмадинглар. — Анна, ҳаммасининг телефони уйда. Ахир устиларига зўрға кийим илиб кетишга улгуришди-ю, телефон эсга келармиди? — ҳар доимгидек тўнғиллайди Моҳрўй. — Куйинаверманг, келишади. Томоғимиздан овқат ҳам ўтмасди. Шунинг учун ҳаммамиз шумшайганча сўрида тизилиб ўтирардик. Бир пайт машина овози эшитилди. — Ана келишди! — ҳаммамиз баравар қўзғалдик. — Болакай зўр! — Азиз аканинг кайфияти аъло эди. — Биз эса очмиз. Бир зумда дастурхонга овқат тортиб, уларнинг оғзига тикилдик. — Боши жиддий жароҳатланган экан. Аввал текширишди, кейин операция қилишди. Ҳаммаси яхши, — ишидан кўнгли тўлиб гапирди Азиз ака. — Маҳкам подачининг гапини ҳам айтинг-да! — акамнинг бу гапидан сўнг қаттиқ қаҳ-қаҳа янгради. Азиз ака, акам ва Мусулмон мириқиб куларди. — Одамнинг ичини қиздирмангизлар, — чидолмади Жаҳонгир. — Ўзинг айт, — Мусулмонга имо қилди Азиз ака. Укам эса чордона қурганча гап бошлади: — Подачи Азиз аканинг исмини билмас экан. Лекин невараларининг “Вотти ака” дейишганини эшитган бўлса керак, “Воттижон”, деб Азиз аканинг атрофида айлангани-айланган. “Воттижон, бир умр хизматингизни қилай, Воттижон, тўйларингизда устингизга тўн ёпай, раҳмат сизга!” дейди тинмай. Бу гап бизнинг ҳам кайфиятимизни кўтарди. Самимий, жонкуяр ва мард Азиз акага нисбатан қалбимда қандайдир ҳислар жўш ураётганди. Балки, бу ҳурмат ва эҳтиром ҳиссидир? Чунки уни севиб қолишим мумкин эмас. Ахир ўн йилдан буён юрагимни, хаёлим ва ҳаётимни банд этган йигит бор. Уни бирдан унутиб юборишим, бошқасига кўнгил қўйишим мумкинлигига сира ишонмайман! Сабаби, ўша оташ қалб эгасининг номалари ҳар дақиқада кўз олдимда жонланиб туради. * * * “Онамга бормас мактуб! Ойижон, биз тонгда йўлга тушдик. Айтганимдек, тоғни айланиб ўтиб, душманга орқа томондан зарба беришимиз, уларни тоғ тепасидан пастга тушишга мажбур қилишим лозим. Отишмалар, визиллаган ўқ товушлари ора-сира эшитилиб турибди. Кимдир жон бериб-жон оляпти. 52-ҚИСМ Кайфиятимиз жуда ёмон. Айниқса, Ўрозники. У кечаси ҳам Анварни эслаб йиғлаб олди. Ўрознинг қишлоқда ўсгани фойда берди. От устида чавандоздек ўтирибди. Яхшиямки, бизга ҳам машғулотлар вақтида отда юришни ўргатишган. Ҳаммамиз бунинг ҳадисини олганмиз. Аммо ҳозир вазият бошқа. Шовқинсиз ва хушёр юришимиз шарт. Бу эса жуда қийин. Атроф баланд тоғ ва тош. Арча-ю, буталар кўздан пана қилгани билан юришимизни анчайин мушкуллаштиради. Шу алфозда анча йўл юргач, бизни баланддан кимдир кузатаётганини сезиб қолдик. Пайқаганимизни сезган айғоқчи эса ўқ отишга киришди. Шукрки, биз ундан абжирлик қилдик. Ўлганига ишонч ҳосил қилгач, ёнига бордик. Даҳшат! Бизни кузатган террорчи замонавий қурол-аслаҳалар осиб олган, юзи қора мато билан беркитилган, эркак кийимидаги аёл эди... Бир зум барчамиз карахт бўлиб қолдик. Аёл! Дунёни тебратишга қодир зот! Биз каби фарзандларни дунёга келтирган, кулгусидан, қилиғидан, илк қадами ва сўзидан завқланиб, унинг учун жонини беришга тайёр бўлган ожиза! Наҳот, мана шу ожизанинг қўлидан жон олиш, разиллик ва Ватанга хиёнат қилиш ҳам келади? Биз бунга ишона олмаётгандик. Кўз ўнгимизда, қўлида автомат тутиб ётган инсон — аёллигини кўра туриб ҳам ишонмаётгандик. Ишонишни истамаётгандик. “Уни нима мажбур қилди экан?” деди командиримиз хўрсиниб. Сўнг сергак тортиб деди: “Биз ўта хушёр бўлишимиз керак. Терорчилар орасида аёл бор эканми, улардан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Чунки аёл макри олдида шайтон ҳам ип эшолмайди!” Мен бу воқеадан анча пайтгача ўзимга келолмадим, ойи. Кўрганларимдан ҳамон шубҳаланаётгандим. Ахир унча-мунча аёл қўлига қурол олавермайди-ку! Ростдан ҳам уни бунга нима мажбур қилди? Кўзига оиласи, болалари, турмуш ўртоғи, яқинлари кўринмадими? Биз ҳамон йўлдамиз. Асосан, кечаси йўл босяпмиз. Бу хатни кундузи, бекиниб ётганимизда ёздим. Эсон-омон “част”га қайтсак, ўша манзилга юбораман. Биламан, сиз ўқимайсиз. Агар ҳаёт бўлганингизда, ўқиганингизда сизга буларни ёзмаган бўлардим... МАН. 11.09.2000” * * * Диёрбек воқеаси ҳамма нарсани унут қилганди: нонлар сотилмагани, одамларнинг иш сўраб келгани, бу тун ҳам ишлаш лозимлиги... Мен ўзим ҳам ҳатто, Зарифнинг қўнғироғини ҳам эсдан чиқаргандим. Ёдимга тушиши билан Азиз акадан сўрамоқчи бўлдим. Мендан хафа бўлса-да, кундузи гапирди-ку. Вазият шуни тақазо қилганига қарамай, ундан фойдаланиб қолишни лозим топдим. Зора, шу билан муносабатларимиз илгаригидек бўлса! — Азиз ака, — дедим уларга сўридан жой қилаётиб. Акам оиласи ёнига, укаларим сигир-қўйлардан хабар олгани кетгани сабабли у хаёл суриб, сўри бурчагида ўтирарди. Менга бир қаради-ю, гапирмади. Ғалати бўлдим. Жимиб қолганимни кўриб, мен томон бурилиб ўтириб олди. Атай садо бермадим. — Сўйла, Абдулла тоғамнинг қизи! — деди кейин киноя билан. — Зарифнинг рақамини қаердан олдингиз? — Зариф? — унинг кўзлари қисилиб, пешанаси тиришди. — А-а, шаҳзодангиз... Телефонингдан. Унинг фироқида ёниб йиғлаган кунингиз, улоқтирдингиз-ку! — Нега унга ҳамма гапни айтдингиз? — Жим туролмасдим, — у бирдан жиддий тортди. — Аёл зотининг кўз ёшига тоқатим йўқ. Кейин... сенга қолса бошқага тегиб кетсанг ҳам мум тишла-а-аб ўтираверардинг. Савобга ботгим келди. Севишганларни етиштириш ҳам хайрли иш! — Мен... — “Зарифни севмайман”, деган гап оғзимдан чиқиб кетишига бир баҳя қолди. Яхшиям, Жаҳонгирнинг келиб қолгани. 53-ҚИСМ — Бугун цехга бормадик... — деди у кела солиб Азиз акага. — Э-э-э, нонлар! — бошини ушлади Азиз ака. — Анчагина нон бор эди-ку! Соат неча бўлди? Сотдингми? — Қаерга сотаман? — ажабланди Жаҳонгир. — Қишлоқ дўконига ҳам бериб қўймадингми? — тинчини йўқотди Азиз ака. — Йўқ! — Оббо! Энди нима қиламиз? Отам шуни айтолмай ўтирган эканми, дарров уйдан чиқиб келди: — Соат тўққиздан ўтяпти. Магазин кун ботмасдан ёпилади. — Қишлоққа тарқатиш керак эди. Кетдик! Яна нон ҳам пишириш зарур. Эрталаб тарқатган дўконларга ҳар кун олиб келамиз, деб ваъда берганмиз. — Яхши сотилмаса ҳам пишираверамизми? — таажжубини яшира олмади отам. — Тўхтатиб ҳам қўя олмаймиз. Тарқатмасак, одамлар қаёқдан билишади, бизда нон борлигини. Улар шу тарзда уч кун бир қоп ундан нон пиширишди. Аммо ҳар гал йигирма-ўттизтаси сотилмай қоларди. Азиз ака қишлоқдаги дўкон эгаси Азим магазинчига ҳам ҳар куни ўнта нон берадиган бўлди: “Сотилса, сотилар, сотилмаса ўзингиз енг, қўшниларга беринг”. Ундан ҳам ортганини ўзимиз еймиз. Шунинг орқасидан тандиримиз олов кўрмай қолди. Албатта, бундан энг биринчи Азиз ака эзиларди. Бувимнинг, отамнинг кўзига қаролмайди. “Эртага яхши сотилар”, деган сўз ва умидга ўзи ҳам баъзан ишонмайдигандек. Отам эса қандай йўл тутишни билмай аросатда. — Азиз, балки... Цехни ёпармиз?! — деди тўртинчи куни у киши. — Бу нима деганингиз? Ҳамма иш ҳам бирдан ривож топиб кетмайди, — Азиз аканинг кўзида хижолатлик ва изтироб. — Иш сўраб келганларни ҳам ололмадик. Эркин ҳар куни ялиниб чиқади. Дўконлар ҳам бир сўм бермади, ҳали. Зарарга ишлаяпмиз. Обрўйимнинг борида этагимни ёпсамми, деяпман-да! — Бирдан таслим бўлманг. Шунча меҳнат қилдик, ахир. Биз Тошкентда ҳам дўконлардан ҳар уч-тўрт кунда пулни йиғиб оламиз. Бирдан сўраб олгандан, тўплаб олган яхши. Эртага йиғамиз, пулларни. Эркин акага эса индаманг. Мен шарт қўйганман. “Бир ҳафта кузатаман, агар шу вақт ичида умуман ароқни оғзингизга олмасангиз ишга оламан”, дедим. Худо хоҳласа, ишлар юришиб кетса, мен уйга кетаман. Ана шунда, ўрнимга ишлар, Эркин ака. Шундай кунларда, оиламизнинг ташвиши ўзига ортиқчалик қилиб турган бир пайтда уйга Зарифнинг совчилари келса, денг. Буни Зарифга қўйиб қўйгандек ўхшаш эркакдан билдим. Отаси шекилли. Яна ёнида декан ҳам бор. Ҳеч нарсадан хабари йўқ ота-онам ўша эски совчилар деб ўйлашди. Бироқ деканимиз босиқлик билан ҳаммасини тушунтирган шекилли, онам бош чайқаб ёнимга келди: — Шарманда! Домланинг олдида нима деган одам бўлдик? “Майли, жиянимнинг пешанаси эмас, экан-да!” дейди ўзи айбдордек. Сен қиз, ўйлаб иш қилсанг ўлармидинг! Шу совчиларинг домла келмасдан олдин келса бўлмасмиди? Уят, уят! Обрўли университетнинг домласи икки марта овора бўлди-я! Шу дардларинг бор экан, ўша курсдошинг эртароқ айтганида, декан жиянига сўраб ҳам ўтирмасди. Энди бошқа совчиларни олиб келгани учун у киши ҳам хижолат, биз ҳам. Қиз бўлмай, ҳар бало бўл, сен! Даданг ўзи сиқилиб юрганида... Одамлар нима дейди энди? Гарчи айбим бўлмаса-да, тилимни “ютдим”. 54-ҚИСМ “Наҳот, Зариф турмуш ўртоғим бўлади? Ё Раб, шу йигит менинг тенгиммиди? Пешанамга ёзганинг шумиди? Ундан кўра, Азиз аканинг ўзига текканим яхшимасми?” Ўзимнинг хаёлимдан ўзим уялиб кетдим: “Нималар деяпман, ахир! Азиз ака оилали, фарзандлари бор. Мен билан иши ҳам бўлмаса... Диёрбекни қутқариб қолганидан буён қишлоқ одамларининг унга ҳурмати яна-да, ошди. Ҳамма айланиб-ўргилади. Менинг эса меҳрим... Йўқ! Бундай хаёлга бормаслигим керак. Нега бунақа бўлиб қолдим? Илгари, хаёлимда фақат хатлар эди. Энди эса, гўё уларни унутаётгандекман. Лекин уларни унутиб бўлармикан?” Зиқ бўлиб кетдим. Ҳамма совчилар билан андармонлигидан фойдаланиб, тугундан нома олдим... * * * “Онамга бормас мактуб! Бу тун даҳшатли эди, ойи. Умр бўйи унутмасам керак, бу кечани. Босган йўлимиздан ортга қайтишимизга тўғри келди. Чунки айни ярим тунда, тоғ тепасидаги ғордан ўттиз-қирқ чоғли душманнинг пастга қараб йўл олганини дурбин орқали командиримиз кўриб қолди. Биз ҳам қарадик. Ростдан ҳам тоғ бағридан ҳарбий қисм томонга кетаётган, қўлида фонар ушлаган кимсаларни кўрдик. “Тезда ортидан сездирмай борамиз, улар пусиб бориб зарба бермоқчи. “Част”дагиларни ҳам огоҳлантиринг. Жангга тайёр туришсин. Рўпарадан улар, биз ортидан бориб қўлга оламиз”, — деди командир. Айни дамда ғорда ётганлардан кўра, курашга отланган ғанимлар хафлироқ бўлгани учун ҳарбий қисмдагилар ҳам бизни қўллаб-қувватлади. Ким билсин, балки ғорда ҳеч ким қолмагандир?! Шу билан отларда шошлинч, ортга қайтдик. Террорчилар ҳарбий қисм томонга эмас, анча нарига, чегара томонга кета бошлади. Йўлини тўсишни режалаштирган гуруҳ айланиб, уларнинг рўпарасидан чиқди. Биз ортида. Анча яқинлашиб қолгандик. Ана шунда қандай хабар эшитлик, денг: “Ҳар қандай вазиятга тайёр туринг! Тоғдан тушиб келганлар одам эмас, эчкилар экан. Уларнинг шохига фонар боғланган!” Қотиб қолдик. Ўша онда қиёмат қўпди. Душман эчкиларни чегара томон ҳайдаб, ўзи сездирмай, ҳарбий қисмга йўл олибди. Отишма бошланди. Яхшиям, қайтибмиз. Катта ёрдамимиз тегди. Орқадан уларга зарба бердик. Улар ниятига етолмади. “Част”дагилар зарар кўришмади. Фақат, бизнинг гуруҳдаги бир йигит... Ёдгор яхши йигит эди, ойи. Оғир, вазмин. Бир пайтлар унинг отасидан қолган ёлғиз дилбанд эканлигини эшитгандек бўлгандим. Бағрим тилинди! Онаси унинг ўлимини кўтара олармикан? “Унинг ўрнига нега менинг жонимни олмадинг, Худойим? Ахир менинг ортимда юраги куйиб, кулга айланадиган онам йўқ-ку!”, дедим ўкиниб. “Мен уни уйига олиб бормайман! Олиб бормайман! Ортиқ оналарнинг кўз ёшига тоқатим қолмади”, дея бақира бошлади бир офицер. Ўзини боса олмай жонсиз ётган душман мурдаларини қайта отишга чоғланди. Зўрға ушлаб қолдик. Майитлар орасида аёлларнинг ҳам борлиги ҳалиги офицернинг аламига яна-да, ўт қўйди. Шердек ўкирди: “Сен ҳам онамисан? Сенинг ҳам фарзандинг борми? Болангни ўзинг отганингдек кимдир отиб ташласа, чидайсанми? Чидай оласанми?” Унинг дардли овози тоғларда садо бериб, кўксимизга санчилди. Бу туннинг зулмати, юки жуда оғир келди, ойи. Бу каби ҳийла эркаклардан чиқиши даргумон. Ростдан ҳам аёл макри олдида шайтон ҳам ип эшолмаскан... МАН. 13. 09. 2000” * * * Бундан анча кунлар олдин ўзимни деканнинг келини сифати қабул қила олмай кўз ёш тўкаётгандим. Мана, кутилмаганда Зарифнинг жуфти ҳалолига айланадиган бўлдим. Энди кўз ёш тўкишдан ҳам масувоман. Нима деб йиғлай, ахир? 55-қисм Чорасизлигингни ростмана ҳис қилсанг, лоқайдга айланаркансан. Мен шу ҳолга тушгандим. Ўз тақдирим мени заррача қизиқтирмай қўйганди. Ҳатто, имтиҳон топишириб келган абитуриентларимнинг тестни қандай ечганига ҳам бефарқ эдим. Фақат Азиз аканинг бошлаган иши юришиб кетишини, юзи ёруғ бўлишини, отамнинг ҳам севинишини чин дилдан истардим. Авваллари ҳар бир абитуриентимдан қандай савол тушгани, жавобни қандай топганини бирма-бир суриштирардим. Тест жавоблари чиққунича, ўзим ҳам ҳаяжон ичида бўлардим. Энди-чи? Хаёлимда Азиз ака ва иши... — Тоға, агар менга ишонсангиз, бир таваккалга қўл урмоқчиман. Агар зиён кўрадиган бўлсангиз, ўзим тўлайман! — деди у киши дастурхон бошида. — Қанақа таваккал? — Ноннинг сотилишини бутунлай ўз ихтиёримга беринг. — Шундоқ ҳам у сенинг ихтиёрингда, — хўрсинди отам. — Билганингни қилавер. Сен барибир шу ишнинг ичида юргансан! Йўл-йўриғини биласан! — Унда, бугун бир ярим қоп ундан нон пиширамиз. — Шундоқ ҳам сотилмаяпти-ку! Кўпайтириб нима қиласиз? — акам ажабланганини яшириб ўтирмади. — Бир пайтлар яқин ўртоғим тутган йўлни тутмоқчиман. Кетдик, бугун иш кўп! Улар ўша кеч ростдан ҳам кўп нон пиширишди. Ҳали ишчилар йўқлиги сабаб, синглим иккаламиз ҳам кўмаклашдик. Азиз ака тиним билмади. Унинг терга ботган, қизарган юзида кишини ўзига тортувчи нимадир бор эди. Аҳён-аҳён ўғринча термуламан. У эрта тонгда дамаснинг ўриндиқсиз жойига пиширилган нонларнинг ярмидан кўпини тахлаб, Мусулмон билан йўлга тушди. Орадан бир соат ўтар-ўтмас қайтди. — Азим ака, нечта нон қолдирай, сизга? — кела солиб қўшни хонада куймаланиб юрган Азим магазинчига бақирди у. — Ўнта бўлар? — Бугун кўп олсангиз ҳам зиён қилмайсиз, — деди-ю, дўконга ўн бешта қолдириб, қолганини яна машинага юклади. Кайфияти аъло эди. Кейин бизга юзланди: — Қишлоқдагилар ҳали нонушта қилишмади, а? Юмушларини битириб бўлишмагандир? Юр, Мусулмон, менга аввал муҳтож оилаларни кўрсат. Улардан кейин етганча ҳамма оилага улашамиз. Биз ҳайрон эдик. Наҳот, нонларни бепул тарқатади? Азиз аканинг нимани кўзлаганини билолмай, хунобмиз. Тушлик баҳона уйга йиғилганимизда у отамнинг олдига уч тахлам пул қўйди: — Бу шу пайтгача сотган нонларимизнинг пули. Бугун барчаси беришди. — Ие, анчагина-ку! Зиён қилмаганмизми, дейман? — Ҳозирча қилмадик. Ўзини ўзи қоплаб турибди. Аммо қўлимизда биттагина ишчи бўлса ҳам ҳақ бера олмасдик. Агар ўйлаганимдек бўлса, эртадан ишчига эҳтиёж сезамиз. Биз ҳеч нарсага тушунмадик. Ҳаммаси кечга бориб ойдинлашди. Мусулмоннинг қўл телефони жиринглади. — Азиз ака, анув катта “трасса” четидаги ошхона йигирмата нон “заказ” қилди, — деди унинг кўзлари қувнаб. Сал ўтиб яна қўнғироқ бўлди. Мусулмон нариги томонни тинглаш баробарида қўлларини “ура” дегандек силкилади. Гаплашиб бўлгач, қичқириб юборди: — Бозор ёнидаги ошхона ошпази ўттизта олиб келинг, деди. Ҳали яна иккитаси турибди! Эрталаб қилиғингиздан ҳайрон бўлгандим. Нонни текин беряпти-ю, нега менинг рақамимни қолдиряпти, деб. Гап бу ёқда экан-да! Давоми эртага #usanboyeva
    5 комментариев
    22 класса
    1986-йиллар мактабга келиб, ёшлик даврларини эслашибди🙈 Ишқилиб ҳаммасини уйида тинчлик бўлсин, деб ёзишмоқда интернетда)) Синфдошлар группасига юборамиз
    27 комментариев
    1.2K классов
    Қадр Келинни кўрган аммаларнинг юзи ўзгариб кетди. Янги келинларнинг нимасидир бўлади. Одатда хунуккина бўлган қизлар ҳам тўйдан кейин очилиб, латофатли бўлиб қоладилар. Охорли кийимларми, безакларми келинга ўзгача жозиба бағишлайди. Пак-пакана, оёқлари калта, хўппа семиз, қорачадан келган келин пишиллаб чой келтирди. Аммалар ўзаро кўз уриштириб олдилар. Куёв бола кириб,эгилиб кўришди. Келиннинг акси ўлароқ келишган, бўйлари баланд, кўзлари ёниб турарди куёвнинг. Энди аммалари лабини тишлади. Меҳмонларни ажаблантиргани куёв бўлмишнинг шу қизга севиб уйлангани эди. Янги келиннинг бой хонадондан эканлигини эшитган эдилар, буюмлари ҳам шунга яраша эди, албатта. Бу хонадонда яна битта келин бор. Овсин олсам ишим енгиллашади деб ўйлаган Райҳон тўйдан уч кун ўтибоқ адашганини тушунди. Овсини қизлик пайтида машина ҳайдаган экан. Уйига бориб ўз машинасини миниб келди. Пешингача ухлаб, тайёр овқатни еб, эри билан айлангани чиқиб кетадиган овсинига на қайнотаси, на қайнонаси бир оғиз сўз айта олади. Маълум бўлишича янги келинга отаси икки қаватлик уй қуриб қўйган экан. Яқинда кўчиб кетишар экан. Райҳонга алам қилди. Катта ҳовлининг битмас-туганмас ишлари, томорқа, мол-ҳол, ош-овқат яна ўзига қолди. Бир оғиз "раҳмат," "барака топинг", деган сўзга маҳтал бўлиб яшай бошлади. Бир куни қайнонасининг қилиғи ҳаммасидан ўтиб тушди." Райҳон, кириб овсинингни уйини йиғиштириб чиқ, Муроднинг кир кийимларини ҳам йиғиб чиқ, кирларингга қўшиб ювасан". Хўрлиги келди. Аммо қайнонасининг гапи қонун! Овсинининг уйига кириб оғзи очилиб қолди. Янги келиннинг уйи ҳам шунчалик ёйилиб кетадими? Бир четдан йиғиштиришга киришди. Овсинининг кийимларини илгичларга солди, қайнонаси тўғри айтган экан, қайнисининг кийимлари ҳар ерда сочилиб ётар, улардан тер иси келарди. Бир қучоқ кирни қучоқлаб чиқаётиб ойнага разм солди. Ундан оппоқ юзлари қуёшда пуштиранг тусга кирган, қош кўзлари оловдек, бўй-басти келишган гўзал ўзига тикилиб турарди. Беихтиёр ойнадаги ўз аксига қараб кулди. Юзидаги кулгичлари яшнаб кетди... Янги келин эрига ҳам машина олиб берди. Райҳон оддий ўқитувчиларнинг қизи, овсинининг отаси бизнесмен. Турмуш ўртоғини жудаям яхши кўради, қани энди иложи бўлса-ю, у ҳам Асад акаси ҳам машина олса , кейин улар ҳам болаларини олиб айлангани борсалар. Баъзида хаёл суриб кетади, орзулар қилади, кейин уларга эришгандек бўлиб, кайфияти кўтарилади. Онасининг доимий такрорлайдиган сўзларини эслайди. "Олам сўздан яралган. Фақат яхши ният қил, худойим беради, болам." Қозонга овқат солди. Ҳовлига сув сепаётиб, ўзи эккан райҳонларни қўли билан силкитиб ўтди. "Ифорим келиб турсин" - ўзининг сўз ўйинига ўзининг завқи келди, жилмайиб қўйди. Қайнонаси болаларини боғчадан олиб келди. Югуриб келаётган ўғилларига қучоқ очаркан уларни жудаям соғинганини ҳис қилди, энтикиб кетди. --Овқатинг тайёрми, бўла қол Асад ҳам келиб қолади, Муродлар кўчада овқатланишаркан,-- деди қайнонаси. --Хўп бўлади, ойижон, адажон билан чиқинглар, сўрига жой қилдим,-- ошхона томонга йўл олди у. Дарвозадан турмуш ўртоғининг йўталгани, сўнг қадам товушлари эшитилди. Юраги уриб кетди. Дик этиб ўрнидан турди, йўл-йўлакай боя сув тўлдириб қўйган обдастани кўтариб, эрининг истиқболига ошиқди. Салом берди. Мулойим кулиб алик олди Асад. Райҳон сочиқ узатди, эри доимгидек сочиққа қўшиб қўлларини тортқилади. Аёл дув қизарди, аммо шугина эътибор, шугина ҳаракат гул юзини янада гўзал қилиб юборди. Косалар яримлаганда янги келин--куёв кириб келди. Саломат салом бериб, қўлидаги бир марталик идишларга солинган таомларни қайнона-қайнотасининг ўртасига қўйди. Қайнонаси мамнун жилмайиб идишларни очаркан, Райҳоннинг кичик ўғли --Ойи, шашлик ейман, --деди, --бувижон, мангаям шашлик. Унга укаси қўшилди --Мангаям. --Кўргандан кўз ҳақи тилайди шу болаларинг,--қайнонасининг гапидан кўра оҳанги таъсир қилган жувон болаларига қарата --У аччиқ, еб бўлмайди,--деди. --Ма, ол, --деди қайнонаси, сўнг итга суяк ташлагандек иккита жаз ирғитди невараларига. Райҳоннинг юраги эзилди. Секин эрига қаради. Кўзини ерга тикиб ўтирган азиз инсонини кўриб, ўзини қўлга олиш кераклигини тушунди. --Қани, бувижонингга раҳмат айтингларчи. --Раҳмат, бувижоним,-- --Раҳмат... Саломат кўзини очар--очмас телефонини қўлига олади. Онаси севимли машғулоти--қизига хабар ёзишни бошлабди. "Турдингми, ўзингни қийнама, овсининг сенсиз ҳам эплаган, буёғига ҳам эплайди" Негадир кейинги пайтларда онасининг гаплари ғашига тега бошлади. Ҳамма нарсага аралашади, ҳамма нарсани билиши керак. Тушганига бир ой бўлмасидан ҳали танимаган овсинидан душман ясаб улгурди. Яна хабар келди. "Бугун қайнонангга тандир гўшт жўнатаман, битта яхши кўйлак ҳам, овсининг куйиб ўлсин, сен иш қиламан деб юрма, ҳаммасини ўзим боплайман." Жавоб ёзмади. Болалигидан бери онаси овсинлари билан чиқиша олмайди. Отаси топармон--тутармон бўлса ҳам ака--укасига нарса илинмайди. Бир марта аммасининг ўғли туҳматга учраб, қамалиб кетай деди. Аммаси яхшироқ адвокат ёллаш учун пул сўраб келди. Отаси уйда йўқ эди.Онаси тарсиллаб уёққа ўтди, тарсиллаб бу ёққа ўтди. Охири --Кутманг, акангизда ортиқча пул йўқ, ўғлингиз жиноят қилган бўлса, жазосини олади, барибир !-деди юзсизларча. Аммасининг ўғли оқланди, аммо ака--сингил юзкўрмас бўлиб кетди. Мурод акаси ишга кетган шекилли. Уям ўзгариб қолаётгандек. "Қачонгача менга чойни келинойим тайёрлайди, турсанг, ҳаракат қилсанг сал.." Уёғини айтмаса ҳам билди "озармидинг" демоқчи. Ўрнидан турди. Юз--қўлини ювиб ҳовлига чиққанида кун ёйилиб кетган, овсини аллақачон ҳовлидаги ишларни саранжомлаб, томорқага ўтган эди. Ўқиши ҳам тугади. Якуний имтиҳонларини топшириб бўлди. Ҳар куни ўқишини баҳона қилиб ишдан чиқиб кетар, нонуштани ҳам институт ошхонасида қилар эди. Ана овсини, ҳиргойи қилиб сабзини ўтоқ қиляпти. Бошига оқ рўмол танғиб олган. Офтоб тушган пешонасида маржондек терлар. Бу аёл шу ҳолида ҳам гўзал эди. --Опажон! Саломат овсинига яқинлашди --ҳорманг. --Ассалому алайкум. --Бор бўлинг,--негадир уялиб алик ололмади Райҳон. --Сизга қарашиб юборай, менга ҳам ўргатинг. Райҳон севиниб кетди. --Биргалашиб, гаплашиб, ўт--ўланларга қарши жанг эълон қиламиз, келинг, айтганча, ўқишга бормайсизми? --Бўлди, имтиҳонларим тугади, энди сизга ёрдамчи бўламан, ўзингиз ўргатасиз-а, опажон. Райҳон индамади, аммо табассумли нигоҳларида мамнуният бор эди... --Битта савол берсам майлими,--деди Саломат, кейин жавобини кутмай сўрайверди, --Опажон, сизга шу ҳаётнинг нимаси қизиқ, фақат иш, иш, иш... Райҳон бироз ўйлаб жавоб берди. -- Ойижоннинг айтганларини сўзсиз бажараман, шундоқ ўғил ўстириб, мени ўғилларига раво кўрганликлари учун, адажон дуо қиладилар-- хурсанд бўламан, акангиз менсиз пайпоғини ҳам топиб киёлмайдилар,--жилмайди у, -- хизматларини қилиб ҳузур қиламан. Фарзандларимга қараш қувонч бағишлайди. Муроджонни бўлса укамдек яхши кўраман. Фарзандларимга хомиладорлигимда қаҳратон қишда қулупнай топиб келардилар... Саломатнинг оғзи очилиб қолди. Ўзи менсимаган шу аёлнинг фикрлаши, қалбининг гўзаллиги уни ром этиб қўйган эди. Кўнглида овсинига ўзи билмаган ҳолда.меҳр ёғилиб келаётганини пайқади. --Меничи, мени, яхши кўрмайсизми?--деди эркаланиб. --Бир умр синглим бўлишини орзу қилганман, синглим бўласизми? Саломат беихтиёр қалби ўзиданда гўзал бу жувонни қўлидаги ўт--ўланлари билан қўшиб қучоқлаб олди... Кечки овқатни бирга тайёрладилар, асосий ишни Райҳон бажарган бўлсада, қайнотаси севиб ейдиган кесма лағмонни дастурхонга тортаётганда баралла эълон қилди --Бугунги овқатни Саломатхон тайёрладилар. Дарвозанинг қўнғироғи чалинди. Саломат "Мен қарайман", деб тез юриб кетди. Бироз ушланиб ортга қайтди. --Ким экан, болам,--деди қайнотаси --Адашиб қўнғироқ чалишибди, бизникига эмас, қўшниникига келишган экан,--деди кўзларини яшириб. Аслида эса у ҳозиргина бир қоғоз қути тандир гўшт билан,чиройлик совға қутига солинган, қайнонасига аталган кўйлакни кўтариб келган укасини ортига қайтариб юборган, бундан кейин ҳеч нарса келтирмаслик шартини қўйган эди... (тугади) Феруза Салходжаева
    4 комментария
    56 классов
Жанубий Кореяда 70 ёшли чоллар эртадан кечгача биз билан елкама-елка ишлайди. Бирининг айтишича, агар муболаға қилмаган бўлса, 90-100 ёшгача ҳам ишлашар экан. Ишлаб-ишлаб ўлиб кетишади. Ўлгач, аксарини темир қутига солиб, худди чиқиндини ёққандек ёқиб юборишаркан... Уларни ўзимизнинг нуронийларимиз билан таққослаб кўраман, 5 маҳал масжидга қатнайдиган, тўй-ҳашамларнинг тўрида ястаниб ўтирадиган, фарзандлари  ардоғида, атрофида набиралари парвона... мана шундай оқибатга нима етсин?.. Ғолиб Баҳром
#Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 22-қисм -Дилзода дадангни ҳидларидан танийди, икки кун уйда бўлмасалар тамом, жуда кўп безовталанади. Ота уйимга қизим билан бирга файз ҳам кириб келганди. Энди уруш жанжал йўқ, овунчоқлари фақат Дилзода экан. Кўпчилик қизим ҳудди ўзим бўлганига бу боланиям онам туққанлар деб ўйлашаркан. -Даданг Самарқандга боришларига тўғри келди, аксига Дилини истмаси чиқса де, дарров дорихонага чопдим. Укаларинг уйда эмасди. Дилиниям ўзим билан олиб чиққанман. Қўшнилар тўртинчисини қачон туғиб улгурдиз деса бўладими. -Йўғеэе? -Ҳа шундай, ҳудди катта қизига ўхшаркан дейишди . Бу Паризодани қизи десам ҳам ишонишмади. -Туққан она эмас боққан дейишадику,
Жигар Ака: Бугун укамнинг савдодаги тушуми яхшимасга ўхшайди, жуда хафа кўринади. Эрталаб келин бир нимадан нолиганди. Ўзига билдирмай, молини ярмини сотиб оламан! - дея ўйлади 2 раста нарида савдо қилаётган укасига ўйчан боқиб. Ука: Aкам кўп қийналябтилар. Яқинда тўй бошлаб қўйган. Жиянга ҳали мебел олиш керак дегандай бўлувдилар. Савдоларида ҳам анча камчиликлар бор ҳали. Бугунги савдойимдан тушган фойдани ярмини уларга бераман! Муаттар Йўлдошалиева
#Мулоҳазалар УЛАРДА ИНСОФ БОР, БИЗДА НИМА БОР? Сирка қонни суюлтиради, шунингдек, овқат ҳазмига ёрдам беради. Қуюлган қонимни суюлтириш учун анча укол олдим, қон олдирдим, олма, киви ва анор истеъмол қилдим. Уйим ёнидаги дўконда олма ва шотут сиркаси сотилади. Ўзимизнинг тадбиркорлар тайёрлаган. Ҳамма магазинда тўла. Лекин олмадим. Чунки ишонмайман. Чунки ўзимизникилар кўп алдайди. Чунки кўп алданганман. Чунки бизда одамнинг соғи кам. Болалар боғчасига гуруч ўрнига оқшоқ олиб келадиган тадбиркорнинг нимасига ишонай? Асалга ошқовоқ қўшадиган ишбилармонга ишонса бўладими? Эшак гўштини кабоб қилиб сотадиганларга нечун ишонай? Бизда озиқ-овқат соҳаси етарли назорат қилинмайди. Дўконларда со
ЭССИЗ УМР, ЭССИЗ ҲАЁТ... (Воқеий ҳикоя) Келин бўлиб тушган маҳалламда Хатира деган ён қўшним бўларди. Икки қўшни ўртасидаги ҳовли ўртасидан девор олингани билан қўшни томонга кичкина эшикча очилган эди. Сабаби, мени ва Хатиранинг қайнонаси бир майизни бирга бўлиб ейдиган аҳил аёллар эди. Баъзан қўшни хола бизникига чиқса, баъзан менинг қайнонам уларникига чиқиб, уйда пиширилган тансиқ таомлардан бир-бирларига илинишар эди. Орадан йиллар ўтиб, қайноналаримиз оламдан ўтиб, кирди чиқдимиз бироз камайди. Лекин Хатира ишдан келганимни сезиб, дарров ёнимга чиқар, маҳаллада бўлиб ўтган турли гапларни гапириб вақтимни олар эди. Негаки унинг бўш вақти кўп эди. Фарзанди бўлмагач, болалар у
589330826019

Dil so‘z

​​📝​ИРОДА (ҳикоя) Ирода ва Қобилжон бир марта кўришдаёқ бир-бирларига кўнгил қўйишди. Тўрт йиллик талабалик даври бу муносабатни мустаҳкамлади. Ўқишлари тугагач, Қобилжоннинг уйидан боришган совчилар учинчи мартасида хушхабар билан қайтишди: - Тўй! Иккала ёшнинг ҳам қувончи чексиз эди... Аммо бу қувончлар турмуш қурганларининг бешинчи йили орзу-умиддан чекиниб, сабаблар қидирила бошлангандан сўнг, тиббий кўрикнинг натижаси ошкор бўлгач, поёнига етди. Гўзал ва ақл-идрокли келинини қанчалар яхши кўришмасин, набира кўриш орзуси қайнона ва қайнотада кучлироқ бўлиб чиқди. Ирода гўзал бўлиши билан бирга исмига монанд иродали ҳам эди. Турмуш ўртоғига фарзанд ҳадя этолмас
Чиройли куйлаклар эди а
00:50
👍👍👍
2 349 просмотров
#МАНЗИЛСИЗ_МАКТУБЛАР 44-ҚИСМ Халқни байрам билан андармон пайтида ғафлатда қолдирмоқчи бўлишган. Аммо биз бунга йўл қўймаймиз. Бизни чўчитаётган биргина нарса — бегуноҳ чўпонлар. Ақидапарастлар ҳамон йўлда учраган чўпонни асир олмоқда. Нимани режа қилганини ҳозирча билмаймиз. Хуллас, уруш... Бу ҳақда бутун Ўзбекистон хабардор. Телевизор ва радиоларда ҳам “Сариосиёда бошланган уруш” ҳақида тинмай айтишмоқда. Хавотирдаман. Адам ва акаларим юрак ҳовучлаб ўтиришгандир? Ахир улар менинг айнан Сурхондарёнинг Сариосиё туманида хизмат қилаётганимни билишади. Шунинг учун кеча уларга ўзимни ҳеч нарсадан хабарим йўқдек тутиб, мактуб йўлладим. Ойижон, дуо қилинг, Ватанни ҳимоя қилаётган ҳеч бир жон ў
  • Класс
Қадр Келинни кўрган аммаларнинг юзи ўзгариб кетди. Янги келинларнинг нимасидир бўлади. Одатда хунуккина бўлган қизлар ҳам тўйдан кейин очилиб, латофатли бўлиб қоладилар. Охорли кийимларми, безакларми келинга ўзгача жозиба бағишлайди. Пак-пакана, оёқлари калта, хўппа семиз, қорачадан келган келин пишиллаб чой келтирди. Аммалар ўзаро кўз уриштириб олдилар. Куёв бола кириб,эгилиб кўришди. Келиннинг акси ўлароқ келишган, бўйлари баланд, кўзлари ёниб турарди куёвнинг. Энди аммалари лабини тишлади. Меҳмонларни ажаблантиргани куёв бўлмишнинг шу қизга севиб уйлангани эди. Янги келиннинг бой хонадондан эканлигини эшитган эдилар, буюмлари ҳам шунга яраша эди, албатта. Бу хонадонда яна битта к
  • Класс
589330826019

Dil so‘z

​​📝НАФРАТ. 4-синф ўқувчилари орасида шундай сўровнома ўтказишибди: “Нимани яхши кўрасизу, нималарни ёмон кўрасиз?” Саволга ҳар ким билганича жавоб ёзибди. Гап ана шу “жавоблар”дан бири ҳақида. “…Мен ота-онамни ёмон кўраман”. Сал кам ўттиз йиллик иш стажига эга муаллима бошини чангаллаб қолибди. Бола қандай қилиб ўз ота-онасини ёмон кўради? Инсон табиатига хос ишмас-ку бу?! У секингина ўқувчисини ёнига чақирибди: – Нега бунақа бемаъни сўзларни ёздинг? – … – Менга қара, одам ўз ота-онасини ҳам ёмон кўрадими? – … – Сени оқ ювиб, оқ тараётган ота-онангга раҳматинг шуми ҳали? Бола изиллаб йиғлаб юборибди. – Ёмон кўраман, дадам аямни ҳар куни уради. Ҳар куни кечқурун уйимизда жанжал
Эсингдан чиққанда эслат 😂
03:58
😂😂😂
2 671 просмотр
Показать ещё