УЧИНЧИ ТАҚДИР Муаллиф: Наргиза Усанбоева 51-қисм Давоми “У бахтлимикан? Албатта, бахтли. Севган қизига уйланди. Машҳур телебошловчилардан бири. Тағин пойтахтда яшайди... Айтганча, уларнинг ҳали фарзанди йўқ. “Бири кам дунё” деганлари шумикан, ё? Улар бирибир бахтли. Чунки кун келиб болали ҳам бўлишади. Шунинг учун кутиб, умид билан бирга яшашмоқда...” У ҳовлини чегаралаб турган ёғоч тўсиқни очиб, сой томон юраркан, атрофга бир қур назар ташлади. Анув қирларда ёзда Анис билан бирга югуриб ўйнаган, қишда эса сирпанчиқ учишган... У пайтлар уйлар бу қадар кўп эмасди. Қирлар ҳам алланечук виқорли кўринарди. Энди кичрайиб қолгандек, гўё уларни устига қурилган уйлар босиб, бирмунча чўктириб қўйгандек. Анис иккиси қўйларни ҳайдаб ўтадиган ҳув, катта йўл ҳам энди жуда серқатнов. Аммо у ҳам торайгандек... Ким билсин, Малак ўзини қанчалар ожиз ва нотовон ҳис қилгани сари кўзига ҳам дунё ғариб кўринмоқдами? Нега? У не мақсадда қиру сойликларга туташ ҳовли этагига тушганини ҳам унутди. Хаёл сурганча, ўша қадрдон дарахтлар ёнига келди. Яққол кўриниб турган таниш ёзувларга қараб жилмайди. Болаликнинг беғубор хотираси юрагига мусаффо ҳаво олиб киргандек енгил нафас олди. Рақамларда яширинган сўзлар аллақачон ёд бўлгани учун ичида такрорлади: “Мен сени соғиниб, ўламан бир кун...” Бу ерда қанча бўлди, дарахтларга қанча тикилди, номаълум. Ҳатто бузоқни олиб кетишни, сигир соғишни ҳам унутди. Дили ёришиб, Мадинанинг ёнига кириб келди. — Аммам чиқмадими? — деди унга кўзи тушиши билан Мадина. — Кўрганим йўқ. Ариқ бўйидан келяпман. Нима қиласан аммамни? — Келганлар кимлигини сўрардик-да... Малакнинг дилидаги ёғду ўчгандек бўлди. Бир зумда борлиғига ҳузур бағишлаб турган туйғулар ғойиб бўлди. — Қаримикан? — деди Мадина буни ўзича тушуниб. — Кўрганим йўқ-ку! — Сиқилманг, опа. Дадам сизни ёқтирмаган одамингизга мажбурлаб бермайди. — Энди дадам менинг, мен дадамнинг кўнглига қараб ўтиролмаймиз... — оғир ютинди Малак. Опаси эшитилар-эшитилмас, тушкун айтган бу сўзлар сингилнинг юрагини титратди. Куёвга бўлган қизиқиши бирдан сўнди. Нима дейишни ҳам билмай қолди. Охири синиқ овозда деди: — Ўзингизга ёқмаган одамга тегишга мажбур эмассиз. — Ҳеч ким мени мажбурлай олмайди. Лекин... ўзинг кўриб турибсан-ку! Хонага кириб келган Малика опа-сингилнинг суҳбатини узиб қўйди. Амманинг юзида эса норозилик кўриниб турарди. У аввал Мадинага қаради. Сўнг Малакка тикилди. Охири хўрсинганча ўтираркан, тилга кирди: — Менга умуман маъқул эмас. Тўртта боласи бор экан. Яна кичкинаси ҳали бирга ҳам кирмаган. Ҳеч ким рози эмас. Дадангнинг ҳам авзойи бузилди, ойингни-ку гапирмасам ҳам бўлади. Тағин узоқ жуда. — Қайси қишлоқдан экан? — сўради Мадина. — Қайси тумандан, қайси вилоятдан де? — Нима? — хуши бошидан учгандек деди Мадина. — Жомбой туманидан. Малак ажабсиниб қаради аммасига. — Қаерда эди у? — Мадинанинг пешанаси тиришди. — Самарқандда. — Ўзларида йўқмикан бирорта номзод? — энсаси қотди сингилнинг. Опа эса ҳамон сукут сақларди. — Совчи бўлиб келган холанинг ўзи шу ерлик эмиш. Бир пайтлар ўзи ҳам шу ўғли билан ўша ёқларга эрга тегиб кетган экан. Гапира-гапира йиғлаб юборди, шўрлик. Кўп қийналган кўринади. Энди келини ҳам туғруқ вақтида ўлибди. Тўрт бола чирқираб қолибди. Каттаси ўнга ҳам кирмаган менимча... “Жомбойдан ҳам топсам бўларди, аммо қариганимда ўзим туғилган жойдан бўлган аёл билан “искашиб”гина яшагим келди”, дейди. — Менимча ўғлига ҳеч ким тегмаган! — Мадина ўзича таҳмин қилди. — Ўғли ҳам уйланишга қарши эмиш. Ўзи ўгай ота қўлида ўсгани учун болаларига бу тақдирни раво кўрмасмиш. Холанинг ўзи жон куйдиряпти, шекилли... — Чақалоққа ҳам ўзи қараётгандир-да! — бехос сўзлади Малак. — Бечора гўдак... Онасини танимайди, билмайди ҳам... — Раҳминг келмасин. “Банданинг раҳми келса, Худонинг қаҳри келармиш...” — жаҳли чиққан бўлди амманинг. — Сиқилиб ҳам ўтирма. Даданг сендан сўраб ҳам ўтирмай, жавобини бериб юборади. — Ростдан ҳам ҳеч ким тўрт гўдакка она бўлишни, уларни парваришлашни истамайди. Шунинг учун тегмайди... Ўзлари томондан бирор аёл топилмагани учун бизникига келгандир? — Малак паришон кўрингани билан теран фикрларди. — Бу уларнинг муаммоси! — Малика чимирилди. — Болаларга раҳмингиз келмаяптими, амма? — ердан кўз узмай сўради Малак. — Опа, нима, шу болаларни деб отасига тегмоқчимисиз? — хавфсираб сўради Мадина. — Болаларда нима гуноҳ, Мадин? Агар ўша одамнинг боласи бўлмаганида, шароити зўр бўлганида тегувчи аёл ҳам кўп бўларди. Лекин болалар бор! Тағин ҳали гўдак. Улар онасидан ажраган, кўнгли кемтик. Яна... уларни деб отасига ҳеч ким тегмаяпти... Худди сен ва мени деб укамизга қизлар тегмагани каби Мадин! Биз-ку каттамиз, муаммоларимизни ҳал қила оламиз. Улар-чи? Меҳрга, парваришга зор. — И-и-и, бу тегмоқчи... — ҳавоси чиққан пуфакдек шалвирай бошлади Малика. — Уларнинг раҳмини Худо есин. Сенгамас... — Раҳмини еяпти, Худо. Шунинг учун ҳам ўша аёлни бизнинг остонамизга олиб келган. Шунча йўл бостириб, шунча овора қилиб... Яна менинг аҳволимни ҳам танг қилиб қўйибди. Бошқа йўл қолдирмай... — Малак, сен уйдаги вазиятни деб ўзингни қурбон қилмоқчимисан? “Дадам кўнглимга қараб, ўзлари зарар кўряпти”, деган хаёлга боряпсанми? Билсанг, агар сенга мос куёв чиқса, даданг маслаҳатлашиб ҳам ўтирмайди, — койий бошлади Малика. — Ундан кейин эркакнинг ёши ҳам катта! — Нечага кирибди? — Мадина опасидан олдин сўради. — Малакдан нақ ўн ёш катта. Бу гапдан сўнг орага сукунат чўкди. Малика ҳам, Мадина ҳам зимдан Малакни кузатар, куёвнинг ёшига эътироз қилади, деган хаёлда эди. Малак бўлса жим. Ногоҳ очилган эшик учаласининг ҳам хаёлини бўлди. Хонага иккиланиш билан Дилором кириб келди. Зимдан катта қизига қараб оларкан, қайнопасига юзланди:    — Бу хола канадек ёпишиб олди, тавба. Ўғли шу ерда, қўшни қишлоқдаги қариндошиникида эмиш. Қизингиз билан гаплашиб кўрсин, дейди, аммаси... — Менга нима дейсиз? — тезда Малакка кўз ташлаб олган Малика шошиб қолди. — Қизим турмушга чиқмоқчи эмас, денг. — “Гаплашсин. Агар ўғлимни кўргандан кейин ҳам қарши бўлса, наилож”, дейди. Укангиз ҳар нима деб кўрди. Кампирнинг таслим бўлиш нияти йўқ. Малика нигоҳлари билан Малакни кўрсатиб, “Ўзидан сўранг”, дегандек қилди. Дилором эса қизининг ёнига ҳолсиз чўкди. Кейин елкасини силаш баробарида деди: — Малак, сен кўнглингга олма. У одамга сени сира бермаймиз. Фақат кампир қаттиқ ёпишиб олган. Қаттиқ гапирай десанг, меҳмон. Гапирмай десанг, аҳволлари бунақа... Шунга... Кўнгли ярим одамни оғринтирмайлик. Ўғли билан бир гаплашиб кўр. Шунчаки, холанинг кўнгли учун... Малак секин бошини кўтараркан, сезилар-сезилмас ирғаб қўйди. Елкасидан босиб турган юк ағдарилгандек, Дилором енгил тортди. Бирдан жонланди: — Кийин. Ҳайдовчиси амманг иккингни аммангникига қўйиб, кейин уни олиб келаркан. — Вой, бизникига борарканмизми? — негадир саросимага тушди Малика. — Бошқа қаерга боришади? Бу ерга келиш йигитга уят, у ёққа бориш Малакка тўғри келмайди. Кўчада гаплашишса, гап кўпаяди. Энг яхшиси, сизларникига боргани. Кейин бирга келасизлар-да... — Нима бало, бермоқчимисизлар? — жаҳли чиққан бўлди Маликанинг. — Йў-ўқ, кампирнинг кўнгли қолмасин. “Йўқ”, десак кўзига ёш оляпти. Малак, яна сенам нотўғри хаёлга борма. Шу холанинг дили оғримаслиги учун бориб кел. Хавотир олма, сени мажбурлаб узатмаймиз. * * * Ўлмас ўзи бўйнига ип солиб етаклагандек зўрға келганди. Энди эса ҳайдовчи келиб, бошини қотирмоқда. — Мен йигирма яшар йигитмидим, қизни кўраман?! Аслида уйланмоқчи ҳам эмасман, — қўлидан ушлаб машина томонга тортқилаётган ҳайдовчини силтаб ташлади у. — Сен кўрмасанг, аёлда кўнгил бор. Тегаётган одамининг кимлигини билиши керак-ку! — Ҳали тегмоқчи ҳамми? Боя расмимни олволсам бўларкан, — ростмана ичини урди Ўлмас. — Бу умр савдоси. Барибир кўришиш, гаплашиш керак. Болаларинг учун ҳам аёлнинг қандайлигини билишинг лозим, — насиҳат қилди ҳайдовчи. Болалари кўз ўнгига келиши билан Ўлмас машинага ўтирди. Ҳақиқатдан ҳам болалари учун уйланяптими, улар учун гаплашиши, келишиб олиши шарт!
    3 комментария
    34 класса
    БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 27-қисм     Адҳам Ибрагимов ўз касбининг асл фидойиси эканлиги унинг маърузалари орқали яққол ҳис қилиниб турарди. У кишининг маърузаларини тинглаган инсон беш дақиқага қолмай устознинг ортидан олис мозий сари саёҳатни бошлаб юборганлигини ўзи сезмай қолар эди.      -Умид ака ҳар томонлама адаларига ўхшаган инсон бўлсалар қани эди,- кўнглидан ўтказди Осиё,- келажакда у киши ҳам илм қилиш истагидалар. Вақти келиб мени профессор Умид Искандаровнинг аёли дейишса-я?!     Бироқ ойижон... Яъни қайнонамнинг бироз феъллари оғирроқми дейман.       Осиё бундан бир неча хафта  аввал аяси билан уй кўрарга борган тоғасининг аёлини уйга қайтгач дили оғриб гапирган гапини эшитиб кўнгли бузилганди:    -Латофатхон,- деганди Моҳира келинойиси ўшанда куйинганча,- бу дейман аёл қудангиз бироз молпарастми дейман? "Ҳамма нарса куёв томондан" дея туриб бўйнингизга шунча лаш-лушни илиб қўйса-я? Яна каталог тавсия қилганига ўламанми? Кўрсатилган чинни буюмларнинг қиймати улар териб қўйиладиган жавон нархидан қиммат-ку?! Шу матоҳлар икки ёшни бахтини белгиласа экан-ки, ўлиб-қутилиб сотиб олишга тирмашсак?!    -Майли, келинойи,- деганди ўшанда аяси ўзидан ўтганини ўзи билиб,- Осиё ёлғиз қизимиз. Кўзимизнинг оқу-қораси. Бор орзу-ҳавасимизни шу қизимизга қиламиз-да.     Осиё тантананинг авж нуқтасида онажонларни даврани тўрига таклиф қилишганда ҳам шулар ҳақда ўйлар экан, аясига гул тутар чоғда ўзини боса олмай кўзларидан ёшлари дувиллаб тўкилганча ўзини уни бағрига отди:    - Аяжооон...     Латофат эса мунисгина жилмайиб уни авайлаб бағрига босди:    - Ўзимни гўзал малика қизим. Илойим бахтинг бекам бўлсин...    Эртаси куни келинсалом ўтгач, она-бола яна қайтадан узоқ вақтгача бир-бирларининг бағриларидан узилгилари келмай базўр хайрлашдилар.      Осиёни узатиб келишган аёлларни кузатиб бўлгач , Сурайё опа келин томондан қолган янгаларга ҳам парво қилмай қайноналикни бошлаб юборди. Одатда Тошкентда тўйнинг эртаси келин томондан икки нафар янга яна бир кун келинникида кун бўйи меҳмон бўлиб тунаб қоладилар, индинги куни қизнинг онаси йўқлов тоғораларини жўнатгандан сўнг, янгалар йўқловчи аёллар билан бирга изларига қайтиб кетишади. Унгача эса яна бир кун келинчакни янги уйига кўникиши учун турли маслаҳатлар беришади, келинчакка ажратилган хоналарни ўз дидларига мослаб яна бир бор жиҳозлаб чиқишади. Одатда куёв тараф аёллари келинчак ва унинг янгаларини ишларига ошиқча аралашмасдан фақат ош-овқат, чойларидан хабар олиб чиройли икром қилиб туришади. (Ҳозир бу урф-одат кўп жойларда қисқариб бормоқда, лекин ҳикоямиз бош қаҳрамони Сурайё опа барча одатлар бадастир бўлишини истаган эди).    - Осиёхон, қизим,- меҳмонхона эшигини аста чертганча кириб келган Сурайё опа янгаларга юзланди,-қизим қанилар? -у янгаларнинг жавобини эшитиб ўтирмай сўзида давом этди,- қўшниларимиз "Муборак бўлсин" га чиқишган экан, чиқиб бир келинсалом қилиб юборсинлар.     Янгалар Осиёнинг бошига ҳаррир рўмол ёпиб бошлаб олиб чиқиб кетаётган Сурайё опанинг изидан лаб тишлаб қолдилар. Уларнинг тиш ҳатламаган тиллари айтмоқчи бўлган сўзларни кўзлари ифодалаб турар эди: "Ажойиб экан-ку, бу аёл?! Қиз бояқишни биринчи кундан шунақа тиндирмаса...Оҳири бахайр бўлсин-да илойим..."     Шу куни Сурайё опа айланиб-ўргилиб юқоридагига ўхшаш сенарий асосида бир неча бор томоша кўрсатди. Бу томошалардан нафақат Осиё, балки янгалар ҳам безиб, толиқиб қолдилар.      -Холапошша, бу аёл ҳалитдан ўғлини қизғаниб кетяпти,-бемажол шивирлади Осиёнинг кичик аммаси ,- ёлғизнинг иши қийин-да, баъзи ўғли ёлғиз аёллар шунақа баҳоналар билан ўғлига келинни бийлатмас экан. Аввалам шу ҳақида эшитгандим-у, аммо энди илк бор кўриб туришим. Бу офат биз боримизда ўзини шунақа тутса, биз йўғимизда билмадим, нима ишлар қилар экан? Эссизгина жияним-а? Бояқишни узатишга бирам шошилишди-ки? Нима боши туйнукдан чиқиб кетаётувмиди? Акамгаям бир неча марта айтдим "Шошманг ака, бу умр савдоси" деб. Аммо қани қулоқ солишса. Мана энди бу аҳвол     -Э гапингиз қурмасин, Роҳилахон, - деди Осиёнинг холаси Адиба,- унақа ёмон фикрларга борманг. Чиллахонада ўтирибмиз-а, яхши гапгаям, ёмон гапгаям фаришталар амийн дейишини унутманг. Кўряпсиз-у, бу аёл ўзини боса олмай юрибди. Балки "Энди қизлик бўлдим" деб оламларга сиғмай қолгандир. Дарровда ёмон гумонга борманг-да. Ундан кейин-чи, бояги "Кўп қайноналар ёлғиз ўғлини қизғонади" деган гапингизни бир менга айтдингиз, бошқа бировга айтманг. Кўрмаяпсиз-ми, бу аёл ўғлини нимасини қизғансин, бошида бир келишган, донғи не юртларга кетган савлатли профессор эри бўлса. Шунчаки, бироз босар-тусарини билолмай қолгандир-да. Ҳеч қиси йўқ бари севинчдан. Кутилмаганда инсоннинг бошига ҳурсандчилик келиб қолса, баъзилар шунақа тизгинини йўқотиб қўйиши мумкин. Эшитмадингизми, бу аёл кўп касал бўлган экан, шундан кўнгли нозик бўлиб қолган бўлса ажабмас.  Аввало бу ерда бўлиб ўтган гапларни акангизга айтиб дилини ҳуфтон қилманг, майлими? Латофат эса уям бир қават пўстдан тушмасин. Ҳар нима бўлганда ҳам ёмонини яшириб, яхшисини ошириб борайлик. Асли яширадиган ёмон бирор асрор кўрмадик-у, шундаям айтаман-да?    - Хўп, холапошша, сиз нима десангиз шу,- Роҳилахон жўялик сўзлари сабаб Адиба холага дарров ён босди,-сиз нима десангиз шу. Илойим Осиё қизим шу уйда униб, ўсиб , туп қўйиб палак ёзиб кетсин...      Икки аёл ўзларича яхши гумонга бориб анча енгил тортишди. Улардаги яхши кайфият Осиёга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади.     Осиё эртага меҳмонлар кетишгач қайнона билан ёлғиз қолишини ва Сурайё опа унга яна қандай "сюрприз" лар режалаштириб ўтирганидан бехабар эди. 
    1 комментарий
    20 классов
    УЧИНЧИ ТАҚДИР Муаллиф: Наргиза Усанбоева 56-қисм Давоми Малак яна бир ойлар ичида болалар ўзига жуда ўрганиб қолишини чамалаганди. Аммо Аллоҳнинг ўзи унга кўмак берди. Меҳрни лаҳзалар ичида ҳам қозониш мумкинлигини исботлади. Ўша куни Малак кир ювиб ўтирганди. Болалар эса ҳовлида ўйнамоқда. Ёдгорни қайнонаси кўтариб олган... Ҳовли қишлоқ чеккасидан жой олганлиги боис қўшни уйлар ҳам энди қурилган, шунинг учун уларнинг атрофи ҳали девор билан ўралмаганди. Катта қирлик устида ёнма-ён жойлашган учта уй эгалари бир-бирининг нима юмуш билан бандлигини бемалол кўриб турарди. Болалар ҳам у ҳовлидан бунисига ўтиб, бемалол ўйнайверарди. Лекин ҳозир Малакнинг ҳамма фарзанди ёнида. Чуғурлашиб ўзларича тошчалардан девор ясамоқда эди. — Ялпоқ тош керак. Мана бунақа ялпоқ тош топиб келинглар, — деди Дурбек опалари ва укасига. У тошларни тахлар, бошқалар келтириб бераётганди. Дилбек ҳам опаларига эргашиб, тош излашга киришди. Қўшни ҳовли томон яқинлашгани туфайли боғлоғлиқ турган ит унга қараб ҳура бошлади. Қайсар ва инжиқ Дилбекка бу ёқмадими, қўлидаги тошни итга қараб ирғитди. Ит анча узоқда бўлса-да, ўзига нибатан қилинаётган муносабатни сездими, ипини узгудек бўлиб вовуллашга тушди. Дилбек яна тош отди. — Дилбек, бу ёққа кел, — деди Малак кўнгли бир нимани сезгандек. Кутилмаганда ит боғланган ип узилди-ю, Дилбек томон важоҳат билан югурди. Эндигина Малакка қараб бўлиб, бошини ит томон бурган Дилбек чинқириб юборди. — Дилбе-е-к! — жонҳолатда олдидаги тоғора устидан ҳатлаб чопганини Малакнинг ўзи ҳам билмай қолди. Ит ўқдек учиб келар, Дилбек Малак томон йиғлаб чопқилларди. — Ту-ур! Ке-е-ет! — бор овозда бақириб югурарди Малак. Ўзи томон ёрдамга ошиққан она меҳрини ҳис қилган Дилбек эса беихтиёр йиғлаб бақирди: — Ая-я-я! — Бола-а-м! — Малакнинг ҳам кўзлари ёш келди. Кучига куч қўшилиб, эгила солиб, қўлига тош олди-ю, бор кучи билан кучукка қаратиб отди: — Ту-ур! Ит эса бунга парво ҳам қилмади. Доим боғлиқ тургани учун унинг аллақачон қопағонга айланганини билган Малак янада олдинга интилиб, Дилбекни ердан кўтариб оларкан, оёқларига ташланган итни ва оғриқни ҳис қилди. Бахтига қўшнининг ўзи югуриб келиб, итнинг ипидан тортди. Шундагина Малак ўзига келгандек, атрофни кўра бошлагандек бўлди. Дилбек унинг бўйнидан маҳкам қучганча “ая” деб йиғлар, Зарина, Дурбек, Диёра ҳам оёқларига ёпишиб олиб “ая”ларди... Қўшни итини олиб кетиб бойлади ҳамки, ҳамон барча довдираган ҳолда турар ва албатта қўрқув ҳали юракларини тарк этмаганди. Бироздан сўнг Малак Дилбекни қўйнидан қўймай уй томон илдам одимлади. Ортидан уч бола, уларнинг орқасидан Барчин неварасини кўтарганча оҳиста эргашди. — Қўрқиб кетдингми, болам? Сув ичишинг керак. Сув ичиб ол, — Малак болакайнинг сочларини силаганча уйга кириб, бурчакка қўйилган челакнинг ёнига келди. Бир пиёла сув олиб, Дилбекка тутди. Кейин бирин-кетин бошқа болаларига ҳам ичирди. Охирида ўзи сипқоргач, сал нарига тўшалган кўрпачага чўккалади. Болалар ҳам унинг атрофидан жой олди. Улар шу ҳолда ажнабийга кўз тиккан мезбонни эслатарди. Худди Малакни бугун кўриб тургандек кўзларида ҳайрат, меҳр, қизиқиш ва ҳадик ҳам бор эди. Барчин кириб келганида ҳам болалар онасининг ёнини тарк этмади. — Оёғингиз оғримаяптими? Мен бир кўрай. Тишлаб олди чамамда, — деди Барчин эшикдан кирар кирмас. — Ҳеч нарса қилмади, — дегани билан Малак тиззасининг тепаси ачишаётганини ҳис қилди. Кучук оёғига ёпишган маҳал ҳам оғриқни сезганини эслади. — Тишлаган бўлсаям кийимларимдан ўтмагандир? — Тишлади, тишлади. Ўзим кўрдим-ку! Дори қўяйлик, очинг-чи оёғингизни! Барчин келинининг ит тишлаган ўнг оёғига кўк дори суркаб қўйди. Чап оёғи ҳам тирналган экан. Лекин Малак унга парво қилмади: — Сал тирналган, тирноғи теккан бўлса керак. Ҳечқиси йўқ. — Сиз болаларга қараб ўтиринг, кирнинг қолганини ўзим ювиб ташлайман, — деди қайнона. — Йўғ-е, ўзим юваман, — Дилбекни тиззасидан олиб, ёнига ўтқазмоқчи бўлди келин. Бироқ қаттиқ қўрққан бола ундан ажрашни истамагандек, бўйнидан қўлларини олмади. — Шуларга қараб ўтиринг. Ўзи эндигина сизни тан олди. Дарров ўзингиздан айирманг. Малак эътироз билдирмади. Қайтанга Дилбекни янада қаттиқроқ қучди. Барчин Ёдгорни Заринага тутқазиб, кирни ювгани чиқиб кетди. Болалар эса ҳамон жим. Гарчи Малакнинг жароҳати оғир эмаслигини кўрган бўлишса-да, ёнидан жилмасди. Кўзлари мўлтираб қараб ўтирар, савол беришга ҳам, сўзлашга ҳам ўзларида журъат топиша олмаётганди. Сал ўтиб, Зарина тилга кирди: — Оёғингиз энди оғримаяптими? — Йўқ, — деди Малак унга қараб жилмаяркан. — Сизлар ҳам қўрқиб кетдингиз. Қўшнининг ити жуда ёмон экан-да! — Мен... Дилбекни талаб ташлайди деб қўрқдим. Сиз кўтариб олганингиздан кейин баттар қўрқдим, — ерга қаради Зарина. — Нега қўрқасан? Қўрқма, мана ҳеч нарса қилмади-ку! — Сизга бир нима бўлса... деб қўрқдим, — Заринанинг овози титраб кетди. Ундан кўз узмай турган Малак қизалоқнинг мижжаларида ёш айланганини кўриб гапини йўқотди. Ноилож Дурбекка юзланди: — Сен қўрқмадингми, Дурбек? — Қўрқдим... — опасига бир қараб оларкан, бурнини тортди болакай. — Дилбек “ая” деганда, менам йиғладим. Ая, энди қўшнимиз кучугини боғласа уйдан чиқамиз-а? Малак алланечук бўлиб кетди. Туйқус унинг бошини ўзига тортиб, кўксига босди-ю, пичирлади: — Ҳа, боғласа чиқамиз. Келинглар, — Зарина ва Диёрага ҳам қучоқ очди Малак. Диёра онасининг қўлтиғига бош суқди. Зарина эса бир қўлидаги укасига, бир Малакка термулди. — Ёдгорни бер, кел ўзинг ҳам, — Малак Ёдгор ва Дилбекни тиззаларига ўтқазди-ю, беш болани баравар қучди. Кечки овқат пайтида эса болалар бир-бирига гал бермай бидирлашга тушди: — Дада, аямнинг оёғида ит тишлаган жой бор, — деди Дурбек ваҳима билан. — Мени кучук қувлади, аям кўтариб олди кейин, — чуғурлади Дилбек. — Ҳаммамиз қўрққанимиздан аямга ёпишиб йиғладик, — деди Зарина. Диёранинг гапи эса ҳаммани кулдирди: — Аям, сиз билан бувимдан бошқа ҳаммани қучоқлади! Барча мазза қилиб кулди. Бу гапларни эшитиб, болаларининг Малакка бўлган муомаласи ўзгарганини кўриб Ўлмас карахт бўлиб қолганди. Бир онасига, бир хотинига гарангсиб қарарди.
    3 комментария
    32 класса
    #БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА   Осиё даврадаги барчанинг кўзи ўзига қадалганини ҳис қилиб дарҳол ўзини қўлга олди. У ҳеч гап бўлмагандек салатлардан бўшаган ликобчаларни йиғиб оларкан меҳмонларга табассум қилишга ўзида куч топди:    -Олинглар, олиб ўтиринглар,- деди у жилмайганча,-мен ҳозир ошхонадан бир хабар олиб келай...  - Хола, келинингиз жуда яхши қиз экан,- деди Сайёра синглисининг қизи Наргиза Осиё хонадан чиқиб кетгач унинг изидан ,- кўнгли очиқлиги шундоққина юз-кўзидан кўриниб турибди. Биттагина ўғлингизга шундай ажойиб келин насиб қилгани бирам яхши иш бўлибди. Сиз учун ҳурсандмиз рости.   - Ҳмм,- лабини бурди Сурайё опа,- кўрганларинг илк таассурот. Бу келин тушганига ўзи уч кун бўлди. Ҳали бу ёғига нима гап-у, нима сўз? Шошмай тур, аввал қорлар ёғсин, излар босилсин. Ана ўшанда гаплашаман сен билан.    - Хола, Осиё Шаҳзода ҳақида билмасмиди? - ташвишланганча уларнинг гапини бўлиб сўради Дилёра,- сўзларимдан сўнг унинг ранги оқариб кетганини сездим. Ўзим ҳам бир ғалати бўлиб қолдим-ей. Тилим қурсин, менинг. Кечиринг, хола.    - Эээ, -бепарво қўл силтади Сурайё опа,- билса нима-ю, билмаса нима? Билмаган бўлса ана энди билиб олди. Кечирим сўрашингга ҳожат йўқ. Умиднинг тўйи бузилганми, бузилмаганми унга нима? Ана барибир тегиб олди-ю ўғлимга? Билсанг йигит кишининг тўйи бузилса айб эмас. Умиднинг тўйи бузилибди-ку, уйланиб ажралишган бўлгандаям зиғирдек айб бўлмас эди. - Холааа... Унақа деманг. Масалан ўзимнинг Азамат акам мендан аввал бошқаси билан учрашувга чиқиб, унаштирилган бўлсалар, кейин тўйлари бузилган бўлса бунақа бепарво бўлолмасдим. "Эркак кишига мумкин" демасдан қизғаниб ўлардим. Феълим шунақа тор менинг,- деди Дилёра танглайини тагдор тақиллатганча.   - Ҳа энди у сенсан. Келиним эса бошқа масала. Очиғини айтсам Осиёнинг Умидни қизғаниб томоша кўрсатишини сира ҳам тасаввур қилолмайман. Ичидан пишган писмиқ бу. Жим юриб ишини битиради. Ўзи Умиднинг тўйи бузилишигаям шу сабабчи аслида. Бир четда туриб обдон томоша кўрсатган ҳам шу. Йўқса "Эртага тўй" деган жойда пишиб турган ош бузилармиди? Бор гумоним шундан менинг.    -Ҳай, ҳай Сурай, бировнинг кўз қорачиғидек боласига унақа туҳмат қилма,-гап шу ерга келганда Санобар опа ўзини боса олмади,- жуда индамаган сари ҳаддингдан ошма. Ундан кўра тан олиб айтгин, ўша Шаҳзоданинг ўзи ўйноқи бўлганлигини. Сен бўлсанг "Бир фалокатим ариди" деб шукр қилиш ўрнига борган сари нолиганинг нолиган. Одам деган бунчалик ношукр бўлиши керакмас. Аллоҳнинг қаҳри келмасин яна...   - Ношукрлик қилиб нима қилдим яна,- асаби бузилди Сурайё опанинг,- ўзинглар-ку гапни бошлаган. Ҳа энди менам кўнглимни очиб-сочиб фикримни билдирдим-да?! Шунгаям гуноҳкор бўлдимми?    - Хола, -жилмайди Наргиза,- менимча сиз Умид акамни келинингиздан қизғаняпсиз. Кўпчилик янги қайноналарда бўлиб тураркан бунақа ҳолат. Кейинчалик аста-секин ўтиб кетаркан.   - Ҳа энди буни ўйлаб топдиларингми? Яна қанақа иддаоларинг бор?- энсаси қотганини яширмади Сурайё опа,- ўзи сенларни авра-астаримни обдон ағдариб, тит-питимни чиқариб берларинг деб чақирган эканман шекилли. Қадимгилар бекорга "Ўзимдан кетим ақлли" дейишмаган экан. - Яқинда овсинимнинг синглиси эрдан ажралиб келди,- бошини сарак-сарак қилди Назира,- тўғрироғи отаси шартта бориб қизини кўч-кўлонини битта юк машинасига ортиб келди. "Нега унақа бўлибдикан?" деб воқеани тагига етсак, ҳайратдан ёқа тишлабмиз. Бировга айтсак ишонмайди.    -Оббо, бунча чўзилдинг? Одамни ичини қиздирмасдан? - уф тортди Наргиза синглисига қараб,- бизга айт ишонамиз.     - Сабр, опа, сабр,- бамайлиҳотир сўзида давом этди Назира,- хуллас, овсинимни синглиси келин бўлиб тушганига уч йилдан ошса ҳам бўйида бўлмаганига онаси "Етар шунча бемалол юрганларинг, бундоқ эр-хотин докторга кўриниб фарзандли бўлишни ҳаракатини қилсаларинг бўлмайдими?" деса қиз бояқиш портлаб кетибди. Маълум бўлишича уч йилдан буён йигитнинг онаси ўғли ва келини билан бир хонада тунаркан.  -Ол-ла!-кулимсираганча эътирозга шошилди Дилёра,-овсинингни уйидагилари чўпчак тўқишни жуда оширворишибди. Қайнона демагани жуда бунчалик бачканаликка бормас.    - Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳланг ишонманг, - елкасини қисди Назира,- мен ҳам эшитганимни айтяпман-да. Овсиним ёлғон гапирган десам, сира унақа аёл эмас.     - Бунақа воқеаларни менам бир-икки эшитганман,- Санобар опа Назиранинг ёнига тушди,-  ҳаётда учраб туради бунақа воқеалар. Менимча ўша қайнона қанақадир касалга чалинган бўлса керак. Фақат у касаллик жуда кам учрагани учун биз билмасак керак ўша касалликнинг номи нималигини.    - Қайнонанинг касаллиги нималигини билмадим- у, аммо унинг ўғли "Аммамнинг бузоғи" деган касалга чалингани аниқ, - билағонлик қилган бўлди Дилёра,- э етар, мавзуни ўзгартирайлик. Кўнглим озиб кетди шу мавзудан,- у ташқарига нигоҳ ташлаб чеҳраси ёришди,- бугун профессор поччамнинг ўз қўлларидан ош еймизми дейман, хола?     Осиё шу куни кечга қадар меҳмонларнинг кўнглини олиб, меҳрини қозониб улгурди. Меҳмон қизлар кетар чоғда Осиё билан айланиб ўргилиб хайрлашар эканлар Сурайё опага "Осиёхонни бизникига ҳам олиб боринг" дея қайта-қайта тайинлашди.      Умид отасининг кўрсатмаси билан дастурхонларни йиғиб-теришда Осиёга қарашиб юборди.    - Роса тинканг қуриди-а, Осиё? - сўради Умид барча ишлардан қутилиб ётоқхонада ёлғиз қолишгач,- оёқларинг ҳам "босма" деяётгандир?     Осиё Умидга жавоб бермай тошойна қаршисида ўтирганча сочларини тарай бошлади.   - Менинг маликамнинг нима учундир кайфияти йўқдекми? - Осиёга яқинлашди Умид,- ёки чарчаганига менга шундай туюляптими?    Осиё тошойна орқали унга синчков нигоҳ ташлади:    - Умид ака? Шаҳзода ким?  Умид Осиёнинг саволини эшитиб бир зум тараддудланиб қолди:   - Ҳаа,- деди у ўйчанлик билан,- меҳмонлар бекорга келиб кетишмабди-да?! Оббо қизи тушмагурлар-ей, сендан суюнчи олишга ҳам улгуришибди чамаси.    У Осиёга меҳр билан тикилди:    - Шундай қилиб мени маликамнинг кун бўйи кўнгли бузилиб юрди дегин?    Осиё эрига жавоб қайтармай ерга қаради. Умид унинг кўзларидаги бир олам араз ва гинани кўриб завқи келди.  - Ҳоо, бизнинг маликамиз рашк қиляптиларми мени? Агар маликамнинг рашки шунақа ширин тотишини билганимда бир эмас юз Шаҳзодага фотиҳа қилиниб, кейин тўйни бузган бўлармидим?   - Қизларнинг туйғулари ўйинчоқ денг? - Осиёнинг овози зардали эшитилди,- ўзингизни ҳузурингиз учун шунча қиз бебахт бўлиб кетаверсин экан-да? Очиғи сиздан ҳафсалам пир бўла бошламоқда...   - Ҳафсаланг пир бўлмаслигини тавсия қиламан,- ҳамон кулимсирар эди Умид,- ундан кейин ким айтди сенга Шаҳзодани бебахт деб? Ҳечам ундай эмас-да,- Умид Осиёга Шаҳзода билан бўлган воқеаларни бир бошдан гапириб берди,- хуллас биз иккимиз ҳозирги кунларимиз учун Шаҳзодадан қанча миннатдор бўлсак шунча кам, агар у севгани билан қочиб кетмаганида... - сўзини тугатди у   - Умид ака, - эркаланиб эрининг елкасига бош қўйди Осиё,- мени кечиринг. Билмасдан ўринсиз рашк қилибман    -Маликамнинг ўринсиз рашки шу қадар ёқимли бўлса, ўринли рашки қандоқ бўларкин? - кўзини қисди Умид,- нима дейсан ростакамига бир ҳаракат қилиб кўрсаммикан?    - Бўлади,- танглайини тақиллатиб эрини сўзларини маъқуллади Осиё,- фақат бир нарса ёдингизда турса бўлгани. Агар кўнглимни синдирсангиз ваъда бераман,  мени қайтиб ҳеч қачон кўрмайсиз.    - Бўлди, бўлди,- таслимман дегандек икки қўлини кўтарди Умид,- илтимос бошқа мавзуда гаплашайлик. Сени қайтиб ҳеч қачон кўрмаслик ҳақида тасаввур қилиб уйқум ҳам ўчиб кетди. Бу туришда эрталабгача алла айтиб чиқмасанг бўлгани.   - Мени эса айнан уйқум келяпти. Сиз аллани телефондан қўйиб эшитақолинг,- Осиё ўрнига чўзилиб у ерда турган паҳмоқ айиқчани бағрига босганча кўзларини юмди,- сизга хайрли тун. Яхши ётиб туринг. Мен эрталаб барвақт туришим керак.   - Осиёёё....   - Нимаааа?- озорланиб жавоб қайтарди Осиё...    - Эртак айтиб берайми ? Анави сичқонларнинг никоҳ тўйи ҳақидагиси бор-у? Ана ўшанисини?     - Керакмас, - айиқчасини янада маҳкам қучганча кўзларини очмай жавоб қайтарди Осиё,- айтиб қўяй агар эрталаб ухлаб қолиб ҳовли ва кўчалар супуриқсиз қолса ўша сичқонларингиз ҳам жонингизга оро киролмайди.     -Хўп, хўп,- дарҳол ён босди Умид, бироқ кўп ўтмай яна қитмирлиги тутди,- яхшиси сенга қурбақадан бўса олиб маликага айлантирган шаҳзода ҳақидаги эртакни айтиб бераман.    Осиё эрига жавоб қайтармади. У аллақачон уйқулар салтанатига йўл олганди...   🔳 🔳 🔳    - Қизим,- деди эртаси чошгоҳ маҳали Адҳам ака,- чангютгич қаерда эди? Хоналарни бир сидра айланиб чиқдим, топа олмадим лекин.    - Чангютгични нима қиласиз, адажон?- ҳайрон бўлиб сўради Осиё    - Кутубхонамни тозаламоқчи эдим. У ерни тозаламаганимга ҳам анча вақт бўлибди. Шунга нима дерди, "юк тушиб" лоҳас бўлиб кетяпман.    - Кутубхонамни дейсизми? - кўзлари яшнаб кетди Осиёнинг,- даҳлизнинг оҳиридаги хонами?-Осиё "Ҳар доим қулфлолиқ турадиган хонами?" дейишдан ўзини базўр тийиб қолди,- майлими, у ерни бир кўрсам? Руҳсат берсангиз сизга қарашиб юборардим.     Осиёнинг саволидан Адҳам аканинг юзи ёришиб кетди:      - Қарашиб юборсангиз бир ажойиб иш бўларди-я? - деди у хонадонига китобларга қизиқадиган келин келганидан кайфияти кўтарилиб.    - Мен ҳозир чангютгични олиб келай?    - Айтганча Умид қани? Эрталабдан буён кўринмайди?    - Улар ойижонни дугоналари билан бўладиган "гап" га олиб кетган эдилар. Ҳадемай келиб қоладилар.    - Ойингиз гапга кетдиларми? Жаҳонда тинчлик экан-да унда? - мийиғида жилмайди Адҳам ака,- ҳай майли. Чангютгични олиб келаверинг-чи?     Осиё чангютгични олиб даҳлиздан қайтар экан йўлда Умидга дуч келди.   - Ҳа, нозанин, йўл бўлсин?  - Келдингизми, Умид ака? - очиқ чеҳра билан жавоб қайтарди Осиё,- кутубхонани тозалаш керак экан. - Йўғ-ей? - ҳайрон боқди Умид,- адамлар бу ҳақда биладиларми?    - Ҳаа? - ажабланди Осиё,- адажоннинг ўзлари мендан чангютгич сўрадилар-у? Мен улардан "Ёрдамлашиб юборсам майлими?" деб сўрасам "Майли" дедилар. - Қойил! Шунчалик тез адамларни ишончларини қозонасан деб ўйламагандим. Биласанми, адамлар учун китоблари шу қадар азиз-ки, ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсан. Унча- мунча одам у кутубхонани бир кўришни орзу қилади. Аммо, адамлар ўзлари истамаган одамни у ерда кўришни истамасалар минг бир баҳоналари тайёр. Нега дейсанми? Нега-ки у ерда жуда камёб ва ноёб китоблар ҳам бор. Ҳатто ер юзида саноқли нашр қилинганлари ҳам...  Осиёнинг шаҳло кўзлари катта-катта очилиб кетган эди:   - Вооой? Демак, асл хазина ўша ерда денг? Шошилдим унда?   - Майли, мен ҳам сенинг баҳонангда китоблар оламига бир саёҳат қилай. Кетдик.     Даҳлиз охиридаги хонага яқинлашгач Осиё Умидга бир нигоҳ ташлади-ю, эшикни оҳиста чертди:    - Мумкинми, адажон?    - Ҳа кираверинг эшик очиқ,-овоз эшитилди ичкаридан. Осиёга қўшилиб кутубхонага салом бериб кирган Умидни кўриб Адҳам аканинг чиройи янада очилди,- яхши бориб келдингми, болам? Мана биз Осиё қизим билан бу ерни тартибга келтирмоқчи эдик. Келганинг яхши бўлди, сен ҳам қарашиб юборасан.    Осиё ичкарига кириб ҳанг-манг бўлиб қолган эди. Хонанинг дераза ва эшик жойлашган қисмидан ташқари тўрттала тарафи бўй баравар жавон қилиб ишланган бўлиб китобларга лиқ тўла эди.      Адҳам ака Осиёдаги ўзгаришни фаҳмлаб, мақтанганнамо китобларни келинига таништира бошлади:    - Бу токчадаги китоблар жаҳон тарихига тегишли. Булари эса Ўзбекистон тарихига оид нашрлар. Бу тарафда маънавий-маърифий адабиётлар жой олган. Булари эса бадиий адабиётлар. Мана бу токчалардагилари эса қизиқишга доир китоблар. Бу ерда ошпазлик сирлари ҳам, боғдорчилик илми ҳам, машинасозлик бўйича қўлланмалар ҳам мавжуд.      - Очиғи лол бўлиб қолдим,- Осиё ҳамон ҳайратини яшира олмас эди, - шунча китоб-а? Шунча бойлик! Буларни неча йилдан буён йиғасиз?    Келинининг саволидан Адҳам ака янада яйраб кетди:    - Бу хонада тўрт минг икки юз ўн битта китоб бор. Энг биринчи китобни тўртинчи синфдалик вақтимда сотиб олганман. Шунгаям ўттиз тўққиз йил бўлибди.    - Бу китобларни барчасини сотиб олганмисиз? -сўради Осиё китоблардан кўз узгиси келмай.    - Асосий қисмини сотиб олганман. Бир қисмини эса совға қилишган. Мана бу китоблар эса,- Адҳам ака қўли билан тўрга ишора қилди,- Ибройим додамдан мерос қолган. Тирик тарих-да булар. Қаранг уларнинг кўпчилиги ҳайвон терига ёзилган. Бу китоблар мен учун жуда қадрли.    - Аям сизнинг кутубхонангиз ҳақида ўқиган эканлар,- деди Осиё тўлқинланиб,- улар менга ҳам завқ-шавқ билан гапириб берган эдилар. Аммо мен... Аммо мен кутубхонангизни бунчалик муҳташам эканлигини тасаввур қилмаган эканман.    - Нима? Муҳташам?! Нақадар чиройли бу сўз? Очиғи ҳали ҳеч ким кутубхонамга бунчалик чиройли таъриф бермаган эди. Раҳмат, қизим.    Шу пайт Умид муштига йўталди.   Адҳам ака билан Осиё тенг баравар унга ўгирилишди.   - Сен бу ерга хонани тозалаб бериш учун кирганингни эслатиб қўймоқчийдим.   - Келин, шу эрингиз математиклигига боради-да!?- оғир тин олди Адҳам ака,-  Бундайлар кўпам туйғуларга асир бўлишавермайди. Масалани шарт-шурт кесишади ва шу билан тамом! Умид ҳам бу борада ойисига ўхшайди. Сурайёни пул санаш қизиқтирса, Умидни масала ечиш қизиқтиради. Ростини айтайми? Авваллари бу кутубхонам мендан кейин кимга қолар экан деб кўп ташвиш чекардим. Энди эса Аллоҳдан гўзал ҳулқли набира сўрайман. Ин шаа Аллоҳ набирам ўзимга ўхшаган тарихчи бўлади. Ибрагимовлар сулоласининг муносиб вакили бўлади у.   Адҳам ака ўртада турган стол устидаги чарм муқовали китобни қўлига олар экан, хона четида уялиб ерга қараб турган Осиёни имлади:    - Қизим, мана бу аждодларимиз қўлидан қўлга ўтиб келаётган энг қимматбаҳо китобимиз. Бу ерда аждодларимиз шажаралари ёритилган. Қўлёзма тарзида битилган бу китобнинг ёши салкам икки юзда. Унда Ибройим додамлар, уларнинг оталари Одилхон додамлар, уларнинг оталари Асқарали додам, улардан ташқари яна кўплаб аждодларимиз, уларнинг фарзандлари, касби-корлари ёритилган. Бизнинг оилага ажратилган варақда оҳирги рақамда Умилнинг номи қайд қилинган эди. Энди Умиднинг ёнига сизнинг исми шарифингизни ёзиб қўямиз. Вақти келиб ўғил набирали бўлсам исмини Жалолиддин қўяман. Жалолиддин Мангуберди сингари ўт юрак, шижоатли, номи тилларда достон асл ватанпарвар йигит бўлишини истайман набирамни.     Адҳам ака ўғли ва келинини ортиқ ҳижолат қилишни истамай қўлларини бир-бирига урди:   - Менимча ишга киришсак бўлар энди. Ҳа айтганча, қизим, китоб ўқишга қизиқсангиз улардан бемалол фойдаланишингиз мумкин, фақат битта шарт билан.   - Қандай шарт экан, адажон?   - Бу ердаги барча китоблар рақамланган. Қайси рақамдаги китобни олсангиз, ўқиб бўлгач яна ўша жойига қўясиз. Тартиб бузилмасин, хўпми. Билсангиз тартиб мен учун энг муҳими.     - Хўп бўлади, адажон,- жавоб қайтарди Осиё ва мамнуният билан ишга киришди.     Орадан уч кун ўтгач Адҳам ака Осиёнинг қўлига чиройли тумор тутқазди.   - Нима бу, адажон?-сўради Осиё туморни қўлида айлантирар экан.   - Бунинг ичига маҳсус бўёқ билан бизнинг олти аждод шажарамизни ёздирдим. Еттинчи рақам набираларимни номларига  қолди. Олиб қўйинг. Вақти келса тўнғич набирамга берасиз, бобосидан эсдалик қилиб.    - Хўп бўлади, -деди Осиё гапни ортиқча чувалаштирмай,- раҳмат, адажон.      Осиё тоза чармдан тайёрланган туморни хонасига олиб кирди ва тақинчоқлари сақланадиган мўъжазгина сандиқчага авайлаб солиб қўйди.      Бироқ у туморга Адҳам ака орзулагандек Умиднинг фарзандини исмини ёзиш узоқ йиллар насиб этмади.    #Орадан_тўрт_йил_ўтди   - Одам деганда фаросат бўлмаса қийин экан,- атай эрига эшиттириб жавранди Сурайё опа,- ўзидан билиб кетай демайди-я бу сур! Ўзинг туғмаганга яраша қўйиб бер, эринг болалик бўлсин. Шуни айтадилар-да "Ит пичан емас, отга ҳам бермас" деб!    - Бўлди қил!- тоқати тоқ бўлди Адҳам аканинг,- келинингни ишдан келадиган вақти бўлиб қолди. Яна гапларингни эшитиб кўнгли бузилмасин.   - Э бузилса садқаи сар! - бадтар тутақиб кетди Сурайё опа,- итга ҳам кет деса кетади. Буни бўлса топиб олган гапи бир: Умид акалари жавобларини бермаётган эмиш! Бермайди-да жавобини обдон иссиқ-совуқ қилиб бошини айлантириб олганидан сўнг!    - Тўҳтатасанми йўқми? Худодан қўрқ, хотин!? Шундоқ тилсиз-жағсиз, саришта, пазанда, меҳрибон келинни билмасанг кўр бўласан бир куни.    - Бўлди қилмасам нима қиласиз а? А? -тобора жазавага тушаркан Сурайё опа оғзидан тупук сачратганча,- шошмай турсин, келиши билан масаласини бир ёқли қилмасамми?
    2 комментария
    18 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР Сара телефонимни қайтариб берди. У ер бу ерни кўриб чиқдим ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Охирги кунларда кўзгуга кўп боқадиган, кийинишимга ҳам эътибор берадиган бўлибман.. Ҳаёт менга гўзалдек туйила бошлаганди. Сени ҳимоя қила оладиган инсон борлиги, сенга бўлган яхши муносабатлар барчаси яшашга ундарди. -Сумбула... -Нима? -Мен билан бир жойга борасанми? -Иш вақтику? -Бошлиқ ўзимманку. -Хўп майли. Биз Эркин билан шаҳарни айландик, ўша куни энг хурсанд бўлган кунларимдан бири бўлди. Ҳаттоки бовлинг ўйнаб бунчалик хурсанд бўламан деб ўйламагандим. Эркин мени уйга ташлаб қўяётган вақтда эса эшигимиз олдидаги одамни кўриб яна титроқларим авж олди. -Эркин ака. -Гапир. Менга кўзи тушган Эркин ҳолатимдан ажабланди. -Сенга нима бўляпти? Мен дарвоза томонни кўрсатдим. -Ким у? -Тттт... Тоғам. -Ундан қўрқасанми? -Ҳа, жуда. -Юрчи. Биз машинадан биргаликда тушдик. -Хўш ҳизмат? Бу ерда нима қиляпсиз? -Сенга нима, жиянимни олиб кетгани келдим. -Буёғи қизиқ бўлдию. Қанақа жиян? -Сумбула оманг кутяпти, кетишимиз керак. Мен яна Эркинни ортига ўтдим. - Ҳеч қаерга бормайман. - Онанг сени кўришни истаяпти. Эринг... Уни гапи оғзида қолиб Эркин сўзлай кетди. -Сумбула мени хотиним, сен яна қанақа эр ҳақида гапиряпсан? -Бизни суҳбатимизга қўшилма. Жияним мен билан кетади. -Ҳеч қачон. Сизларни ўша дўзахларингга бормайман. -Мажбур қиламан унда. -Ҳей... Эркин қаердан олди билмайман, қўлида пичоқни ушлаб тоғамни бўйнига тиради. -Ўзинг кетасанми, ёки мурдангли олиб кетишсинми? Тоғамни қорача рангги шу топда оқариб кетганди. -Мени бу ўйинчоғинг билан қўрқитаман деб оввора бўлма. Аммо Эркин пичоқни қаттиқроқ ботирди. Пичоқ тоғамни бўйнидан қон сизиб чиқишига мажбур қилди. -К... Кетаман. Қўйвор. -Агар хотинимни олдида кўрсам ичагингни бошингга салла қиламан. Эркин тоғамни ёқасидан тортганча итариб юборди. То у кўздан йўқолгунча Эркин кўзини узмай ўтирди. -Қалтирашинг тўхтадими? Мен Эркиндан ҳадиксирай бошлагандим. Пичоқни тиғи қон эди. Икки кўзим пичоқда эди. -Қўрқма, сенга зарар етказмайман. Эркин пичоқни артиб чўнтагига солди. -Энди келмаса керак. Нега онангни ёнига бормайсан? -Менга... Мени онам бу уйда яшайди. Бошқа онам йўқ. -Шуни танлаган экансан сени тўғри тушундим. Мени ҳамон қўрқувим босилмаган ҳолда уйга кирдим. Роҳила опа ҳаёлга чўмганча ўтирардилар. -Дарвоза олдидагини кўрдингми? -Ҳа. -Нима деди? -Онангни ёнига олиб бораман деди. -Балки борарсан? -Йўқ, ҳеч қачон. -Нима бўлганда ҳам у сени онанг. -Сиз мени тушунинг ҳеч бўлмаса. Мени бирор куним калтаксиз ўтмаган. Мен доим турткиланишлар ичида яшаганман. Ҳалиям одамларга қўшилолмайман. Тоғам ҳам доим мени онамга чақиб урдирган, Ғиёсга ҳам айнан шу кимса сабаб текканман. Онам сабаб қўрқув мени тарк этмаган. Бир бора болам деб бағрига босмаган. Мен етимданам баттар ўсдим. Энди айтинг қандай борай? Роҳила опа жим қолдилар. Сўзларимни таҳлил қила бошладилар чамамда. -Сен ҳақсан. Мени ташвишга солгани онанг сендан кечирим сўрамоқчи бўлиб чақирсаю, сен бормасанг, унга нимадир бўлса ўзингни кечирасанми? -Барибир бормайман. Уйга кириб кетдим. Қўрқсам доим уйқум келади. Ҳеч нарсани ўйламасликка ҳаракат қилиб кўзимни юмдим. *** -Сумбула яхшимисиз? Русланни менда нима иши бор экан? -Яхши. -Менга дарс қилишда ёрдам беринг. -Сиз дарс қилмайсизку? -Сессияни ёполмай қоламан. Домла пул олмайдиганидан. -Ана Сарварадан сўранг, ёрдам беради. -Ғалати гапирдингизку. Уни ўзи томи кетган бўлса. Дарс тугул тўғри сўз чиқмайди ундан. Илтимос. -Хўп. Биз шу кундан бошлаб Руслан билан дарс қила бошладик. У менга рахмат тариқасида шоколад келтирарди. Мен кескин рад этсам ҳам сумкамга соларди. Русландан узоқ юришга қанча уринмай яна дарсни сўраб хабар ёзар, телефон қиларди. Тўғриси ортиқча гап қилмаган, шунгами унга дарсни сидқидилдан ўргатардим. Ишга боришимдаям ташлаб қўяй деб айтарди -Ўзим етиб оламан, оввора бўлманг. -Йўлим шу томондаку, нега оввора бўламан. Бир марта уни машинасидан тушганимни Эркин кўриб мендан уни кимлигини сўради. -Ҳар кимни машинасига чиқаверасанми? -Курсдошим у, йўли шу томонда экан. -Бунақаларни топган баҳонаси бу. Шу гапга ишондингми? -Ишга кеч қолмай деб келавердим. -Эҳтиёт бўл дейманда. Эркин ҳудди аразлагандек қайта гапирмади. Мен эса қайта Русланни машинасига чиқмайман деб ўйладим. Шаҳло опа жимиб кетдилар деб ўйлагандим лекин яна келдилар. -Сумбула яхшимисиз ? Ойим сизни соғиниб қолибдилар. -Яхши рахмат. Ўзингиз тузукмисиз? Фарида опа яхшимилар? -Ҳа яхшилар. Режализ чала қолуди. Шердор анча хотинидан кўнгли совуган, шу вақтда уни кимлигини билдирсакми дегандим. -Билмайман опа, мени бу ишга аралаштирманг. Ўзи шундоғам ўғрига чиқиб бўлдим. -Рости келин нега бундай қилди ҳайронман. -Мен ҳам. Ҳозир эса ҳеч нима бўлмагандек юрибди. -Укамни хароб қилади бу мегажин. -Бошида ҳаммасини айтишингиз керак эди. -Қўрқаманда ўлдириб қўйса қамаладими деб. -Бу ҳам тўғри. Аммо бу ҳолатда давом этиб бўлмайди. Миршод Шаҳло опа билан гапга тушгач у ердан аста кетдим. Лекин ўшанда Миршодни Шаҳло опага аудиони ташлаб беришини сира кутмагандим. Шаҳло опа бу ердан чиқиб тўғри Шердорни ёнига борибдилар, унга айтмоқчи бўлганларида Сара қўнғироқ қилган. Эрига ҳомиладорлигини айтган. Шаҳло опа эса фикрларидан қайтгснлар боласи бор зора ақл кирса деб. Бир куни икки дугона ҳаридга келишди кейин эса бири бирга айтаётган гаплари мени ҳайрон қолдирди. -Нафис шу дўконни эгасини келинини танийман. -Йўғеэе. -Мен биринчи боламга ультратовуш текширувига боргандим. Сара дейдилар ўша танноз ҳам борибди. Ичим оғрияпти кўрингчи ҳайз куним яқинми деди. -Хўш кейинчи? -Ультратовуш текшируви эса Сарани ҳомиладор кўрсатди. -Сиз ҳомиладорсиз. -Иееэ бу нима деганиз? Ҳали турмушга чиқмаганманку. -Уни сиз биласиз, болали бўлиш учун эрга егиш шартмас. Йўлларини қилиб туғаётганлар қанча. Сара эса бир туки қилт этмай ётаверди. Кейин мани навбатимга ўтдик. -Бойини топиб текканда. Ахмоқ. -Юр олиб бўлдим. Мен эшитган гапдан ҳайрон эдим. Дугоналар чоқиб кетишади. Сара бунча пихини ёрган бу. Мен сирлар очилган сари ҳайрон эдим. -Сумбула менга қара. -Лаббай. -Менга аччиқ қаҳва. -Хўп. Биз Руслан воқеасидан кейин қайта яхши суҳбат қурмаётгандик. Қаҳвани ҳам қуруққина раҳмат деб олди. -Опа манга қараб юборинг. -Ҳа нима дейсан? Миршод кулганча бир икки ҳазил қилди. Кейин жиддийлашди. -Нега ока билан оралариз бузилди. -Йўқ ҳаммаси жойида. -Афсус жойидамас. Кўзим кўр эмаску. -Сенга шунақа кўринган. Миршодгаям сир бой бермадим. Аммо Эркин ҳамон ҳўмрайган. Салом аликдан бошқасига ўтмайди. Миршод тушунмаганни мен қайердан билай. -У сизни рашк қилган. -Қайердан оласан бу гапни. Давоми бор #shamsinurijodi
    4 комментария
    34 класса
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Менга манзилини, оиласи ҳақида билиб бер. -Хўп майли. Фотима опа кетгач Фарида опа мени ёнига чақирди. -Сумбула Фотима сизни жуда ёқтириб қолди. Ўзимам обдон мақтадим. Уни бир ўғли бор, ўшанга сизни мўлжаллаяпти. -Афсус опажон мен у кишига келин бўлолмайман. Фарида опа ҳайратландилар. -Нега? -Мен... Мени ҳаётим ўхшамаган. Мен ўн олтига тўлар тўлмас мажбуран онамни таъзийқи остида узатилганман. Ерга қараганча шу сўзларни зўрға айтдим. Фарида опани эса ҳайратдан оғзилари очилиб қолганди. -Наҳотки сиздек қиз? -Мен ўтмишни эслагим келмайди. Агар дадам бўлмаганларида ўлиб кетардим. Ҳозир сизга ҳаётимни айтиб берардим, лекин мен у даражада кучли эмасман. Мен... Ўтмишим билан юзлашишга қўрқаман. Йиғлаб юбордим. -Йиғламанг қизим, ҳаммаси яхши бўлади. Сиз энг гўзал бахтларга лойиқсиз. -Мен шу сабаб оила қуришни истамайман. Мени... Ҳуллас бу мавзуга қайтмайлик. Фарида опани менга ачиниш билан қараб қолганларини сезиб турардим. Эртаси куни ҳам Фарида опани илтимосларига кўра яна келдим. -Шаҳло келаман деган. Болалари ширинликни яхши кўради. Бирор нима пишириб берсангиз. Уйда пиширилганни баърибир калорияси кўп. -Хўп опа. Мен пишириқ пиширишим баробарида Фарида опа ёнимда ўтириб, гапга солдилар. -Дадангиз нега қамалганлар? -Ишхонада камомад чиққан экан. Аммо дадам ҳалол инсонлар, бувим ҳалоллик борасида жуда кўп гапирардилар. Ҳеч қачон бировни ҳақи бировга буюрмайди дердилар. -Бувингиз тилла аёл бўлган эканлар. -Менимчаям унақа аёл дунёда битта эди. У кишидан кейин жудаям ёлғиз сезардим ўзимни. Яхшики онам борлар. -Узрку-я, аммо ойингизни мажбуран узатди дегандингизку. -Ўгай онамни ҳам она дейман. Жуда яхши аёл. Ҳаттоки ўз туққан онамдан ҳам. Мен ҳозир ўгай онам билан тураман. Бир қиз, бир ўғил укаларим бор. -Ҳаа тушунарли. Дадангизга неча йил беришди? -Олти йил. Авфга тушсинлар деб дуодамиз. -Илоҳим тезроқ оқланиб чиқсинлар. -Дадам мени ишлаётганимни билмайдилар, у ерда сиқилмасинлар деб бунақа гапларни айтмаймиз. Ҳаттоки уйимизни сотганимизни ҳам айтмадик. -Сизлардай инсонлар саноқли, дадангизни шунчалар авайлар экансизлар. -Бувим шунақа тарбия берганлар. Афсус мен ўн олти йил бу оиладан узоқда бўлганман. Балки бувимни қўлларида яхшироқ тарбия топармидим? -Ҳозирам сиз ҳавас қилгулик инсонсиз. Чиройингиз ҳаммани эътиборини тортади. Тўғриси ўғлимга ўзим келин қилган бўлардим. Тақдир эмас экан. -Энг муҳими улар бахтли. -Йўқ... Ўғлим бахтли эмас. Уни нимадир қийнаяпти, юз-кўзидан маълум. Аммо менга айтолмаяпти. -Сара ўғлизни севади. -Пишай деб қолдими? Ошхонага Сарварани ўзи келиб қолди. -Сен ширинликни унча ёқтирмасдингку? -Ҳиди димоғни қитиқлаяпти. -Ҳа маззалига ўхшаяпти, сиз ҳам ўргансангиз бўларди. -Ойи пул бўлса ҳаммаси бўлади. Мана пулини олади келиб пиширади. Сумбула бу пишгунча хонамни йиғиштириб бер. -Сарвара ҳаддингиздан ошмаяпсизми? -Йўқ ойи бироз чарчадим. Сарвара гапини айтдию чиқиб кетди. Мен ҳам бироз ўтиб уни ортидан чиқдим. Хонаси унча тартибсиз эмас экан дарров тозалаб ошхонага қайтдим. Бироздан сўнг эса ҳамма ёқни Сарани бақириғи тутди. -Ўғриии. -Келин нима бўлди? Фарида опа ҳам ҳайрон эдилар. -Тилла занжирим йўқ. -Иее бу қанақаси? Мени уйимда шу вақтгача ўғрилик бўлмаган. Фарида опа Сарани хонаси томон юрдилар. Бироз ўтиб мени чақирдилар. -Сумбула сен олмадингми? Сарвара менга ҳудди айбдорга қарагандек қараб турарди. -Йўқ, сени занжиринг менга нега керак бўлсин? -Кеча мендан пул сўрагандингку. Сарварани гапидан ҳайратга тушдим. Қачон ундан пул сўрабман. -Қачон? Сара бу нима деганинг? -Ҳали пул сўраганингдан тоняпсанми? -Менга маошим етиб турибди. -Хонамга сендан бошқа ҳеч ким киргани йўқ. Сен кўзгуни ёмини тозалаб тургандинг. -Мен олмадим рост айтяпман. -Бери келчи. Сарвара чўнтагимга қўл суқди. Ўшанда мени ҳайратга солиб занжир чиқди. У қачон солиб улгурган, ёки қўлида бўлиб туриб чўнтагимга солдими занжирни билолмадим. -Бу нима? Тузлуғимизни еб, кўрнамак. Сара юзимга тарсаки солди. -Сарвара бу нима қилиқ? Фарида опа ҳам ҳайрон эдилар. -Мен олмадлм рост айтяпман. -Бу гап шу ерда қолади. Бу ишингни қайта қилма. Сарвара безрайиб юзимга шу гапни айтди. -Аллоҳдан қўрқмайсанми? Сенга ҳам аталгани бордир. Аллоҳга солдим. Аллоҳга солдим. Югурганча бу хонадонни тарк этдим. Аҳволим ҳавас қилгулик эмасди. Тухмат азоби ёмон бўларкан. Жудаям кўксим оғрирди. Яёв юрганча ёшлар боғига келиб қолибман. Ўриндиққа ўтирганча йиғлаб олдим. Қанийди бақириб олсангу, ичингдаги дардларинг ҳам чиқиб кетса. Нега Сарвара бундай қилди? Нега? Саволлар менга азоб берарди. Боғда икки соатча ичимни бўшатиб йиғлаб олдим. -Йиғлаб бўлдингми? -Сиз? Ортимдан келган овоз эгасини кўриб ҳайратим минг чандон ошди. -Ҳа мен. У ҳеч бир таклифсиз ўриндиққа, ёнимга ўтириб олди. -Кўп йиғлабсан -Нега келдингиз? -Ҳолам қўнғироқ қилдилар. -Нима дедилар ўғри кетди уйимдан дедиларми? -Сен ўзингни ўғрилигингга ишонасанми? Эркин менга тикилиб турарди. Ундан ўзимни тортдим. -Бу нима деганиз? Чўнтагимдан олдику. -Соддасанда, ҳудди Шердорга ўхшаб. Икковингам анави жодугарни гапига ишониб юрибсан. Яна йиғлай бошладим. -Оббо тур энди маркетда савдони ташлаб келдим. Ишга борамиз. -Мен бормайман. Сизларни оилаларингиз билан алоқамни узганим яхши. -Мен сени ишдан бўшатганим йўқ. Турчи, шунақа осон таслим бўлсанг ҳамма уни ҳақ деб ўйлайди. -Мен чарчадим. -Қани кетдик. Эркин қўлимдан тортди. Ток ургандек сесканиб дарров қўлимни тиртиб олдим. -Биринчи мартами? -Нима? -Йигит киши қўлингдан ушлаши. Гапига нима дейишни билмадим. Индамай унга эргашиб кета бошладим. Шу онда мен ҳам кимгадир суянгим келганди жуда. Кунлар шу зайлда ўта бошлади, Сара билан гаплашмай қўйдим, уйларига умуман бормадим. Рақамимни ўзгартирдим, маркетга имконсизликдан борардим. Иш излай бошладим. Яхшироқ маошли иш чиққан куни мен бу ердан ишдан кетаман. -Сумбула. Эркинни мени чақиришидан чўчиб тушдим товарларни расталарга жойлаётгандим. -Лаббай. -Юр сен билан қандолатчиникига бориб келайлик, Латофат опа бетоб бўлибдилар боролмайман дедилар. -Хўп. Биз қандолатчиникидан ширинликларни олиб чиқдик. Кейин эса Эркин мени қўймай кафега таклиф қилди. -Юр қорним очди, иш кейинам бўлади. Мажбуран у билан бирга кирдим. Аммо ўтиришга улгурмадик кафеда мен нафратланган инсоним билан юзма-юз кўришиб қолгандим. -Иееэе кимни кўряпман. Ғиёс тиржайганча менга яқинлашди. Қўл-оёғим титраб нима қиларимни билмсй қолдим. Миям яшин тезлигида ишлай бошлади. Эркинни қўлидан ушлаб олдим ва унга яқинроқ сурилдим. -Ҳаётим қайси столга ўтирамиз? -Хотинжон дарров эрга тегволдингми? Қамоқдан чиқишимни кутолмадингми? Ғиёс ғазабини яширмади. -Сен нималар деб алжираяпсан? Эркин мени қўлимни қўйиб юбориб Ғиёсни ёқасидан олди. -Сўра мени хотиним у. -Сен талоқ қилгансан, менда ҳаққинг йўқ. Мен турмушга чиқдим. Эркин ака у арзимайди қўлизни булғашизга, кетайлик. Аммо Эркин уни мушт билан сийламай қолмади. -Қара қандай тасодиф, сен нега қамалдинг менга қоронғу, аммо мен одам ўлдириб ўтириб чиққанман. Хотинимдан узоқ юр. Икки километр нариданам унга кўзинг тушса бу кўзларинг қайта дунёни кўрмайди. Сур бу ердан. Ғиёс доимгидек қўрқоқлик қилди. Дарров қуённи расмини чизди. Мен эса столга ўтириб қалтирашимни тўхтатолмасдим. -Энди гапирасанми? Сен турмушга чиққанмисан? Эркин менга стаканга сув қуйиб узатди. Мен бошимни қимирлатиб тасдиқладим. -Нега буни яширгансан? -Мен яширмаганман... Мендан ҳеч ким сўрамаган. -Бу ҳам тўғри. Ўша бобой сени тенгингми? Эркин бу сафар менга ғалати қараб турарди. Менимча мендан кўнгли қола бошлади. -Йўқ тенгим эмас, бу мени танловим эмас. Мен ҳаттоки ўзимни ўлдирмоқчи бўлганман. Мени мажбуран узатишган. Билишимча у... Мени ҳаммага бузилиб бўлган дея айтиб чиққан... Гапиролмай йиғлаб юбордим. -Хўш? Эркин мени қаршимга стиль қўйиб ўтириб олди. -Айтиб бер, енгиллашасан. Қўрқувинг шу билан боғлиқми? -Ҳа. Менда болалик бўлмаган, туққан онам ўз ҳақиқати сабаб мени калтаклар остида катта қилган. Мен... Орзуларим осмон эди. Ҳаттоки шу чиройим учун синфда ҳам ажратиб қўйишарди. Яна ўтмишни эслай бошладим. -Доим камситиб келишган, синфдош қизлар юқори синф бўлганимизда мени ортимдан ҳар хил гаплар чиқаришарди. Бир куни Содиқ деган бола ортимдан келганига онам кўз сузгансан деб росса урди. Ҳаётдан тўйиб кетган мендек қизгс бу охирги томчи бўлди. Ўзимни каналга отдим. Ўшанда ўлиб кетганим минг марта яхши эди. Эркин менга дастрўмолини узатди. Йиғлайверганимга ўзимни даст рўмолим ҳўл бўлиб кетганди. -Ундай дема. Эркин шу қадар оғир дард билан бу сўзни айтдики мен юрагим тубигача буни ҳис қилдим. -Кейин лағнати ана бу қари така мени қутқарибди. Ўшандан кейин қанчадир пулга тоғамни ва онамни кўндириб мени сотиб олган. Ҳа мени тақдирим пул билан ўлчанган. Энг ёмони дадамга ўзи топиб тегди дейишган. Дадам мендан хафа бўлган... Кўнгилсиз ҳолда, мени бола бўлиб турган ҳолда бошланган турмуш узоққа бормади. Яна тахқирлаш, калтаклар дадам қутқармагунча давом этди. Охирги марта ўлдириб қўяй деб урганида дадам билиб қолиб мени олиб кетганлар, уни эса қаматганлар. Мен жуда қўрқаман у ҳаётимга киришидан. Яхшиям ёнимда бор эдиз... Йўқса билмадим нима қилардим. Эркин мени жим тинглади. Қўли мушт бўлганига кўзим тушди. -Сен нега ўз ҳуқуқингни талаб қилмадинг? -Кимдан? Мени ёнимни олгувчи кимдир бор эдими? Мен калтаклар, жонимдан тўйдиришгани сабаб қўрқаман. Мен... Ўлсам ҳам рози эдим аслида. -Жим ундай дема. Эркин менга яқинроқ сурилди. Авайлаб қўлларимни қўли орасига олди. -Мен борман, сени ўзим ҳимоя қиламан. Ҳеч ким сенга озор беришига йўл қўймайман. Аста қўлимни тортиб олдим. Эркин буни тўғри тушунди. -Қани нима еймиз? Эркин ўзи танлаб таом айтди. У танлаган овқат менга ҳам маъқул келди. Овқатланиш баробарида мени кулдириб кайфиятимни кўтаришга уринди. Маркетга боргач яна ишда давом этдик. -Қайтишда ўзим сени ташлаб қўяман. -Хўп. Уни бу гапни нима учун айтаётганини яхши биламан. Мени қўрқмаслигимни хоҳлаяпти. Бизга биргаликда қайтдик. -Сумбула -Қандайдир муаммо туғилса менга қўнғироқ қил. Ҳар доим ёрдамга тайёрман. Эркин самимий гапирди. -Хўп. Мен секингина эшикни ёпганча машинадан тушдим. То уйга кириб кетгунимча Эркин ортимдан қараб қолди. Кейин машинасини ҳайдаб кетди. *** -Сумбула дарсда Сарани чақиргани мени ҳайрон қолдирди . -Нима дейсан? Унга ижирғаниб қарадим. -Мени кечир. -Сен кечиримга арзимайсан. Ниятинг нима тушунолмадим. Аммо сенга ҳайф ўшандек оила. Бошқа гапирмадим. Сарани ортимдан кулганини сездим ҳолос. Кунлар бир маромда ўтиб борар менда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Аммо Эркин бутунлай бошқа инсонга айланганди. У жуда меҳрибон бўлиб қолган, доим мени кўнглимга қарашга уринарди. Эркинни менга бўлган муносабатини Миршод ҳам сезмай қолмапти. -Опаш шефни бошини айлантирибсизда? Уни бошидан елим ҳалта ўрами билан туширдим. -Эсингни едингми? -Рост, четдан сизга мехр билан тикилиб туради. -Аниқ томонг кетган. -Сизам бефарқмассиз, доим кайфиятиз чоғ. Одатда севиб қолганларда шундай бўлади. -Аразладим энди гапирмайман сенга. Миршодга тескари қараб иш қила бошладим. Албатта ҳазил эди булар. Шаҳло опадан бугун қўнғироқ бўлганига ҳайрон бўлдим. -Алло. -Яхшимисиз Сумбула? -Яхши рахмат. -Бизни уйга кела оласизми? -Йўқ опа мен у ерга қайтиб бормайман. -Афсус, майли унда совчиликка боришмоқчи уйларизга, шуни айтай дегандим. -Нима? -Биламан бу ҳақида гапирманг дегандингиз, аммо ҳолам тезроқ келин олсам деяптилар. -Опа... -Тушунаман, ёшсиз, аччиқ ҳаётни кўргансиз. Лекин оила қуришингиз керакку. -Мен бунга ҳали тайёр эмасман. Қалб оғриқларим ҳали бор. -Эркин сизни қадрлайди. У яхши йигит. Тўғри қамалгани айби бўлиши мумкин, лекин у номус масаласида эди. У мажбур эди. Бировларни касрига қолган . -Эркин ака яхши инсон, мендан зўрларига лойиқ. Илтимос мавзуни ёпайлик. -Ҳали гаплашамиз, ишиздан қўймай. Рақамимни Эркин берган бўлса керак. У менга уйланмоқчи... Йўқ мен унга лойиқ эмасман. Онамни ҳам ташлаб кетолмайман. Дадам чиқмагунларича бу ҳақида ўйлаш ҳам мумкин эмас. *** -Сара нима қиляпсан? Сарани қўлида телефонимни кўриб жахлим чиқиб кетди. -Ҳеч нима телимни тополмадим қўнғироқ қилдим. Сара телефонимни қайтариб берди. У ер бу ерни кўриб чиқдим ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Охирги кунларда кўзгуга кўп боқадиган, кийинишимга ҳам эътибор берадиган бўлибман.. Давоми бор... #shamsinurijodi
    7 комментариев
    36 классов
    БАРДОШ Ҳикоя Чақирув бўлди, тез ёрдам улови ўқдай учди: "Каттабоғ кўчаси, 10-уй, 60-хонадон...". Тўртинчи қаватдаги хонадонга шошилинч чиққан шифокор аёл тўшакда чўзилиб ҳушсиз ётган беморнинг тепасига келиб сесканиб кетди. Карахт аҳволда қалтираб-салтираган уй бекасига далда берди: — Мана ҳозир укол қиламиз, ўтиб кетади. Сиз қўрқманг, тутқаноғи тутибди-да, кеча бекор ичирибсиз. — Оз... Озгина, — дудуқланди бека. — Икки соатдан кейин уйғониб, ўзига келади. Ловия ва мош солиб кесган ош қилиб беринг. Сиз, шаҳарликлар угра дейсизлар. Сузма аралаштиринг..... Сўнгра кийик ўт дамламасига асал қўшиб ичиринг. Тетиклашгач, ҳаммомга бораман дейди, рухсат бераверинг. Бека таажжубланди: — Сиз буни қаердан биласиз? Шифокор аламли жилмайди: — Итининг феъли ҳам, касали ҳам эгасига маълум-ку. Ҳа, дарвоқе, — аёл қия очиқ эшикка суянган кўйи иҳранди: — хизмат сафари тугагач, Сизникида қолаверсин, айтиб қўйинг. Шифокор эшикни қарсиллатиб ёпди. Беканинг кўз олди қоронғилашди. ....Тез ёрдам улови катта йўлда ўқдай учиб борарди. Шифокор аёл бу дунёнинг аламларини ич-ичига ютиб, ўзини баъзўр тутиб турарди... ва ниҳоят унинг елкалари силкиниб, кўзларидан дувиллаб ёш оқа бошлади. Қўчқор Норқобил
    8 комментариев
    54 класса
    БИЛЛУР КЎЗЛИ УЗУК.. У довдираб қолди, аниқ довдиради. Нодиранинг кўзи Дилафрўзнинг алламбало тошлар қадалган кўйлаги ёки шу кўйлакка мос, яъни пошнасида ялтироқ «кўзча»лар порлаб турган туфлисига эмас, айнан бармоғидаги биллур кўзли узугига тушди. Тағин у Дилафрўзнинг қўлларини беихтиёр мўъжазгина сумкачаси остига бекитганини ҳам сезди. Ичида нимадир узилиб кетгандек бўлди. Лекин ўзини тутди. — Тузукмисан, Нодира? Яхши юрибсанми? Акамлар, жиянларим… — Дилафрўз шошиб-пишиб сўрашар экан, овози ҳам титраб чиқди. Нодира ўзини тутди. Агар олдинги тезоб, бировда гапи бўлса, айтиб олмагунча аламдан чиқмайдиган Нодира бўлганида эди, ҳозироқ Дилафрўзнинг ёқасига ёпишар: — Сени дўст деб юрсам, душманнинг ишини қилган экансан-да! «Сирим фош бўлмайди», деб ўйлаганмидинг? Йўқ, Худойим чевар, ҳамма нарсани ўрнига қўйиб қўяди. Суф-эй сендай ўртоққа», — дея аламидан чиқар эди. Йўқ, кейинги олти ой мобайнида бошига тушган савдолар уни оғир-вазмин бўлишга, кўп нарсани ичига ютишга ўргатди. Шунинг учун ҳеч нарса бўлмагандек жилмайиб: — Яхшимисан, Дилафрўз? Жуда очилиб кетибсан. Илоё, кўз тегмасин. Ҳамиша шунақа ёш, чиройли бўлиб юр! — деди-да, «Сизнинг столингиз ўттиз саккиз», дея тирсагидан тутган сарвқомат қиз тарафга қайрилди. — Эссизгина, столинг бошқа экан. Ўтираверайлик-чи, балки, алмашиб олармиз, — деди Дилафрўз. У ҳануз сумкачаси билан қўлини бекитиб турарди. Нодира ҳам сохта афсус билан: — Шунақа экан… Столимиз бир бўлганда гаплашиб ўтирардик. Ҳа, майли, ростдан ҳам ҳали алмашиш имкони бўлар, — деди-да, қизга эргашди. Нодира тепаси гуллар билан ясатилган бу кошонага кирган пайтида: «Нимага келдим ўзи? Таклифнома берди, ҳамма ҳам бунақа эҳтиромга лойиқ кўрилаётгани йўқ-ку, деб югуриб келавердинг», дея ўзини койиган бўлса, ҳозир Дилафрўзни кўргач, келганига суюнди. Демак, жонажон ўртоғи уни тугаганлар қаторига қўшиб қўйибди-да. «Нодиранинг ўғли тўрт девор ичига кириб кетди. Энди унинг юзи қора бўлди, уни нуфузли аёллар саноғидан чиқариб ташлайди», деб ўйлабди-да. Чучварани хом санабди. Ҳали-бери Нодиранинг шохи синмайди. Уни давралар тўридан пойгакка тушириш хамирдан қил суғургандек осон иш эканми?! Нодира тадбир муносабати билан ўзига оро берган аёллар даврасида ўтирар экан, ён-верига қараб, Дилафрўзни қидирди. «Мен уни кўрмаётган бўлсам-да, у мени кўриб ўтирганига ишончим комил. Юраги потирлаётганмикин? Олдимда ёлғони фош бўлиб, обрўсизланганидан сиқиляптимикин ё «Бопладим, ажаб бўлди», деяётганмикин?» Ҳамма жой-жойига ўтиргач, сана муносабати билан ташкил қилинган тантана бошланди. Бири-биридан сермазмун нутқлардан сўнг санъаткорларга навбат берилди. Нодира атрофидаги гулдай тебранаётган аёлларга қараб ўтирар, фикрини жамлашга уринар, лекин хаёллари сочилиб кетаверарди… «Ўғил-қизимдан тиндим. Энди бемалол яйраб юрсам бўлади…» Ҳарҳолда, Нодира бу гапни шукроналик билан гапирган бўлса-да, барибир, Худойимга хуш келмадими, бундан тўрт-беш ой аввал ҳаёти остин-устун бўлиб кетди. Ўғли кечаси машинасида бир одамни уриб кетди. Албатта, оғир жароҳат олган қирқ ёшлардан ошган эркакнинг ўзи улфатчиликдан келаётган, яхшигина кайфи бор экан. Энг ёмони, Нодиранинг ўғли Элбекнинг ёнида қиз боланинг борлиги… Элбек онаси билан хотинига: «Ишхонада эдим, ойнинг охири бўлгани учун ҳисоботимни тугатиб қўяй, деб қолиб кетибман. Бу қиз бекатда турган экан, қўл кўтарди. Исмини ҳам, кимлигини ҳам билмайман. Манави одам йўлнинг ёқасида турган эди, бир қадам қолганда юриб юборди. Тормозни босишга улгурмадим», дея қасам ичса-да, Нодиранинг ҳам, келини Гулнозанинг ҳам кўнглига тушган шубҳа аримади. Гарчи Нодиранинг синглиси: — Опа, кўнглингизни тўғри қилсангиз-чи! Агар Элбекнинг ёнида ўтирган ўша қиз билан бир балоси бўлганида уни сизга, айниқса, Гулнозага кўрсатиб ўтирмасди-ку. Ўша заҳотиёқ ҳайдаб соларди… — дея опасининг кўнглидан шубҳа-гумонларни ҳайдамоқчи бўлса-да, Нодира билан Гулнозанинг қовоқ-тумшуғи очилмади. ​​— Мен нима қилай? У аёлни ўзи узукни сотиб олишга зўрға кўндирган эдим. Назаримда, у узукни сотади, ўзи шунақа иш билан шуғулланади. Беш-ўн сўм фойда кўрмаса, бу ишни қилмайди-ку, — деди Дилафрўз. Нодира яна кимга сарғайсин? Жонининг бир парчасини узгандек бўлиб, узукни Дилафрўзга бериб юборди. Йўқ, у буюмпараст эмас эди, фақат узук бувилари, оналарининг бармоғига тақилган ёдгорлик эди-да. — Қани тур, Нодира, бу дунёнинг ташвишларини унутиб, бир сакрайлик. Бизнинг ашуламиз бўляпти. Нодирани хаёллар бағридан Дилафрўзнинг овози олиб чиқди. Анчадан буён кўришмаган дугонаси тепасида жилмайиб турарди. — Э, қўявер, кўнглимга рақс ҳам, ашула ҳам сиғмайди. Нодиранинг чиндан ҳам йиғи бўғзига келиб тиқилиб турарди. — Тур, тур, ўртоқ! Ўғлингнинг боши омон бўлсин! Эрта бўлмаса, индин кириб келади. Ҳозир аввалги замон эмас, билмай жиноят қилиб қўйганларга енгиллик бўляпти. Дилафрўз Нодиранинг қўлидан тортиб турғазди. Нодира шўх мусиқа оҳангларига истар-истамас айланар экан, Дилафрўзнинг баланд кўтарилган мармардек оппоқ қўлларига қаради. Боя унинг бармоқларига нур сочиб турган биллур кўзли узук йўқ эди! «Боя сенинг кўзингга кўринган, менда унақа узук йўқ, демоқчи-да бу билан… Эҳ, ундан кўра: «Нодира, ўшанда ёлғон гапиргандим. Сенга пул жуда зарурлигидан фойдаланиб, узукни арзон гаровга сотиб олдим», деганида мен бу қадар қийналмасдим? Наҳот дўстлик деган улуғ туйғунинг баҳоси шунча арзон бўлса…» — Элбекдан дарак борми? Хабарлашиб турибсизларми? — иккови бир-бирига жуда яқин келганида Дилафрўз сўради. — Ҳа, яхши. Яқинда чиқса керак! — Чиқмасаям ўзингни ўтга солма, бурнига сув кириб чиқади. Бундан кейин қадамини ўйлаб босади. Нодира индамади. Қани эди, ҳозир ўртоғига: «— Мен бармоғингдаги узукни кўрдим», — дея олса. Шундай деса, Дилафрўз нима дер экан? «Бегонага кетмасин, деб ўзингга қайтариб бериш ниятида ўша аёлдан қўлимга пул тушганда сотиб олгандим», деса-чи? Нодиранинг ёнига келгунча бирон баҳонани ўйлаб келгандир ахир?! У Нодиранинг бугунги тантанага келишини билмаган-ку, «Боласи қамоқда, бунақа тантаналарга айтишмайди», деб ўйлаган, ўз ўйларига ўзи ишонган ҳам. Мусиқа давом этар, Дилафрўз Нодиранинг атрофида айлана бошлаганди. Шунда Нодиранинг тилидан бехос бир жумла сўз чиқиб кетди: — Қайтади ўғлим. Ахир биллур кўзли узугимни қайтариб олиб беришга сўз берди-ку… Қутлибека РАҲИМБОЕВА
    1 комментарий
    60 классов
    10-январ куни Москва - Душанбе йўналишида парвоз қилган Урал Аирлинес самолёти бортида қиз чақалоқ туғилди Тўлғоқ тутган аёлга стюардессалар ва йўловчи-ҳамшира ёрдам кўрсатган. Самолёт Душанбе шаҳрига қўнгач, она ва бола тиббий ёрдам хизматига топширилган. Ҳодисадан таъсирланган йўловчилар чақалоқ учун "суюнчи пули" йиғишга киришган ва 55 минг рубл билан 3 минг сомоний тўплаб беришган.
    16 комментариев
    516 классов
    #Макрнинг 41-туяси Муаллиф: Азиза Қурбонова ҚЎЛИ ЮГУРИК ЭРНИНГ ХОТИНИ 18 га кирмаган, эри урмаган ким бор, деб тақдир уронғич, сўконғич эрни менга рўбарў қилганига кўниб, индамай яшаб юрардим. Бироқ, яқинда ҳаммаси жон-жонимдан ўтиб кетди. Келин туширганимга 20 кун бўлмай юзимга қаратиб пиёла отиб қолган баджаҳл эримга бир марта чап бердим, ҳар тугул келиним кўрмади-ку, деб ғазабим-у фиғонимни ичимга ютдим. Аммо кейинги сафар ростманасига юзим кўкариб чиқиб эрталабки нонуштада юзимни қаёққа беркитишни билмай, болаларим олдида ўсал бўлдим. Янги уйланган ўғлим ғазабини зўрға ичига ютганини, кичик ўғлим билан қизимнинг дили хуфтон бўлиб, боши эгилганини, янги келинчак эса нима бўлганини ўзича тасаввур қилиб дами ичига тушганини сезиш қийин эмасди. Фақат бизнинг эрга бунинг тааллуқли жойи йўқдек, мазза қилиб нонушта қилаётганини кўриб, бўлди, қачонгача шу гап уқмас, уят билмас эрга тоқат қилишим мумкин, дедим ва тавбасига таянтириш йўлларини излай бошладим. Ҳа, нега куласиз, шунча сабр қилиб, қудали бўлганимдан кейин қўли югурик эрим билан ажрашиб, 50 га кирганимда онамникига кетиб қолмайман-ку! Биринчи макр Ўша куниёқ 3-4 кўйлагимни, келиним пиширган ширинликларни тугунимга солиб, уйдан чиқиб кетдим! Гап ейдиган дугоналарим бундан бир ҳафта аввал Самарқанд, Бухорога саёҳат қилишга келишиб, айни шу куни йўлга тушмоқчи эканликларини айтишганди. Келиним янги, чақириқларга боришимиз керак, дадаси кўнмайдилар, боролмайман, деб рад этгандим. Шаҳарда турадиган дугонамга қўнғироқ қилиб, тушгача мен сизникига етиб бораман, кетиб қолманглар, деб огоҳлантириб қўйдим. Бу режадан ҳеч кимнинг, асосийси эримнинг хабари йўқ, йўғимда бир қийналсин, дедим ўзимча. Янги келинга сир бой берманг, дейишса ҳам бунга хилоф равишда бор гапни айтдим. “...Ким келса ҳам ойижоним меҳмонга кетганлар, денг. Ўзим камида 3 кун уйда бўлмайман. Болаларим, уйни ва... дадангизни... сизга ишониб кетяпман, жон қизим. Эплашингизга ишонаман. Саёҳатга кетганимни ўғлимга айтинг, лекин дадаси билмасин, илтимос, майлими?” Келиним фаросатлигина чиқиб “Ойижон, нима десангиз шу. Лекин дадажонимиз сизни ростан яхши кўрадилар, кимдир суюб, кимдир туртиб суяди” дейишади-ку. Хафа бўлманг, мазза қилиб айланиб келинг. Ҳеч нарсани ўйламанг, уйдаги гап кўчага чиқмайди, ишонинг”, деб қолди. Бу гаплардан кўнглим тоғдек кўтарилиб, рўмолим юзимни ярмини ёпадиган қилиб танғиб, мени биров Самарқандда таниб ўтирибдими, деган овунч билан йўлга тушдим. Ўша куни кечқурун уйимдан қўл телефонимга шу қадар кўп қўнғироқ бўлдики, асти қўяверасиз. 5 марта катта ўғлим, 15 марта кичик ўғлим, 26 марта қизим ва 48 марта эрим қўнғироқ қилди. Уй телефонидан ҳам кетма-кет қўнғироқ бўлаверганди, оналик туйғуларим жўш уриб, минг хаёлда кўтардим. Индамай қулоғимга тутсам, келиним: -Ойижон, мени эшитяпсизми, - деди секингина. -Ҳа, келин қизим, тинчликми, ишқилиб, ҳамма соғми? -Ҳаммамиз яхшимиз, хавотирланманг. Шаҳнозахон ва Акмалжонларга ҳам секин тушунтириб қўйдим. Улар фақат дадамизнинг кўзларига сизни қидирган киши бўлиб қўнғироқ қилишяпти. Ўғлингиз ҳам “яхши ўйлабдилар, дам олиб келадилар” деб хурсандлар. Фақат.. -Нима фақат? -Дадажонимга ачиниб кетяпман. Улар мендан қандай қилиб кетганингизни сўролмай, Шаҳнозахонни ишга соляптилар. Шаҳнозахон эса роса уларни қўрқитиб қўйди, шекилли. -Дадангизга нима дебди у? Шу пайт гўшакни қизим олиб, тинмай гапира кетди. -Дадамга ойижоним келинойимга ҳам ҳеч қандай тушунтириш бермасдан йиғлаб чиқиб кетибдилар. Келинойим ҳам бирор ишим ёқмади, мендан ҳафа бўлдилар шекилли, деб йиғлаб юрибдилар. Ойижонимнинг юзлари бекорга кўкармаганлигини ҳаммамиз биламиз, дада, келин туширганда ҳам калтак еганлари учун чидолмаганлар-да, деб айтдим. -Вой ўлмасам, шу гапларни қиз бола бошинг билан айтдингми? -Ҳа, лекин, дадам индамай эшитдилар. Шунга мен ҳам ҳайрон қолдим. Кейин бизга ишонмай ҳамма қариндошларга қўнғироқ қилиб, у ёқ бу ёқдан ҳол-аҳвол сўраб чиқдилар, сиз борганмисиз-йўқми, шуни билмоқчи бўлдилар. -Ҳозир қаердалар? -Билмасак...шундан сал хавотирдамиз. Қўл телефонларини олмаяптилар-да, ойи. Ишқилиб...ичиб..келмасалар, бўлди. Қизимнинг бу гапини эшитиб, Самарқанддаги меҳмонхонадан уйимга учиб кетгудек бўлдим. Бекор қилдим, аразлашга бало бормиди, деб ўзимни койидим. Бироқ орадан ярим соат ўтиб қизим яна қўнғироқ қилди: -Ойи, дадам уйга ичмасдан қайтдилар. “Ойинг қаердалигини биладиганга ўхшайсан. Айт, асабимга тегмасдан уйга қайтсин. Келини бор одамга аразлаб кетиш нимаси. Жаҳл чиққанда бўп қолди-да… Келинойингга ойинг мендан аразлаб кетганини айтиб ўтирма,” дедилар. Бухорони айланишни бошқа сафарга қолдириб, ўша куниёқ уйга қайтдим. Иккинчи макр Бу сафар ўғлим билан келиним рол ўйнашди. Ўйнаган роллари шунчалик ишончли чиққанидан жонимиз танимиздан чиқай деди. Бир бошдан гапириб берай. Ўша Самарқандга аразлаб кетган кунимнинг эртасига уйга келсам, эрим анча ўзгариб қолганлигини сездим. Аввалига катта жанжал бошланмасин, олдида гапиришга уялар, деб келинимнинг ортидан эргашиб юрдим. Эрим эса юз-кўзидан хотиржам, янги келин олдида унинг сири бой берилмаганига, ҳеч ким хитламай қолганига ишониб, айбимни кечирди, шекилли, қаерда эдинг, нима қилдинг, деб сўрамади ҳам ҳатто. Ҳамма дастурхон атрофига йиғилганда келинимга “катта холангизникида роса ўрик пишган экан, бериб юборишди, бир ликопчада ювиб келинг” деб қўйдим. Шунда келиним ҳам айёргина кўз қисиб: - Роса кўп олиб келибсиз. Ярмидан қишга мураббо ёпайлик. Шаҳнозахон ўрик қиёми дадажонга ёқишини айтгандилар,-деди. Келиним, қизим билан мурабболарни банкага жойлаб, беркитиб, ишларни тугатиб, уйқуга ётганимиздан ярим соат ўтар-ўтмас янги келиннинг уйида нималардир тарақлаб кетди. Дадаси билан югуриб чиқдик. Киришга ҳам кирмасликка ҳам ботинолмай турганимизда келиним уйидан юзини қўллари билан тўсиб бағримга отилиб чиқди. Ғира-шира ёруғда юзларига жонҳолатда қарасам, кўкариб-қизариб момоталоқ бўлиб кетган. Буни кўрган эрим важоҳат билан ичкарига кириб кетди. Нима бўлганини суриштирмасдан ўғлимни судраб чиқди. - Келин, бу ҳали сизга қўл кўтардими? Нима қилдинг, нега урдинг, ҳўв аблаҳ! - Нега гапимни иккита қилади? Ким бўлибдики, менга гап қайтаради? Агар бугундан индамасам, эртага бошимга чиқади-да! - деди ўғлим. - Нима деб гап қайтарди? Бировнинг боласини шунчалик урасанми? Гапир!- бу гапларни менинг эрим чин дилдан айтаётганди! - Эртага вақтли туриб, конспектимни ёзиб қўйгин, имтиҳоним бор, десам, ёзишга эриниб, дафтарнинг бошида сизнинг хатингиз, фарқи билиниб қолади, ўзиз ёзсангиз, эсингизда қолади, деб менга ақл ўргатяпти. Кун бўйи иш қилдим, демоқчими бу гапи билан?, Ҳе…онаси… - деб овозини баландлатди ўғлим. -Сен…Сенда уят борми? Кимдан ўргандинг...-дейишга деб қўйиб, бироз талмовсираб турган эрим ўғлимни ичкари уйга олиб кириб бир-икки шапатилади. Яна ўзининг манзилига раҳматнинг тескарини айтиб сўкиниб ҳам қўйди. Келиним шартта қўлимдан юлқиниб чиқиб, эрининг йўлини тўсди. -Жон дадажон, бу кишини урманг. Менда айб, мана мени уринг, - деб эримнинг пойига ётиб олди. Мен бу ёқда нима қилишни билмай дув-дув йиғлайман, шунча тарбия бермай ўғлим ҳам отасининг ўзи бўлибди-да, деб куйиб кетяпман. Ҳеч нарсадан, ҳеч кимдан қўрқмайдиган, тап тортмайдиган эрим кўзларидан тирқираб ёшлар чиқиб: -Қизим, ўрнингиздан туринг, кўз ёшингизга арзимайди, бу падари.. -Ундай деманг, дадажон, сиз яхши одамсиз. Ўғлингиз ҳам яхши.. Мен хато қилдим, бошқа қилмайман! Хуллас, ўша куни тунда 2 соатча йиғлаб-сиқташиб олганимиздан кейин ҳамма уйига кириб, тинчиди. Эрим эрта тонггача мижжа қоқмай, гоҳ ўнгга, гоҳ сўлга қараб ёнбошлайверди. Мени аламим келиб: -Минг ҳаракат қилмай, қуш уясида кўрганини қилар экан! -деб пичирладим. Эрим эса бунга жавобан узоқ «уҳ» тортиб қўйди. Эрта саҳар ўрнимдан турсам, келиним кўчаларни супуриб қайтяпти. Юз-кўзи жойида, бир чиройли бўяниб олган. Уни кўриб “вой” деб юбордим. Ўзи ҳам мендан қўрқиб кетиб, “ойижон, кейин тушунтириб бераман, кеча улгурмадик...” деб шошилиб уйига кириб кетди ва кўзини бироз кўкартириб бўяб чиқди. Нонушта пайти турмуш ўртоғим чой ичишдан аввал ўғилларим, қизим, келиним ва мени жамулжам бўлишимизни кутиб ўтирди ва секин гап бошлади: -Мен баъзида жаҳлимни босолмай, ойингизга қаттиқ гапириб қўяман. Ойингиз мени шунча йилдан бери билгани учун кечиришига ишонаман. Ёшлигимда ўртоқларимни бир-иккитаси “хотин зотини калтак билан тарбия қилиб туриш керак” деган гапини эшитиб, шунга ишонган пайтим ҳам бўлган. Хато қилганман... Сизлар менинг хатоимни такрорламанглар. Аёл кишини урган одамга болаларидан қайтар экан... Мана яқинда бир дўстим ҳам келин қилган экан. Ўғли қўл кўтарган экан, янги келин бориб, суд-мед экспертиза қилдирибди. Агар яна қўл кўтарсангиз, сизни милицияга топшириб юбораман, дебди. Хуллас...аёл кишини ҳурмат қилинг. Аёллар, сизлар ҳам бир гапдан қолиб “хўп” дейишни ўрганинг. Қулоқларимга ишонмасдим. Шу менинг эримми? Болаларимнинг отасими? Йиллар давомида маст ҳолига ҳам, ҳушёр ҳолига ҳам чидаб, ур ошига ҳам, сўк ошига ҳам кўникиб, соғлиғимни таваккал қўйганим, қўшниникига югуриб чиқмаганим, онамникига аразлаб кетмаганимнинг натижасими бу? Худога шукр, минг марта шукр! Ўзгаргани рост бўлсин, эримнинг! Болаларимга ҳам раҳмат! Ҳа, қўпол ҳазил қилишди, ёмон ҳазил қилишди! Айтганчи, ахир улар мактабда драма тўгарагига қатнашиб юришган пайтда севишиб қолишган эди-да! Вой, боласи кўпайгурлар-эй! Тамом
    3 комментария
    40 классов
Груҳимиз кузатувчилари диққатига! Рамазон ойи яқинлашса, Муаззам ойим раҳматлик адамларга "Баҳодирхўжа, балиқ олиб кел, балиқ ҳалқумни тозалайди", —дер эдилар. Асли ҳаромдан, ҳаром луқмадан ҳазар қилиб яшаган бўлсалар ҳам эҳтиёт шарт шу ишни амалга оширар эдилар ва биз Рамазон олдидан балиқ танаввул қилар эдик. Бу ҳақда ҳеч қайси манбада ўқимадим, бошқа ҳеч кимдан эшитмадим, аммо бувимнинг айтганлари бир умр ёдимда муҳрланиб қолди. Бугун эслашимга сабаб сиз азизларга бир янгиликни эълон қилмоқчиман. Биз ҳам Рамазон ойи олдидан руҳимизни, қалбимизни бир тозалаб олсак. Аслида, бу постни кўпроқ ўзим учун жойлаб бормоқчиман. Демак, иншааллоҳ, эртадан бошлаб ҳар куни тонгги 7:00 да бизд
УЧИНЧИ ТАҚДИР Муаллиф: Наргиза Усанбоева 59-қисм Давоми — Вой, ҳали Анисдан бола бўлмасмиди? — эшитган киши ҳайратдан оғзини кафти билан ёпади. — Бўлмаса, менми айбдор? Туғмас бўлсам қассоб билан яшаб ҳам юраверардим-да, ҳомиладор бўлмай. Мана, Худога шукр, кўтардим. Майли, ёмонламайман, биринчи эрим ҳам яхши эди. Худонинг берган дарди-да, уям нима қилсин?! Шу бўлди-ю, бутун қишлоқда Аниснинг фарзанд кўришдан маҳрумлиги ҳақида гап-сўз тарқади. Умиданинг ҳомиладорлигини эшитганидаёқ ичидан нимадир узилган Аниснинг онаси энди кўзёш қила бошлади: — Болам бечора, шунча йил айб ўзидалиги учун тишини тишига қўйиб юрган экан-да. Шунинг учун уйланишдан ҳам бош тортаётганмикан? Озиб-ёзиб қишлоққа ке
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Осиё даврадаги барчанинг кўзи ўзига қадалганини ҳис қилиб дарҳол ўзини қўлга олди. У ҳеч гап бўлмагандек салатлардан бўшаган ликобчаларни йиғиб оларкан меҳмонларга табассум қилишга ўзида куч топди: -Олинглар, олиб ўтиринглар,- деди у жилмайганча,-мен ҳозир ошхонадан бир хабар олиб келай... - Хола, келинингиз жуда яхши қиз экан,- деди Сайёра синглисининг қизи Наргиза Осиё хонадан чиқиб кетгач унинг изидан ,- кўнгли очиқлиги шундоққина юз-кўзидан кўриниб турибди. Биттагина ўғлингизга шундай ажойиб келин насиб қилгани бирам яхши иш бўлибди. Сиз учун ҳурсандмиз рости. - Ҳмм,- лабини бурди Сурайё опа,- кўрганларинг илк таассурот. Бу келин тушганига ўзи уч кун бўлди
  • Класс
ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР Сара телефонимни қайтариб берди. У ер бу ерни кўриб чиқдим ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Охирги кунларда кўзгуга кўп боқадиган, кийинишимга ҳам эътибор берадиган бўлибман.. Ҳаёт менга гўзалдек туйила бошлаганди. Сени ҳимоя қила оладиган инсон борлиги, сенга бўлган яхши муносабатлар барчаси яшашга ундарди. -Сумбула... -Нима? -Мен билан бир жойга борасанми? -Иш вақтику? -Бошлиқ ўзимманку. -Хўп майли. Биз Эркин билан шаҳарни айландик, ўша куни энг хурсанд бўлган кунларимдан бири бўлди. Ҳаттоки бовлинг ўйнаб бунчалик хурсанд бўламан деб ўйламагандим. Эркин мени уйга ташлаб қўяётган вақтда эса эшигимиз олдидаги одамни кўриб яна титроқларим авж олди. -Эр
  • Класс
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 27-қисм     Адҳам Ибрагимов ўз касбининг асл фидойиси эканлиги унинг маърузалари орқали яққол ҳис қилиниб турарди. У кишининг маърузаларини тинглаган инсон беш дақиқага қолмай устознинг ортидан олис мозий сари саёҳатни бошлаб юборганлигини ўзи сезмай қолар эди.    -Умид ака ҳар томонлама адаларига ўхшаган инсон бўлсалар қани эди,- кўнглидан ўтказди Осиё,- келажакда у киши ҳам илм қилиш истагидалар. Вақти келиб мени профессор Умид Искандаровнинг аёли дейишса-я?!    Бироқ ойижон... Яъни қайнонамнинг бироз феъллари оғирроқми дейман.      Осиё бундан бир неча хафта  аввал аяси билан уй кўрарга борган тоғасининг аёлини уйга қайтгач дили оғриб гапирган гапини эшитиб кўнгли
  • Класс
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Бисмиллоҳ!" билан бошланган тонгингиз "Алҳамдулиллаҳ!" билан янада шукуҳли бўлсин деймиз... Сизларга барокатли ва файзли кун тилайман: унда ҳеч йўқ кимнингдир оғирини енгил қилмоқ, кулиб қарамоқ, ҳожатини чиқармоқ, эҳсон-инфоқ қилмоқ- сизга насиб этсин илоҳим! Ушбу кун барокатли кунингиз бўлсин, вақтидан, нақдидан барака топинг! Аъло кайфият кун давомида сизни тарк этмасин!
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 24-қисм -Ҳа энди совчиликга борган аёллар, яъни ойингиз билан холангиз шу ҳақда гапиришган экан. Аямлар эса дадангизни яхши танир эканлар. - Унда аянгиз ...- Умиднинг юзларига табассум инди - Нима унда аянгиз? - Осиё Умиднинг шаъмасини тушунмай безовталанди - Аянгиз дадамларни яхши танисалар, мени ҳам ёмон йигит эмаслигимга ишонишлари аниқ. - Аям ундай демадилар, яъни сизни "Ёмон йигит эмас" деганлари йўқ, ахир улар сизни танимасалар. Тўғри сизни тоғда кўргандилар, яна қайта кўрсалар танисалар эҳтимол, бироқ ўзлари ҳурмат қиладиган устознинг ўғли сиз эканлигингизни билмасликлари аниқ. - Дадамларни яхши тан
  • Класс
УЧИНЧИ ТАҚДИР Муаллиф: Наргиза Усанбоева 56-қисм Давоми Малак яна бир ойлар ичида болалар ўзига жуда ўрганиб қолишини чамалаганди. Аммо Аллоҳнинг ўзи унга кўмак берди. Меҳрни лаҳзалар ичида ҳам қозониш мумкинлигини исботлади. Ўша куни Малак кир ювиб ўтирганди. Болалар эса ҳовлида ўйнамоқда. Ёдгорни қайнонаси кўтариб олган... Ҳовли қишлоқ чеккасидан жой олганлиги боис қўшни уйлар ҳам энди қурилган, шунинг учун уларнинг атрофи ҳали девор билан ўралмаганди. Катта қирлик устида ёнма-ён жойлашган учта уй эгалари бир-бирининг нима юмуш билан бандлигини бемалол кўриб турарди. Болалар ҳам у ҳовлидан бунисига ўтиб, бемалол ўйнайверарди. Лекин ҳозир Малакнинг ҳамма фарзанди ёнида. Чуғурлашиб ўзларич
  • Класс
589330826019

Dil so‘z

БИЛЛУР КЎЗЛИ УЗУК.. У довдираб қолди, аниқ довдиради. Нодиранинг кўзи Дилафрўзнинг алламбало тошлар қадалган кўйлаги ёки шу кўйлакка мос, яъни пошнасида ялтироқ «кўзча»лар порлаб турган туфлисига эмас, айнан бармоғидаги биллур кўзли узугига тушди. Тағин у Дилафрўзнинг қўлларини беихтиёр мўъжазгина сумкачаси остига бекитганини ҳам сезди. Ичида нимадир узилиб кетгандек бўлди. Лекин ўзини тутди. — Тузукмисан, Нодира? Яхши юрибсанми? Акамлар, жиянларим… — Дилафрўз шошиб-пишиб сўрашар экан, овози ҳам титраб чиқди. Нодира ўзини тутди. Агар олдинги тезоб, бировда гапи бўлса, айтиб олмагунча аламдан чиқмайдиган Нодира бўлганида эди, ҳозироқ Дилафрўзнинг ёқасига ёпишар: — Сени дўст деб юрсам, душм
#кайфият Дунёда меҳрдан кучли ришта йўқ! 😍 Кўринг, кайфиятни кўтаринг!
00:15
🥰🥰🥰
1 619 просмотров
УЧИНЧИ ТАҚДИР Муаллиф: Наргиза Усанбоева 53-қисм Давоми Бунинг устига унинг ялқовлиги ҳам бор. Бир оғиз саришталик, озодалик ҳақида Анис гапиргудек бўлса, қопиб беради: — Менам ишлаяпман. Ҳам ишлаб, ҳам рўзғор юмушларини бажариш осонми? — Ишинг тушдан сўнг тугайди. Уйга келиб нима қиласан? Сал у ёқ бу ёқни тартибга солсанг, йиғиштириб қўйсанг бўлади-ку! “Дом”нинг пастига тушиб, писта чақиб, ўтган-кетганни ғийбат қилишдан бўшамайсан! — Шуни ҳам кўролманг! Тўрт деворнинг ичида энди ёрилиб ўлайми? Бу ерда менинг дардлашадиган онам бўлмаса, яқинларим ҳаммаси узоқда бўлса... На болам бор... — Сенга гап топиб бериб бўлармиди? — жанжални катталаштиришни истамай гапни қисқа қилади Анис. Бироқ кейин
  • Класс
Показать ещё