ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 1-қисм Муниса қўшнининг дарвозасидан отилиб чиқаркан, ботаётган қуёшга кўзи тушди. Илгари офтобнинг чиқиши ва ботиши кўзини қувонтирарди. Дунёда бунданда гўзалроқ манзара йўқдек. Айни дамда эса қуёш ҳам унинг мурғак юраги каби қонга ботгандек. Эндигина тўққиз ёшни қаршилаган қизалоқ оғир хўрсинди-да, ўз уйи томон ўқдек учди. У ҳозиргина укаларини олиб чиқиб кетган айвон эшиги ҳамон очиқ, аммо онасининг овози эшитилмасди. Отасининг тўнғиллагани, сўкингани қулоқларига кирди. Қизчанинг эшикдан ҳатлаб ичкарилагани юраги бетламади. Одатига кўра, шу жойида қотганича Худога илтижо қилди: “Ўлиб қолмасин. Худойим, ишқилиб ойим ўлиб қолмасин...” Сал ўтмай, отасининг шарпаси сезилди. Ҳартугул, у айвоннинг нариги эшигидан чиқди. Важоҳати ва гавдасидан от ҳуркадиган эркакнинг ташқарига қадам қўйиши баробарида Муниса ичкарига одимлади. Иккаласининг ҳаракати бир вақтнинг ўзида бўлгани боис, ота қизини пайқамади. Қизалоқ эса югурганча бориб, чўзилиб ётган онаси ёнига мук тушди. Туртишга, овоз беришга қўрқди. Жим ўтирганча волидасининг кўксига кўз тикди. — Нафас оляпти... — пичирлади қиз. Сўнг худди шу оҳангда оҳиста деди: — Ойи, ойи... Ҳеч қаерингиз оғримаяптими? Онадан жавоб — инграш бўлди. “Оғримай бўладими? Ахир бурнингиздан қон оқяпти, пешанангиз шишиб чиқибди, қўлларингиз кўкарибди...” У онасининг юзини силади. Бурнидан оқаётган қонни артди. Сўнг беихтиёр ҳовли этаги томон кетаётган отасини кузатди. “Нега у бу қадар раҳмсиз, тошбағир, шавқатсиз? Нима учун доим онасини сал нарсага калтаклайди? Ахир бошқалар бундай қилмайди-ку! Ана қўшниси Каромат опа доим хушчақчақ юради. Чунки эри ҳеч қачон қўл кўтармаган...” Отаси доимгидек трактори томон йўл олди. — Онангни сени... Дардисарлар... Мол... — у бисотидаги барча ҳақоратларни айтишдан чарчамасди. Кенг ҳовлининг артофи ҳеч нима билан ўралмаганди. Битта ўрик ва сал наридаги иккита олманинг энди бўй чўзаётган кўчатини айтмаса бошқа дарахт ҳам йўқ. Уйнинг ўнг ёнида тандирхона, ундан сал нарида молхона жойлашган. Ўша молхона ёнига отаси ариқдан чиққан тупроқларни тўплаган. Тупроқ уюми устига эса доим тракторини қўяди. Трактор қияликда тургани учун ўт олиши осон кечади. Жаҳли босилмаган ота тракторини кўздан кечираркан, чўнтагини кавлади. Сўнг “клёнка”дан тикилган, яшилми, қорамтирми рангини ҳам билиб бўлмайдиган нос ҳалтачасини чиқариб, букланган қисмини авайлаб очди. Ўнг кафтига носни тўка солиб, шоша-пиша оғзига қоқди. Лабларини чуччайтириб, қалин қошларини чимираркан, айвонга кўз қирини ташлади. Қўрқиб кетган Муниса эса ўша заҳоти бошини эгиб, нафас ҳам олмай турди. Ҳозир уни кўриб қолса борми, қайтадан қиёмат қўпади. “Бирор жойга кетса эди. Ойимнинг юзига сув сепардим. Кўзларини очарди. Кейин...” Қизалоқнинг бўғзига аччиқ нимадар тиқилди. Кейин нима ҳам бўларди? Иккаласи юм-юм йиғлайди. Унсиз, сассиз... Мана шундай пайтларда онаси унга меҳр кўзи билан боққандек бўлади. Муниса онасини қучоқлаб олади. “Қизалоғим, меҳрибоним...” дея бағрига қаттиқ босиб ўпиб-эркалашини жуда-жуда истайди. Афсуски, ундай бўлмайди. — Тур, отанг кўрса иккимизни ҳам ўлдиради. Қимирла тез. Сигирдан хабар олдингми? Укаларинг қани? — онаси дарров уни ўзидан итаради. Шундай дамларда Мунисанинг янада хўрлиги келади. Сигир баҳона қишлоқ четидаги тутзор томон чопқиллайди. 2-қисм — Онаж-о-о-н, — онасининг заиф ва ингроқ овози қизчанинг хаёлини бўлди. — Ойи, — пичирлади у. — Ойи... Бошқа нима дейишни ҳам билмади. Кўзларидан ёш думалади. Онаси инқиллаб ўрнидан турди: — Бошим айланиб кетяпти. Даданг қани?    Муниса нигоҳи билан ҳовлига ишора қилди. — Укаларингни олиб кел-да, сигирга бор. Қизалоқ бошини қуйи солганча ўрнидан турди. Доим отаси онасини калтакласа укаларини қўшниси Каромат опага бериб келади. Уларнинг ҳам ўзи каби эзилиши, азоб чекишини истамайди. Эндигина учга кираётган Камол ва эмаклай бошлаган Жавлон ҳам уйда шовқин кўтарилиши билан қўрқиб, чириллашга тушишади. Бу отасининг баттар жаҳлини чиқаради. Муниса балки отасининг янада жаҳл отага минишини истамагани учун шундай қилар... Энди уларни олиб келса бўлади. Аммо қиз эшик олдига бориб тек қотди. — Нега туриб қолдинг? — норози қаради онаси. Кейин дунёнинг ишларидан ёзғирган бўлди: — Бу дунё нега бунақа экан, а? Ташвишлари камлик қилгандек, турган-турмуши — мушт! Жоним-ей, ҳамма жойим зирқираб кетяпти... — Ойи... —  қизча “дадамни бирор жойга юборинг, чиққани қўрқяпман”, демоқчи бўлди. Бироқ онаси ҳам ундан кўпроқ қўрқишини билгани учун индамади. — Қоққан қозиқдай тураверасанми? Укаларингни олиб кел, дедим сенга, — ҳолига ярашмаган баланд овозда бақирди онаси. Муниса бир чўчиб тушди-ю, эшикдан югуриб чиққанини ўзи ҳам билмай қолди. — Ҳей, кўккўз! Қаёққа боряпсан? Сигирни отанг олиб келадими? — Мунисага кўзи тушиши билан оғзидаги носини туфлаб, ўшқирди отаси. Шўрлик қизча қай томонга юришни билмай қолди. — Сигирга бор, укаларингни ўзим олиб келаман, — оқсоқланиб эшикдан чиққан онаси жонига оро кирди. Мунисанинг отаси ёнидан ўтишга юраги йўқ. Шунинг учун ҳовлининг чоп томонидан юриб тутзорга йўл олди. — Бошинг бориб, оёғинг қайтсин! — ортидан айтилган ҳитоб юрагига титроқ олиб кирди. — Югуришим керак. Қанча тез борсам, шунча кўпроқ ўтираман... — Муниса шундай дея югура кетди. Тутзорга киришидан олдин эгилиб, дарахтлар орасига қаради. — Шу ерда... Шу ерда экан... — ширин энтикди у. Ўзича жилмайиб, яна югуриб кетди. — Мовийкўзим, қўзим, келдингми? — уни кўриши билан Райҳон момо қучоқ очди. Қизнинг ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, табассум қилиб, салом берди. Сўнг ўзини момонинг қучоғига отди: — Сизни соғиндим, момо... — Мен ҳам сени кутиб ўтиргандим. Қара, сенга нима олиб келдим. Ёнғоқ ва туршак... — момо нимчаси чўнтагидан атаганини Мунисага чиқариб берди. Мунисани шу кампирдан бошқа ҳеч ким бағрига босмаган, эркаламаган. Шунинг учун унинг ёнидан жилгиси, қучоғидан чиқгиси келмайди. Момодан келадиган ёқимли бўйни ҳам ҳеч қаерда туймаган. — Момо, исмингиз Райҳон бўлгани учун сиздан ёқимли ҳид келадими? — Муниса доим ўйлаб юрадиган саволни берди. Момо селкиллаб куларкан, тим қора бахмал нимачасига тўғроғич билан қадалган қорамтир майда қалампирмунчоқни кўрсатди: — Бу қалампирмунчоқнинг ҳиди, болам. Момонгда ҳид қолибдими, энди... Муниса илк бор кўриб турган, уч томони ғунчани эслатувчи бу ажиб нарсани ушлаб кўраркан, ишонмади: — Йўқ, ширин ҳид буники эмас, сизники. Чунки аввал буни сизда кўрмаганман. — Эътибор қилмагансан. Аввалдан бор. Биз ҳозиргиларга ўхшаб атир сепишни билмаганмиз. Мана шу бизнинг атиримиз. — Бу ҳид сизники. Мана шу кичкина нарса сизнинг қучоғингизнинг ҳидини олиб қўйишини истамайман, — Муниса момонинг пинжига суқилди. Момо эса бошқа чўнтагидан чақилган ёнғоқ мағзини чиқариб, қизнинг оғзига солди. — Ёнғоқ нега ғадир-будир? — бошини кўтарди Муниса. — Ғадир-будир дема. Бу Аллоҳнинг каромати. Яхшилаб қара, у мияга ўхшайди. Унинг мияга фойдаси кўп эмиш. Туршакка қара, юракка келишиб кетади. Бу юракка даво дегани. Ловия-чи, ловия у буйракни эслатади. Айтишларча, буйракка шифо. Кўрдингми, ҳамма нарсада ҳикмат бор. Муниса момонинг суҳбатини жуда яхши кўради. Афсус, ёнида бошқа қолишнинг иложи йўқ.  — Мен сигирни олиб кетгани келгандим, — отасининг юзи кўз ўнгида жонланиб сакраб турди у. Момо берган егуликларни этагида тутганча тузук хайрлашмай ҳам чопқиллади... * * * — Сенга нима дегандим! Судралиб қаерларда юрибсан? — уни кўриши билан отаси сўкина бошлади. Муниса қалтираб, этагини қўйворди-ю, сигирни жойига боғламоқчи бўлди. Момо берган ёнғоқ ва туршаклар ерга думалади. — Мен сенга бошинг бориб, оёғинг келсин, деганмидим! — отаси шундай дея унинг қулоқ-чаккасига қулочкашлаб туширди. Озғин, енгил жуссали Муниса чинқириш баробарида учиб кетди. Чап чаккаси сигирни боғлаш учун қоқилган қозиққа тегди. — Ўч! Овозингни ўчир! — тағин ўшқирди ота. Кўзидан олов чиққандек бўлса-да, Муниса ҳаммасини ичига ютди. Сал нарида сигир соғишга келган онаси челакни ушлаганча ердан кўз узмай турарди. — Мана кўрдингми? Етиминг нималар қилиб юрибди? Ўзи ҳаммасига сен айбдорсан. Олиб келма, деганман бошида сенга! — энди отаси онаси ёнида пайдо бўлди. Аммо қўл кўтармади. Шундоқ ҳам моматалоқ бўлиб ётган аёлининг юзига қаттиқ тикилди-ю, нари кетди. — Сигирни боғла, ер ютгур! Қаерда эдинг? — онаси ҳам аламини Мунисадан олди. Онасига сўзсиз итоат етган қиз, сал нарида сочилиб ётган момонинг туҳфасига қўл чўза олмади. — Ўв, кўккўз! Жавлонни кўтар... — отаси эшик олдидан бақирди. Қизалоқ югурганча бориб, ҳовлига емаклаб чиққан кичик укасини бағрига олди. Улар кечки овқатни ҳам ҳақорат ва сўкинишлар билан ейишди. Шу билан тун чўкди. Сокин, тинч, осойишта тун... Муниса биргина тундан нажот топарди. Кун бўйи тиним билмагани учун ўрнига ётиши билан уйқуга кетарди. Эсида, илгари ота-онаси, укалари билан ухларди. Сўнг онаси уни қўшни хонага ётқизадиган бўлди.
    12 комментариев
    43 класса
    #машааллоҳ Тўғриси, ҳавас қилдим... Таваккулларига, журъатларига... Умрага йўлга чиқибдилар... Сафарлари бехатар бўлиб, Аллоҳим паноҳида асраб азиз меҳмони қилсин🤲🤲🤲 Шунақа! Ўзбек оналарининг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Берсангиз, верталётни ҳам бошқара олади! Машааллоҳ! ❤️
    12 комментариев
    480 классов
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 5-қисм — Ойи... Укаларимни ким олиб кетади? — Ўзим... Шу билан Муниса хотиржам мактабга йўл олди. Мактаб унинг учун яна бир тинч гўша. Чунки бир-иккита синфдош қизларнинг камситишини айтмаса, ўқиш-ўрганиш унга завқ беради. Ўқитувчилари ҳам меҳрибон. Дарслари тугагач, у тўғри уйга келди-ю, сигирини суғориш учун яна тутзор томон йўл олди. Кунлик юмушларини у режалаштириб олган. Одатда ҳар куни укаларини қўшнисиникида қолдириб, сўнг сигирга борарди. Кейин уйларини йиғиштиради, укаларини ўйнатади, онаси келишига картошка, пиёзни арчиб қўяди. Бугун шошмаса ҳам бўлади. Укалари онаси келгунича бувисиникида. У бемалол Райҳон момо билан суҳбат қуради. Ширин хаёл уни тутзор томон ошиқтирди. Лекин у ерда момо йўқ. Муниса сигирни сал наридаги анҳорга суғориб, яна ўтли жойга боғлаганида ҳам кўринмади. “Балки мен кўрмай қолгандирман?” Қиз эгилиб тутзор ичига аланглади. — Мовийкўзим... — ортидан келган овоз уни энтиктирди. — Момо... Тўладан келган, бошига катта рўмолни салла шаклида ўраб оладиган, ўнг томонга сал қийшайиб қадам босадиган момо унга қучоқ очди. Ундан сал олдинда келаётган уч дона қўй ўзини тутзор томон урди. Муниса эса момога интилди. — Эрталаб ҳам йўқ эдингиз. Ҳозир ҳам кўринмаганингизга қўрқиб кетдим, — кўм-кўк, катта-катта кўзларини момога тикиб деди Муниса. — Кутишингни билдим, шу учун келдим, — деди момо ҳам синиқ жилмайиб. — Етимлик нималигини биламан, болам. Уни фақат сабр билан енгиш мумкин. Сенам сабрли бўл. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, қолган ўн беши ёруғ. Демак, сенинг ёруғ кунларинг ҳали олдинда. Муниса таажжубланди. Момо нега етимлик ҳақида гапириб қолди. Ота-онаси йўқларни етим дейишмайдими? Ахир унинг отаси ҳам, онаси ҳам бор. — Жуда ҳам қийналиб кетганингда ҳаётингдаги ширин, қувончли кунларни эсла. Қани, айт-чи менга, қачон жуда ҳам хурсанд бўлгансан? Муниса бошини эгди. Қачон хурсанд бўлган эди? — Сизни кўрсам, — деди охири. — Яна-чи? — Узоқдаги бувимларникида... — Мунисанинг кўз олдига уч йил олдинги, яъни, бу ердан анча узоқда яшайдиган буви ва бобосиникида ўтган даври жонланди. Ўшанда у эртакдаги маликалардек яшарди. Буви ва бобоси оғзидан чиққанини муҳайё қилишарди. Ҳеч ким уришмас, урмас, “кўккўз” деб ҳақорат ҳам қилмасди. — Уларнинг уйида мени ҳеч ким уришмасди... — Ўша кунлар ҳаётингдаги энг ёруғ кунлар. Ҳали яна шунақа бахтли кунларинг келади. Агар сени кимдир хафа қилса, ўша бувингникида ўтган кунларни эсла. Сенга далда бўлади, куч беради. Сенга бир ривоят айтиб берайми? Муниса “хўп” дегандек бош чайқади. — Қадимда бир подшоҳ бўлган экан. У бармоғига тақилган қимматбаҳо узугини асло ечмас экан. Чунки узукда шундай хислат бор эканки, шоҳ энг бахтиёр кунида унга қараса, хомуш тортиб қолар, аксинча, ғамгин пайтларда боқса, чеҳраси ёришаркан. Бунинг сирини ҳамма билгиси келар, аммо журъат этолмас экан. Охири бир куни энг яқин вазири юрак ютиб ундан сўрабди: “Шоҳаншоҳим, узугингизнинг сири нимада? У сизнинг кайфиятингизни ўзгартиришга қодир?” — Узугимда ҳеч қандай сир йўқ. Ҳамма гап унинг кўзларига ёзилган ҳикматда, — дебди шоҳ. — Қани, айт-чи, унга қандай ҳикмат ёзилган? Минг ўйласа ҳам вазир жавоб топа олмабди. Шунда подшоҳ дебди. Узугимга шундай ҳикматли сўз битилган: “Бу кунлар ҳам ўтар-кетар!” Шунинг учун қайғуга ботганимда унга қарсам, хурсанд бўламан, акси бўлса қувонч тарк этади. — Бечора шоҳ, — деди негадир Муниса. — Сен ҳам шундай қил, — сўзида давом этди момо. — Хафа бўлганингда “бу кунлар ҳам ўтар-кетар”, деб ичингда қайтар... “Ҳар кун қайтаришим керак экан, унда”, хўрсиниб қўйди қиз. Сўнг кўзлари ўзиники каби мовий бўлган момога тикилди. Нега момо бу қадар меҳрибон? Нега у учун қайғуради? Кўзлари ҳам ўзиникига ўхшаш. — Момо, нега иккимизнинг кўзларимиз ўхшаш? — беихтиёр сўради у. — Менинг кўзларим отамга тортган. Отамнинг кўзлари шунақа кўк эди. Шунинг учун отам жуда яхши кўрарди. Сеникини билмадим, болам... Муниса яна ўйга толди. Унинг кўзлари кимникига ўхшайди? Отасиники, онасиники қора. Буви, боболариники ҳам. Ҳатто, укалариники ҳам қоп-қора. Балки шунинг учун отаси уни ёмон кўрар? Онаси ҳам шу сабабли меҳр бермас... Миясида айланган ўйлардан унинг кайфияти бузилди. Буни момога билдирмаслик учун оҳиста деди: — Мен уйга кетдим... Момо негадир унга термулиб оғир хўрсинди. Муниса эса уйи томон чопқиллади. Уйга келиб кўрдики онасининг кўзлари ёшли. “Дадам ҳали ҳам жаҳлидан тушмабди. Энди менга ҳам тинчлик йўқ... Ўзи қаерда экан?” У уйнинг бошқа хоналарига қулоқ тутди. Жим. Бунақа пайтда отаси сўкинар, бақирарди. — Мунис, бувинг... бувинг оғирлашиб қолибди, — хўнграб юборди онаси. “Бувим боя яхши эди-ю”, ҳайрон бўлди Муниса. Аммо миясига яшиндек урилган фикрдан шошиб қолди. — Бувим... Узоқдаги бувим... Бувиси уч йилдирки, тўшакда. Ўша олти ёшигача уни кафтида катта қилган бувижониси. Сўнг хасталик туфайли Мунисага қарашга қийналиб қолди. Меҳмонга борган онаси уни ўзи билан олиб келди.  6-қисм — Сизнинг ўзингизга битта қаровчи керак. Мунисанинг оғирлиги тушмасин. Энди мактабга ҳам боради. Ўзимизнинг мактабга боргани яхши. Яна укасига ҳам қарайди, — деганди онаси ўшанда бувисига. Ўшандан бўён бор-йўғи тўрт марта кўргани боришди. Унда ҳам онаси отасидан рухсат сўрагунча бўлари бўлган. Ҳозир ҳам отасини кутиб ўтирибди, шекилли. — Ўша ишхонасида иш бўлса ҳам майли эди. Нима қилар экан-а, даданг кун бўйи? — тоқатсизланди онаси. — Сени олиб боришимга рухсат берармикан? Мунисанинг юраги пакка-пука бўлиб кетди: — Ўзимни ташлаб кетманг, ойи. — Камол билан анув бувингникида ўтириб турасизлар. Биз даданг билан бориб келамиз. Жавлонни олиб кетаман. — Каромат опаникида ўтирсак-чи? — ялинганнамо деди Муниса. — Бўлмайди. Каромат опангнинг сизларга қарашдан бошқа иши йўқми? Мунисанинг нафаси ичига тушди. Онасининг айтгани бўлди. Мана укаси Камол билан мактаб яқинидаги бувисиникида.  — Бўйинг гўрда чиригур, — дейди ҳар гапида бувиси. Уйда икки таҳмон кўрпа-тўшак йиғилган бўлса-да, эски қора пўстак устидан тушмайди. Қўлида тинмай урчуқ айланади. Мунисага қарамаса-да, худди ҳаммасини кўриб тургандек. —  Талмовсираб туравермай, чиқ янгангга ёрдамлаш. Кейин бориб сигирларингни ҳам олиб кел. Ё мен олиб келиб берайми? Келишингда эшик-тешикларингни ёп. Яна онангдан бошим балога қолмасин... Бувисининг гапларидан Муниса ҳайрон қолади. Чунки онасининг бирор марта бувисига ёмон гапирганини эслай олмайди. Лекин у киши ҳар гапида “онанг, онанг” дегани-деган. Нега бувисининг уни ва онасини кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ? У ўзи тушунмаган, билмаган жумбоқлар кўплигидан сиқилди. Сигирни тутзордан олиб келишида ҳам шулар ҳақида ўйлади. Эртасига отаси қайтди. Унинг айтишича, узоқдаги бувиси улар боргунича ўлиб бўлган экан. Онаси икки кундан кейин келармиш. Бу гап Мунисанинг дилини қоронғи қилди. Бувисидан ажралганидан эмас, онасисиз ўтажак кунлар ўйга толдирди. Дўзахдек ўтар балки. Ўйлаганидек бўлди. “Ўв кўккўз, уйингга сув ташиганда бизникига ҳам олиб кел”, “Сигирларингга қўшиб бизнинг бузоқларни ҳам олиб кет”, “Тутзордан қўзиларга барг қоқиб келмасанг, оёғингни уриб синдираман”... Бувиси айтган юмушларининг сўнгги кўринмади. Энг ёмони, кечки овқатни емай туриб, бақиради: “Ёт, ёпиш! Нимани кутиб ўтирибсан? Онанг айтмаган аллани айтиб қўяйми, ё? Бетинг қурсин, сенинг!” У бирор марта кечки овқатни емади. Эрталаб ва тушда эса сигир баҳона уйларига келиб, ул-бул еган бўларди. Шукрки, икки кун ўтиб онаси келди. Узун кўк гулли кўйлак, пешанасига танғилган кичик дурра ва унинг устидан ташланган катта оқ рўмол билан онаси янада кекса, ожиз ва ғариб. Худди бувисига ўхшаб қолибди. — Ойижон! — Муниса онасининг бағрига отмоқчи эди. Аммо журъати етмади. Онасининг кўзлари ёшга тўлди. Қошини чимириб, оғир “уҳ” тортди. Пешанасидаги ботиқ чизиқлар янада чуқурлашгандек бўлди. Кўзининг артофини ҳам ўргамчак тўри каби чизиқлар эгаллади. “Ойим уч кунда кексайиб қолибди. Йўқ, ўзи менинг ойим қари. Ана, Салимнинг онаси Каромат опанинг мендан катта иккита ўғли бор. Аммо қаримаган. Яна ойимни “опа”, деб чақиради. Нега ойимнинг ёши катта бўлса ҳам биз — болалари кичикмиз? Нима учун укам Камол мендан жуда кичкина? Менинг тендошларимнинг биринчи синфга борадиган ука-сингиллари бор. Камол эса энди учга кирди”. Мунисанинг мияси ғовлаб кетди. У улғайгани, ўйлагани сари жавобсиз саволлар ичида қоларди. — Бувингни ҳам қора тупроққа қўйдик, — пиққилади онаси ўзига ўзи гапиргандек. — Айтганча, холанг сени келади деб манов кўйлакни олиб келган экан. Олиб қўйганига анча бўлибди. Бериб юборди... Муниса онаси тутқазган кўйлакни қўлига оларкан, қувончдан кўм-кўк кўзлари порлаб кетди: — Бунча чиройли. Эртага мактабга кийиб борсам бўладими? Ғами билан андармон онаси унга жавоб бермади. Муниса ухлагунича кўйлакни икки марта кийиб кўрди. “Кийим ухласаммикан?”, деди худди йўқотиб қўядигандек. “Эрталаб дадам сигирга бор деса, кир қилиб қўяман”, дея ечди. Тонгда ўзи уйғониб, сигирни етаклаб югургилади. Одатига қарши тутзорга энгашиб алангламади ҳам. Ортига югурди. Томоғидан чой ҳам ўтмай, кўйлакни кийиб тайёр бўлди. — Кўйлак кийсанг, чиройли қиз бўларкансанми, Муниса? — дадасидан илк бор эшитган ширин гапи эсанкиратди ҳам. Сумкасини олишга келган Салим ҳам ҳайратга тушиб, ушлаб ҳам кўрди кўйлагини. Ўзи тўқ кўк, ёқаси, енги ва боғичи оппоқ бу кўйлакда Муниса қўғирчоққа айланиб қолганди. Жингалак қора сочлари, оппоқ юзи, мовий кўзлари бу қишлоққа бегонадек. Севинчи ичига сиғмай, бир укасини опичлаб, иккинчиси етаклаб йўлга тушди. — Вой, вой ўлмасам... Пешанамда шу кунларни кўриш ҳам бормиди? — бувиси саломига шундай “алик” олди. — Кўйлакни қаердан олдинг, ер ютгур, кўккўз! Онанг ўғлимга олдирган! Тулки онанг ичидан пишган! Менинг невараларим қай аҳволда юрибди-ю, қаердаги етим боламнинг топганига чиройли кўйлак кияди! Еч, еч кўйлакни! Бувисининг важоҳатидан Мунисанинг ранги-қути учди. Кампир эса неварасининг эгнидан либосни куч билан ечиб ола бошлади.
    13 комментариев
    19 классов
    ЁНИНГДАГИ БАХТ (Хаётий вокеа). Нимадир бўлди-ю, Нафиса ўша куни кир ювиш машинасини ололмай қайтди. Ўзи ҳам билмайди, балки эри билан бирга чиқмагани учун аччиқ қилдими? Нима бўлганда ҳам, уйига қуруқ қайтди. “Эрта-перта оларман, қочиб кетмас”, ўзини юпатди у. Уйга келиб, ювиниш хонасига кирди-да, бир четда уюлиб турган кирларга кўзи тушиб, “Нега олиб келавермадим-а”, деб яна ўйланди. Бу фикрлардан чалғий деб, овқатга уннади. Сувини қуйиб қўйиб, дарров уйининг орқасидаги боғчадан қизчасини олиб чиқди. Дастурхон тузаб турганди ҳамки, уйга эри кириб келди. Негадир ҳорғин кўринади, бугунги иши кўнгилдагидек кечмадимикин, хаёлидан ўтказди Нафиса. – Ассалому алайкум, Раҳим ака, чарчамай келдингизми? – Тузук, – деди эри костюмини унга узатиб, ювиниш хонасига ўтаркан. – Ие, кир машина олмадингми? – деди бироздан сўнг қандайдир қувонч аралаш. Нафисанинг ичидан қиринди ўтди. Доим шунақа қилади: Нафисага ёқмайдиган иш бўлса, у қувонади. Аслида ҳар сафар эри унинг кўнглини кулгу билан кўтарай деб ҳазиллашар, аммо бу сафар Раҳим чиндан ҳам хурсанд эди. – Ҳа, кўнглимга ёққани учрамади... – Яхши... сениям кўнглинг сезгир-да, Нафис. Эрининг бу оҳангда гапириши аёлга маълум – бир нима илтимос қилмоқчи. – Муддаога ўтақолинг, энди, дадаси, – деди дастурхонга ўтиришгач. – Хуллас, бугун ишларнинг бари тахт бўлди-ю, бирозгина пул етмай турибди. Мўлжалимдан сал баланд нархда экан. Нафиса қошини чимирди. Билади, эри ҳам бу кунни узоқ кутган, кўп меҳнат қилган. Агар бугун ўша ускунани сотиб ололса, кичик тадбиркорлик фирмасига ҳам сал шабада тегарди. Ахир шу ускунасиз ишлари юришмай турганди-да. – Яна қанча керак экан? – ютиниб сўради Нафиса. – Икки миллионча... Нафиса чой янгилаш баҳонасида ошхонага ўтди. Аёл бир йилдан бери ўша “ҳамма ишни ўзи қиладиган” кир ювиш машинаси учун пул йиғади. Ҳар ойлигидан 60- 70 мингни бир четга яширади. Ахир эри билади-ку, буни қанча кутганини! Мана, энди пули қандайдир тақир-туқур учун сарф бўладиган бўп турибди. Эри унинг ичидагиларни уққандай, ичкаридан овоз берди: – Ишимиз юришиб кетса, бир-икки ойдаёқ даромаддан сенга зўр кир машина олиб бераман, Нафис, хўп деяқол, энди, гўзалим! “Ана, аврашга ўтди”, ўйлади Нафиса. Эҳ, нимаям қиларди, беради-да шу ўлгур пулни. – Майли, – деди ичкарига киргач, – ўзингиз биласиз. Раҳимга ҳам хотинининг феъли маълум. “Ўзингиз биласиз”, дедими, демак, у эрига тамоман қарши. – Сўз бераман, хотинжон, биринчи даромадим сеники! Хуллас, ўша куни Нафиса шалвираб қолаверди. Эрталаб эрини ишга кузатгиси ҳам келмай, боши оғриётганини баҳона қилиб ётиб олди. Раҳим унга бош оғриқ дори билан сув келтириб мажбуран ичирди-да, “қизимизни ўзим боғчага ташлаб ўтаман”, деб чиқиб кетди. Тўрт йиллик турмуши давомида эрини бирор марта ҳам нонуштасиз ишга жўнатмаган Нафиса афсусланиб турса-да, кир машина хаёлига келиши билан улар тумандек тарқаб кетарди. Сал туриб, эринчоқлик билан кийинди. Мактабдаги иши иккинчи сменадалиги учун шошмай эшикдан чиққанди ҳамки, бир қизга туртиниб кетаёзди. – Кечирасиз, –узр сўради қиз, – Аҳмедов Раҳим шу ерда турадиларми? – Ҳа, – деди Нафиса хайрон бўлганча. – Мана, ташхис натижалари чиқди, – қиз унга конверт тутқазди. Нафисанинг ёдига тушди, тунов куни эри қорни оғриётганлигидан шикоят қилганди. Аёл қатиқ ичиб юринг, ошқозонингиз бузилган, дедию барибир кўнгли бўлмай, шифохонага юборди. Жавобни ўзлари уйга ташлаб кетишади, деб айнан шу шифохона манзилини берганди эрига. Мана, дарров тайёр бўлибди. Нафиса қизга раҳмат айтди-да, эшикни очиқ қолдириб, остонада уни ўқишга тутинди. Кўп жумлаларга тушуниб-тушунмай, касаллик номини излай бошлади. Бирдан кўзлари “саратон” деган сўзга тушди-ю, юраги орқасига тортиб, чўккалаб қолди... ...Раҳим ишдан қайтса, овқат тайёр эмас. Аста хотинига разм солди. “Ҳалиям хафа”, ўйлади у ва Нафисанинг бурнидан чимдилади. – Қовоғингизни очинг, энди, ишим битди. Раҳмат, хотинжон! Аёл синиқ жилмайди-да эрини қучди. – Арзимайди. Бу нима бўпти. Ахир сизга... жонимни ҳам... – Ҳай-ҳай жонингиз ўзингизга керак, чунки ўзингиз менга кераксиз, унутманг, хўпми! Эрининг сизлаб мулозамат қиладиган одати бор: кайфияти чоғ бўлганда шунақа қилади. – Узр, овқат қилолмадим, сиз билан бугун бир жойга борсак. Қизимизга синглим қараб туради, бугун бир айланайлик... Нафиса эрини ўша севишган пайтлари доим бориб турадиган тамаддихонага таклиф этди. Охирги марта ўтган йили Нафисанинг туғилган кунида ўтиришгандиёв. Кейин эса... рўзғор билан ўралашиб, бу ерга келмай ҳам қўйишди. Эрининг кайфияти янада кўтарилди. “Бу дардни фақат хурсандчилик, бахт билан енгиш мумкин... бошқа ҳеч нима”, хаёлидан ўтарди Нафисанинг. “Нега айнан унинг эри бўлиши керак?” Бу фарёд қанчалик бўғзини куйдирмасин, аёл сездирмасликка уринарди. Бугун кўз олдида эри билан ўтган дамлари жонланиб чиқди. Илк танишувлари, муҳаббат изҳорлари, энг гўзал кун – тўйлари, фарзанди туғилганида Раҳимнинг қанчалар шодлангани... Наҳот, булар якунига етса! Наҳотки, бахтининг саноқли онлари қолган бўлса?! Билади, Нафиса билади бу касаллик ҳақида. Шунинг учун ҳам бағри хун. Ўтган йили бир ҳамкасби шуни деб оламдан кўз юмганди. Йўқ, эрига айтмайди. Айтишнинг кераги йўқ. Аммо ўша сўнгги кунгача уни энг бахтли инсонга айлантиради. Ҳа, сўнг эса... билади, эрисиз ҳаётнинг унга кераги йўқ. У ёғига эса қуруқ шарпаси яшайди, ҳа, агар қизи бўлмаганида-ку, эрининг ортидан... Раҳим эса қатиқ ичиб, ошқозони оғримай қолганидан гапирарди. Ўша кеча Нафиса илк бор ношукур эканлигини сезди. Нега шу пайтгача эри ёнида соғ-омонлигига, қизалоғи ота-онали, бекаму кўст яшаётганига ақалли бирор марта шукур қилмади. Кир машинани деб эрига терс қарагани-чи? Ҳатто нонушта тайёрлаб бермади-я. Унинг кўнглини оғритди қандайдир матоҳни деб! Уйга қайтишгач, эри ўша шифохонадан сўз очиб қолди. – Жавобини билиб келсаммикин? – Йўқ, йўқ, – деди аёл шоша-пиша. – Айтдингиз-ку, оғримаяпти, деб. Сиз соғломсиз, менга ишонинг. Раҳим жилмайиб қўйди-да, аёлини беозор қучди... Орадан бир ҳафталар ўтгач, Нафиса эрини айланиб-ўргилиб ишга кузатгач, эшик қаттиқ тақиллади. Очса, ҳалиги шифохонадан натижаларни олиб келган қиз. Аёлнинг юраги така-пука бўлди. “Эй, худойим, тинчлик бўлсин-да” – Кечирасиз, – минг хижолат билан тилга кирган қиз аёлга кўзларини тикди. – Мени эслаяпсизми? Нафиса бош ирғади. – Мен ҳалиги... ўшанда... таҳлил натижалари алмашиб қолган, кўринади. Нафисанинг боши айланди. Бу қиз унинг устидан кулаяптими? Қанақасига адаштиради, бари равшан эди-ку! Эрининг исми ҳам бор ўша қоғозда. – Қанақасига, ахир... – Ўша пайт бошқа бир мижоз ҳам анализ топширганди. Ёнма ён турганди... ким билади, кимдир таҳлилларни чалкаштириб... У одамга касали йўқлиги ҳақида қоғоз юборгандик. У одам қайта текширтириб, саратонга йўлиққанини билди. Эрингиз яхшими ўзи? – Қиз ҳамон хижолат чекарди. – Яхшиям, анави киши қайта текширтирди, шунда билиб қолдик. Хуллас, эрингизни қайта текшириб кўрсак. Балки англашилмовчиликдир... Нафиса нега деганига қўймай, ошқозонингиздан хавотирдаман, деди-да ўша куниёқ Раҳимни шифохонага етаклади. Жавобини сабрсизлик билан кутарди. Раҳимни ишига жўнатиб юборди. Ниҳоят, ҳамширадан жавобларни олди-да, қўллари титраб унга кўз югуртирди. Ҳеч нимани тушунмай, ҳамширага узатди. – Ҳеч қандай касаллик йўқ. Фақат кўпроқ суюқ овқат есин, ошқозонига оғирлик қилаяпти. ...Нафиса уйга келибоқ, белига фартукни ўради, мастава қилишга киришиб кетди. Бугун дунёдаги энг бахтли аёл ўзи эканлигини, унга эридан бошқа ҳеч нима керак эмаслигини ҳис этар, кир машина ҳақида эса ўйлашни ҳам истамасди. тамом.
    4 комментария
    59 классов
    “БЕМОР” ПИЁЗ Абдулла Қаҳҳорнинг машҳур дачаси ҳозир Саид Аҳмадники. Бу биринчидан. Иккинчидан, дача Ёзувчилар боғининг шундоқ кираверишида жойлашган. Учинчидан, Саид Аҳмад ака паловни “сайратиб” юборади. Чўнғаранинг гуручи-ю, зайтун ёғидан қилинган ошни кўп адиблар еган. Нега деганда устоз пиширган ошини барибир битта ўзи емайди. Боққа дам олишга борган ёзувчилардан кўнгил яқинларини албатта чақириб чиқади.Ошхўрлар ҳам жудаям ноинсоф эмас. Ошга ҳар ким баҳоли қудрат “ҳисса” қўшади. Биров тўрттагина сабзи, биров Ёзувчилар боғининг ошхонасидан олиб чиқилган бир кафтгина туз, биров бир қути гугурт дегандек... Қолган “арзимас” харажатлар — гўшт, ёқ, девзира гуруч, ароқ, коньяк ва бошқалар Саид Аҳмад акадан. Кунларнинг бирида Эркин Воҳидов қўнғироқ қилиб қолди. — Юринг, оқсоқолнинг дачасига бориб, пиёздан хабар олиб келамиз. — Қанақа пиёз? — деган эдим, тушунтирди.Эркин ака устознинг дачасига бир эмас, нақ олтита пиёз олиб борган экан. Пиёз бўлгандаям зўридан. Олтиариқнинг пиёзи!Эркин Воҳидов, Раҳматулла Иноғомов, мен — узун-қисқа бўлиб кириб бордик. Пиёздан хабар олгани келганимизни айтдик. Устоз пешанаси тиришиброқ ош дамлади. Маълум бўлишича, бу Эркин ака билан Раҳматулла аканинг тўртинчими-бешинчими марта “пиёздан хабар олиши” экан.Мен ҳам мазахўрак бўлиб қолдим. Текин ош кимга ёқмайди! Келаси шанба Эркин Воҳидовга қўнғироқ қилдим. — Пиёздан хабар олиб келмаймизми? — Иложи йўқ, — деди Эркин ака, — “пиёз операцияси” барбод бўлди.Кейин воқеани тушунтирди. Эрталаб кўчага чиқса, дарвоза олдида чиройли лента билан ўралган қоғоз қути турган эмиш. Эркин ака ҳайрон бўлиб қутини очса, қат-қат қоғоз орасидан сарғайиб кетган битта пиёз, ёнида конвертга солинган хат чиқибди. Хатда шундай сўзлар ёзилган экан: “Эркин, болам, пиёзинг уйимга кетаман деб, хархаша қилавериб юрагимни сиқиб юборди. Шунча ялинсам ҳам кўнмади. Сени қаттиқ соғинибди. Ичикиб, касал бўлиб қолди. Хафа бўлма, уч-тўрт кун табибга қаратсанг, ўзига келиб қолади. Сен пиёзингни яхшилаб даволатиб тур. Келаси ҳафта ўттиз-қирқ киши кўргани борамиз”. — Энди нима қиласиз? — десам, Эркин Воҳидов топган чорасини айтди. — Ҳозир оқсоқолга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб турувдим. “Пиёзнинг дарди оғир экан, шўрлик ўлиб қолди”, деб қўя қоламан. — Эсингиз жойидами? — дедим капалагим учиб. — Оқсоқол пиёзингнинг таъзиясига келдик деб, юз кишини бошлаб келса нима қиласиз? — Буёғиям бор, — деди Эркин ака ўйланиб. — Майли, бир йўлини қиларман. Уч кундан кейин Саид Аҳмад акага Эркин Воҳидовдан хат борибди. Хатда шундай сўзлар битилган экан.“Устоз! Пиёзимни шунча боққанингиз учун раҳмат. Икки кунда оёққа туриб кетди, келиб овора бўлиб юрманглар. “Ёшлик — бебошлик” деб шуни айтади-да! Ҳайронман, тенгини топибдими, битта пиёз билан Олтиариққа қочиб кетди!”
    9 комментариев
    52 класса
    Afsonaviy qo’shiqning yangicha talqini— Zohirshoh Jo’rayev otasining mashhur qo’shig’ini qayta kuyladi🔥
    4 комментария
    114 классов
    #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Кабинетга келсин. Бу хабар миямда айланаверди. Нега ҳаёт шунақа а? Тинч яшай десам бир муаммо тайин туради. Жахл билан юриб кетаётганимда қаршимдан чиққан инсонга ёмонам туртилиб кетдим. -Кўзизга қарасангиз... -Юрчи мен билан. -Бу ерда нима қиляпсиз? -Сени излаб келдим. Мен унга тушунмай қарадим. Лекин юрагим ноҳушликни сезиб турарди. -Менда нима ишингиз бор? Саевара қаерда? -Сумбула буни сендан мен сўрашим керак. Сарвара сен билан дарс қиламан деб айганди. -Нима? Бу қиз тушмагур айбларига мени ҳам шерик қилмаса яхши эди -Айт қаерда у? -Шердор мен ростдан билмайман уни қаердалигини? Балки онасини уйига кетгандир? -Кеча ўша ерда эди. Шердорга нима деб жавоб беришни билмадим. Жуда қийин вазиятда қолгандим. Ортимдан чақиришгани учун қарашга мажбур бўлдим. -Домла кутиб ўтирибди. -Эҳ худо энди нима қилдим? Шердор мени ҳолатимни кузатиб тургани ҳаёлимга ҳам келмаганди. -Сумбула бирор муаммо борми? Балки Шердор менга ёрдам берар. Унга ҳаммасини айтиб беришга қарор қилдим. -У отангни чиқаришим ёки айбини енгиллатишим мумкин деди. -Хўш? -Лекин у... Ҳуллас яхши йўлни таклиф қилмаяпти. Дарслардаям нуқул мен билан ўчакишгани ўчакишган. -Юрингчи. Менга домлани хонасини кўрсатинг. Биз Шердор билан Музаффаров домлани хонасига бордик. -Домла кирсам майлими? Шердор эшикни ортида турди. Домла мени ёлғиз деб ўйлаганди. -Фарҳодовна бунча интиқ қиляпсиз одамни? Ноз қиладиган нимангиз бор? -Бас! Оғзизга қараб гапиринг. Домла деб ҳурматизни қилдим. Индамаса жа ҳаддиздан ошиб кетяпсиз. -Бу гапларингиз отангизга яна неча йиллар қўшишини билмайсизда. -Неча йил қўшаркан? Эшик ортидан Шердор кўринди. -Сиз кимсиз? -Сумбулани акаси. Шу гапларингиз учун истайсизми институтдан четлатилишни? -Ў ука манга пўписа қиляпсанми? Мени томирим бақувват, унча мунчасини кучи етмайди. -Синглимга яна бир оғиз ортиқча гап қилсангиз эркакчасига гаплашамиз. Сизни огоҳлантирдим. Аслидаям Турсун домлани ранги оқариб бўлганди, зўрға ўзини мард тутиб турарди. Шердор шу гапни айтиб мени хонадан олиб чиқди. -Агар яна бирорта ортиқча ҳаракат қилса менга айтинг Ўзим у билан бошқа усулда гаплашиб қўяман. -Рахмат сизга. Шундай йигитни увол қилаётган Сарварани уриб ўлдириб қўйгим келди. -Кетдик, бирорта курсдошиздан Сарани сўраб беринг. -Хўп. Мен ҳам одам қуригандек Насибадан сўрабман. -Насиба Сарани кўрмадингми? -Руслан чақируди, машинасида қаергадир кетишди. Шу гапни бекор айтдида, Шердор борлиги ни пайқамадиям. Шердорга қарагандим қўллари мушт бўлиб тугилганди. -Сумбула Руслан ким? -Курсдошим, сиз бошқа ҳаёлга борманг, Руслан Сарадан кичик ҳудди укасидек кўради. -Нега телефони ўчиқ? Заряди қолмаган бўлса керак. Шердор кетди. Аммо унга қараб мени дилим оғриб қолаверди. Наҳотки шундай йигит бир беҳаёни деб абгор бўлса. Буларни барчаси ҳақида Шаҳло опа билан гаплашмасам бўлмайди. У кишига ҳаммасини айтишим керак. Ишга боришдан олдин Шаҳло опага қўнғироқ қилиб барчасини айтиб бердим. -Сумбула Шердор хотинини шунақа қилиқлари борлигини билиб бироз совисин, кейин ҳақиқатни билса жазавага тушмайди. Бирдан билмагани яхши. *** Ўша воқеалардан сўнг Сара ва Шердор ўртасида бироз совуқлик сезилиб қолди. Сара ўзини қандай оқлаган билмадим, лекин эридан тарсаки емай қолмаган. Анча вақтгача аразлаб юрганини сездим. Мен ҳам Шаҳло опани таклифларига кўра Шердорларни уйига бир неча маротаба ёрдамга бордим, аммо доимгидек дугонам бўлиб эмас, менга хизматкорга муомала қилгандек муомала қила бошлади. Бу нафсониятимга тегса ҳам, чидашдан ўзга чорам қолмаганди. -Сумбула хонамга кириб ётоқни чойшабини алмаштириб бер. Биз Фарида опа билан уч хил димламага ҳаракат қилаётгандик. -Келин ўзингиз алмаштиринг, Сумбулани иши бор. -Уффф ойи бир пасда алиштиради. Мен ҳаммомга кирмоқчиман, унгача алиштириб қўйсин. Пулини оладики, қиладида. Унинг бу сўзларидан кўнглим жуда оғриди. У биларди мен ҳам ўзига тўқ оиладан чиққанимни, афсус дўст деганим менга душман бўлиб чиқди. -Бўл нега қаққайиб турибсан? -Хўп. Қўлларимни ювиб Сарани хонасига кирдим. Кейин ётоқни чойшабини алиштира бошладим. Сара душда баралла қўшиқ айтганча чўмиларди. Дарров изимга қайтдим. -Ўғлимни куйдирмаган бўлайда. -Нега ундай деяпсиз хоним? -Умуман уқуви йўқ буни, фаросат деганини айтмаса ҳам бўлади Фарида опа бошқа гапирмадилар. Биз овқатни тайёрлаб бўлдик. Фарида опага шунақа биргаликда таом тайёрлаш ёқар экан, аммо хизматчилардан кўнглим чиқмади дедилар. Шу сабаб мени тез-тез чақираётганларини айтдилар. -Сумбула турмушга чиқиш ниятингиз йўқми? - Шаҳло опани бу гаплари мени довдиратиб қўйди. -А? Йўқ... Йўқ ниятим . -Тоқ ўтмоқчимисиз? -Майли нима бўлса ҳам. Аммо турмушга чиқмайман. -Дадангиз ҳам озод бўладилар, буни ўйламанг. Қайтангга сизни бахтли эканингизни эшитсалар ҳурсанд бўладилар -Мен ҳали ўқишни тугатмадим. Қолаверса ҳозир онамга жуда керакман. -Сизни биттаси қўлизни сўрамоқчи. Нияти жиддий. -Мен бу мавзуда гаплашишни истамайман. Агар яна бир марта шунга ишора қилсангиз сиздан ранжийман опа. -Майли синглим бу ҳақида гаплашмаймиз. Шаҳло опа бироз хафа бўлдилар, аммо наилож. Улар мени турмушга чиққанимни билишмайди. Шундай экан мен ҳам билдиришни истамайман . Билсалар сабабини сўрашади. Нима дейман, ўз онам сабаб ёшлигим дўзах азобида ўтган дейманми? *** -Сумбула Шердор билан ўртангизда нима бор? Сарани бу саволидан ажабландим. -Бу нима деганинг? -Нега эримни атрофида ўралашяпсан? -Ақлингни йиғиб ол. Эсимни еганим йўқ хотини бор эркакка осилиб. -Бойваччаку, бир икки кўз сузгандирсан? Мен жавоб қайтармай Сарани ёнидан кетиб қолдим. Қаерданам шу уйни хизматига келаман. Роса жонимдан тўйдирди бу ойимтилла. Руслан биланку гаплашмаяпти, Руслан ўзига бошқа овунчоқ топиб олган. Ўшани аламидан менга жахл қиляптими бу? -Сумбула, бугун уйга энг яқин дугонам келади. Шуни яхши кутиб олиш керак. Ҳизматчилар барибир сиздек дастурхонни дид билан безолмайди. -Фарида опа ҳаммаси жойида бўлади. -Дугонангизга ҳам ўргатинг, санчқи билан қошиқни жойини адаштирмасликни. -Хўп. Биз ҳаммамиз бирлашиб меҳмонхонани нозу, неъматларга тўлдирдик. Сара эса тирноғини эговлаганча бизни томоша қилиб ўтирди. Уни ҳаракатлари қайнонасини ҳам энсасини қотирарди. Хода ютгандек бир жойдан жилмаслиги қайнонани сабрини тўлдириб юборганди. -Келин қўлиздагини қўйингда сиз ҳам ёрдамлашинг. -Пулини оладику, қиладида. -Бу нима деганингиз? Ўзингизни уйингиз бегонага қилмаяпсиз. -Ойи мен шунақага ўрганганман. Бошқача бўлолмайман. Сара зарда билан хонасига кириб кетди. Ҳаттоки меҳмон келганда ҳам чиқмади. Фарида опани дугоналари Фотима опа келганида фақат мен ичкарига кириб чойдан хабар олиб қарашиб турдим -Фарида, роса соғинибман сени. Ўзиям икки йил кетибман чет элга. -Нимасини айтасан, менам сени жуда соғиндим. Яхшиям келаман дединг, боришга ноқулай бўлиб юргандим. -Бегона эмасманку, нега ундай дейсан? Мен уларга чой қуйиб узатдим. -Кўз тегмасин келининг жуда чиройли экан. Бахтли бўлинг қизим. -А? Ҳалиги... -Фоти, бу келиним эмас уни дугонаси. Ҳар замонда бир овқатга чақираман. Ўзим ҳам қизимдек кўраман. -Жудаям чиройли қиз экан лекин. Эгаси йўқми? -Боши очиқ. Бу гапдан қизариб кетдим. -Унда гап тамом ўзим келин қиламан. Ўғлим мен айтганга уйланаман деб сўз берган. -Яхши қиз, қўлдан чиқарма. Мен роса ҳижолат бўлиб хонадан чиқиб кетдим. Мен чиққач ҳам, мен ҳақимда гаплашишгандир. Овқатларни олиб кирганимда ҳам у аёл менга тикилиб, мени ҳижолат қиларди. Икки соатдан ортиқ ўтиришди. Кейин Фотима опа кетаманга тушди Давоми бор... #shamsinurijodi
    7 комментариев
    40 классов
    #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Машина ҳозирда яшаётган эскироқ бўлсада, уйимиз олдига тўхтади. -Шу ерда тўхтанг. Онам шофёрга манзилга келганимизни билдилар. Дадамни эса ҳайратлари юз чандон ошган эди. Машинадан тушдик. Онам дарвозага калит солдилар. -Кирамиз қани бисмилло. -Роҳила мен тушунолмадим? -Дада онам сизни чиқариш учун кўп ҳаракат қилдилар, адвокатлар, ўртадаги одамлар айбизни енгиллатиш учун анча мунча пул сўради. Кейин онамни имконлари бўлмай уйни сотдилар. -Аёл бошинг билан мени деб қийналиб қолдинг. -Муҳими ўтиб кетди бари, ҳали аввалгидан ҳам зўр уйимиз бўлади. Уйга кирамиз, овқатга уннайлик. Дадам ғалати ахволда эдилар. Уйга ҳам кайфиятлари ўзгарган ҳолда кирдилар. -Эртадан яна иш излайман. Оқланганимни билишса ишга олишар? -Аввал яхши дам олинг, иш қoчиб кетмайди. Мен кийимларизни тайёрлайман, енгилгина душ қабул қилсангиз анча тетиклашасиз. Ўша куни дадамни келганларини байрам қилдик. Дадам қўлбола ош қилиб бердилар бутун оила жамул-жам бўлиб маза қилдик. Янгиликлардан дадамни хабардор қилдик. Умуман олгамда ўша кеча илк бор тинч ухладим. Дадамни борликлари бизни тинчлигимизни мустаҳкамларкан. *** Мана дадам чиққанларига ўн кун бўлди, Ботир томон бизни безовта қилмади. Бу вақтинча эканини яхши билиб турардик. -Сумбула даданг уларни таклифини билмай қўя қолсинлар. -Қайси? -Сенга совчилик. -Улар келишса кейин нима дейсиз дадамга? Рози бўлмасаларчи? -Сени розилигингни айтсак йўқ демасалар керак. -Балки. Биз кутган ва кутмаган кун келишига ўн беш кун вақт кетди. Дадам иш топдим деб хурсанд келган кунлари кечга томон Фарида опа бошлиқ совчилар остонамиз хатлашди. Бу гал эркаклар ҳам бор эди. Мен албатта уларни олдига кирмадим, нима дейилган, нимани гапиришган хабарим йўқ. Икки соатча қолиб кетишди. Кетаётганда ҳам кайфиятлари аъло эди. Улар кетгач идишларни йиғиб, ювиб олиб бўлгач онам олдимга кирдилар. -Сумбула. Бу вақтда энди китобимни очиб ўқийман деб тургандим. -Киринг ойи. -Рости олдингда айбдорман, кўнглингга қарамаяпман. Рад этишинг ҳам мумкин. Икки кундан кейин яна келар эканлар. Аниқ жавобимизни айтамиз. -Дадам нима деяптилар? -Даданг қизимни кўнглига қарайман дедилар. У нима деса шу деб жавоб берибдилар. Мен жим қолдим. Асли рози бўлмасдан бошқа иложим ҳам йўқ эди. -Мен розиман. Уларни умидлантирдик, дадамни оқланишларига ёрдам бердилар, рад этсак бу фойдаланишга киради. -Кўнгилчи? -Никоҳ давомида бўлар. Ойи ҳаммаси яхши бўлади менга ишонинг. Ойим чиқиб кетдилар. Мен эса иккилансам ҳам Ботир билан турмуш қуриш таклифини қабул қилдим. Уларга розилик берганимизни эртасига қизиқ воқеа содир бўлди. Эркин ўқишдан қайтишимда йўлимни пойлаб турган экан -Салом. -Ассалому алайкум . -Сен билан гаплашиб олайлик. -Мен билан гаплашадиган гапингиз бормиди? -Ҳа бор эди. -Менимча биз гаплашолмасак керак. Мен йўлимда давом этмоқчи бўлганимда қўлимдан тортиб кета бошлади. Жон ҳолатда қўлимни силтаб тортиб олдим. -Қўйворинг, умуман менга яқин йўламанг. -Мени кечир. Ўша куни... -Буни аҳамияти йўқ. Фойдаси ҳам. -Анави туршакка тегиб кетаверасанми? -Эеэ ҳа гап бу ёқда денг. Ҳа тегиб кетавераман, ўша туршак деганиз мени дадамни оқлаб ҳаловатимизни қайтариб берди. -Сотилдингми? Уни сўзлари жуда дардли чиқди. -Қандай тушунсангиз. -Сен ўзгарибсан. Аввалги қатъиятсиз қиздан асар қолмапти. -Ҳаёт мажбур қилди. -Ҳали имкон бор, бошидан бошлаймиз. -Керак эмас. Агар сиз мени бирга ишлаган вақт давомида билиб олганизда қаёқдаги гапларга ишонмасдингиз. Мени ҳиноясиз қолганимда кўксимдан итармасдингиз. Менда ҳеч ким йўқ эди ёнимни оладиган. Сиздан бироз умид қилганман, ёрдам берар дея. Ғиёсдан қутқарганиз каби бундан ҳам қутқарасиз деб кутдим. Афсус биринчилардан бўлиб сиз мени кўксимдан итардингиз. -Мен хабарларни кўриб, шубҳага бордим. -Ва бунда давом этинг. Хайр. -Шунчалик осон воз кечасанми? -Қизиқ, мен сизга бирор ваъда берганманми? Ёки сиз менга кимдир бўласизми? Биз бошлиқ ва ёрдамчи эдик. Мен ишдан кетдим, тўғрироғи ҳайдадингиз. Энди орада ҳеч нарса йўқ. Қадамимни тезлатиб югурдим. Эркин айбини тан олиб раҳмимни келтириши мумкин. Аммо бу севади дегани эмас. Тез юрганча кетиб борардим. Машина сигналини овози чўчитиб юборди. Энди сўкишга оғиз жуфтлагандим Ботир машинадан тушди -Жуда қўрқдингизми? -Сал қолса сўкиш билан сийлардим. У кулганча жавоб берди. -Майли ичизда қолмасин, айтиб олинг. -Унутдим. -Дарров а? -Ҳа, мен одатда тез тушаман жахлдан. -Бу феълимгиз менга ёқди. Қани машинага ўтиринг. Никоҳ ўқитишга борамиз. Унга ажабланиб қарадим. -Бунча шошилинч? -Онам шуни истаяптилар. Мени қандайлигимни биладилар, шунга... У гапини давомини айтмай бошини қашиди. Мен уни гапидан ёмон ҳаёлга бордим. -А? -Қўрқманг, номаҳрам ҳолда учрашиб юрманглар дедилар. Қани ўтиринг. Биз машинада кетиб борардик. Мен йўлдан кўз узмасдим. -Қизиқ, нега менга бир мартаям назар ташламадингиз? -Қизиқ савол? -Менга жавоби қизиқ. -Билмадим. Бу кетишда янаям сизга қизиқишим ортиб боради. -Қўйсангизчи. -Рост. Мен кўп қизлар билан гаплашганман. Яширмайман. Уларни ўзи қўнғироқ қилишади. Ҳатто уйларига ҳам таклиф қилишади. Оббо бу нимаси энди, мен хотинбозга тегяпманми? -Борганмисиз? -Билардим шу саволни беришизни. Алдаб нима қилдим,борганман. Йигитчиликда бўлиб туради. -Кейинчи? -Нима кейин? -Уйлангач... -Бу энди сизга боғлиқ. Сиздан безиб кўчага югурмаслигимни таъминларсиз. Дидим жуда нозик. Уни сўзлари мени қўрқувга сола бошлади. Оилавий ҳаёт турарди олдинда. Мен эса ўтмишни қора кўланкасидан ҳамон чиқолмаяпманку,қандай янги ҳаёт бошлайман. -Жимиб қолдингиз? -Аслида сўзамол эмасман. -Ҳечқиси йўқ, ўзим тарбиялаб оламан. Айтганча ёшиз нечада? -Йигирмада. -Жуда ёш экансиз. Кўринишизам айтиб турибдию, мен икки уч ёш катта деб ўйловдим. -Адашибсиз. -Ҳммм. Мен эса сал кам ўттизни уриб қўйдим. Ёшлигингиз яхши, эртага қарисам ҳам ёнимда ёшгина хотиним бўлади. Уни гаплари мени роса уялтирарди. У эса мени бу ҳолатимни кўзгудан кузатиб кулиб қўярди. -Тўйни катта қиламиз деяптилар ойим. Мен эса келиниздан сўрай у нима деса шу дедим. -Бу ҳазилми? Ботир ҳудди устимдан кулаётгандек гапирди. Жахлим чиқиб кетди. -Албатта йўқ. Фикрингиз муҳим мен учун. -Биринчи тўйимиз эмаску. -Тўғри шундай, лекин эртага болаларга бу бизнинг иккинчи турмушимиз, шунга тўй қилмадик, расмга тушмадик дейишимиз керакми? Ундан кўра ҳаммасини рисоладагидек қилиб саволга ўрин қолдирмаслигимиз керак. -Буни ўйламапман. -Қарангда мен келажак билан фикр қиламан. Сиз эса бугунни ўйлабсиз. Мен аллақачон сизни уйимни бекаси сифатида қабул қилиб бўлдим. -Илтимос бунақа гапирманг, менга ноқулай. -Ўрганинг хоним, ахир ҳозир никоҳдан ўтамиз кейин меники бўласиз. Тилим айланмай бошқа гапирмадим. Барибир Ботирга гап топиб беролмайман. Яна ўн дақиқача юргач манзилга келдик деди. -Тушамиз қани кетдик. Биз ичкарига кирганимизда ўрта ёшли аёл очиқ чеҳра билан кутиб олди. -Танишинг бу амакимни қизи Холида опам бўладилар. У кишини эрлари поччам никоҳни ўқийдилар. -Яхшимисиз? Улар мулойимлик билан мен билан сўрашдилар. Уйга кирганимизда яна икки киши кириб келди. Холида опа чаққонлик билан менга рўмол ўраб қўйдилар. -Булар никоҳга гувоҳлар. Почча биздан розилик сўраб никоҳлаб қўйдилар. Эр-хотин ҳақ-ҳуқуқлари мажбуриятларини айтиб ўтдилар. -Жиян тўйни ҳам яқин орада қиласизми? -Ҳа албатта почча, келиниз ўқишидан таътилга чиқсин кейин тўй. -Аллоҳ бахтингизни берсин. Улар дуога қўл очиб узоқ дуо қилдилар. Биз хайрлашиб машинага чиқдик. Ботир онасига қўнғироқ қилди -Оналарнинг гўзали, меҳрибоним тилагингиз ўғлингиз томонидан бажарилди. Ҳа келинизни олиб келиб ўзимга ҳалол қилиб кетяпман. Энди асал ойига шу тахлит кетворсам ҳам бўлар? Уни гапи омаси қолиб мени титратди. -Ҳазиллашдим ойи, манов қиз ҳозир тушиб қочиб кетгулик аҳволда турибди. Эсон омон уйига олиб борай кейин уйга ўтаман. -Рангингиз оқариб кетди, менга бунақа оппоқлар унчаям ёқмайди, ҳудди қони йўқдек. -Сизга гап топиб бўлмайди. -Бўлиши мумкин, кўпни кўрган одамман. Эеэ ҳазил дарров жахлиз чиқмасин. У шунақа гаплари билан мени асабларимни таранг қилганича уйга олиб бориб қўйди. Бизни деразадан Роҳила опа кузатиб турган эканлар. Кирганимдан саволга тутдилар. -Йигит анча кўркамгина экан, ҳудди актёрларга ўхшайди. -Мен тузук қарай олмадим. Доим тикилиб турибди. -Чиройли жуфтлик бўласиз. Илоҳим бахтингизам ўзингиздек чиройли бўлсин. -Ойи биз никоҳ ўқитдик. -Дарровми? -Ҳа ойиси бемалол юрасиз шунда дебди. -Яхши ўйлабди, ҳар ҳолда кўришишинг бор, барибир ёлғиз қоласизлар. -Қайдам. Ойи мен ҳам севиб еттинчи осмонларга учгим келяпти. Аммо қалбим қотиб қолган, мен ҳам кимнидир сева олармиканман? -Севасан қизлм, ҳали ҳаётингга шундай муҳаббат кириб келсинки, ҳар куни бахтлилигингдан бу туш эмасми деб ўзингни чимиллаб қўясан, аммо ўнгинг бўлади. Муҳаббатинг билан бир умр бахтли яшайсан. Ойим пешонамдан ўпдилар. -Сен бахтларга лойиқсан. *** Олийгоҳдаям унашилганимни яширмадим. -Рост айтяпсанми Сумбула? Насиба доимгидек ҳаммани ўзига қаратди. -Эеэе курсдошлар яқинда Сумбулани тўйи экан, ҳаммамиз борамиз. Қани гапирчи ким у? Қаерлик? -Исми Ботир. Шу ерлик, қолганини айтсам барибир танимайсанку. -Эеэҳ аттанг кеч қопман. Сумбула шошибсизда ўзим уйланардим сизга. Гуруҳимиз масхарабози Тохир гапга қўшилди. -Эеэ сен уйлангунча Сумбула қари қиз бўларди. Тўғри қипсиз курсдош, тўйга айтмай қолдирманг яна. -Айтаман барчангизни. Домла келиб гапимиз чала қолди. Дарсдан кейинги мавзу Сарвара бўлди -Эшитдингларми Сара қочиб кетган экан? -Ҳа нимасини айтасан, ўзи юришиданам маълум эдику уни қандайлиги. -Эссиз Русланчик зерикади энди. Йигитлар маза қилиб Сарани устидан кулишарди. -Рустик менга видеосини ташаб берган, эри қаёққа қараган ҳайронман, битта латтаде. Йигитларни бири олиб бири қўйиб Шердорни устидан малзава ағдаришарди. Ростдан шу бўйи Сара изсиз кетди. Уни кўп жойдан излашди топишолмади -Сумбула Сара билан яқин эдинглар, нимага бирдан ораларинг бузилди? -Билмадим, у мени назарига илмади. -Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган. Давоми бор... #shamsinurijodi
    6 комментариев
    31 класс
    #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Ўша куни ҳамма нарсаларни ўз жойига жойлаштириб, идишларни ювиб кейин уйга қайтдим. Опам ухламай кутиб ўтирардилар. -Ҳалиям ухламадизми? Чарчаб қоласизку. -Йўқ ҳаммаси жойида -Опа бир нарсада жуда қийин вазиятдаман. -Хўш? Ягона маслаҳатгўйим бўлган Роҳила опага ичимдагини айтиб маслаҳат олгим келди -Дугонам Сарвара яхши қиз эмас экан. Буни кўпчиликдан эшитдим. Ҳатто далили билан билдим. Аммо уни ҳулқи ҳақида билганимни янги оиласига айта олмайман. Виждоним эса қийналяпти. Бир кун келиб била туриб айтмагансан дейишса нима қиламан? -Балки тўйи ўтгач яхши томонга ўзгарар. Сен айтганинг билан сенга ким ишонади. Унақа қизлар вазиятдан қандай чиқиб кетиш керак ҳадисини олган бўлади. Мана бемалол эрга тегиб номини оқлаб олди. Ҳеч ким ҳеч нарса қилолмаган. Сени қўлингдан ҳам бирор иш келмайди. Қайтангга ўзингни ёмон отлиқ қилганинг қолади. Энг тўғри йўл ҳаммасини вақт измига ташлаб қўй. Сенингча қилмишларни жавоби йўқми? Ҳаммасини жавоби бор. Мана кўрасан ҳали. -Яхшиям сиздан сўрадим. Рахмат опа. -Кир ухлайқол, чарчагансан. Уч кундан сўнг даданг билан кўришишимиз мумкин. Биргаликда борамиз. Укаларингга ҳам тайинладим , уйни сотганимизни билмасинлар. -Нега опа? -Ўзи шундоғам у ерда сиқилиб юрибдилар. Баттар сиқмайлик. -Опа бунчалар яхшисиз? Нега сизни қизингиз бўлиб туғилмаганман. Шу дамда ҳақиқатдан ҳам бу аёл ўз онам бўлишини жуда истагандим. -Мен сени онангман шу доғам қизим . Роҳила опани кўзларидан ёш оқарди. -Ойижоним. Бу сўзни чин кўнгилдан айтдим. -Қани энди дам оламиз. Эртага ўқишга борасан. -Хўп ойи. **** Судхўрликнинг ёмон оқибатлари ҳақида эшитгандиму, лекин ўзим гувоҳи бўлмагандим. Саранинг тўйига ўн беш кунлар вақт ўтганди. У ўқишга келганига икки кун бўлганди . Дарс вақтида телефони жиринглаб қолди. Домла борлигига ҳам эътибор қилмай қўнғироққа жавоб берди. -Алло. ... -Нималар деяпсиз? Мен... Мен умуман тушунмаяпман. -Бу қанақаси, ҳозир бораман. Сарвара домланинг ҳам борлигига эътибор бермай кўчага югуриб кетди. -Ҳозирги талабалар ҳам жуда бетарбия бўлиб кетяпти. Қани ҳамманг дарсга қара. Ўша куни Сарварани югуриб кетганига сабаб онаси отасини оғирлашиб қолганини айтибди. Отаси эса кимгадир катта миқдорда фоизга пул берган экан. Доимги мижози бўлгани учун, ҳеч қандай ҳужжат қилиб олишмаган. Мижоз эса ўша куни автоҳалокатда ўлган. Сарварани отаси пулларидан бир зумда айрилиб қолганини кўтаролмаган. Бирданига юрагини чабгаллагану, йиқилган. Тез ёрдам ҳодимлари олиб боришганда танани фалаж бўлганини аниқлашган. Мана ўша кундан бери «Камол доллар» аравачада. Ҳаттоки овқатини ҳам ўзи еёлмайди. Сарвара ҳар куни отасини бу аҳволга тушгани учун йиғлайди. -Номард, ўлиб кетар экан ҳеч йўқ ҳужжат қилса бўларди. Бечора дадам шунчааа пулга куйиб қолди. Ичимда ўйладим, отанг тирик қолганига шукр қилсангчи. Афсус ўзига айтолмайманда. -Соғайиб кетадилар. Мана кўрасиз -Тезроқ соғайсинлар, менга машина олиб бераман дегандилар. Уффф шу пайт бу фалокат чиқиб турибди. Тавба бу инсонми ёки... Отасидан ҳам бунга ўша темир матоҳ афзал. Уйга кетиш вақти бўлганда Сарвара тепага бир қаричдан зиёд кўтарилган юпкасини пастроққа туширди. -Анаконда кўрса дарров чақади. Нимага калта киясан деб. Қариб мияси айниган унинг. Кўзини олдида тиззадан пастда кияману, ўқишга келгач ўзим биламан. Мени кийинишимга нима иши бор? -Эрингизни онасику, ёмон бўл демаса керак? -У қари жодугар мени ўзидек рўдапо қилмоқчи. Бир камим рўмол ўрашим қолуди. Қозон бошида рўмол бўлмаса овқат қилманг деди. Ҳохишингиз дедимда: -Ойижон мени рўмолга ичим қисилади. Ҳудди нафас етмагандек бўлади, шунақа деб ошхонагаям кирмаяпман. -Бизни уйда ҳам рўмол ўралади. -Сумбула сен шунақа оилада ўсгансан, мен кўйлак лозим, рўмол деса аллергиям қўзийди. Сенам тушунмайсан мени. -Тўғри, чунки мен очиқ кийиниб кўрмаганман. Шу вақт Руслан ёнимизга келди. -Ҳа Сара қале бўляпти? -Ҳаёт зўр. -Қачон клубга борамиз? -Энди эрли аёлман бормайман. -Эеэ бунақаси кетмайди. Сен билан бошқача эди. Мени хафа қилмассан? -Қўйсангчи, йўқ ҳечам. -Почча ўша кунги расмларни кўрса нима деркин? Руслан қўлида телефонни айлантирганча Сарварага кўз қисиб қўйди. -Нимаааа?! Эсингни едингми? Оиламни бузмоқчимисан? -Йўқ албатта, мен ҳам улушимни олсам дейман. -Мараз. -Тилингга эрк берма, шу ҳафта йўлини топ. Мен билан ўйнашиш сенгамас. Руслан машинасини ўт олдирганча учириб кетди. Сарвара ўриндиққа ўтириб қолганди. -Ахволингиз яхшими? -Ҳа... Ҳа яхши -У нега бунақа деди? -Қўявер. Мен кетдим . Гаплашармиз . Сарвара ўрнидан зўрға қўзғалиб кетиб қолди . Мен эса бугун илк бор ўз бизнесим, ёки даромад келтирадиган қандайдир касб топишим кераклигини тушуниб турардим. Ҳаёлимга қўлимдан келадиган ишларни жамладим, улардан фойда йўқдек, кейин эса инглиз тилидан болаларга курс ўтиб кўрсамми дея ўйладим. Бу ҳам ёмон фикр эмас. Ўқишдан тўғри ишга ўтиб кетдим. Савдо зўр бўлиб қўлимиз, қўлимизга тегмасди. -Менга бир кило банан. Овозни эшитиб тахтадек қотдим. Оёқларим қалтираб жойимдан қимирлолмай қолдим. Эс ҳушимни йиғиб олдимда маркетни ичкари хонаси томон югурдим. Мени кўриши мумкинмас, бахтли ҳаётим якунга етади унда. Ҳеч қанча турмай ортимдан Миршод келди. -Опа чиқинг улгуролмаяпмиз, бирдан нега кетиб қолдингиз? -Анави... Банан сўраган қора кийимли эркак кетдими? -Ҳа кетди. Тинчлими? -Ҳа тинчли, ҳаммаси жойида. Қани юр. Чиққанимда у кетиб бўлган экан. Ғиёс бу ерларда нима қилиб юрган бўлса. -Нега рангинг оқариб кетди? -А? Дўконда яна мен кутмаган иккинчи одам борлиги ҳаёлимга ҳам келмаганди. -Мени кутмаганмидинг? -Эркин ака ўзи бир аҳволдаю, ҳазилизни қаранг. -Мана бундан ўлчаб беринг Аёлнинг гапиргани мени Эркинни олдидан узоқлашишимга яхшигина баҳона бўлди. Уни бу ерда нима иши бор экан. Мени уйимга кетар вақтгача Эркин кетмай ўтирди. Кассада ўтирувчи Қодир амаки билан анчагина суҳбатлашиб ўтирди. Маркетни беркитишдан олдин эса Қодир амаки ҳаммани чақирдилар. -Демак барча жамул жам. Биз умумий етти киши ишлардик. Иккита аёл ва беш эркак. -Ҳамма шу ерда . -Эртадан бошлаб кассада Эркинбой ўтиради. Уни бу борада тажрибаси катта. Нархларни билиб олишда ёрдам берасиз. Мен эса уйимизни яқинидаги маркетга ўтаман. Барчага тушунарли а? Ичим шув этиб кетди. Энди бу нима қилиқ? Шу шилқим билан бирга ишлайманми? -Ҳа тушундик. Кейин ҳамма кетишга чоғланди. -Сумбула олиб бориб қўяман. -Рахмат, ўзим етиб оламан. -Йўлим ўша томонда. Аслида яна рад этмоқчи эдим. Аммо Ғиёс йўлимдан чиқади деб жуда қўрқдим. Бирга машинага чиқдик. Йўл бўйи бир оғизам гаплашмадик. -Шу ерда тушаман. -Эртадан кечга қолма. Дарровдан буйруқ беришга тушибди. -Хўп. Уйга бир аҳволда кирдим. Ойим аҳволимни кўриб ҳавотир ола бошлади. -Сумбула сенга нима бўлди? Нега қалтираяпсан? -Ойи Ғиёс шу ерда. -Анави... э ўшами? Ойим эринг деёлмади. -Ҳа ўша. Мен ишлайдиган маркетга келибди -Энди нима қиласан? -Қўрқяпман. Жудаям. Ойим бироз ўйланиб турдида қаддини тиклади. -Нега қўрқасан? У сенга ҳеч ким эмас. Агар сенга нимадир қилгудек бўлса қамоқда чиритаман. Қонун бор. Қўрқма қизим. Мен борман, отам қамоқда деб хафа бўлма. Ўзим ковушини қишлоғига тўғрилаб қўяман. Қанча ўтирдим, ўйлай ўйлай ухлаб қолибман. Эрталаб ўқишдан жавоб олиб биринчи қилган ишим яна сочларимни бўяш ва линза тақиш бўлди. Ойим мен борман десалар ҳам қўрқув мени тарк этмасди. Ишдаям мени ўзгача кутиб олишди. -Бугун ўзгариб кетибсанми? -Йўғеэе ишларингни қилларинг . Эркин кўринмади деб хурсанд эдим. Аммо ортимдан овози эшитилди. -Ёмонмас, ўзингга қараб келмасанг ҳам сени ёқтириб қолиб бўлганман. Томи кетганми буни, нималар деб валдираяпти? Агар имконсиз бўлмасам бу ерда бир кун ҳам қолмасдим. Жахлим чиқиб кетди. Яна шериклардан эшитганлар бор. -Ҳа жимиб қолдинг? -Илтимос ҳазилни йиғиштиринг. Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман. -Унда нега мен ишга келганимда ўзгариб келдинг? Саволни қара, бефаҳм, сенга нима десам а? -Мени ўз ҳолимга қўйинг, ёки ишдан кетайми? -Бўлди гапирмади деб ҳисобла. Шундан сўнг Эркин бошқа гапирмади. Мен эса ишга киришиб кетдим. Янги келган товарларни жойлаштираётгандим кассани олдида яна мени қўрқувга солувчи овоз янгради. -Маркетлариз менга ёқди. Ҳамма нарса бор экан. -Имкони борича тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз. Эркин ҳаридорлар билан ҳушмуомала бўлар, уларни кўнглини олишга ҳаракат қилар экан. Буни гапларидан сезиш мумкин. -Мен яқинда кўчиб келдим, бу ерларни унча билмайман. -Иее сизам ўзимиздан экансизку, бирор ерни тополмасангиз, ана йигитлар ёрдам беради. -Рахмат ука. Оёғимгача қалтирай бошладим. -Марҳамат киринг ҳарид қилинг. Ҳозир у мен томон ўтади. Шу пайт аксига олгандек Эркин чақирди. -Сумбула. Ўлдим, ҳозир мени кўради. Исмимни эшитди. Зўрға Эркинни олдига чиқдим. -Лаббай. Ғиёсга эса қарай олмадим. -Менга аччиқроқ қаҳва тайёрлаб бер. -Х... Хўп. Ана шунда мени қўрқувларим бекорга эканини тушундим. Овози ўхшаса ҳам бу одам умуман бошқа эди. Ҳаттоки юзи умуман Ғиёсни тескариси малла эди. Шунчалар енгил тортдимкиии. -Ҳалиям турибсанми? -Ҳозир. Мен ўзим билан бўлиб Эркинга қаҳва дамлаш эсимдан чиқибди. Энди эркин нафас олдим. Қўрқувим ҳам йўқ. Ичкарига ўтибоқ линзамни ечдим. Аллоҳга шукр. *** Сарварани негадир кайфияти йўқ. Сўлиб қолибди. Отасини аҳволини энди таъсир қила бошладими? -Сара аҳволингиз яхшими? У бошини кўтариб менга қаради. Кўзлари ҳам анча маюслашиб қолибди. -Яхши. -Сизга нимадир бўлган, Шердор билан урушдингизми? -Йўқ ҳаммаси жойида. -Унда нега? -Айтолмайман, илтимос мени қийнама. Руслан келиб ортимизга ўтириб олди. -Сумбула сиздан илтимосим бор. -Мендан? У одатда менга умуман гапирмасди. -Нима гап? -Бизни ёлғиз қолдира оласизми? Шу гапни айтиши билан Сарвара менга йўқ ишорасини қилди. -Йўқ, Сарани мазаси бўлмаяпти. -Уни бошқа нарсага мазаси бўлмаяпти. Биз гаплашоб олайлик отдек бўлиб кетади. -Афсус кейин гаплашасиз. -Сара бошқа чора қолдирмадинг. Биз аудиторяда фақат уччов эдик. -Бугун мен билан кетасан. -Руслан сенга тушунтирдимку. -Йўқ деганман сенга, мен аҳдидан қайтадиганлардан эмасман. Шердорни рақамига расмларни юбориш ҳеч қанча вақтни олмайди. -Қанча сўрайсан мени тинч қўйишинг учун. Мен сени мард йигит деб юрардим. -Хахахааааа жуда кулгули чиқди. Мард эмиш. Менга пулингни кераги йўқ, ўзимники тиқилиб ётибди. Жонимга теккунингча айтганимни қилиб турсанг сенга ёмонлигим теҳмайди. Акс ҳолда. -Бас, кейин гаплашамиз. Уларни суҳбати мени шокда қолдирганди. Бири эрли аёл, бири ҳали бўз йигит. Булар нима ишлар қилиб юрибди. Сарварадан баттар кўнглим қолди. Уни ёнида юриш аҳмоқлик. Дарсдан кейин менимча Сарвара Руслан билан кетди. Эссиз Шердор, гап сўзларга парво қилмай шу қизга уйлангандия. -Фарҳодовна кабинетимга кирасизми? Оббо бу Музаффаров мени тинч қўймас эканда. Оёғимни зўрға судраганча ортидан юрдим. Кабинетга киргач эса аввал дарсдан гапирди. Кейин мақсадга ўтди. -Дадангизни судида қатнашганман. Унга анқайиб қарадим. -Ҳайрон бўлманг, менинг ихтисослигим ҳуқуқшунос. Сиз ҳақингизда обдон суриштирдим. -Нега, билсам бўладими? Шу етмай турувди. Мен негадир яна қўрқувни ҳис қилдим. Бу қўрқувлар бутун умр мени тарк этмаса керак. -Сиз билан яқиндан танишиш ниятида эдим. Агар яхшироқ , яъни жудаям яхшироқ танишиб олсак, дадангизни айби енгиллатилишига ёрдам берардим -Қанча сўрайсиз? -Менга пулингиз керак деб ўйлайсизми? Музаффаров домла ўрнидан туриб мен томон юра бошлади. Орқага тисарилдим. -Хўп мени танидингиз дейлик, бундан сизга нима наф? Унга нафрат билан қарадим. -Нафини ўша пайт айтаман. Жуда гўзалсиз, бу гўзалликни фақат кўр одам кўролмаслиги мумкин. -Узр мен сизни тушинишга ожизлик қиламан. Маъзур тутасиз ишга кеч қоляпман. Гапимни айтдиму, хонадан отилиб чиқдим. Аблах мени анавинақа бузуқларидан деб ўйлади шекилли, кўзларингга ўт тушсин. Яна домламиш бу. Исмини қаранг Турсун. Турмай йўқолиб кетгани яхши эди бу одамни. Қайданам педагог бўлиб келган. Энди бундан қандай қутилсам. Ишга борганимдаям асабийлигим тарқамаган эди. Неча маротабадир қўлимдан нарсалар тушиб кетаверди. -Опа бугун ғалатисиз? Миршод пайқабди. -Қўявер ўқишда бироз асабим бузилди. -Дугонангиз боряптими? -Ҳа боряпти. -Шердор ака увол кетдида. -Тўрт йилдан бери биргамиз дегандику. -Ҳа тўрт йилдан бери лоҳлаб юрибдида. Сиз эса ишонмагандиз. -Майли тўғри юрса ошини, саёқ юрса бошини ейди. -Гапниям бопладиз. -Иш вақтида гап сотиб ўтирибсизларми? Овқат тушган пашшадек Эркин келиб қолди. -Опани мазалари йўқ экан. Жинни Миршод шундай деб ёнимдан узоқлашди. -Тинчликми? Нима бўлди сенга? -Ҳеч нима. Ишимда давом этдим. Кеч тушгач эса Шаҳло опа кириб келдилар. Сира ҳам кутмагандим. -Сумбула яхшимисиз? Сизни ишдан қўяман. Эркин рухсат берасан а? -Сизга йўқ деб бўлармиди опа? Биз опа билан ичкари хонага кирдик. Бу ерда дам олиб овқатланиб олардик. -Сумбула менга ёрдамингиз керак. -Нимага? Ҳавотирда кўринасиз? -Шердор... Уни хотинидан ажратишимиз керак. -А? -Ҳайрон бўлманг, дугонангиз кимлиги менга сир эмас. Ҳаттоки у гаплашган геникологни ҳам топдим. -Нималар деяпсиз, қанақа гениколог? -Сарварани саёқ юришини биласиз, у укамгача нечтасини тўшагида ётган бу менга қоронғу, лекин уйимизга гард юқмагандек кириб келди. Тўй куни ҳам буни сезганман. Шердорни бахти учун деб тилимни тийдим . Энди эса бу ўзини йиғар дегандим, аммо ўзгармайди. Бизни оилани булғашини хоҳламайман . Укам билса уни ўлдириб қўяди. Шундай қилиш керакки Сарварани ўзи укамни ташлаб кетсин,Шердор сирни билмай туриб ундан кўнгли қолсин. -Гапингиз тўғри лекин мен нима қила оламан? -Сиз Сарварани ҳар қадамини менга етказинг. Ўзим ушлаб олсам бўлди. Қолганини эплайман. Шердорни умрини қамоқда ҳазон қилгим йўқ. Тезроқ улгуришимиз керак. Вақт йўқотяпмиз ҳолос. -Мен фақат дарс вақти бирга бўламанку Сара билан. -Қачон келган,кетганини айтиб турсангиз бўлди. Илтимос йўқ деманг, мен ўзим учун эмас оилам учун сўраяпман. -Ҳаракат қиламан -Мени тушунишингизни билардим Кутилмаганда Шаҳло опа мени қучоқлаб олдилар. Кейин эса хайрлашганча чиқиб кетдилар. Ўша кундан бошлаб мен Сарвара ҳақида Шаҳло опага етказиб турдим. Сарадан узоқлашганим сари у мени назарига илмай қўйди. Уйига ошкора чақирарди. -Сумбула бугун уйга меҳмон келаркан, ёрдамга бор. Улар улгуролмай қолмасин. -Бугун? -Ҳа бугун,ҳақини аввалгидан ортиқроқ тўлайман. Бунақа гапларни энди курсдошларим олдида ҳам айта бошлади. Менга қанча алам қилмасин боришга мажбур эдим. Олдинда сессия уни ёпишга ҳам пул керак. Насиба эса Сарани ортидан ёмонларди. Руслан билан яширинча кўз уриштиришини ҳам сезмай қолмасдик. -Музаффаров сени чақирибди. -Нима иши бор экан? -Кабинетга келсин деди. Давоми бор... #shamsinurijodi
    5 комментариев
    38 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР Охирги сўзим жаранглаб чиқди. -Менимча сен жуда ўз ҳолингда юриб тарбияни унутибсан. -Нима? Менга ким тарбия берганки мен тарбияни унутсам? Қайтараман нега келдингиз? -Нега бўларди, сени олиб кетгани? Сенда виждонам қолмабди, онамг касал деса ҳам бормадинг? Онамни пинагини бузмай айтган бу сўзлари асаб толаларимни қақшатиб юборди. -Қизиқ гап бўлдию, мени жаханнамга ташлангу, мен эса сизга қарашга борайми? -Менга қўлингни пахса қилмай гапир, бетайин отангга тортасанда барибир. -Ўша отамни қизиман, лекин сизни эмас. Кетинг сизни кўришга тоқатим йўқ. -Мен билан кетасан, шунча йил азоб еб ўстирай, қаёқдаги кундошимни хизматига бериб қўяманми? Юр олдинга туш. Буниси ошиб тушди. Шунча ситамлардан кейинам бу аёл мени ўз ҳолимга қўйиш нияти йўқ. -Афсус, сиз билан шу ерда хайрлашамиз. Шу гапимни айтдимда, тезликда у ерни тарк этдим. Аммо эртасига кутилмаган ҳолатни устидан чиқдим. Онам мени устимдан деканатга ёзиб берибди. Мен фарзанд бўлиб онамни қаровсиз қолдирган эканман. Касал ётса ҳам ҳолидан хабар олмапман. -Сумбула наҳот шунчалар бемехр қиз бўлсангиз? Деканатга чақириб гуруҳ раҳбарим, декан, ва яна иккита домла олдида мени муҳокама қилишарди. -Биз сиздан буни кутмагандик. Бечора онаизор роса қийналибди. Қийналганмиш, уларга айтаин эди, мен қиз эмас ўгай фарзанд асраб олганман, мехр бермаганман деб. Тўғриси онамга ўгай бўлсам керак деб ўйлардим, асли у дай бўлмаса ҳам. -Мен... -Нега бундай қилдингиз? Домлаларнинг нигоҳи, менга қўйилган айблов , Ботирни ҳеч гап йўқ никоҳга олиб бориши, кўнглимдаги ғашлик ҳаммаси бир бўлди. Юрагим қисиб нафас олишим тезлашди. -Ёлғон. -Ўз онангиз ёлғон гапирмаса керак? Ўз онам ўз боласини тушунмайдику, ҳали ёлғон гапириш у ёқда турсин. -Бари сизлар ўйлагандек эмас. -Аёлни кийимларини кўрдингизми? Ўзи кир ювишга қийналса керак? Қўллари қадоқ бўлган. Сизда озгина бўлсаям мехр йўқми? Уят, сиздек аълочи қизга уят. Уят, уят миямда бу сўз айлана бошлади. Столни қаттиқроқ ушладим. Аммо ўхшамади. Қулаш арафасида айтган ягона сўзим «Дадажон» бўлди. Ҳамшира хонасида кўзимни очдим. Аммо ҳамон нафас етишмасди. -Қанча вақтдан бери бу ердаман? Дафтарга нимадир ёзиб ўтирган ҳамширадан сўрадим. -Ярим соатдан ўтди. Дадангиз келганлар, домлалар билан гаплашяптилар. Сумбула биласизми бу ҳодиса биринчиси эмас. Балки яхшироқ даволаниш керакдир. -Йўқ бу касаллик эмас, қаттиқ асабийлашсам шунақа бўлади. -Невропотолог кўриги керакдир. -Қайдам... Бошқа вақт яхши юраман. Асабийлашдимки нафас қиса бошлайди. -Тезроқ соғайиб кетинг . Шу пайт дадам кириб келдилар. -Қизим яхшимисан? -Дадажон... Дадамни қучиб йиғлаб юбордим. -Йиғлама онам. У сени кўз ёшингга арзимайди. -Нималар деганмарини эшитдизми? -Ҳа, мен ҳаммасини ҳал қилдим. Домлаларинг ҳақиқатни билади. -Энди уларни кўзига қандай қарайман? Мени бемехр деб ўйлашади. -Ҳаммаси жойида қизим. Улар ҳеч нимани ўйлашмайди. Сени ўтмишингни қисқача айтиб бердим. Хавотир олма. *** -Сумбула буни қара. Янгиликларда Сарвара ҳақида ёзилган бўлиб вахшийларча ўлдириб кетилган экан. Унинг бўлакланган жасадини ахлат уюмлари орасидан дайди итлар ковлаб олишган. -Бу... Сарани ёзишганми? -Ҳа шундай. Қара анча вақтдан бери изланаётган Сарвара Ғуломова дейишибди. Насиба олиб келган хабаридан хамон ўзини босолмасди. Гуруҳдаги курсдошларни барчаси янгиликларни кўришга киришиб кетишди. -Ҳомиладор эдику? -Бу ҳақида ёзишмаптику. -Эеэе бунақалар боласини олдирибам ташайверади. Адҳам бепарвогина қўл силтади. -Лекин эрига ачиндим, шунчалар кўр бўладими одам деган? -Ииии пастини ўқимапсизларда, қаранглар: -« Ҳозирда асосий гумондор марҳума Ғуломовани эри Ҳалилов Ш ҳисобланади. Аммо далиллар ўз исботини топмаган» кузатишда давом этамиз. -Ана кўр деганинг бунақа шилталигини билиб ўлдириб юборганда. -Эеэ йўқ Сарани эри ўзи латта бўлса ўлдириш қўлидан келармиди? Русланни охирги гапи асабимни бузиб юборди. -Сенгаям боққан бало бордир. Ўзингга ўхшагани учраса билмай юраверасан. Рйслан жавоб қайтармоқчи бўлганди, Адҳам оғзини ёпди. -Ўртоқ қиз болага тенг бўлмайдилар. Шундан сўнг Руслан телини титишга киришиб кетди. Мен эса Сарани ўлимини ҳазм қилолмасдим. Нега бундай бўлди? Шунчалар осонми ўлиш дея. Лекин аянчли ўлим топган. Қотиллик экани ҳам кўриниб турибди. *** -Салом гўзал қиз. Ортимдан келган овоз сабаб чўчиб тушдим -Наҳотки қўрқитган бўлсам? -Ҳа шунақа. -Бир қошиқ қонимдан ўтинг. Вақт топиб олдизга келолмадим. -Ҳечқиси йўқ. -Лекин бу мовий кўзларни кўрмай туролмас эканман. Ботир менга жуда яқин келди. Мен эса бир қадам ортга тисарилдим. -Қўрқманг еб қўймайман. Қорним тўқ. Бўлмаса... Ўзим билардим. У менга кўзини қисиб кулиб қўйди. -Масофа сақласак дегандим. -Оббо буни иложи йўқ. Чунки сиз аллақачон менга тегишли бўлиб бўлгансиз. У безбетларча янада яқин келди. Тисарилмoқчи бўлганимда икала қўлимдан ҳам ушлади. Кутилмаганда юзимга яқин келиб йўноғимдан бўса олди. Бутун баданим жимирлаб ҳарактдан қолдим. Амно тезда ундан ўзимни тортиб қўлларимни қўлидан озод қилдим. -Жинни бўўлдингизми? Атрофга алангладим, атрофда ҳеч ким кўриммас, биз ёшлар боғи олдида ёлғиз эдик. У мени ҳаракатимдан кулиб юборди. -Битта бўсага шунчами? Яхшиям юзидан... -Бас, уятсиз. Ортимга қарамай кета бошладим. Аммо у дарров етиб олди. -Мен чет элда кўп юрдим. Сизни тушунолмадим, битта ўпганча бунча аразлаш ғалатимасми? Гапиришни истамай юришда давом этдим. -Сумбула нега жимсиз? -Бетарбиялик қилдингиз . -Ҳайратдаман, наҳот айбим шунчалик катта бўлса? Одатда қизлар хурсанд бўларди. Уни гапига ёвқараш қилдим. У эса яна кулди. -Борган сари сизга қизиқишим ортиб боряпти. Ҳаттоки эрга тегмаган қизлар билан ҳам муҳаббат тарихимиз бўлган. Улар ҳеч иккиланмай қўлимдан ушлашар, машинада эса ҳатто қўлларинга эрк беришимга ҳам қаршилик қилишмасди. -Буни менга нима қизиғи бор? -Сизга яширмасдан ҳаммасини айтгим келади. Ишонинг қайси қизга илинтириш мақсадида қармоқ ташласам, у албатта менга рақамини берар, рад этолмасди. Муносабатимиз кўпга бормасди. Мен шу давр мобайнида уларни яхшилаб қўлдан ўтказардим. -Бунчалар... -Даваом этинг. Нега тўзтаб қолдингиз? Пасткаш демоқчи эдим. Аммо ҳаддимдан ошяпман дея индамадим. -Йўқ шарт эмас. Шу ерда хайрлашсак, у ёғига ёлғиз кетаман. -Бирортаси кутяптими? Уни берган саволи асабимни бузди. -Мени ўзингиз билан адаштирманг. Хайрни ҳам насия қилиб индамай тез-тез юрганча ундан узоқлашдим. Ортимдан кузатдими, ёки кетдими бу менга қоронғу. Биз юрган кўчани бошида эса кутилмаганда қаршимдан Эркин чиқди. -Сени кўраман деб кутмагандим. Индамай ўтиб кетмоқчи эдим қўймади. -Ҳамон фикрингдан қайтмадингми? -Мен тўғри айтибманми? Ортимдан Ботирни овози эшитилди. У мени ёлғиз кетаман деганимга энди Эркин билан учрашмоқчи экан деб ўйлади. -Ботир кўринмай кетдинг? У Эркинга парво ҳам қилмай мени ёнимга келди. Кўзлари эса жавоб талаб қилиб жидфий боқар, айни дамда совуқ ҳам эди. -Шунинг учун ёлғиз келдингми? Титраб кетдим, энди бу туҳмат ҳам бор эдими? -Йўқ... Сиз... Нўтўғри тушундингиз. -Мен тўғри тушундим. Демак Эркинни танийсан? -Ҳа. Бирга ишлаганмиз. Ўзинни қўлга олишга ҳаракат қилдим. У илк бора мени сенлади. -Сумбулада нима ишинг бор? Ҳар ҳолда Эркин Ботирни авзойи бузилганини пайқамай қолмади. Давоми бор... #shamsinurijodi
    1 комментарий
    25 классов
Груҳимиз кузатувчилари диққатига! Рамазон ойи яқинлашса, Муаззам ойим раҳматлик адамларга "Баҳодирхўжа, балиқ олиб кел, балиқ ҳалқумни тозалайди", —дер эдилар. Асли ҳаромдан, ҳаром луқмадан ҳазар қилиб яшаган бўлсалар ҳам эҳтиёт шарт шу ишни амалга оширар эдилар ва биз Рамазон олдидан балиқ танаввул қилар эдик. Бу ҳақда ҳеч қайси манбада ўқимадим, бошқа ҳеч кимдан эшитмадим, аммо бувимнинг айтганлари бир умр ёдимда муҳрланиб қолди. Бугун эслашимга сабаб сиз азизларга бир янгиликни эълон қилмоқчиман. Биз ҳам Рамазон ойи олдидан руҳимизни, қалбимизни бир тозалаб олсак. Аслида, бу постни кўпроқ ўзим учун жойлаб бормоқчиман. Демак, иншааллоҳ, эртадан бошлаб ҳар куни тонгги 7:00 да бизд
​​ЭРКАКЛИК… Бундан 16 йилча аввал. Янги уйга кўчиб ўтдик. Ёз ойи бўлганига қарамай, касби уста бўлган дадамизнинг ишлари юришмади. Ҳамён тап тақир, даромаддан эса дарак йўқ. Иккинчи қизим туғилганига 2 ойча бўлган. Шунақа гўшт егим келади. Уёқ бўёғи йўқ. Уйда қорин туйдириш учун ҳамма нарса бор, фақат гўшт олишга имкон йўқ. Мени эса гўшт егим келади. Охири дадамизга айтдим. · Ҳмм… Нима қилсак, дея кишим ҳам ўйлай бошлади. Хонам кичик очиқ балконга чиқади. Ўша ерга вақти вақти билан мусичалар келиб қунади, ғу-ғулашади, сўнгра учиб кетади. · Топдим! Мусичаларни тутиш учун қафас ясайман. 5 таса тутсак етар а? - дея иштаҳамни чамаламоқчи бўлди кишим. Қўрқиб кетдим. · Мусичами? Гуноҳ бўлмайди
Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя #Kibora Кибора Жисминги кийиб кетасан ночор... Аммо, қайтиб келар дарҳол ёнимга, Менга ўрганган кўнглинг. Фарида Афрўз (1-қисм) Ёзнинг ўртасига бориб ҳаво исиб кетди. Катта шаҳарда одамлар офтобдан қочиб ўзини соя-салқин жойга урар, зарурат бўлмаса, тирикчилик деб аталмиш ҳаёт чархпалагини айлантирувчи куч бўлмаса, кўчага ҳам чиқмас эдилар. Кибора қизларини қўшнисига ташлаб чиққач, қадамини тезлаштирди. Билди, қўшнисига малол келди, аммо на илож, бугун иш топмаса, оч қолади. Мактаб ёшидаги қизлар бўлса, қўшниси малолланмаса ҳам бўларди. Уйга ташласа ҳам бўларди-ю, кеч қолиб кетса тушлик берар деб ўйлади. У қизларининг жавдираб қолган нигоҳини ҳам
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 5-қисм — Ойи... Укаларимни ким олиб кетади? — Ўзим... Шу билан Муниса хотиржам мактабга йўл олди. Мактаб унинг учун яна бир тинч гўша. Чунки бир-иккита синфдош қизларнинг камситишини айтмаса, ўқиш-ўрганиш унга завқ беради. Ўқитувчилари ҳам меҳрибон. Дарслари тугагач, у тўғри уйга келди-ю, сигирини суғориш учун яна тутзор томон йўл олди. Кунлик юмушларини у режалаштириб олган. Одатда ҳар куни укаларини қўшнисиникида қолдириб, сўнг сигирга борарди. Кейин уйларини йиғиштиради, укаларини ўйнатади, онаси келишига картошка, пиёзни арчиб қўяди. Бугун шошмаса ҳам бўлади. Укалари онаси келгунича бувисиникида. У бемалол Райҳон момо билан суҳбат қу
#машааллоҳ Тўғриси, ҳавас қилдим... Таваккулларига, журъатларига... Умрага йўлга чиқибдилар... Сафарлари бехатар бўлиб, Аллоҳим паноҳида асраб азиз меҳмони қилсин🤲🤲🤲 Шунақа! Ўзбек оналарининг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Берсангиз, верталётни ҳам бошқара олади! Машааллоҳ! ❤️
00:46
🙏🙏🙏
12 941 просмотр
ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР Охирги сўзим жаранглаб чиқди. -Менимча сен жуда ўз ҳолингда юриб тарбияни унутибсан. -Нима? Менга ким тарбия берганки мен тарбияни унутсам? Қайтараман нега келдингиз? -Нега бўларди, сени олиб кетгани? Сенда виждонам қолмабди, онамг касал деса ҳам бормадинг? Онамни пинагини бузмай айтган бу сўзлари асаб толаларимни қақшатиб юборди. -Қизиқ гап бўлдию, мени жаханнамга ташлангу, мен эса сизга қарашга борайми? -Менга қўлингни пахса қилмай гапир, бетайин отангга тортасанда барибир. -Ўша отамни қизиман, лекин сизни эмас. Кетинг сизни кўришга тоқатим йўқ. -Мен билан кетасан, шунча йил азоб еб ўстирай, қаёқдаги кундошимни хизматига бериб қўяманми? Юр олдинга
  • Класс
Ёшлик қайтмайди... Харакат қилиб кўришди, ўхшамади. Балки сизда ўхшаб қолар 😁
00:50
😂😂😂
3 659 просмотров
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 1-қисм Муниса қўшнининг дарвозасидан отилиб чиқаркан, ботаётган қуёшга кўзи тушди. Илгари офтобнинг чиқиши ва ботиши кўзини қувонтирарди. Дунёда бунданда гўзалроқ манзара йўқдек. Айни дамда эса қуёш ҳам унинг мурғак юраги каби қонга ботгандек. Эндигина тўққиз ёшни қаршилаган қизалоқ оғир хўрсинди-да, ўз уйи томон ўқдек учди. У ҳозиргина укаларини олиб чиқиб кетган айвон эшиги ҳамон очиқ, аммо онасининг овози эшитилмасди. Отасининг тўнғиллагани, сўкингани қулоқларига кирди. Қизчанинг эшикдан ҳатлаб ичкарилагани юраги бетламади. Одатига кўра, шу жойида қотганича Худога илтижо қилди: “Ўлиб қолмасин. Худойим, ишқилиб ойим ўлиб қолмасин...” С
  • Класс
ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган. -Бу гап ҳақиқатдан йироқ. -Рост, сенга ҳасад қилмаса шу ишларни қилармиди? -Аммо яхши оила эди барибир. -Ношукрликда бу. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас эканда. Тўғри юрса бахтли бўлиб кетарди . Яна улар тўрт йил севишганмиш. -Домла келди. Шу билан суҳбатимиз узилди. *** -Даданг никоҳни тезлаштиришганига бироз хафа бўлдилар. -Ойи биласизку мени хўп деб кетаверадиган феълим бор. Нима ҳам дея олардим? -Бари яхшиликка, қўявер. Буҳун аёл қуда телефон қилудилар. Сени ўлчамларингни сўрадилар. -Ҳм. -Айтишларича кийимларни четдан буюртма қилдириб олиб келти
  • Класс
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз. - Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади. - Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз. - Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз. - Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди. - Оила қур
«САКСОН ЁШЛИ МОМО»НИНГ МУҲАББАТИ Муаллиф: Наргиза Усанбоева #Ўз_Ҳикоя Ҳаммаси дугонамдан курсдошимнинг телефон рақамини олган кунимдан бошланди. — Озо, сени Рустам жуда кўп сўрайди. Бир телефон қилсанг-чи? — деганди дугонам суҳбатимиз сўнгида. — Анув, «крутой Русик»ми? — Ҳа, ўша-да! — Нечук? Ҳеч мен билан ош-қатиқ эмасди-ку! — Билмадим. Икки-уч марта сени сўради. Менимча, сендан Нигинанинг манзили сўрамоқчи. Биласан-ку, ўшанинг ортидан юрарди. — Майли, бер, рақамини. Зора, мен орқали икки ёш бахтли бўлиб кетса… Ўша куни дугонам Рустамнинг рақамини айтди. Мен телефонимга сақлаб олдим. Икки кун ўтиб, унга қўнғироқ қилдим. — Ало, яхши йигит қалайсиз? — уни озроқ чалғитмоқчи бўлдим. — Яхши. Ўзи
  • Класс
Показать ещё