ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган. -Бу гап ҳақиқатдан йироқ. -Рост, сенга ҳасад қилмаса шу ишларни қилармиди? -Аммо яхши оила эди барибир. -Ношукрликда бу. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас эканда. Тўғри юрса бахтли бўлиб кетарди . Яна улар тўрт йил севишганмиш. -Домла келди. Шу билан суҳбатимиз узилди. *** -Даданг никоҳни тезлаштиришганига бироз хафа бўлдилар. -Ойи биласизку мени хўп деб кетаверадиган феълим бор. Нима ҳам дея олардим? -Бари яхшиликка, қўявер. Буҳун аёл қуда телефон қилудилар. Сени ўлчамларингни сўрадилар. -Ҳм. -Айтишларича кийимларни четдан буюртма қилдириб олиб келтираман , келиним кўзимни қувнатиб юрсин дедилар. -Ойи гап нарсада эмас. Кийим кечак бахт беролмайди. -Сени хурсанд қилай деб айтудим бу гапларни. -Мен шундоғам хурсандман, дадам олдимиздалар. -Ҳа айтганча дадангни яна бир яхши жойга таклиф қилишибди. -Бунча зўр. Жудаям хурсандман. -Қизим кўзинг кулмаяпти. Қачон бу кўзларинг бахтдан порлар экан? -Биз кутган кунлар ҳали олдинда. Кечга яқин дадам қўлларида бир дунё бозорлик қилиб кириб келдилар. Оиламиз бир мунча яхши яшай бошлади. Укамларимни юзига кулгу қайтган, онам ҳам энди аввалгидек уйқудан қолиб бир нималар пиширмасдилар. Уйимизни қўрғони ҳаммасини ўз измига тушириб қўйдилар. Дадам иложи борича мени тўйим ҳақидаги гапдан қочардилар. У киши ҳам қўрқиб қолган бўлсалар керак мени ҳаётим борасида. Ойинни айтишларича қачон улгурибдила билмайман, аммо дадам Ботир билан очиқчасига гаплашиб олибдилар. Мени жуда қўрқоқлигимни, ишонувчанлигим ва тезда таъсирланиб қолишимни ҳаммасини ётиғи билан тушунтирибдилар. Агар шу айтганларини қабул қила олса мени унга ишонишларини, йўқса бу турмушни бошламай тугатиш кераклигини айтибдилар. Ботир дадамга менга ишонинг деб сўз берибди. Менгача етиб келган гаплар шулар эди. -Сумбула онанг... -Онамга нима бўлди? -Сурайё. -Дада, илтимос бу ҳақида эслатманг. -Тўйингдан олдин бориб келамизми деб ўйлаяпман. -Йўўўўқ, ҳеч қачон дада. Бирдан жазавам қўзиди. -Мен у ерга қайтиб бормайман. Улар... Улар мени ўлдиришган. Ҳаётимни энг яхши даврини зулматда ўтказишимга сабаб бўлишган. Мени онам Роҳила опа. Бошқача бўлиши мумкинмас. -Кечир қизим. Сени вақтида асролмадим. -Дада бу ҳақида гаплашмайлик. Дадам жим бўлиб қолдилар. Бу мавзу уларни ҳам оғриқли нуқтаси эди. Буни юз кўзларидан аниқ билиб олганман. *** Ботир кун ора қўнғироқ қила бошлади. Ҳар гал телефон қилганида мени гапиришга мажбур қиларди. Ўзим билмаган ҳолда уни саволларига жавоб берардим. -Онам кимни танлашни биладиларда. Сиз ҳудди ўзга сайёрадан тушгандексиз. -Нега? -Шоколад ёқмаса, музқаймоқни жиниз суймаса, тортга яқин йўламасангиз. Жуда қизиқ... -Балки ёшлигимда бу нарсалардан йироқ юрганим учун шундайдир. -Наҳотки? -Ҳа шундай, мени ҳеч бир куним йўқ эдики калтакланмаган. -Онангизни ҳеч соғинганмисиз? -Йўқ. Мен учун ўлган у инсон. Агар зарра оналик мехри бўлса мени бир бора бўлсада қучарди. Ҳатто биласизми... Тўй куни... Бўғзимга аччиқ йиғи тиқилди. -Айтолмаяпман. -Ичиздаги айтиб енгиллашасиз. Бу оғриқ сизни қийнаб келади. Рости тўй куни деганиз менга оғир ботса ҳам билишни хоҳлайман. Чуқур нафас олиб давом этдим. -Онам мени қучиб дуо қилмади. Мен ҳудди етимлардек , ҳеч кимга кераксиздек узатилдим. Ҳақиқатдан ҳам шундай эди. Уларнинг нияти мендан қутилиш бўлган. -Йиғлаяпсизми? -Йўқ. -Алдолмадингиз. Сиз ёлғонни эплолмайсиз. Ҳақиқатдан йиғлай бошлагандим. Ўтмиш менинг энг оғриқли нуқтам. -Ҳиссиётга берилдим. Совуққонроқ бўлишим керак. Шунда қийналмайман. -Сизда ҳали қалб бор. Уни ўлдиришмаган. Агар ишончингизни неча минг марталаб парчалаб ташлашса қалбингиз тошдан қаттиқ бўлади. -Балки... -Бугун кўришайлик. -Ишга бораман. Лекин дадам рози бўлмаяптилар. Ҳеч бўлмаса шу ой якунлансин дедим. -Тўғри қилибдилар. Жуда кечда ишлаб нима керак? Менам бу ҳақида айтмоқчи эдим, ҳалитдан сизни чўчитиб қўймай дедим. -Бир ҳафтаям қолмади. Кейин ишим билан хайрлашаман. Балки бошқа иш топарман. -Шарт эмас. Мен ўзим ёрдам бераман сизга. Ишлашни ҳаёлиздан чиқариб ташланг. Ботир имкон қадар кўнглимга тегмай гапирарди. Илк учрашувдаги йигитдан кескин фарқ қиларди. Аммо кўнглимда нимадир ундан шубҳаланишга ундарди. Ҳаётимни у билан қандай давом эттираман деган ҳадик бор эди менда. *** Шаҳло опа билан бозорда тасодифан кўришиб қолдик. -Табриклайман синглим, сиз учун хурсандман. -Рахмат опа. Фарида опа яхшимилар? -Бирнави, укамни дардида адо бўлмасалар бўлди. Шердор телбадек бўлиб қолган. Ҳеч ким билан очилиб гаплашмайди. Ишдан бош кўтармайди, дўстларигаку қўшилмай қўйди. Эркин билан ора-орада гаплашмаса ўз қобиғига ўралиб қолди . -Вақти келиб ҳаммаси ўз измига тушади. -Онам Эркинни сизда кўнгли борлигини билмаган эканлар. Ботир учун эмас, Эркин учун совчи бўлардим дедилар. Икковиям яхши йигит, бахтини берса бўлди деяптилар. -Сара топилмадими? -Йўқ ҳали. Топилмай кетсин, ўшани кўрмайлик ҳам куймайлик ҳам. Укам сал ўзига келсин бошини иккита қиламиз, зора шунда эсидан чиқар. -Шердор ака бахтли бўлишга лойиқ инсон. -Илоҳим ҳамнаси тезроқ яхши бўлсин. Қайнонангиз ҳам жуда яхши аёл. Онамни ёшликдан қадрдонлари, бежизга онам бормадилар совчиликка. Сизни ҳам ўз қизларидек кўрадилар. Бахтли бўлсин ши қиз деб кўп айтадилар. -Фарида опа очиқкўнгил аёллар. *** Дадам айтганларини қилдилар. Мени ишдан бўшатиб олдилар. Икки жойда ишлай бошлаганлари сабаб мени ишлашимга ҳожат қолмади. Уйдан фақат ўқишга бориб келиш учунгина чиқардим. Эркинни яна бир маротаба кўрдим. -Яхшимисан? У олийгоҳимиз яқинига келиб кутиб ўтирарди. -Ассалому алайкум. Рахмат яхши, ўзингизчи? Маркетдагилар яхшими? -Яхши. Ҳамон фикринг ўзгармадими? -Мен ўша куни жавобимни айтдим сизга. -Ботир сен ўйлаган инсон эмас. -Мен қанақа инсонни ўйлабман? -Илтимос бу қарорингдан қайт. Майли менга турмушга чиқма, аммо Ботир билан ҳаётингни боғлама. У сени бахтли қилолмайди. -Сиз худомисиз? Қаердан биласиз вазтли қилолмаслигини? -Мен уни яхшигина суриштирдим. Дугоналари анчагина кўп. -Хотинбоз демоқчимисиз? -Ҳа. -У айтди бу ҳақида менга. Сиз буни ташвишини қилмай қўяқолинг. -Сумбула... Уни овози дардли эди. -Аллоҳ бахтингни берсин. Аммо бирор муаммо чиқса огоҳлантирганим эсингда бўлсин. Эркин кетди. Лекин кета туриб кўнглимга шубҳа гумон уруғини қадаб кетди. Балки Эркин айтганчалик эмасдир. Ботир гап сўзларидан тарбияли экани кўриниб турибди. Менга нисбатан ҳам қўпол муомалада бўлгани йўқ. Нима бўлган тақдирдаям барчасини тақдир измига топширдим. *** -Сумбула сени ташқарида кутишяпти. Дарс вақтида мени ким сўраб келди экан деб ташқарига чиқдим. Атрофни қараб бирор кимни учратмадим. -Мен бу ердаман. Овоздан юрагим алланечук бўлиб кетди. Оёқ қўлимдан мадор қоча бошлади аранг ортга ўгирилдим. -Сиз... Мен она деб айта олмадим. Кўз олдимга урманг деб ялинганларим кела бошлади. «Онажон мен қилмадим» «Онажон урманг илтимос» « Она овқат беринг қорним оч» Бу рўйхат узоқ давом этади. Кўзимдан икки томчи ёш юмалади. -Саломни ҳам унутдингми? Эс-ҳушимни йиғиб, ўзимни дадил тутганча салом бердим. -Онам бор деб эсламайсан? -Онам? Мени онам бор эдими? Мен адашмасам ўн етти ёшимгача етим эдим. Аммо ҳозир онам бор. Исми Роҳила. -Ўз онангдан тоняпсанми? -Мен учун ўлгансиз, жонимга қасд қилган куним ўлгансиз. Сиз туфайли аламдан ўзимни сувга отганимда ўлгансиз. Ўзимдан бир баробар катта одамга мажбуран сотганизда ўлгансиз. Мен бошқаларни онасига қараб она мехрига зор бўлганимда ўлгансиз. Нега келдиз? Охирги сўзим жаранглаб чиқди Давоми бор... #shamsinurijodi
    3 комментария
    30 классов
    ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 1-қисм Муниса қўшнининг дарвозасидан отилиб чиқаркан, ботаётган қуёшга кўзи тушди. Илгари офтобнинг чиқиши ва ботиши кўзини қувонтирарди. Дунёда бунданда гўзалроқ манзара йўқдек. Айни дамда эса қуёш ҳам унинг мурғак юраги каби қонга ботгандек. Эндигина тўққиз ёшни қаршилаган қизалоқ оғир хўрсинди-да, ўз уйи томон ўқдек учди. У ҳозиргина укаларини олиб чиқиб кетган айвон эшиги ҳамон очиқ, аммо онасининг овози эшитилмасди. Отасининг тўнғиллагани, сўкингани қулоқларига кирди. Қизчанинг эшикдан ҳатлаб ичкарилагани юраги бетламади. Одатига кўра, шу жойида қотганича Худога илтижо қилди: “Ўлиб қолмасин. Худойим, ишқилиб ойим ўлиб қолмасин...” Сал ўтмай, отасининг шарпаси сезилди. Ҳартугул, у айвоннинг нариги эшигидан чиқди. Важоҳати ва гавдасидан от ҳуркадиган эркакнинг ташқарига қадам қўйиши баробарида Муниса ичкарига одимлади. Иккаласининг ҳаракати бир вақтнинг ўзида бўлгани боис, ота қизини пайқамади. Қизалоқ эса югурганча бориб, чўзилиб ётган онаси ёнига мук тушди. Туртишга, овоз беришга қўрқди. Жим ўтирганча волидасининг кўксига кўз тикди. — Нафас оляпти... — пичирлади қиз. Сўнг худди шу оҳангда оҳиста деди: — Ойи, ойи... Ҳеч қаерингиз оғримаяптими? Онадан жавоб — инграш бўлди. “Оғримай бўладими? Ахир бурнингиздан қон оқяпти, пешанангиз шишиб чиқибди, қўлларингиз кўкарибди...” У онасининг юзини силади. Бурнидан оқаётган қонни артди. Сўнг беихтиёр ҳовли этаги томон кетаётган отасини кузатди. “Нега у бу қадар раҳмсиз, тошбағир, шавқатсиз? Нима учун доим онасини сал нарсага калтаклайди? Ахир бошқалар бундай қилмайди-ку! Ана қўшниси Каромат опа доим хушчақчақ юради. Чунки эри ҳеч қачон қўл кўтармаган...” Отаси доимгидек трактори томон йўл олди. — Онангни сени... Дардисарлар... Мол... — у бисотидаги барча ҳақоратларни айтишдан чарчамасди. Кенг ҳовлининг артофи ҳеч нима билан ўралмаганди. Битта ўрик ва сал наридаги иккита олманинг энди бўй чўзаётган кўчатини айтмаса бошқа дарахт ҳам йўқ. Уйнинг ўнг ёнида тандирхона, ундан сал нарида молхона жойлашган. Ўша молхона ёнига отаси ариқдан чиққан тупроқларни тўплаган. Тупроқ уюми устига эса доим тракторини қўяди. Трактор қияликда тургани учун ўт олиши осон кечади. Жаҳли босилмаган ота тракторини кўздан кечираркан, чўнтагини кавлади. Сўнг “клёнка”дан тикилган, яшилми, қорамтирми рангини ҳам билиб бўлмайдиган нос ҳалтачасини чиқариб, букланган қисмини авайлаб очди. Ўнг кафтига носни тўка солиб, шоша-пиша оғзига қоқди. Лабларини чуччайтириб, қалин қошларини чимираркан, айвонга кўз қирини ташлади. Қўрқиб кетган Муниса эса ўша заҳоти бошини эгиб, нафас ҳам олмай турди. Ҳозир уни кўриб қолса борми, қайтадан қиёмат қўпади. “Бирор жойга кетса эди. Ойимнинг юзига сув сепардим. Кўзларини очарди. Кейин...” Қизалоқнинг бўғзига аччиқ нимадар тиқилди. Кейин нима ҳам бўларди? Иккаласи юм-юм йиғлайди. Унсиз, сассиз... Мана шундай пайтларда онаси унга меҳр кўзи билан боққандек бўлади. Муниса онасини қучоқлаб олади. “Қизалоғим, меҳрибоним...” дея бағрига қаттиқ босиб ўпиб-эркалашини жуда-жуда истайди. Афсуски, ундай бўлмайди. — Тур, отанг кўрса иккимизни ҳам ўлдиради. Қимирла тез. Сигирдан хабар олдингми? Укаларинг қани? — онаси дарров уни ўзидан итаради. Шундай дамларда Мунисанинг янада хўрлиги келади. Сигир баҳона қишлоқ четидаги тутзор томон чопқиллайди. 2-қисм — Онаж-о-о-н, — онасининг заиф ва ингроқ овози қизчанинг хаёлини бўлди. — Ойи, — пичирлади у. — Ойи... Бошқа нима дейишни ҳам билмади. Кўзларидан ёш думалади. Онаси инқиллаб ўрнидан турди: — Бошим айланиб кетяпти. Даданг қани?    Муниса нигоҳи билан ҳовлига ишора қилди. — Укаларингни олиб кел-да, сигирга бор. Қизалоқ бошини қуйи солганча ўрнидан турди. Доим отаси онасини калтакласа укаларини қўшниси Каромат опага бериб келади. Уларнинг ҳам ўзи каби эзилиши, азоб чекишини истамайди. Эндигина учга кираётган Камол ва эмаклай бошлаган Жавлон ҳам уйда шовқин кўтарилиши билан қўрқиб, чириллашга тушишади. Бу отасининг баттар жаҳлини чиқаради. Муниса балки отасининг янада жаҳл отага минишини истамагани учун шундай қилар... Энди уларни олиб келса бўлади. Аммо қиз эшик олдига бориб тек қотди. — Нега туриб қолдинг? — норози қаради онаси. Кейин дунёнинг ишларидан ёзғирган бўлди: — Бу дунё нега бунақа экан, а? Ташвишлари камлик қилгандек, турган-турмуши — мушт! Жоним-ей, ҳамма жойим зирқираб кетяпти... — Ойи... —  қизча “дадамни бирор жойга юборинг, чиққани қўрқяпман”, демоқчи бўлди. Бироқ онаси ҳам ундан кўпроқ қўрқишини билгани учун индамади. — Қоққан қозиқдай тураверасанми? Укаларингни олиб кел, дедим сенга, — ҳолига ярашмаган баланд овозда бақирди онаси. Муниса бир чўчиб тушди-ю, эшикдан югуриб чиққанини ўзи ҳам билмай қолди. — Ҳей, кўккўз! Қаёққа боряпсан? Сигирни отанг олиб келадими? — Мунисага кўзи тушиши билан оғзидаги носини туфлаб, ўшқирди отаси. Шўрлик қизча қай томонга юришни билмай қолди. — Сигирга бор, укаларингни ўзим олиб келаман, — оқсоқланиб эшикдан чиққан онаси жонига оро кирди. Мунисанинг отаси ёнидан ўтишга юраги йўқ. Шунинг учун ҳовлининг чоп томонидан юриб тутзорга йўл олди. — Бошинг бориб, оёғинг қайтсин! — ортидан айтилган ҳитоб юрагига титроқ олиб кирди. — Югуришим керак. Қанча тез борсам, шунча кўпроқ ўтираман... — Муниса шундай дея югура кетди. Тутзорга киришидан олдин эгилиб, дарахтлар орасига қаради. — Шу ерда... Шу ерда экан... — ширин энтикди у. Ўзича жилмайиб, яна югуриб кетди. — Мовийкўзим, қўзим, келдингми? — уни кўриши билан Райҳон момо қучоқ очди. Қизнинг ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, табассум қилиб, салом берди. Сўнг ўзини момонинг қучоғига отди: — Сизни соғиндим, момо... — Мен ҳам сени кутиб ўтиргандим. Қара, сенга нима олиб келдим. Ёнғоқ ва туршак... — момо нимчаси чўнтагидан атаганини Мунисага чиқариб берди. Мунисани шу кампирдан бошқа ҳеч ким бағрига босмаган, эркаламаган. Шунинг учун унинг ёнидан жилгиси, қучоғидан чиқгиси келмайди. Момодан келадиган ёқимли бўйни ҳам ҳеч қаерда туймаган. — Момо, исмингиз Райҳон бўлгани учун сиздан ёқимли ҳид келадими? — Муниса доим ўйлаб юрадиган саволни берди. Момо селкиллаб куларкан, тим қора бахмал нимачасига тўғроғич билан қадалган қорамтир майда қалампирмунчоқни кўрсатди: — Бу қалампирмунчоқнинг ҳиди, болам. Момонгда ҳид қолибдими, энди... Муниса илк бор кўриб турган, уч томони ғунчани эслатувчи бу ажиб нарсани ушлаб кўраркан, ишонмади: — Йўқ, ширин ҳид буники эмас, сизники. Чунки аввал буни сизда кўрмаганман. — Эътибор қилмагансан. Аввалдан бор. Биз ҳозиргиларга ўхшаб атир сепишни билмаганмиз. Мана шу бизнинг атиримиз. — Бу ҳид сизники. Мана шу кичкина нарса сизнинг қучоғингизнинг ҳидини олиб қўйишини истамайман, — Муниса момонинг пинжига суқилди. Момо эса бошқа чўнтагидан чақилган ёнғоқ мағзини чиқариб, қизнинг оғзига солди. — Ёнғоқ нега ғадир-будир? — бошини кўтарди Муниса. — Ғадир-будир дема. Бу Аллоҳнинг каромати. Яхшилаб қара, у мияга ўхшайди. Унинг мияга фойдаси кўп эмиш. Туршакка қара, юракка келишиб кетади. Бу юракка даво дегани. Ловия-чи, ловия у буйракни эслатади. Айтишларча, буйракка шифо. Кўрдингми, ҳамма нарсада ҳикмат бор. Муниса момонинг суҳбатини жуда яхши кўради. Афсус, ёнида бошқа қолишнинг иложи йўқ.  — Мен сигирни олиб кетгани келгандим, — отасининг юзи кўз ўнгида жонланиб сакраб турди у. Момо берган егуликларни этагида тутганча тузук хайрлашмай ҳам чопқиллади... * * * — Сенга нима дегандим! Судралиб қаерларда юрибсан? — уни кўриши билан отаси сўкина бошлади. Муниса қалтираб, этагини қўйворди-ю, сигирни жойига боғламоқчи бўлди. Момо берган ёнғоқ ва туршаклар ерга думалади. — Мен сенга бошинг бориб, оёғинг келсин, деганмидим! — отаси шундай дея унинг қулоқ-чаккасига қулочкашлаб туширди. Озғин, енгил жуссали Муниса чинқириш баробарида учиб кетди. Чап чаккаси сигирни боғлаш учун қоқилган қозиққа тегди. — Ўч! Овозингни ўчир! — тағин ўшқирди ота. Кўзидан олов чиққандек бўлса-да, Муниса ҳаммасини ичига ютди. Сал нарида сигир соғишга келган онаси челакни ушлаганча ердан кўз узмай турарди. — Мана кўрдингми? Етиминг нималар қилиб юрибди? Ўзи ҳаммасига сен айбдорсан. Олиб келма, деганман бошида сенга! — энди отаси онаси ёнида пайдо бўлди. Аммо қўл кўтармади. Шундоқ ҳам моматалоқ бўлиб ётган аёлининг юзига қаттиқ тикилди-ю, нари кетди. — Сигирни боғла, ер ютгур! Қаерда эдинг? — онаси ҳам аламини Мунисадан олди. Онасига сўзсиз итоат етган қиз, сал нарида сочилиб ётган момонинг туҳфасига қўл чўза олмади. — Ўв, кўккўз! Жавлонни кўтар... — отаси эшик олдидан бақирди. Қизалоқ югурганча бориб, ҳовлига емаклаб чиққан кичик укасини бағрига олди. Улар кечки овқатни ҳам ҳақорат ва сўкинишлар билан ейишди. Шу билан тун чўкди. Сокин, тинч, осойишта тун... Муниса биргина тундан нажот топарди. Кун бўйи тиним билмагани учун ўрнига ётиши билан уйқуга кетарди. Эсида, илгари ота-онаси, укалари билан ухларди. Сўнг онаси уни қўшни хонага ётқизадиган бўлди.
    8 комментариев
    37 классов
    "УНИ "ДАДА" ДЕЙСАНМИ, ҚИЗИМ?" Муаллиф: Наргиза Усанбоева Ҳикоя «Нега ҳар доим қоқиламан? Нега доим омадим чопмайди? Нима учун ўзимни ўзим эплай олмайман?» Шу саволлар хаёлимда айланиб, кўзларимга ёш келди. «Турмушнинг зарбалари каммиди менга? Одамлар ҳам алдашга уринади. Бу ноҳақликларга чидаб бўладими?..» Қадам товушларимни эшитиши билан дарвоза олдида кутиб ўтирган тўққиз ёшли қизим югуриб чиқди. Ҳатто шу мурғак қалбнинг кўзларига қарашга ҳам уялдим. «Нега менинг онам бу қадар ношуд?» демасмикан? — Яхши ишладингизми? — у мени ишлаб келаяпти деб ўйлаб, атрофимда хурсанд ирғишлай бошлади. — Ойи, мактабимга кийимни ўзингиз олиб берасиз, а? Унгача ойлик оласизми? — Ҳа, — дедим ёлғонимнинг умри қанчалигини чамалаб. У хурсанд бўлганча акамнинг болалари ўйнаётган ҳовли этагига қараб югуриб кетди. — Нима дейишди? — деди онам вақтли қайтганимга нима бўлганини сезгандек. — Менимча, у ердагилар ёлғончи. Пул ишлашнинг яхши йўлини топиб олишган. Ўзи эълонга «даромадли иш», деб фалон сўмни ёзиб қўйишганидан қўрққандим. Ҳар кун борсангиз, ҳар кун бирорта қоғоз беради, тўлдиринг, деб. Кейин «бу «лист»имиз уч юз сўм, икки юз сўм», деб пул олади. Ўзингиз ўйланг, иш излаб юрган нечта одам боради у ерга. «Хабар олиб туринг, одам кўп излаганда тополмай қолмайлик», дея умид беришади. Кейин менга ўхшаб ишонганлар бораверади-бораверади. Ҳар борганда уч юз-беш юз сўм ташлаб келади, тўлдирган қоғози учун. Бир кунда йигирма-ўттизта одам келиб кетаяпти. Ҳеч қанақа иш йўқ у ерда, — гапларимни тез-тез айтдим-да, оғир тин олдим. — Энди бормайман. Онам секингина уҳ тортди. Кейин эса мени овутган бўлди: — Сиқилма, ишламасанг ҳам кунинг ўтиб турибди-ку! Куним ўтаяпти. Қандай ўтаётгани эса иккаламизга ҳам маълум. Кечагина янгам онам билан айтишиб қолди. — Етти йилдирки, боқаман. Бу эшитган раҳматимми? — дея бақирди у киши. Бу уйда ишламайдиган, пул топмайдиган одам фақат мен. Онам ҳам нафақа олади. Уни албатта менга ва қизимга сарфлайди. Рўзғорнинг каму-кўсти акамнинг бўйнида. Янгам эса тикувчи. Ўйда ўтириб пул топади. Сал жанжал чиқса, «биз ҳам фақат болаларимизни ўйлаб яшармиканмиз? Ё бировлардан ортмай ўлиб кетамизми?» деган гап оғзидан тушмайди. Шу гаплардан бездим. Ўзим униб-ўсган, катта бўлган уйда ортиқчаман. Ўзимни сиғиндидек ҳис қилганим учун уй юмушларининг ҳаммасини бўйнимга олганман. Барибир «чиққан қиз чиғириқдан нари» экан. Иш излашга киришдим. Ҳеч қаерда ўқимаган бўлсам, қаердан ҳам ишлай? Икки ой аввал ҳам бир иш топгандим. Дафтар чиқарадиган цех. — Ҳадемай «сезон» бошланади, тезроқ ишланглар, — деб шошириб ишлатган одамлар маошимни ҳалиям бермади. Бошқа иш ахтариб, мана, нима кўйга тушиб ўтирибман. — Эртага анув «дафтаринг»га бориб қаттиқ туриб ол. Пул беролмасангиз, дафтар беринг ўрнига де. Мана, мактаб бошланаяпти. Сотсанг, пул. Қолганини жиянларинг, қизинг ишлатади, — онам ҳамон мени ўйлаб куюнарди. «Ҳаммага ташвишман» — яна ўзимдан хафа бўлдим. — Хўп, жанжал қилиб бўлсаям, олиб келаман. Эртасига эса онамнинг айтгани бўлди. — Ҳали, дафтарлар сотилгани йўқ. Пул беролмаймиз. Майли, дафтар олиб кета қолинг. Бир дунё дафтар билан мени кўчага чиқариб қўйишди. Тўхтатган киракашим инсофли экан. Дафтарларни ўзи машинага жойлади. — Савдогармисиз? — деди у йўлга тушганимизда. — Йўқ. Икки ой деганда олган иш ҳақим. — Дафтар беришини билган бўлсангиз, эрингизни жўнатмабсиз-да, анча оғир экан. — Эрим вафот этган, — кўнглим бўшаб кетди. Кўзларимни олиб қочдим. — Узр, синглим, мен билмадим. Билмасдан сўравордим. Хафа бўлманг. Умрини фарзандларингизга қўшиб берган бўлсин. Индамадим. Хотираларим жонланиб кетгани учун уйга қандай келганим, нима қилганимни эслай ҳам олмайман. Ўзимга келганимда ёстиққа юзимни босганча йиғлаб ётардим. Қизим ҳар доимгидек бошимда менга термулганча жим ўтирарди. Қизим, отасининг бир оғиз сўзини эслай олмайдиган, қанақалигини ҳам билмайдиган менинг етимгина, ширин қизим. Қайдан ҳам эсласин? Ўшанда энди икки ёшдан ошганди… Бизнинг овунчоғимиз, қувончимиз эди у. «Ширин аясининг асал қизи», дерди эрим бирданига иккаламизни ҳам эркалаб. «Менинг уйимда ҳамма болдек ширин. Шунинг учун тўймайман!» — бу у кишининг ҳар доимги гапи эди. Ростдан ҳам тўймади у. Тўёлмай бизни тарк этди. Кутилмаган автоҳалокат у киши айтгандек болдек ширин оиламизни аччиқ фироққа тўлдириб кетди. Ҳадемай етти йил бўлади, усиз яшаётганимга етти йил. «Сизларни ҳеч қачон ёлғиз, қаровсиз қолдирмайман», деганига ҳам етти йил… Дод солиб йиғлагим келди. Хаёлимда бақирсам, юрагимдаги йиғилган бор аламлар чиқиб кетадигандек эди. Яна юзимни ёстиққа босдим. — Тур, аза ҳам узоғи билан бир йил тутилади. Сен эса ҳалиям йиғлаб қон қиласан. Анув таксичининг ҳам юрагини ёрибсан. Энди кетди, бечора, — деди доимгидек жаҳл қилгандек, аммо меҳр тўла овоз билан. — Қизингизни хафа қилмоқчи эмасдим. Билмасдан сўраб қўйдим, деб қайта-қайта узр сўради. Сенам худди эринг ҳозир ўлгандек югуриб кирдинг уйга. — Шу пайтгача шу ердамиди? — ҳайрон бўлдим. — Ҳа, дафтарларни уйга киргизди. Бир пиёла чой ичиб кетди. Ўша куни тақдирим шу киракаш билан боғланади, деб сира ўйламагандим. Бир ҳафта ўтиб «одам» қўйганида, рости, жаҳлим чиққанди. Аммо онам негадир унинг ёнини олди. — Сизларга юк бўлдим-да, шунинг учун мендан қутулсангиз бас, тўғрими? — хафа бўлдим онамдан ҳам. — Унақа дема. Ҳали ёшсан. Эндигина йигирма саккиз ёшга кирдинг. Оила қуришинг керак. Бугун мен борман, бу уйга сиғиб ўтирибсан, эртага ўтиб кетсам… — онамнинг кўзлари ёшга тўлди. — У бефарзандликдан ажрашган экан. Ўн уч йил кутиб яшабди. Сабрли, иймон-эътиқодлига ўхшаяпти. Ёши ҳам жуда катта эмас, қирққа ҳам кирмаган ҳали. Ўттиз саккиз ёш экан. — Мендан ўн ёш катта-ку! Шу катта дегани эмасми? — Нега тушунмайсан? Битта фарзандинг бор. У қизингни ҳам олиб кетишингга рози. Кўпчилик эркак бунга рози бўлмайди. Ўша куни ўзим гаплашиб кўрдим, ёмонга ўхшамайди. Хуллас, онам ўзининг насиҳатлари ва кўз ёшлари билан мени турмушга чиқишга кўндирди. Аммо қизимга нима дейишни билмасдим. Уни бирдан ўзим билан олиб кетиш ниятидаман. Онамдан қизимга ўзи тушунтиришини сўрадим. Аммо у киши рад этди. Ноилож, ўзим бўлсам, ўзим-да. Кечқурун ухлашимиз олдидан уни бағримга босиб гап бошладим: — Гулруҳ, мен… мен… яна оила қуряпман. Энди биз бошқа жойда, ўша мен турмуш қурган инсоннинг уйида яшаймиз. У сенга ота ўрнида ота бўлади. Уни «дада» дейишинг керак. Айта оласанми? — Аслида у менинг дадам эмас-а? — Йўқ, сенинг даданг кичкиналигингда вафот этган. — Уни «дада» десам, ўзимнинг дадам хафа бўлмайдими? Ўлганлар бизни кўриб туради-ку! — ўзимнинг гапларимни ўзимга қайтарди қизим. — Йўқ. Хафа бўлмайди. Сен яхши қиз бўлсанг, айтганимни қилсанг, асло хафа бўлмайди. — Унда айтаман. «Дада» дейман. Ойи, ўзи «дада» дейишни жуда яхши кўраман. Жаҳонгир билан Ойдин тоғамни «дада» деса, менам ичимда айтиб кўрардим, — қизимнинг бу гаплари кўзларимни ёшлади. Унинг тили «дада» деб чиққанди. Аммо мана етти йил шу сўзни айтишга зор бўлди. Энди бир бегонани… У қизимни ҳеч қачон ўз боласидек кўрмайди… Шуларни ўйлаб йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолдим. Бир ҳафтадан сўнг эса биз иккинчи турмушимникида эдик. Рости ўзим ҳам, қизим ҳам дарров киришиб кета олмадик. Эримнинг уй-жойи, машинаси, ҳамма-ҳамма нарсаси бор эди. Аммо биз… ўзимизни эркин ҳис қила олмасдик. Эрталаб у киши киракашлик қилгани чиқиб кетади. Шундан сўнггина қизим иккимиз катта ҳовлида бахтиёр ва енгил ҳис қилардик. Бу ётсираш камлик қилгандек овсиним буткул совутди: — Қизингиз тўққиз ёшга ўхшамайди. Анча бўйчан экан. Яна жуда ёқимтой. Кўз-қулоқ бўлинг. Ўгай барибир ўгай-да! Эрингиз ола қараб юрмасин! Бу гапни эшитиб музлаб кетдим. Шу ондаёқ бу уйни тарк этгим келди. Лекин ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ… Эримнинг феъли бузуқмикан? Овсиним ҳарқалай уни аввалдан билади. Жинни бўлаёздим. Ўша куни эрим қизим учун уйга киядиган халат кўтариб келибди: — Менинг чиройли қизимга шунақа ярашадики бу! Унинг сўзлари ҳам юрагимга титроқ олиб кирди. Ҳадик билан яшай бошладим. Бир куни эса… Ярим кечаси қизимнинг овозидан уйғониб кетдим. У ингранар, йиғламоқчидек эди. Ўрнимдан сакраб турдим. Эрим ёнимда йўқлигини кўриб оёқ-қўлимдан жон чиқиб кетгандек бўлди. Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим. — Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди. Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди: — Дада, яна сув ичаман… Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим. — Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг. Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади. — Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга. Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман!
    2 комментария
    83 класса
    #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Опа мени чақиришяпти. -Қаерга? Бугун дам олмайсанми? -Бошлиқни уйида қандайдир йиғин экан. Биласиз опа пулни яхши тўлайди. Ярим ойлигим бўлади ҳисоб. -Ўзингни чарчатиб қўймасанг бўлди. Сен ўқишинг керак. -Улгураман ҳаммасига. Эшигимиз тагига ҳайдовчи келиб кутиб турган экан. Дарровда кетақолдик. Фарида опани уйларига кирар эканман аллақачон тайёргарлик бошлаб юборилганини кўрдим. -Келдингизми Сумбула. Ана фартук ишга киришинг, ҳали дастурхонга ярим маҳсулот ҳам қўйилгани йўқ. -Хўп опа. Бир зумда столларни устини тўлдириб ташладик. Меваларни карвинг усулида кесиш анча вақтни олди. Лекин Шаҳло опа бу борада қўлим анча келишгани учун мени зиммамда қолдирдилар. Келганимдан икки уч соат ўтиб ҳам Сарварани кўрмадим. Ёнимдаги ҳизматчи қиздан сўрадим. -Сарвара кўринмади? -Янги келинни айтяпсизми? -Ҳа. -У дам оляпти. Кечга келин салом қилиб чарчаб қолмасин дедилар. -Ҳа яхши. Мен эса Сарварани сўрашга сўраб кечаги аудиони ҳаёлимдан чиқазолмасдим. Кечгача ҳамма столларни устини безатиб бўлдик. Ошхоналарни ҳам саранжомлаб буюртма қилинган пишириқлар келишини кута бошладик. -Сумбула сиз Сарварадан хабар олинг. -Ҳалиги... Укангиз олдида эмасми? -Шердор эрталаб чиқиб кетганди. Ҳали келмади. -Хўп ҳозир кираман. Қўлларимни ювиб, фартукни ечдимда Сарварани келинлик уйига қадам босдим . Эшикни оҳиста чертдим. -Киринг -Сара. -Кел Сумбула. Яхшимисан? Доим қучоқлашиб сўрашадиган дугонамдан бу гал ўзимни олиб қочдим. Ҳайрият у сезмади. Кўзгу қараҳисига ўтирганча ўзига оро берарди. -Сени ёрдамга чақиришдими? -Ҳа шундай. -Ўтир. Мени ҳали ишим кўп. Сочимни жингалак қилишимга ёрдамлашиб юборасан. -Қўлимдан келармикан? -Ҳа келади. -Сара аҳволиз яхшими? Тўй куни тез ёрдамга ишингиз тушгандими дейман. -Ҳммм уми, э қўявер. Ҳаммаси яхшиликка. Сарвара беўхшов кулиб қўйди. Унинг ялтироқ либослари, ўзини тутиши менга негадир ёқмай кетаётганди Балки у ҳақидаги ҳақиқатдан хабар топганим учунми? -Курсдошлар яхшими? Яқинда ўзим ҳам бораман. -Юришибди. Ўрнингиз билиняпти. -Билардим ўрним билинишини. -Руслан сўрамадими мени? Уни гаплари нафратимни қўзғатарди. -Йўқ нега сўраши керак? -Шунчаки айтдим қўйдимда. -Шердорни севсангиз унга хиёнат қилманг. -Сен нималар деб валдираяпсан? Сарвара менга жахл билан қаради. Аслида ҳам нега бу гапни айтдим ўзим ҳам ҳайронман. - У сизни қаттиқ севгани учун сизга ишонади. мен била туриб индамай юролмиман. -Очиқроқ гапир нима гап бўлди? гуруҳда йигитлар сиз ҳақизда яхши гап гапирмаяпти. Мен эса сизни дугонангизман. Бу гапларни била туриб айтмаслик ҳам дўстни иши эмас. -Нима дейишаяпти улар? -Сизни тузук қизлар сафига қўшишмаяпти. -Биласанми Сумбула, менга одамларни гапини умуман қизиғи йўқ. Уларга тупуриб қўйганман. Шер эса мени энди эрим. У фақат менга ишонади. Бу гапларингни қайниопаларим ёнида гапириб юрма тағин. -Албатта бу борада гапириш ниятим ҳам йўқ эди. -Билардим ақлли қизлигингни. Энди эса сочимга ёрдамлаш. Макияжимни қара «чётки»а? Тан олишим керак Сарвара салонда ишлагани учун макияж қилишни қийворарди. Ҳозир ҳам жуда чиройли бўлганди. Бўянмаган вақтида эса уни чиройли деб ҳисобламасдим. бўёқ инсонларга ҳусн беришини шунда кўрмаганман. Аслида уни бўянмай юрганини бирор марта кўрмаганман. -Зўр, бу борада сизга етадигани йўқ. -Биласану. Бир аммаллаб Сарварани соч уланган сочларини жингалак қилдим. У олди жуда очиқ узун қоматига ёпишиб олган қипқизил кўйлак кийиб олганди. Олди ҳаддан ортиқ очиқлигидан мен уялиб кетаётгандим. -Кўйлагингиз бироз очиқ эмасми? -Нимаси очиқ? Бу ҳозир мода, сен доим ёпиқ кийинганинг учун бу сенга ғалати кўринади. Ёпиқлик бу кўйлакка ярашмайди. Жуда бўғилиб қоламан. Қолаверса ҳозирда ҳаммани кўзи менда бўлади. Буни исботини ўзинг кўрасан. Мен Сарварани феълини тушуна олмаётгандим. Ёки аввал эътибор бермаган эканман. Меҳмонлар кела бошлагач Сарвара ўткир ҳидли атирини сепиб, яна бир кийимини тайёрлаб қўйди. Буниси ҳудди тунги клуб қизлариникига ўхшар, қаймоқранг ва калта, очиқ эди. -Шердор гапирмайдими? -Нега гапиради? —Кийимларингиз очиқлигига? —У мени фикримни қўллаб қувватлайди. —Ҳм. Мен чиқишим кераклигини тушундим, чунки меҳнонларга овқат узатишда ёрдамим керак бўларди. Ёки чойнинг кети узилмай дамлаб беришимиз шарт эди. Мен чиққанимда илк дуч келган инсоним Эркин бўлди. -Қалайсан? —Яхши. Бошқа сўз демай олдидан ўтиб кетдим. —Бир вақтлар ўзидан катталарга салом бериларди. Шу гапини баралла эшиттириб айтди. Ошхонага борганимда қғҳизматчи қизлар гурунглашиб ўтиришганди. —Дугонангиз энди чиқса керак? —Эрини кутяпти. Бирга чиқар экан. Шаҳло опа қанилар? —Ойилари билан шомни ўқишга кирдилар. Қайнона илмли аёл. Келин эса бу аҳволда. Менга қизиқ бўлаётгани Сарварани кийимига бирор киши эътироз билдирсами? Ҳамма келадиганлар келиб бўлгач келинни саломга олиб чиқишди. Келин ёпинчиғини олиб қўйганда даврада ўтирган эркакларни кўписи Сарварадан кўз узолмай қолди. Фарида опани эса жахли чиққани юз кўзидан аён эди. Ўзини босиб келинини ёнига бордида ортидан юришига ишора қилди. Улар бизга яқин хонага кирдилар. -Бу нима ахвол? -Ойижон нимани айтяпсиз? -Ўзизни кўз-кўз қилиш учун бунақа кийиндизми? Шердорни кўзи қаерда билмайман. Бориб бошқа кийим кийинг. Енги узун олди ёпиқ бўлсин. -Ойижон буни нимаси ёмон? -Мен кўчадаги ҳар кимни назари тушадиган фохишалардек кийинсин деб келин қилмадим. Оиламни обрўаини туширманг. Шу ерда дадангиз, қайнотангиз ўтирибдилар, ҳеч йўқ шулардан ҳаё қилмадингиз. Қойиле сизга. Ёш десам ўн саккиз ёш эмассиз. Ҳаётни яхши англайдиган ёшдасиз. Мен бу ҳолатда сизни қайта кўрмай Шундан сўнг Сарварани тезгина хонасига ўтиб кетганини кўрдим . бир соатлардан кейин Сарвара ёпиққина узун либос кийиб чиқди. Аммо бу ҳам қоматини билдириб турарди. Шу куни икки ёшга айтилмаган тилак қолмади. Сарварани эса тунд қиёфаси умуман очилмади. Қайнота бўлмош сўзга чиқиб икки ёшга Истамбулга икки кишилик чипта совға қилдилар. -Биз бормаган жойларни болаларимиз кўрсин дейман. Келаси йили қўчқпрдек неварамни қучиш насиб қилсин . -Дадаси қўчқордек эмас, турт муччаси соғлом солиҳ-солиҳа набирани денг. -Шуда онаси. Биласан ман гапга ўқимаганман. Қолган гаплардан хабарим йўқ, шунда ҳам Шердорни мен томон маʼноли қараб қўяётгани мени ҳайрон қолдирди. Уйланиб ҳам қуйилмадимикан бу? Аслида уни менга бўлган муносабатини ҳам тушунмасдим . Балки бир вақтлар кўнглимга ёққандек бўлгандир. Ҳозир эса у мен учун ҳеч ким эмас. -Сумбула келинг овқатларни тортдикку, ўзимизам овқатланиб олайлик. -Хўп. Биз овқатлана бошлаганимизда Эркин кириб келди. -Воҳидахон кўринмай кетдингиз? -Эркин ака биласизку шу болам етим бўлмасин деб эрим билан яшаб юрибман. -Дўстим яхшими ўзи, дам олишдан чиққанимдан сўнг кўрмадим уни. -Ҳали у, ҳали бу ишни қилиб юрибди. Тайинли иш топа олгани йўқ. -Таксида юрардику. Эплолмади, икки марта уриб олди. Ўшаниям палон пулга ремонт қилдириб бердик. —Аттанг, яхши бўлиб кетар. Салом денг. -Хўп ака. Эркин чиқиб кетгач икки қизни шивири бошланди. -Хотини билан ярашибдими? -Жиннимисан, нега ярашади? Хотинини ўлдириб қўяй дегандику, менимча ярашмайди. -Мен шу гапга ишонмайман. Эркин опамни синфдоши эди, у ақлли йигит. Ўзи камбағалроқ бўлса ҳам интилиб барчасига ўз кучи билан эришганди. -Хотиниям илонни ёғини ялаганлардан экан, қайнонасини Эркин йўқлиг8да ҳаттоки урган ҳам дейишади. -Менам шунақа деб эшитгандим. Аммочи Эркин уни ўлдирсаям ҳақ бўларди. Кимам онасига қўл кўтарганни кечиради. Уларни суҳбатини эшита туриб ҳайратда қолгандим. -Шу йигит ҳақида гапиряпсизларми? -Ҳа шу, биз бир жойданмиз, битта мактабда ўқиганмиз. -Тушундим. Ўша куни ҳамма нарсаларни ўз жойига жойлаштириб, идишларни ювиб кейин уйга қайтдим. Давоми бор... #shamsinurijodi
    13 комментариев
    56 классов
    ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Нима бўлдикин? -Опа тез ёрдам чақирдим. -Ахволи ёмонку. Олиб бормасак бўлмайди. Эҳтиёт бўлмапсанда. Шаҳло опа аттанг қилганча бошларини сарак қилганлари кўринди. Бир зумда тез ёрдам ҳодимлари ҳам етиб келди. Шаҳло опа шунда мени кутиб турганимни кўриб ёнимга келдилар. -Синглим сизни Эркин ташлаб қўяди. Ўзим боролмайман, тушунасиз-а? Мен келинни геникологга тезда олиб бориб келмасам бўлмайди. -Майли опа. -Рахмат тушунганингиз учун. Тез ёрдам билан улар чиқиб кетиши билан биз ҳам Эркин билан биргаликда йўлга чиқдик. -Чарчаб қолибсан. Мен жавоб қайтармадим . -Ростини айтсам менга бирор киши жабоб қайтармаслигига ўрганмаганман. Ва бунга сабаб ҳам кўрмаяпман. Ёки сен ўзингни осмондаги ой деб ўйлаб мени назарингга илмаяпсанми? -Қандай тушунсангиз бу сизни хоҳишингиз. Мени табиатим шундай, дуч келган билан бемалол гаплашиб кетолмайман. -Буни қарая, мен дуч келган бўлдимми шунда? -Нима дейишимни кутгандингиз? Мен сизни умуман танимайман. Бунга хоҳишим ҳам йўқ. Сиздан бошқа ташвишларим тиқилиб ётибди. Бу нусха мендан нима истайди тушунолмаяпман. -Анави келин дугонангми? -Ҳа. -Шаҳло опам билан яқинлигинг кўриниб турибди. Нега опамга дугонангни яхши қиз эмаслигини айтмадинг? Йигитни гапи мени эсанкиратиб қўйди. -Тушунмадим? -Яхши тушундинг, кўчани кўриб қўйган қизлигини мендан яхши биласан. Лекин сенга қойил қолмадим. -Бу уларни танлови. Мен оддий ҳизматчиман. Бунақа нарсаларга аралашиш менга эмас. Йўлдан адашдиз чапга қайтиш керак эди. -Шу томонда ишим бор. Юрагимга қўрқув оралади. -Ни... Нима? Шу... Шу вақтдая? Илтимос мени шу ерда қолдиринг . -Ҳазиллашдим, белгиланган жойдан ортга қайтаман. Бунча қўрқмасанг. Қаттиқ жахлим чиқди. Лекин қўрқувим бироз босилди. Қанча рад этмай машинани уйимиз олдигачс ҳайдаб борди -Рахмат. -Арзийди Бунча иззатталаб, безбет бу? Уйга кирсам Роҳила опа ухламай блинчик пишираётган эканлар. -Опа ухламадизми? -Келдингми? Тўй қандай ўтди? -Билмадим, лекин жуда чарчадим . Бугун маза қилиб ухлайман энди. -Сумбула. -Лаббай опа? -Онангни аҳволи оғир экан. Деворга суяниб қолдим. Онамни кўз олдимга келтирар эканман, бирорта илиқ хотира топа олмадим. Фақат калтак, зарда қилган, силтаб ташлаган баджахл аёл кўз олдимга келди. -Бормайман. -У сени онанг. -Опа мени кучим йўқ у ерга боришга. Мени ҳимоячи дадам ёнимда эмаслар. Ўзимни муқаррар ҳалокатга рўбаро қилолмайман. -Ўзинг биласан. Опам ўша томонларга йўллари тушган экан айтдилар. Сен мажбур эмассан, фақат кейин нега айтмагснсиз дема деб огоҳлантиряпман. -Ундай демайман опа. -Майли дамингни олақол, менам ишимни якунладим. Роҳила опа анча озиб қолгандилар. Бизни ҳеч кимдан кам қилмай деб роса ҳаракат қиляптилар. Ибодатларини ҳам канда қилганларини кўрмадим. Дастурхон бошида эса болалар доим дадамни тезроқ оқланишларини сўраб дуо қилишарди. Роҳила опа болаларни кўнгли пок дуоси ижобат бўлади дердилар. Бугун ўқишдаям йигиту қиз Сарварани муҳокама қилиб ўтиришди. Йигитлар уни тарбияси борасида гапирса, қизлар кийган кўйлагини очиқлиги борасида баҳслашишар эди. -Аммо лекин куёвга беш кетдим. -Нега? -Лоҳ деб шунақаларни айтади. Қара қандай бой, лекин кўзи кўрмайди. -Ваҳаҳаҳа , ўзи шунақа қизлар доим қилар ишни қилиб, кейин сипогина бўлиб эрга тегиб кетишади. Яна йўлини қилиб зўр яшайди. -Эеэ қўйларинг шуни Бўлди тўй ўтди, почча билан бахтли тахтли бўлиб кетсин. Амин. Яна гуруҳда кулгу кўтарилди. Домла келгач эса яна ҳаммаси барҳам топди. Аксига олгандек яна шу домлани дарси. Мендан ҳеч нарса сўрамасинда, бошим ёрилай деяпти кеча кам ухлаганим учун. Бу Музаффаров деганларини кўзи мендан бошқани кўрмайди чоғи. -Фарҳодовна. -Лаббай домла. Дарров ўрнимдан отиб турдим. -Бугун дарсга тайёрмисиз? -Тайёр эмасман. Кейинги сафар тайёрланиб келай. -Сизни ўзи ўқиш ниятингиз борми? Қиз бола ҳам шунчалик масъулиятсиз бўладими? Уйизда дарс қилмай фақат ўзингизга оро берсангиз керак? Бу гапи жуда ошиб тушди. Кўзимдан ёш оқишни бошлаши билан яна ўтмиш хотиралари жонланди. Доимий камситилишлар , дарс вақти дугоналаримни пичинги. Ортиқ чидолмадим югуриб аудиториядан чиқиб кетдим. Институтни орқа томонига ўтиб, ўриндиқлардан бирига ўтириб йиғлай бошладим. Нега бу домлани кўзи фақат мени кўради. Дарс тугашини кутиб ўша ерда ўтиравердим. Домла чиқиб кетганини Насиба смс ёзиб билдирибди. «Сумбула қаердасан? Дарс тугади домла чиқиб кетди» Хабарни ўқишим билан гуруҳимиз томон юрдим. Гуруҳга киришим билан қизлар домлани қарғай кетди. Адҳам эса домлага мени ёнимни олиб қаттиқроқ гапирибди. -Домла кейинги гал сенга гапирмайди. -Нега? -Адҳам сени шароитингни айтди. Бекор қилдиз деб яна бир нималар деди. -Ҳм. Кейинги дарс тугадҳи билан ишга шошилдим. Ўзиям мени келишимни кутиб туришган эканми, қўлимиз-қўлимизга тегмай савдо қилдик. Миршод эса мен кутмаган нарсани хабарини берди. -Опа телефонизга блуэтоотҳни ёқсангиз дугонангизни сирини ташлаб берардим. -Қўявер, нима кераги бор. -Эшитиб кўринг сиздан нима кетди. Миршод қўярда қўймай телефонимга аудиёзув ташлаб берди Ишдан уйга барвақтроқ қайтдик. Сабаби бугун дўконни эрта ёпишди. Уйга бориб опамга қарашгач дарсларимни қилишга чоғландим. Шундагина Миршод ташлаб берган аудиёзувга кўзим тушиб уни эшитишга қўйдим. Икки кишининг телефонда суҳбати ёзиб олинганди. Бири эркак киши, иккинчи қиз бола. Аслида қизни ҳам танимаган бўлардим, кейин овози аниқ эшитила бошлагач Сарвара эканини билдим. -Сара кўринмай кетдинг? -Шу ерлардаман сизлар кўрмаяиз ҳолос. -Сендан хафа бўляпмиз. -Кўпчиликмисизлар? -Ҳа бутун кўчамиз болалари. -Гапниям роса олдизда. -Битта саволда ростини айтасанми? -Хўп нима экан? -Нимага ўзимизни болалар қолиб бошқа шаҳар болалари билан квартираларга бориб юрибсан. Ўша пулни бизни болалар ҳам беради. Бизни обрўни тўкяпсан. - Сарвара нимагадир жавоб бермаганди. Йигит давом этди. -Нимага жимиб қолдинг? -Эшитяпман гапираверинг. -Ўзимизникилар бўлмайдими? -Яна шу гапми? -Достон биланам гапингни бир учини эшитдим. -Йўғе ўзи айтдими? -Тешик қулоқ эшитадида, ҳалиям у билан муносабатни узолмаётган экансан -Ўша Достон жонимга тегиб кетган. Бир куни Муҳлис билан дўконга чиққандик. Кейин йўлдан чиқиб қолди. Муҳлисга кетавер ишим бор бунда деди. -Кейинчи? -Магазинни олдида бузуқ мактаб борку, ўша ерга олиб кирди. -Айт қолганини ҳам. -Бўлди, нима бўлгани аниқку. Сўраб нима қиласиз? -Сан ўзинг энди қиз боламан деб биласанми? -Биммасам. Қолгани буткул эшитишга тоқат қилиб бўлмас сўзлар эди. Мен Сарварани бунақа деб умуман ҳаёлимга ҳам келтирмагандим . Демак Шердор алданган, ёки уни нимадир қилиб ўзига боғлаб олган. Шаҳло опа ва атрофдагилар бежиз қарши бўлишмаган эканда. Ўйлай-ўйлай ухлаб қолибман. Эрталаб уйғонишим билан Шаҳло опа қўнғироқ қилдилар. -Алло. -Сумбула яхшимисиз? -Ассалому алайкум опа. -Бугун бирор ишни режа қилмаган бўлсангиз ота уйимга йиғин бор. Ёрдамиз керак. -Бораман опа. -Машина юбораман. -Опа ўзим борай. Анави жияниз бўлмасин. -Ҳайдовчимиз боради. -Хўп опа. Роҳила опа кир ювишни бошлаган эканлар, у кишига кетишим ҳақида айтдим. Давоми бор... #shamsinurijodi
    6 комментариев
    38 классов
    #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР: Жойимда тошдек қотдим, ҳозир нима деди? Ҳайратланиш ила дўконга равона бўлдим. У мени ишлашимни унутиб қўйди чоғи. Дўконда мендан бир ёш кичик Миршод исмли йигит ҳам ишларди. У билан опа сингилдек бўлиб кетган эдик. -Опа ҳалиги бир гап айтсам кўнглизга олмайсизми? -Йўқ тинчликми? -Сиз янги келин билан ўқийман дегандиз а? -Ҳа шундай. -У яхши қиз эмас. Рости шубҳам бор. -Бунақа гапни қаердан оласан, очиқ кийинсаям кўнгли тоза қиз. -Жуда соддасизда, биз йигитлар жуда кўп нарсани биламиз. Хўжайинни ўғлини кўзи кўр, ёки нимадир қилиб олган бу қиз. Мен сизга кафолат бераман уларни ҳаёти бўлмайди -Тавба де. Нима керак бунақа гаплар? -Кўрасиз ўшанда. Мен яқинда битта аудио эшитдим,афсус уни телефонни эгаси бермади. Бошим балога қолади деб. Агар удалласам ўзиз гувоҳи бўласиз дугонангиз кимлигига. -Майли кўрамиз. Миршодни гапидаям жон бордек. Лекин Сарани менга ёмонлиги тегмаган ишонгим келмасди. Бугунги иш тугаб уйга қайтдим, Сарвара нима қилди, нима қўйди хабарим йўқ. Эрталаб ўқишга борганда эса мени Шердор кутиб турганига гувоҳ бўлдим. -Сумбула сизда гапим бор? -Менда? Нима гапингингиз бор? -Кеча Сара сизларникида эдими? -А, ҳалиги ҳа. -Нега иккинландингиз? Ёки алдаяпсизми? -Йўқ, чунки кеча ишда вақтим у ойимга ёрдам берганди. Бирор гап бўлдими? -Йўқ, ҳаммаси жойида. Шердор тез-тез юрганча, машинасига ўтириб кетиб юборди. Дарсда эса Сара уйқусираб ўтирди. -Шердор келди. -Мен айтган гапларни айтдингми? Сарвара бемалол эснаб столга бошини қўйди. -Ҳа айтдим, аммо у ишонмагандек. -Ишонади, ишонмай қаергаям борарди. -Кеча яхши ўтдими? -Эеэ гапирма шуни, шампан билан коньяк қўшилдими бошим айланиб кетяпти. Бўпти кетдим уйга, домлага бирор бахона топиб қўярсан Сарвара орқасига қарамай кетиб юборди. Дарсдан чиқиб яна ишга йўл олдим. Кунлар шу зайлда ўтарди. Бу орада Сарани тўйи белгиланди. У қандайдир ўйчан бўлиб қолганди. -Сарвара хурсанд эмасдексиз? -Бу гапни қаердан олдинг? -Қайдам, кўзимга шундай кўриняпсиз. -Бошқа уйга бораман, шунга бироз ҳавотирим бор. -Севганизга тегаяпсиз, у ёнизда бўлади. Ҳеч ҳам қийналмайсиз. Шу гапни айтдиму, ўтмишни эсламасликка ҳаракат қилдим. Ахир мен ҳам келинликни бошимдан ўтказганманку. Дунёда яхши қайноналар ҳам бор, кераксиз нарсаларни ўйламай. -Рангинг оқариб кетди. -Яхшиман. Ташқарига чиқмасам бўлмайди. Мен ҳаво алмаштириб қайтаётганимда Сарвара ким биландир телефонда тортишарди. -Менга ваъда бергансиз топинг. Гуляни таниши бўлмайди, у қайнопам билан таниш экан. - -Бунча гапни кўпайтирасиз, тўйга кам вақт қолди. Уч кун қолганда боришим керак. Сиз мени ўйинчоқ қиляпсизми? Мен билмайман, бугуноқ ҳал қилинг. Мени келганимни кўриб Сарвара гапни қисқа қилди. -Бирор муаммо борми? -Йўқ, ҳаммаси жойида. Тўйга яқин яна мени Шердорларни уйига чақиришди, росс тинка мадорим қуриб уй йиғиштириш, тозалаш, янги нарсаларни жойлаш тинкамни қуритди. Аммо начора яхши тўлашади, яқинда синглимни туғилган куни, ишламасам бўлмайди. Ёр-ёр айтманг ёр ёр, Бағрим тиғлар ёр-ёр. Ўлан айтманг янгалар, Юрак қақшар зор-зор. Шу қўшиқни баланд қўйганча ҳамма ишга киришиб кетганди. -Сумбула, сиз келин билан бир курсда ўқир экансизда? Фарида опа тўсатдан савол бериб қолдилар -Ҳа, қаердан билдингиз? -Шердор айтди. Биласизми шу қизни келин қилишга ҳечам кўнглим чопгани йўқ. Ўғлим севган деб рози бўлдим. -Сарвара яхши қиз. -Менга ундай кўринмаяпти, эсли ҳушли қиз йигит билан тоғма-тоғ юрмайди. Жавоб бермадим. Нима ҳам дейишим мумкин. Кечга яқин Шердорни бир ахволда кўрдим. Кўзимга жуда чўкиб кетаётгандек кўринди. -Ўғлим нима гап гапир? -Ҳеч нима. Фарида опа ўғлини ортидан юрарди. -Ростини айт, бирор гап бўлдими? -Ойи мени тинч қўйинг илтимос. Ахийри Шердор бақириб ташлади. Фарида опа эса ошхонага кириб йиғлаганча Шаҳло опага қўнғироқ қилди. -Кел, укангга гапир, мен чарчадим. - -Келсанг айтаман. Бу ёқда Шердор ер тепиб жиғибийрони чиқарди. Мен Шердорни хонасини йиғиштиришга кирганимда у мени борлигимни билмай эшикдан телефонда гаплашганча кириб келди. -Менга эртак айтма, у расмларда сен эдинг. Сарвара бу биринчи марта эмас, неча бора мени алдаб келяпсан. Мен сенга ишонмайман. - -Ёлғонларинг жонимга тегди. Тўйга уч кун қолди. Сен эса эрталабдан бери йўқсан. Ҳеч ким билмайди қаерга кетганингни. Телефон қилиб эса сенга уйланиб аҳмоқлик қилаётганимни айтяпти кимлардир - -Мингтасидан қолган фохишага уйланиб нима қиласан деди. Сен эса бугун кун бўйи йўқ бўлиб кетиб буни исботладинг. Тўй бўлмайди. Ҳаммаси тамом. Шердор телефонни ётоқ устига улоқтириб ўзини ҳам караватга ташлади. Шундагина мени шу ерда эканимни кўрди. -Сеэенн. -Мен... Мен ... Тозалашга киргандим. -Ҳаммасини эшитдинг а? Мен бошимни силкидим. -Бошим қотди. Кимга ишонишни билмаяпман. -Қалбингиз нима деяпти? Шердор узоқ ўйлади. -Бу турмушни охирини кўролмаяпман. Мен ухлайман, сен ишингни давом эттиравер. Шердор кўзини мажбуран юмиб ухлашга ҳаракат қилди. Мен эса ишимда давом этдим. Орадан ярим соат ўтар ўтмас Шердорни телефони ширинглади. -Ало. -Шердор, Сарвара ўзини осиб қўйибди. Шердор ўрнидан отилиб турди. -Нима?! Мен ҳам бу гапдан шокда эдим. Шкафни артаётган латтам қўлимдан тушиб кетди. Шердор югурганча чиқиб кетди. У кетиши билан Шаҳло опа хонага кириб келдилар. -Сумбула нима бўлди? Мен ҳамон ўзимга келолмасдим. -Сарвара... Сара? -Нима Сара? Овозларини бир тон кўтардилар. -Ўзини... Осиб қўйибди -А?! Ойиииии. Шаҳло опа ҳам чиқиб кетдилар. Шердор Сарани уйига борганида тез ёрдам ҳодимлари етиб келган экан. Камол ака эса Шердорни кўриши биланоқ ёқасига ёпишган. -Сен қилдинг барини, агар қизим ўлса уни ёнига сениям кўлардим. -Ҳаддизни билинг. Мени ўрнимда сиз ҳам қилардиз бу ишни. -Ма буни ўқи. Камол ака Шердорни юзига хатни отибди. Хатда эса Сарварани васияти ёзилган. «Мени кечиринглар, кимдир менга тухмат қилибди. Шердор бунга ишонибдилар. Мен бунга чидолмайман» -Ўқидингми? Сал қолса қизимдан айрилардим Камол ака асабийлашганча у ёқдан, бу ёққа юраркан. Сарварани ёнидан шифокорлар кетгач Шердор ичкарига кирибди. -Нега бундай қилдинг? -Мен... Сизсиз яшагандан ўлганим афзал. Сиз менга эмас тухматларга ишондингиз. Сарварани бўйнида арқонни изи қолган экан. Ранги эса оқариб кетган бир аҳволда ётганмиш. -Тўй бўлади. Мени кечир. -Йўқ, тўй бўлмайди. Сиз менга ишонмайсиз. Бир умр олдизда айбдордек яшагандан тўйни тўхтатган афзал. -Эсингни ебсан, тўй бўлади. Ўзингни эҳтиёт қил. Шундан кейин Шердор уйга қайтиб келганди. Унгача эса уйдагиларни бўлари бўлди. -Болам келдингми? Келинга нима бўпти -Бироз англашилмовчилик. Ҳаммаси жойида. -У.. осибдими? -Ваҳима қилманг ойи, ҳаммаси жойида Кейин Шердор юқоридаги гапларни айтиб берганди. Мен эса қўлим ишга бормай ўтириб қолдим. Миршодни гапида жон борми? Агар у ҳақ бўлса Сарвара ўзини нимага осди? У жонини қадрига етадиган қиз. Менимча бу ерда бошқа гап бор. Тўй ўтгунча эса ҳамма юрак ҳовучлаб ўтирди. Келин яна бир ишни бошлаб қўймасин деб. Аммо ҳаммаси тинчгина ўтди. Тўй учун илк бор Шаҳло опа мени мажбурлаб салонга олиб бордилар -Мени макияж қилишади, сизни ҳам бугун бир ясантиришсин. Бир зумда бошқа қиёфага кириб қолгандим. -Ваууув, озгина пардозам бу чиройли қизни янада гўзаллаштириб юбораркан. -Сочини рангиям чиройли экан. Гўзаллик салони ҳодималари бири қўйиб бири мени муҳокама қиларди. Кейин мени кўзгуга қаратишди. Воажаб илк бора ўзимни таниёлмадим. -Қаранг жуда очилиб кетдингиз. Тўйда бирортаси яна ўғирлаб кетмасин. -Йўғеэ. -Роса уятчан экансиз. Шаҳло опани олдиларидан жилмай юрдим. Кейин эса барча курсдошларим келгач улар ўтирган стол томон юра бошладим. Ҳаммага салом дея Насибани ёнидаги стулга ўтирдим -Иии туринг бу ер банд, ҳали дугоналарим келади. Насиба мени туришга ундарди. -Насиба мен кимман унда? У менга синчковлик билан қараб кейин таниди. -Сумбула. Насиба беихтиёр бақириб юборди. Ҳаммани нигоҳи менга қаратилди. #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР: -Войбууу ўзимизни Сумбулаю... Йигитлар ҳам бир овозда гапиришди. Жуда ҳижолат бўлдим. -Бас қилинг ҳамма қараяпти. -Биз айтмасак ҳам ўзи ҳаммани кўзи сенда . Гўзаллик салонига борганимга минг пушаймонлар бўлдим. Тўй давомида мени кузатаётган нигоҳлар сабаб ўзимни ҳотиржам тута олмадим. -Келин куёв рақсга тушармикан? -Йўқ тушмасмиш, куёвни онаси аслида тўйни исломий қилиш ниятида бўлган, лекин ўғли рози бўлмапти. Шунинг учун ҳозирам кайфияти йўқ. -Мана кўрасиз гуруҳимиз қари маликаси ўз сўзини ўтказади. Сарварани ортидан гуруҳда шунақа чақиришларини энди билдим. Келин-куёвга қарасам негадир ўтмиш эсимга тушяпти. Сарвара еттинчи осмонларда учиб юрибди. Шердор эса ўйчан қиёфада. Тўй ҳам негадир файзсиздек ўтарди. Биз гуруҳдошлар билан маза қилиб ўтирган бўлсакда, тўй эгаларини бундай деёлмасдим. Шаҳло опа ҳам ҳудди нина устида ўтиргандек таассурот уйғотгандилар менда . Уларга тикилиб турганимни кўриб мени имлаб чақирдилар. Насибага ҳозир келаман дея ўрнимдан қўзғалдим. Столлар орасидан ўтиб Шаҳло опага яқинлашай деганимда оёғимни кимдир қаттиқ босди, жоним чиқиб кетай деди. -Кўзми бу? Эҳтиёт бўлиб юрсангиз бўлмайдими? Аммо мен гапирган одам мени тинглаётганга ўхшамас, юзимга тикилиб турарди. -Нари туринг ўтиб кетай Йўлни тўсиб олганига уни олдидан ўтишни хоҳламаётгандим. -Вауууув осмондан тушдингми? -Нима?! Уни гаплари баттар асабимни қўзғади. Тентакми бу. -Бўйдоқликдан қутиладиган бўлдим. Бу телба нималар деб валдираяпти. -Томи кетган телба. Уни сўзларим билан сийлаб бошқа столлар орасидан ўтиб Шаҳло опани олдиларига бордим. -Сумбула сизни ёрдамиз керак, тўй тугамай туриб,яъни охирларида уйга бориб тайёргарлик кўрамиз. Илтимос йўқ деманг. -Хўп опа ёрдам бераман. Менга билдирсангиз бўлди дарров кетамиз. Рости бу кийимда ноқулай бўляпман. Тилларангда қомат бўйлаб тикилган, сунъий патлар билан ишлов берилган кийим эътиборни жуда кўп тортаётгани менга ёқмаётганди. -Лекин сизга жуда ярашди. Ҳижобга киргач бунақа кийимларни киймай қўйдим. Бу кўйлакни ҳам атиги бир соат кийганман. У вақтда сиздек эди қоматим, ҳозир қаранг. Шаҳло опа сал тўлишган қоматларини назарда тутдилар. Шаҳло опани сўзларини қайтаролмаганим учун ҳам кўйлакни кийишга рози бўлгандим. -Опааа шунақа жонон танишиз бор экан билдирмайсизам. Ортимдан келган овоз сабаб бироз нарироқ сурилдим. -Дарров пайқабсанда, аммо умидингни уз. -Опа хафа қиляпсиз. Ҳалиги нусха Шаҳло опани олдиларига ўтириб олди. -Опа мен курсдошларимни олдида бўламан. Йигитни икки кўзи менда эди. Ҳудди еб қўяй деб тикилиб турарди. ​​-Сумбула рақсга тушмайсизми? Гуриҳимиздагиларни кўписи рақсга тушиш учун туришганди. Фақатгина Адҳам жойида қолганди. -Йўқ мен рақсда умуман нолман. -Ёрдамимни таклиф қилардиму, ўзимам билмайманда. Енгилгина кулишиб олдик. Келин куёвга қарагандим иккови нима учундир тортишишни бошлаганди. -Саравара ўзиям нақд ҳазинани қўлга олволганда. -Нега бундай деяпсиз? -Анави куни Руслан билан клубдан чиқиб квартирасига борган. -А?! -Хафа бўлмангу, ундан узоқроқ юринг. Эртага сизни тақдирингизгаям бу таъсир қилмасин. -Тавба денг, ҳамма ўзи учун жавоб беради. -Менга дўстингни айт, сени кимлигингни айтаман дейишган. Сизнингча йигит ва қиз ёлғид квартирада нима қилади? -Билмадим, ўзи билади. Мени бошқалар билан ишим йўқ. -Анови йигит ҳудди мен билан урушгудек қараб турибдия, юрагидан урдингиз чоғи. -Ким? Адҳам кўрсатган томонга қараб бояги йигитни кўрдим. Икки кўзини биздан узмай турарди. Дарров кўзимни олиб қочдим. -Танийсизми? -Йўқ. -Менга сал-пал танишдек, у адашмасам икки ой олдин қамоқдан чиққан. Кўча безориси, доим бирорта жанжал чиқса Эркин деганларини номи рўйхатни бошида туради. -Йўғеэе. Йигитни кўз ташлаб кузатишга улгуриб қолдим. Кўйлагини тугмаларини кўкрагигача очиб қўйган. Бўйнидаги кумуш занжир яққол кўриниб турарди. Енгини ҳам шимариб олибди. Юз кўзидан ҳам безорилиги сезилиб турарди. -Агар у билан муаммо туғилса менга айтинг. Ўзим ҳимоя қиламан сизни. -Мен билан у, йўғеэе танишмасмизу . -Айтдим қўйдимда Шу пайт олдимизга Насиба билан Гулзора келиб ўтирди. Роса терлаб кетишибди. -Уххх чарчадим. Қани кола қуйчи Насиба менга бокални узатди. -Ўзиям росса сакрадинг. -Қўшиқни қара, ўйнамай бўладими? Томоғим қуриб қолди бирам. -Сумбула кетдик. Шаҳло опа ҳам келиб қолдилар. -Қизлар мен кетдим. Эртага ўқишда кўришамиз. -Бўпти гўзалим хайр. Шаҳло опани ортиларидан қадамимни тезлатдим Улар эса мени бир машинага бошлаб бордилар. Биз чиққан машинани ҳайдовчи ўриндиғида мени ҳайрон қолдириб ҳалиги йигит ўтирганди. -Ҳайда Эркин, кеч қоляпмиз. Улгуришимиз керак. -Опа бирам хурсанд қилиб юбордиз. Ҳамроҳизни таништирасизми? Бу олифтани суюқлигини менга сира ёқмаётганди. -Ҳа бу қиз менга сингилдек, исми Сумбула. Ортиқча гап қилма хафалашиб қоламиз. -Опашкам хафа қиляпсиз. -Йўлга қара, гап сотмай. Мен эса бир оғиз ҳам сўз демай кўчаларни томоша қилиб борардим. Эркин эса машинада баланд қилиб қўшиқ қўйиб олганди. Сан гўзаллар гўзалисан, Ман учун битта гўзалсан. Ҳам дарду ҳам қувончимсан, Нетай, ишқингда телбаман. Керакмас манга ўзга ёр, Керакмас ўзга бир дилдор. Манинг бир нозик гулим бор, Юрагим унга интизор. -Эркин тезроқ ҳайда, авваллари сени секинлаштириб бўлмасди. -Ақлли бола бўлдимку. -Ишонгим келмайди. Биз манзилгаям етиб келдик. Фарида опани хоналарига кириб кийимимни алиштирдиму, келин келишига хизматчилар билан бирга Шаҳло опани айтганларини бажарсиб турдик. Ора орада мени зимдан кузатиб турган Эркинга кўзим тушарди. Мен дарров кўзимни олиб қочардим, аммо уни тикилиб турганини сезардим. Ошхонага кириб сув ичаман дегдим. Ортимдан келган овоздан чўчиб кетдим. -Бунча қўрқоқсан? -Сиз... Овоз чиқариб келсангиз бўлмасдими? -Келиб бўлдим. Чиқмоқчи эдим билагимдан ушлаб олди. Бутун танам титраб кетди. Ўтмиш кўз олдимда гавдаланди. Ғиёс билагимдан ушлаб уйга отиб юборгани, калтаклар. Қўрқув ҳуруж қилди, нафасим сиқяпти. Ёнимдаги нусхани овози узоқлардан эшитилди. Ерга қулаяпман. Аммо қулаганимни ҳис қилмадим. Элас-элас эслаганим мени кимдир кўтарганча югуряпти. -Эркин нима бўлди? -Билмадим, ҳушидан кетди. -Тез ёрдам чақир. -Унгача ўзим олиб бораман. Машина эшиги очилгани, мени авайлаб ётиқизиб қўйишгани ва тезлик... Бурнимга ҳидлатилган нашатир спиртидан миямдаги ҳар бир ҳужайра кучли режимда ўз иш фаолиятини бошлади. -Олинг керакмас. Ҳудди куйдиргандек бўлди бу ўткир ҳид. -Бўлди, ҳаммаси жойида. Буни ичинг. Доимгидек карвалол. Беҳол ўзимни ёстиққа ташладим. Эшик ортидан эса шифокор ва Эркинни овози эшитилиб турарди. -Нега бундай бўлди? -Унда кучли қўрқув бор. Яхши псиҳолог кўригидан ўтиши керак. Менимча ўша ҳолат билан боғлиқ ўтмишда қандайдир травма мавжуд. -Рахмат,сизга. Қачон олиб кетсам бўлади? -Ўн дақиқада кетаверсангиз бўлади, қон босими, пульс ҳаммаси жойида. -Тушундим. Бироздан кейин ҳамшира кириб яна мени ўлчаб кўрди, ва кетишим мумкинлигини айтди. -Узр сизни қўрқитиб юбордим. -Мени тезроқ Шаҳло опани олдиларига олиб борсангиз -Аввал кечирдим денг -Такси чақира қолай яхшиси. -Кетдик. Уни авзойи ўзгарди. Манзилгача гаплашмай кетдик. Биз етиб борганимизда келин-куёв тўйхонадан чиққанини айтишди. -Тузукмисиз Сумбула? -Яхшиман опа. -Ҳозир келин куёв келади. Дугонангизга қараша оласизми? -Ҳа . 🌿🌿🌿 Сарвара кийимини ечиб ўтириб олди. -Туринг Сара ҳозир келин саломга чақиришади. -Уффф нима керак шу жиннича одат. Бирам чарчадим. Уйқум келяпти. -Бироз чиданг кейин бўлаверади уйқу. Сарвара ноилож келин салом учун кийинди. Кейин маросимлар бошланиб кетди. Ва ниҳоят ҳаммаси тугаб келинни ёнига куёвни киритиб юборишгач, биз ювиқсиз идишларни ювишга тушдик. Шаҳло опа ҳам фартук тақиб мен билан бирга идиш юва кетдилар. -Эрталабга ҳамма жой тахт бўлсин дейман, яна биргала меҳмон келади. -Чарчаб қоласизлар. -Икки-уч кунда, кейин бирданига дам оламиз. Сизни бу ерни тозалаб бўлсак ўзим олиб бориб қўяман уйларингизга. -Хўп опа. Икки соатда ишларни якунлай деб қолганимизда Шердор бақириб опасини чақирди. Шахло опа қўлини артиб улгурмай келин-куёв хонаси томон чопди. Давоми бор... #shamsinurijodi
    5 комментариев
    47 классов
    #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Машина ҳозирда яшаётган эскироқ бўлсада, уйимиз олдига тўхтади. -Шу ерда тўхтанг. Онам шофёрга манзилга келганимизни билдилар. Дадамни эса ҳайратлари юз чандон ошган эди. Машинадан тушдик. Онам дарвозага калит солдилар. -Кирамиз қани бисмилло. -Роҳила мен тушунолмадим? -Дада онам сизни чиқариш учун кўп ҳаракат қилдилар, адвокатлар, ўртадаги одамлар айбизни енгиллатиш учун анча мунча пул сўради. Кейин онамни имконлари бўлмай уйни сотдилар. -Аёл бошинг билан мени деб қийналиб қолдинг. -Муҳими ўтиб кетди бари, ҳали аввалгидан ҳам зўр уйимиз бўлади. Уйга кирамиз, овқатга уннайлик. Дадам ғалати ахволда эдилар. Уйга ҳам кайфиятлари ўзгарган ҳолда кирдилар. -Эртадан яна иш излайман. Оқланганимни билишса ишга олишар? -Аввал яхши дам олинг, иш қoчиб кетмайди. Мен кийимларизни тайёрлайман, енгилгина душ қабул қилсангиз анча тетиклашасиз. Ўша куни дадамни келганларини байрам қилдик. Дадам қўлбола ош қилиб бердилар бутун оила жамул-жам бўлиб маза қилдик. Янгиликлардан дадамни хабардор қилдик. Умуман олгамда ўша кеча илк бор тинч ухладим. Дадамни борликлари бизни тинчлигимизни мустаҳкамларкан. *** Мана дадам чиққанларига ўн кун бўлди, Ботир томон бизни безовта қилмади. Бу вақтинча эканини яхши билиб турардик. -Сумбула даданг уларни таклифини билмай қўя қолсинлар. -Қайси? -Сенга совчилик. -Улар келишса кейин нима дейсиз дадамга? Рози бўлмасаларчи? -Сени розилигингни айтсак йўқ демасалар керак. -Балки. Биз кутган ва кутмаган кун келишига ўн беш кун вақт кетди. Дадам иш топдим деб хурсанд келган кунлари кечга томон Фарида опа бошлиқ совчилар остонамиз хатлашди. Бу гал эркаклар ҳам бор эди. Мен албатта уларни олдига кирмадим, нима дейилган, нимани гапиришган хабарим йўқ. Икки соатча қолиб кетишди. Кетаётганда ҳам кайфиятлари аъло эди. Улар кетгач идишларни йиғиб, ювиб олиб бўлгач онам олдимга кирдилар. -Сумбула. Бу вақтда энди китобимни очиб ўқийман деб тургандим. -Киринг ойи. -Рости олдингда айбдорман, кўнглингга қарамаяпман. Рад этишинг ҳам мумкин. Икки кундан кейин яна келар эканлар. Аниқ жавобимизни айтамиз. -Дадам нима деяптилар? -Даданг қизимни кўнглига қарайман дедилар. У нима деса шу деб жавоб берибдилар. Мен жим қолдим. Асли рози бўлмасдан бошқа иложим ҳам йўқ эди. -Мен розиман. Уларни умидлантирдик, дадамни оқланишларига ёрдам бердилар, рад этсак бу фойдаланишга киради. -Кўнгилчи? -Никоҳ давомида бўлар. Ойи ҳаммаси яхши бўлади менга ишонинг. Ойим чиқиб кетдилар. Мен эса иккилансам ҳам Ботир билан турмуш қуриш таклифини қабул қилдим. Уларга розилик берганимизни эртасига қизиқ воқеа содир бўлди. Эркин ўқишдан қайтишимда йўлимни пойлаб турган экан -Салом. -Ассалому алайкум . -Сен билан гаплашиб олайлик. -Мен билан гаплашадиган гапингиз бормиди? -Ҳа бор эди. -Менимча биз гаплашолмасак керак. Мен йўлимда давом этмоқчи бўлганимда қўлимдан тортиб кета бошлади. Жон ҳолатда қўлимни силтаб тортиб олдим. -Қўйворинг, умуман менга яқин йўламанг. -Мени кечир. Ўша куни... -Буни аҳамияти йўқ. Фойдаси ҳам. -Анави туршакка тегиб кетаверасанми? -Эеэ ҳа гап бу ёқда денг. Ҳа тегиб кетавераман, ўша туршак деганиз мени дадамни оқлаб ҳаловатимизни қайтариб берди. -Сотилдингми? Уни сўзлари жуда дардли чиқди. -Қандай тушунсангиз. -Сен ўзгарибсан. Аввалги қатъиятсиз қиздан асар қолмапти. -Ҳаёт мажбур қилди. -Ҳали имкон бор, бошидан бошлаймиз. -Керак эмас. Агар сиз мени бирга ишлаган вақт давомида билиб олганизда қаёқдаги гапларга ишонмасдингиз. Мени ҳиноясиз қолганимда кўксимдан итармасдингиз. Менда ҳеч ким йўқ эди ёнимни оладиган. Сиздан бироз умид қилганман, ёрдам берар дея. Ғиёсдан қутқарганиз каби бундан ҳам қутқарасиз деб кутдим. Афсус биринчилардан бўлиб сиз мени кўксимдан итардингиз. -Мен хабарларни кўриб, шубҳага бордим. -Ва бунда давом этинг. Хайр. -Шунчалик осон воз кечасанми? -Қизиқ, мен сизга бирор ваъда берганманми? Ёки сиз менга кимдир бўласизми? Биз бошлиқ ва ёрдамчи эдик. Мен ишдан кетдим, тўғрироғи ҳайдадингиз. Энди орада ҳеч нарса йўқ. Қадамимни тезлатиб югурдим. Эркин айбини тан олиб раҳмимни келтириши мумкин. Аммо бу севади дегани эмас. Тез юрганча кетиб борардим. Машина сигналини овози чўчитиб юборди. Энди сўкишга оғиз жуфтлагандим Ботир машинадан тушди -Жуда қўрқдингизми? -Сал қолса сўкиш билан сийлардим. У кулганча жавоб берди. -Майли ичизда қолмасин, айтиб олинг. -Унутдим. -Дарров а? -Ҳа, мен одатда тез тушаман жахлдан. -Бу феълимгиз менга ёқди. Қани машинага ўтиринг. Никоҳ ўқитишга борамиз. Унга ажабланиб қарадим. -Бунча шошилинч? -Онам шуни истаяптилар. Мени қандайлигимни биладилар, шунга... У гапини давомини айтмай бошини қашиди. Мен уни гапидан ёмон ҳаёлга бордим. -А? -Қўрқманг, номаҳрам ҳолда учрашиб юрманглар дедилар. Қани ўтиринг. Биз машинада кетиб борардик. Мен йўлдан кўз узмасдим. -Қизиқ, нега менга бир мартаям назар ташламадингиз? -Қизиқ савол? -Менга жавоби қизиқ. -Билмадим. Бу кетишда янаям сизга қизиқишим ортиб боради. -Қўйсангизчи. -Рост. Мен кўп қизлар билан гаплашганман. Яширмайман. Уларни ўзи қўнғироқ қилишади. Ҳатто уйларига ҳам таклиф қилишади. Оббо бу нимаси энди, мен хотинбозга тегяпманми? -Борганмисиз? -Билардим шу саволни беришизни. Алдаб нима қилдим,борганман. Йигитчиликда бўлиб туради. -Кейинчи? -Нима кейин? -Уйлангач... -Бу энди сизга боғлиқ. Сиздан безиб кўчага югурмаслигимни таъминларсиз. Дидим жуда нозик. Уни сўзлари мени қўрқувга сола бошлади. Оилавий ҳаёт турарди олдинда. Мен эса ўтмишни қора кўланкасидан ҳамон чиқолмаяпманку,қандай янги ҳаёт бошлайман. -Жимиб қолдингиз? -Аслида сўзамол эмасман. -Ҳечқиси йўқ, ўзим тарбиялаб оламан. Айтганча ёшиз нечада? -Йигирмада. -Жуда ёш экансиз. Кўринишизам айтиб турибдию, мен икки уч ёш катта деб ўйловдим. -Адашибсиз. -Ҳммм. Мен эса сал кам ўттизни уриб қўйдим. Ёшлигингиз яхши, эртага қарисам ҳам ёнимда ёшгина хотиним бўлади. Уни гаплари мени роса уялтирарди. У эса мени бу ҳолатимни кўзгудан кузатиб кулиб қўярди. -Тўйни катта қиламиз деяптилар ойим. Мен эса келиниздан сўрай у нима деса шу дедим. -Бу ҳазилми? Ботир ҳудди устимдан кулаётгандек гапирди. Жахлим чиқиб кетди. -Албатта йўқ. Фикрингиз муҳим мен учун. -Биринчи тўйимиз эмаску. -Тўғри шундай, лекин эртага болаларга бу бизнинг иккинчи турмушимиз, шунга тўй қилмадик, расмга тушмадик дейишимиз керакми? Ундан кўра ҳаммасини рисоладагидек қилиб саволга ўрин қолдирмаслигимиз керак. -Буни ўйламапман. -Қарангда мен келажак билан фикр қиламан. Сиз эса бугунни ўйлабсиз. Мен аллақачон сизни уйимни бекаси сифатида қабул қилиб бўлдим. -Илтимос бунақа гапирманг, менга ноқулай. -Ўрганинг хоним, ахир ҳозир никоҳдан ўтамиз кейин меники бўласиз. Тилим айланмай бошқа гапирмадим. Барибир Ботирга гап топиб беролмайман. Яна ўн дақиқача юргач манзилга келдик деди. -Тушамиз қани кетдик. Биз ичкарига кирганимизда ўрта ёшли аёл очиқ чеҳра билан кутиб олди. -Танишинг бу амакимни қизи Холида опам бўладилар. У кишини эрлари поччам никоҳни ўқийдилар. -Яхшимисиз? Улар мулойимлик билан мен билан сўрашдилар. Уйга кирганимизда яна икки киши кириб келди. Холида опа чаққонлик билан менга рўмол ўраб қўйдилар. -Булар никоҳга гувоҳлар. Почча биздан розилик сўраб никоҳлаб қўйдилар. Эр-хотин ҳақ-ҳуқуқлари мажбуриятларини айтиб ўтдилар. -Жиян тўйни ҳам яқин орада қиласизми? -Ҳа албатта почча, келиниз ўқишидан таътилга чиқсин кейин тўй. -Аллоҳ бахтингизни берсин. Улар дуога қўл очиб узоқ дуо қилдилар. Биз хайрлашиб машинага чиқдик. Ботир онасига қўнғироқ қилди -Оналарнинг гўзали, меҳрибоним тилагингиз ўғлингиз томонидан бажарилди. Ҳа келинизни олиб келиб ўзимга ҳалол қилиб кетяпман. Энди асал ойига шу тахлит кетворсам ҳам бўлар? Уни гапи омаси қолиб мени титратди. -Ҳазиллашдим ойи, манов қиз ҳозир тушиб қочиб кетгулик аҳволда турибди. Эсон омон уйига олиб борай кейин уйга ўтаман. -Рангингиз оқариб кетди, менга бунақа оппоқлар унчаям ёқмайди, ҳудди қони йўқдек. -Сизга гап топиб бўлмайди. -Бўлиши мумкин, кўпни кўрган одамман. Эеэ ҳазил дарров жахлиз чиқмасин. У шунақа гаплари билан мени асабларимни таранг қилганича уйга олиб бориб қўйди. Бизни деразадан Роҳила опа кузатиб турган эканлар. Кирганимдан саволга тутдилар. -Йигит анча кўркамгина экан, ҳудди актёрларга ўхшайди. -Мен тузук қарай олмадим. Доим тикилиб турибди. -Чиройли жуфтлик бўласиз. Илоҳим бахтингизам ўзингиздек чиройли бўлсин. -Ойи биз никоҳ ўқитдик. -Дарровми? -Ҳа ойиси бемалол юрасиз шунда дебди. -Яхши ўйлабди, ҳар ҳолда кўришишинг бор, барибир ёлғиз қоласизлар. -Қайдам. Ойи мен ҳам севиб еттинчи осмонларга учгим келяпти. Аммо қалбим қотиб қолган, мен ҳам кимнидир сева олармиканман? -Севасан қизлм, ҳали ҳаётингга шундай муҳаббат кириб келсинки, ҳар куни бахтлилигингдан бу туш эмасми деб ўзингни чимиллаб қўясан, аммо ўнгинг бўлади. Муҳаббатинг билан бир умр бахтли яшайсан. Ойим пешонамдан ўпдилар. -Сен бахтларга лойиқсан. *** Олийгоҳдаям унашилганимни яширмадим. -Рост айтяпсанми Сумбула? Насиба доимгидек ҳаммани ўзига қаратди. -Эеэе курсдошлар яқинда Сумбулани тўйи экан, ҳаммамиз борамиз. Қани гапирчи ким у? Қаерлик? -Исми Ботир. Шу ерлик, қолганини айтсам барибир танимайсанку. -Эеэҳ аттанг кеч қопман. Сумбула шошибсизда ўзим уйланардим сизга. Гуруҳимиз масхарабози Тохир гапга қўшилди. -Эеэ сен уйлангунча Сумбула қари қиз бўларди. Тўғри қипсиз курсдош, тўйга айтмай қолдирманг яна. -Айтаман барчангизни. Домла келиб гапимиз чала қолди. Дарсдан кейинги мавзу Сарвара бўлди -Эшитдингларми Сара қочиб кетган экан? -Ҳа нимасини айтасан, ўзи юришиданам маълум эдику уни қандайлиги. -Эссиз Русланчик зерикади энди. Йигитлар маза қилиб Сарани устидан кулишарди. -Рустик менга видеосини ташаб берган, эри қаёққа қараган ҳайронман, битта латтаде. Йигитларни бири олиб бири қўйиб Шердорни устидан малзава ағдаришарди. Ростдан шу бўйи Сара изсиз кетди. Уни кўп жойдан излашди топишолмади -Сумбула Сара билан яқин эдинглар, нимага бирдан ораларинг бузилди? -Билмадим, у мени назарига илмади. -Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган. Давоми бор... #shamsinurijodi
    5 комментариев
    31 класс
    «САКСОН ЁШЛИ МОМО»НИНГ МУҲАББАТИ Муаллиф: Наргиза Усанбоева #Ўз_Ҳикоя Ҳаммаси дугонамдан курсдошимнинг телефон рақамини олган кунимдан бошланди. — Озо, сени Рустам жуда кўп сўрайди. Бир телефон қилсанг-чи? — деганди дугонам суҳбатимиз сўнгида. — Анув, «крутой Русик»ми? — Ҳа, ўша-да! — Нечук? Ҳеч мен билан ош-қатиқ эмасди-ку! — Билмадим. Икки-уч марта сени сўради. Менимча, сендан Нигинанинг манзили сўрамоқчи. Биласан-ку, ўшанинг ортидан юрарди. — Майли, бер, рақамини. Зора, мен орқали икки ёш бахтли бўлиб кетса… Ўша куни дугонам Рустамнинг рақамини айтди. Мен телефонимга сақлаб олдим. Икки кун ўтиб, унга қўнғироқ қилдим. — Ало, яхши йигит қалайсиз? — уни озроқ чалғитмоқчи бўлдим. — Яхши. Ўзингиз-чи? Кимсиз? — Мени танимайсиз. Мен эса сизни танийман. Чунки сизга ошиқу беқарорман… Рустам бир зум жим бўлиб қолди. — Кимсиз? — деди кейин секингина. — Таниб олинг-чи? Ким эканман? — Рости, умуман танимаяпман… Шундан сўнггина мен ҳам телефондан келаётган овоз унчалик Рустамникига ўхшамаслигини сездим. — Рустаммисиз? Мен курсдошингиз — Озодаман! — Кечирасиз, мен Рустам эмасман. — Вой, сиз мени кечиринг. Нотўғри рақам тердим, шекилли, узр! — Ҳечқиси йўқ. Озода ёшингиз нечада? — қизиқа бошлади йигити тушмагур. — Саксонда! Узр, — дедим-у, қизил тугмани босдим. Кейин эса шоша-пиша дугонамга қўнғироқ қилдим. — Гарангмисан? Охирги рақамини етти дедим. Сен нега икки тердинг? — деди у кулиб. — Оббо! Ростдан адашган эканман-да! Ҳижолат бўлиб ўтиргандим, бояги рақамдан қўнғироқ бўла бошлади. Кўтармадим. Аммо яна ва яна қилаверди… — Ало! Узр сўрадим-у! — дедим кейин жаҳл билан. — Кечирасиз, менга сиз эмас, саксон ёшли Озода момо керак, — деди йигит қувноқ овозда. Беихтиёр кулиб юбордим. — Кечирасиз, ростдан адашиб тушган эканман. Бошқа безовта қилмайман, — дедим сўнг. — Мен безовта қиламан. Чунки ўша момо менга ошиқу беқарор! Яна кулишдик. — Узр, дедим-у… — Узрингизни қабул қилдим. Тўғриси, кайфиятим йўқ эди. Адашиб тушган бўлсангиз-да, бироз кўнглимни ёзишга ёрдам бердингиз. Раҳмат! — деди йигит самимий. — Шунга қайта қўнғироқ қилгандим. Шу билан хайрлашдик. Аммо эртасига у яна безовта қилди: — Узр, Озода момони мумкинми? Менга «кайфиятцин» деган дори ваъда қилганди. — Оббо! Тугаб қолди-ю… — дедим унинг мулойим, лекин бироз андуҳли овозига жавобан. — Озода! Узр, безовта қилдим. Ҳозир дардимни ҳеч кимга айтолмайман! Ғурурим йўл қўймайди. Сиз эсимга тушдингиз. Мени севган қизим ташлаб кетди. Шунга икки кундан буён сиқиляпман, — у чуқур «уҳ» тортди. — Шунга мажбур бўлгандир? Ота-онаси мажбурлаб эрга бергандир?.. — Шунақа бўлса майли, эди… Ўзи келиб юзимга айтди. Бошқани севиб қолибди. — Унда бунинг учун ғам чекманг! Хурсанд бўлинг. Бевафолардан ўз вақтида жудо қилгани учун Аллоҳга шукр қилиш лозим. — Раҳмат! Момо, бу дорингизнинг номи нима? — Бу дорими? Ҳозир қараб ўқийман… — кейинги гапимни атай кампирлардек талаффуз қилдим. — Болам, бу дори — «таскинмицин»! Буни еганингиздан кейин орқасидан «унутамол» бераман. Унутиб юборасиз… У мириқиб кулди: — Раҳмат сизга, момо. Ростдан таскин топдим. Бевафолар унутишга муносиб! Шундан сўнг у тез-тез қўнғироқ қиладиган бўлди. — Сиз «маҳталмицин»дан кўпроқ еганмисиз, дейман… — дедим охири. — Нега унақа деяпсиз? — Адашиб тушишимга маҳтал бўлиб турган экансиз-да! Тинмай қўнғироқ қилиб қолдингиз-ку! — Негадир сизни кўнглимга яқин олгандим. Бошқа қўнғироқ қилмайман, — у шундай деб алоқани узди. Ғалати бўлиб қолдим. Хафа қилиб қўйганимдан кўнглим хижил эди. Шундай бўлса-да, индамадим. Балки, бир бекорчи йигитдир? Афсус, кўнглимдаги ғашлик икки кунгача тарқамади. Демак, у ёмон йигит эмас! Ахир кўнгил сезади-ку! Ўтириб «sms» ёздим: «Ҳурматли Озода момонинг доимий мижози! Бирорта дори керак эмасми? Масалан, «антихафа»! Чунки момо шу мижозни бехос хафа қилдимми, деган ўйда!» Дарров жавоб олдим: «Керак! «Антихафа», «Антисоғинч», «Антиғурур»… Шу дорилар жудаям керак! Сиз билан гаплашсам, хафалигим тарқайди, соғинчим босилади. Лекин ғурурим йўл бермаётганди. «Антиғурур»дан кўпроқ керак…» Алланечук бўлиб кетдим. Ўша-ўша биз тинимсиз гаплаша бошладик. Суҳбатимиз ҳечам тугамасди. — Момо, менга «дийдорол» керак. Лекин бу дорини сизни кўриб, кейин оламан, — деди бир куни у. Лекин менинг у билан учрашгим йўқ эди. Бир куни шундай таклиф бўлишидан жуда қўрқардим. Ўзимнинг ҳам уни кўргим келаётган бўлса-да, учрашишга кучим йўқ. Чунки… Бир оёғим сал калталиги сабаб оқсоқланиб юраман. Бу нуқсоним менга ҳаётда кўп панд берган. Камситилишимга, муҳаббатдан воз кечишимга, одамлардан ўзимни олиб қочишимга мажбур этган! Энди шу сабаб, менга овунч бўлган кишимдан йироқлашишни истамасдим. — «Дийдорол» тугаган! Энди чиқарилмас экан… — дедим зўрға. — Сизни жудаям кўргим келяпти, нима қилай? Илтимос, учрашайлик. Ёмон ниятим йўқ… — Мени кўрсангиз гаплашгингиз келмай қолади. Жуда хунук қизман. — Зато, қалбингиз чиройли! У икки ойча учрашишга мажбурлади. «Нима бўлса бўлди! Бунақа гаплашиш билан узоққа бориб бўлмайди. Яхшиси, учрашаман! Ўзимни ҳам, уни ҳам қийнамайман! У менга севги изҳор қилмаган бўлса… Нега ундан ўзимни олиб қочишим керак. Биз дўстмиз-ку!» Хуллас, ўзимни ўзим алдаб учрашишга сўз бердим. Чунки уни пинҳона севиб қолгандим. Кўришишим, ё у ёқли, ё бу ёқли бўлишим керак эди. Биламанки, у мени кўргач, бошқа телефон қилмайди. Шуни билсам-да, энг чиройли кўйлагимни кийдим. Обдон пардоз қилдим. Сочим ҳам ҳавас қилгулик. Нима қилай ахир, менда ҳам кўнгил бор, мени севиб қолишларини истайман! Учрашувга белгиланган вақтдан олдинроқ келдим. Лекин айтилган жойдан сал нарида турдим. Агар у жуда чиройли йигит бўлса, учрашмоқчи эмасдим. У келди. Бир кўришдаёқ танидим: жуда келишган, баланд бўйли, қош-кўзлари қора экан. — Қаердасиз? — қўнғироқ қилди у. Унга тескари туриб жавоб бердим: — Узр. Боролмадим. — Бекор гап! Сизни кўрдим. Бир кўришдаёқ танидим… Юрагим орқага тортиб кетди. Орқага ўгирилдим. У мен томонга келарди: — Сизни узоқданоқ танидим. Қалбим сезди, — деди у келиб қўлимни сиқиб кўришаркан. — Хунуклигингиз шу бўлса, гўзаллигингиз қанақа бўлади? Сизни бир кўрган йигит эс-хушидан айрилади-ку! — Мана, биттасининг эс-хуши жойида-ку! — кесатдим мен ҳам. — Қаёқдан билиб ўтирибсиз? Балки, ўзимдамасдирман? Юринг, бирор жойга борамиз энди, — унинг кайфияти аъло эди. Мен-чи? Йиғламоқдан бери бўлиб турардим. “Уни севиб қолдим. Севаман, уни! Шунинг учун ҳам жойимдан жилишни истамасдим. Бир қадам боссам, тамом! Эй, Худойим, нега мени бунақа қилиб яратдинг?” — Юринг… — қўлимдан тортқилади у. Юра бошладим. Бошимни ердан кўтармай қадам ташладим. Аммо шуни сездимки, у бир зум каловланди. Юришдан тўхтади. Менинг-чи? Менинг юрагим уришдан тўхтагандек бўлди. «Энди нима бўлади? Нега Аллоҳ менга уни рўбарў қилди? Нега учрашувга рози бўлдим?» Унинг кўзларига қарагим, «сизни севаман, лекин муносиб эмасман!» дегим келди. Айтолмадим. Ҳеч бир қиз айтолмайди, бу сўзни… Шарт ортимга қайрилдим-у, йиғлаганча уйга келдим. У мени тўхтатмади. “Нега кетяпсиз”, демади? Чидолмадим! Тақдирнинг бу адолатсизлигига, бу қийноғига дош беролмадим. Ўзимни ўлдиргим келди… Бир уйга қамалиб олиб ўкириб йиғладим. Уни севаман! Сездим, у ҳам мени ёқтирди. Лекин… Менинг ҳолимга уйдагилар ҳам ҳайрон эди. Қани дардимни бировга айтолсам… Энг яқиним — онамга ҳам атолмайман ахир! Мендан минг чандон кўпроқ қийналмайдими? Икки кун туз тотмадим. У қўнғироқ ҳам қилмаётганди. Бундан баттар эзилардим. Ахир, ўзини дўстдек тутса, гаплашса бўлади-ку! Учинчи куни телефоним жиринглади. Кўтармадим. Кечгача жиринглади. Жавоб бермадим. Охири хабар келди: «Менинг момогинам касал шекилли. Унинг дардига даво бўладиган дорилар менда бор: «ишончмицин, антиҳадик, антиғам, умидомол, антиҳижрон, севгимицин… Сизни севаман, Озода!»
    1 комментарий
    43 класса
    Ота соғинчи Томоғидан овқат ҳам ўтмай қолган турмуш ўртоғининг аҳволи Мухлисани хавотирга сола бошлади. -Эшикни занжирладингми? Қайнонасининг саволига эрининг -Ҳали Нигора келмадику?-деган жавобини эшитган Мухлисанинг юраги санчиб кетди. -Раҳимжон, ўзингни қўлга ол, энди, қизингни узатдинг. Нигора келмайди, эгасига топширдинг! Кўз ёшларини онасига кўрсатмаслик учун уйига кириб кетди Раҳимжон. Бугун бир ҳафта бўлди қизи узатилганига. Ишдан келган турмуш ўртоғининг икки кўзи эшикда. Худди ҳозир Нигора кириб келадигандек. Мухлисанинг ҳам юраги тўкилиб турибди-ю, эрига сездирмасликка уринади. Кеч бўлса, йўқ бўлиб қоладиган одат чиқарди. Қаердалигини сўраса «Ҳовуримни босиб келдим», - дейди Ишдан келиб овқатга уннаётганида дарвозанинг қўнғироғи чалиниб қолди. Очса, қизи билан куёви кулиб турибди. Юраги орзиқиб кетди. Қучоқ очиб кўришаркан ҳовлига кира солиб -Адаси, қизингиз келди!-деди қувонч билан Не-не давраларда кўкрак кериб юрадиган эрининг куёви билан кўришаётиб довдираб қолганини кўриб юраги эзилиб кетди. Бироз ўтириб қизи «Кетаман»га тушиб қолди. -Ойижон бир соатга рухсат бердилар. Уйга меҳмонлар келиши керак! Ёлғизининг олов олгани келгандек тез кетаётганидан бир хафа бўлса, уйига ошиқаётганидан бир хурсанд бўлиб кузатди. Маҳкам бағрига босаркан, қизи қулоғига пичирлаган сўзларни аранг эшитиб қолди.«Ойижон, адамлага айтинг, эшигимнинг тагидаги тошда ўтирмасинлар, салқин ҳам тушиб қолди, ўзим келиб тураман, тез-тез»... Мухлиса оғир қадамлар билан уйга кираркан, турмуш ўртоғининг кеч бўлганда йўқолиб қолишининг сирини билиб, кўз ёшларини тўхтата олмай қолди... Феруза Салходжаева
    3 комментария
    62 класса
    ОРНИНГ БУКИЛГАН ҚАДДИ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Уни нигоҳларим билан кузатиб қўйдим. Кўчанинг бошига, уйига етиб, дарвозасидан кириб кетгунча узмадим, кўзларимни ундан. Букик қиёфаси, осилган елкалари, эгик боши, аста, судалиб, битта-битта қадам ташлаши хотирамга муҳрланиб қолди. Эртасига ҳам, индинига, ундан кейин ҳам кўз ўнгимдан кетмади. Мени уни яхши танирдим, яхши кўрардим. Ўзига тўқ, мард, ўзи ҳам, сўзи ҳам ўткир аёл эди у. Қишлоқдагилар мужмал, иродасиз, номард эркакларни кўрганида, “Зийнатнинг ёнига бор, оғзингга тупурсин!” дея нисбат берар, ожиз, бўш-баёв аёллар эса уни паноҳ деб биларди. Мактабимизга уруш қатнашчиси — раҳматли Мардон бова номини бердирган фидоий эди, у. Қўшни қишлоқликлар биздан оқар сувни қизғанганида ҳаммани тўплаб, тоғдан ариқ кавлаб келишга даъват этган жонкуяр ҳам шу. Ўғли ўлиб, ишсиз келини билан уч ўғил неварасига суннат тўйи қилолмай юрган Гулсум момонинг армонини ушалтирган, одамлардан пул йиғиб, данғиллама тўйнинг бошида турган раҳмдил ҳам у. Биз уни Зийнат хола дердик. Онамнинг яқин дугонаси эди, чунки. Айтишларича, улар мактабда бир партада ўтиришган. Кейин иккови бахти кулиб, бир кўчанинг икки бошига келин бўлибди. Шу билан дўстлиги узилмабди. Онам ҳам, Зийнат хола ҳам “дўст” сўзидаги “т” ҳарфини тушиб қолдириб бир-бирини “дўсим” деб чақирар, сира исмларини атамасди. — Мен дўсимни бир кўриб келай, — деб чиқиб кетарди онам дугонасининг суҳбатини қўмсаб қолса. Зийнат хола йўқлаб келганида ҳам шу гапни айтарди: — Дўсим борми? Бир кўриб кетай. Зийнат хола ҳар келганида гоҳ қизиқ, гоҳида ваҳимали гаплар билан онамнинг ҳайратини ошириб, иймонини учириб кетарди. Мен у келиши билан суҳбатини эшитиш йўлини қидирардим. Аслида опа-сингилларим ҳам қизиқишган. Онам эса одатига кўра дарҳол, ҳаммамизга рўзғор юмушларини ортмоқлаб ташларди: — Тур, сен! Моллар сувсиз қолди! — Бериб келдим, — дерди опам ўрнидан тургиси келмай. — Унда ўт сол, тур! Сен, тез ошхонани йиғиштириб қўй! Сен эса идишларни сувга тўлдир, ҳамма нарса қуриб ётибди. Туринглар, гап пойламанглар! Биз меҳмоннинг олдига дастурхон ёзиб, ул-бул қўйгач, индамай уйни тарк этардик. Аммо икки марта мен Зийнат холанинг гапини эшитганман... Ўшанда қиш эди. Шамоллаганим, иссиғим чиққани учун онам дори бериб, кўрпага ўраб ташлаганди. Оғриқдан, ҳолсизликдан кўзларимни юмиб ётгандим. — Ая, дўсингиз келди, — деди синглим югуриб кириб. Онам дарҳол дугонасига пешвоз чиқиш учун ўрнидан қўзғалди. Мен эса кўрпани секингина бошимгача тортдим. Айёрлик қилиб, ўзимни ухлаганга солиш ва Зийнат холанинг гапларини тинглаш эди, мақсадим. Ташқарида қор ёққани, совуқлиги, уйимизнинг қолган хоналаридаги печкаларга олов ёқилмагани боис шу ерда ўтиришлари аниқ. Лекин менинг ёнимда Зийнат хола қизиқдан қизиқ гурунгларини берармикан? Ўшанда ғўр эканман-да, онам мени — хаста боласини ҳам ўрнидан турғизиб юборади деб ўйлаганман. Кўзларимни чирт юмиб, бош кўтармай ётаверибман. Эҳтимол, онам ва хола бемалол суҳбатлашсин деб шундай қилгандирман?! Опамнинг дастурхонга қўйиб кетган иссиқ чойидан сўнг, Зийнат хола тилга кирди: — Бир гап айтсам, ишонмайсиз, дўсим? — Нима гап? — қизиқсинди онам. — Бизники, — эрини назарда тутиб деди Зийнат хола. — Шаҳарда бир жувон билан яшаркан. — Қўйинг-е, — жеркиб берди онам. — Эрингиз турмушга чиққанингиздан буён шаҳарда ишлайди. Бирон гапи чиққан одам эмас. Уйим, жойим дейди. — Гапимни бўлманг, — эътироз билдирди хола. — Ўзи айтди. Икки йилча бўлибди. Никоҳ ўқитиб, яшаб юрган экан. У ёғини сўрасангиз, кундошгинам туғибди ҳам. Тишингизнинг орасидан чиқмасин-а, дўсим. Ичимга сиғдролмай сизга “ёрилгани” келдим. — Дўс-и-им, бирон марта бирор гапни тишимдан чиқарганманми? — онамнинг чин дилдан норози бўлганини сездим. — Гапда буям! Сизга ишонганим учун айтаман-ку! Хуллас, у жувон ёш, чиройли экан. Шаҳардаги бир хонали уйимизни боласига сўрабди. “Ўн кунлаб шаҳарда қолиб кетганимда унга илакишиб қолганман. Сенам болаларни ташлаб боролмадинг, иссиқ-совуғимга қаролмадинг. Шу пайтлар бу номаъқулчиликни қилиб қўйганман. Энди қўлидаги болам учун ҳам уйни бермасам бўлмайди”, деди. Ичимдан жон томирим узилиб кетгандек бўлдим. Уй кўзимга кўрингани йўқ. Ими-жимида уйланиб олганини эрим айтмаса, ўзим икки йилдан буён сезмай юрганимга куйдим. Индамай мени бошқасига алишганига ёндим. Ҳалиям юрагим куйяпти. Ўзига билдирмадим. Ҳар доимгидек кузатиб қолдим. Ичимга ютдим, ҳаммасини. Икки ҳафта ўтгач, келиб “Мен бутунлай у билан яшасаммикан?” деди. Жаҳлим чиқиб кетди. “Бутунлай яшамай, яримта яшаяпсизми?”, дедим. “Қишлоқ - сизники, болалар - сизники шулар учун келарсиз-да! Менга фарқи йўқ!” дедим.    — Вой ўлмасам, фарқи йўқ деганингиз нимаси дўсим, хушимни учирманг, — ўзига келолмай деди онам. — Э-э-э, дўсим! “От айланиб қозиғини, эр айланиб ёзиғини топади”. Ёзиғи — пешанасига битилгани менман. Демак, бир кун айланиб яна мени топади-да! Сабр қилай-чи? Зийнат хола сабр қилди. То неварали бўлиб, қуда-андали бўлганича ҳам сабр қилди. Мен бу ҳақда бировга айтмадим, онам ҳам ҳеч нима демагани тайин. Аммо ёмон гапнинг оёғи бўларкан. Одамлар нималар демади, чидади. Иккинчи марта эса икки дўстнинг суҳбатини тинглашга тасодифан мушарраф бўлгандим. Бунисида ёз фасли эди. Ичма-ич қурилган хоналарнинг ичкаригисида кашта тикиб ўтирганимда Зийнат хола келди. Онам иккаласи мендан олдинги хонадан қўним топди. Чиқолмадим. Балки, ҳаммага суянч бўладиган холани абгор аҳволда кўргим келмагандир? Сабаби, ўшанда у кишининг тўрт ёшли, жажжи бош невараси сувга чўкиб, ўлиги ҳам топилмаётган дамлар эди. — Сабрли бўлинг дўсим, Худонинг ишида, — дея гап бошлаганди онам. — Икки кундан буён боролмайман.. — Шунисига ҳам раҳмат, дўсим. Ёнимдан жилганингиз йўқ-ку! Нима қиламиз, энди? Пешанамизда бор экан. Бераридан қисмасин! Ўрнига ўнталаб берар, ҳали. Лекин... топилмаётгани адо қилади-да... — Топилар... Худо куч берсин! Унинг невараси топилмади. Аммо Худо куч берди. Зийнат хола ўғлига ҳам, келинига ҳам суянч бўлди. Холанинг иккинчи ўғли хорижда ишларди. Икки фарзанди, аёли ҳам ўзи билан эди. Навбатдаги мен тинглаган ҳикояси шулар ҳақда бўлди. Энди мен турмушга чиққан, ҳаётнинг оқ-қорасини ажратадиган бўлганим учун онам ҳам, Зийнат хола ҳам уларни ёлғиз қолдиришимни истамади. — Шарманда бўлдим, дўсим... — дея гап бошлади хола. — Иймонимни учирманг, — хавотирга тушди онам. — Буни айтгандан кўра, тилим кесилса яхши эди. Ҳалиги, чет элда ўғлим билан ишлаб юрган келиним, ўша ёқда биттаси билан қочиб кетибди. Иснодга қолдик, номусга қолдик... Яхши тарбия қилмабман! Уйимизга шодлик ёки қайғусини бўлишгани келадиган хола ҳар гал мағрур ва тетик чиқиб кетарди. Бу гал ундай бўлмади. Шунча дардни, аламни кўтарган жуссаси келинининг қилмишини кўтара олмади. Уни кузатгани чиққанимдаги ҳолати кўз ўнгимда қолиб кетди, сира унутолмадим. Мен уни номуснинг, орнинг суратига ўхшатдим. Қадди букилган, елкаси қисилган, боши хам ор...
    2 комментария
    26 классов
Груҳимиз кузатувчилари диққатига! Рамазон ойи яқинлашса, Муаззам ойим раҳматлик адамларга "Баҳодирхўжа, балиқ олиб кел, балиқ ҳалқумни тозалайди", —дер эдилар. Асли ҳаромдан, ҳаром луқмадан ҳазар қилиб яшаган бўлсалар ҳам эҳтиёт шарт шу ишни амалга оширар эдилар ва биз Рамазон олдидан балиқ танаввул қилар эдик. Бу ҳақда ҳеч қайси манбада ўқимадим, бошқа ҳеч кимдан эшитмадим, аммо бувимнинг айтганлари бир умр ёдимда муҳрланиб қолди. Бугун эслашимга сабаб сиз азизларга бир янгиликни эълон қилмоқчиман. Биз ҳам Рамазон ойи олдидан руҳимизни, қалбимизни бир тозалаб олсак. Аслида, бу постни кўпроқ ўзим учун жойлаб бормоқчиман. Демак, иншааллоҳ, эртадан бошлаб ҳар куни тонгги 7:00 да бизд
Ёшлик қайтмайди... Харакат қилиб кўришди, ўхшамади. Балки сизда ўхшаб қолар 😁
00:50
😂😂😂
1 666 просмотров
ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ Муаллиф: Наргиза Усанбоева Қисса 1-қисм Муниса қўшнининг дарвозасидан отилиб чиқаркан, ботаётган қуёшга кўзи тушди. Илгари офтобнинг чиқиши ва ботиши кўзини қувонтирарди. Дунёда бунданда гўзалроқ манзара йўқдек. Айни дамда эса қуёш ҳам унинг мурғак юраги каби қонга ботгандек. Эндигина тўққиз ёшни қаршилаган қизалоқ оғир хўрсинди-да, ўз уйи томон ўқдек учди. У ҳозиргина укаларини олиб чиқиб кетган айвон эшиги ҳамон очиқ, аммо онасининг овози эшитилмасди. Отасининг тўнғиллагани, сўкингани қулоқларига кирди. Қизчанинг эшикдан ҳатлаб ичкарилагани юраги бетламади. Одатига кўра, шу жойида қотганича Худога илтижо қилди: “Ўлиб қолмасин. Худойим, ишқилиб ойим ўлиб қолмасин...” С
  • Класс
ШАМСИНУР #БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР -Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган. -Бу гап ҳақиқатдан йироқ. -Рост, сенга ҳасад қилмаса шу ишларни қилармиди? -Аммо яхши оила эди барибир. -Ношукрликда бу. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас эканда. Тўғри юрса бахтли бўлиб кетарди . Яна улар тўрт йил севишганмиш. -Домла келди. Шу билан суҳбатимиз узилди. *** -Даданг никоҳни тезлаштиришганига бироз хафа бўлдилар. -Ойи биласизку мени хўп деб кетаверадиган феълим бор. Нима ҳам дея олардим? -Бари яхшиликка, қўявер. Буҳун аёл қуда телефон қилудилар. Сени ўлчамларингни сўрадилар. -Ҳм. -Айтишларича кийимларни четдан буюртма қилдириб олиб келти
  • Класс
- Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз. - Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади. - Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз. - Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз. - Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади. - Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди. - Оила қур
«САКСОН ЁШЛИ МОМО»НИНГ МУҲАББАТИ Муаллиф: Наргиза Усанбоева #Ўз_Ҳикоя Ҳаммаси дугонамдан курсдошимнинг телефон рақамини олган кунимдан бошланди. — Озо, сени Рустам жуда кўп сўрайди. Бир телефон қилсанг-чи? — деганди дугонам суҳбатимиз сўнгида. — Анув, «крутой Русик»ми? — Ҳа, ўша-да! — Нечук? Ҳеч мен билан ош-қатиқ эмасди-ку! — Билмадим. Икки-уч марта сени сўради. Менимча, сендан Нигинанинг манзили сўрамоқчи. Биласан-ку, ўшанинг ортидан юрарди. — Майли, бер, рақамини. Зора, мен орқали икки ёш бахтли бўлиб кетса… Ўша куни дугонам Рустамнинг рақамини айтди. Мен телефонимга сақлаб олдим. Икки кун ўтиб, унга қўнғироқ қилдим. — Ало, яхши йигит қалайсиз? — уни озроқ чалғитмоқчи бўлдим. — Яхши. Ўзи
  • Класс
"УНИ "ДАДА" ДЕЙСАНМИ, ҚИЗИМ?" Муаллиф: Наргиза Усанбоева Ҳикоя «Нега ҳар доим қоқиламан? Нега доим омадим чопмайди? Нима учун ўзимни ўзим эплай олмайман?» Шу саволлар хаёлимда айланиб, кўзларимга ёш келди. «Турмушнинг зарбалари каммиди менга? Одамлар ҳам алдашга уринади. Бу ноҳақликларга чидаб бўладими?..» Қадам товушларимни эшитиши билан дарвоза олдида кутиб ўтирган тўққиз ёшли қизим югуриб чиқди. Ҳатто шу мурғак қалбнинг кўзларига қарашга ҳам уялдим. «Нега менинг онам бу қадар ношуд?» демасмикан? — Яхши ишладингизми? — у мени ишлаб келаяпти деб ўйлаб, атрофимда хурсанд ирғишлай бошлади. — Ойи, мактабимга кийимни ўзингиз олиб берасиз, а? Унгача ойлик оласизми? — Ҳа, — дедим ёлғонимнинг ум
  • Класс
Ота соғинчи Томоғидан овқат ҳам ўтмай қолган турмуш ўртоғининг аҳволи Мухлисани хавотирга сола бошлади. -Эшикни занжирладингми? Қайнонасининг саволига эрининг -Ҳали Нигора келмадику?-деган жавобини эшитган Мухлисанинг юраги санчиб кетди. -Раҳимжон, ўзингни қўлга ол, энди, қизингни узатдинг. Нигора келмайди, эгасига топширдинг! Кўз ёшларини онасига кўрсатмаслик учун уйига кириб кетди Раҳимжон. Бугун бир ҳафта бўлди қизи узатилганига. Ишдан келган турмуш ўртоғининг икки кўзи эшикда. Худди ҳозир Нигора кириб келадигандек. Мухлисанинг ҳам юраги тўкилиб турибди-ю, эрига сездирмасликка уринади. Кеч бўлса, йўқ бўлиб қоладиган одат чиқарди. Қаердалигини сўраса «Ҳовуримни босиб келдим», - дейди И
— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан. — Азон билан намоз ораси, —жавоб қилдилар. — Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон? — Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намоз қайсилигини биласанми? — Йўқ, билмайман. — У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ. — Улар нима, бобожон? — Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади. — Азонсиз намоз-чи, бобожон? Бобом юзимга термулдилар ва: — Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар...
#кайфият Балиқ билан сельфи қимматга тушди! 😂😂😂 Сизам шунақа адаштириб қўясизми? Изоҳларда бўлишинг, кайфият улашинг!
00:16
😂😂😂
5 552 просмотра
Показать ещё