Бир йигит дўстига аёлим назокатли деб мақтанди.
Дўсти :
Эээ нодон кўп мақтанма сен аввал мени уйимга меҳмонга бор.
Йигит дўстини уйига меҳмонга борди. Дўсти аёлига Хоним тарвуз олиб келинг деди.
Аёл хўп бўлади Хожам деди. Аёл тарвузни олиб келди эр тарвузни ушлаб бу бўлмайди бошқасини олиб келинг деди.
Аёл хўп бўлади деб бошқасини олиб келди.
Эр бу хам бўлмайди бошқасини олиб келинг деди. Аёл хўп бўлади деди шу жараён ўн марта такрорланди.
Энди эса аёлини мақтаган нодон йигитни уйига мехмонга боришди. Нодон йигит аёлига тарвуз олиб келинг деди. Аёл хўп бўлади деб тарвузни олиб келди. Эр бу бўлмайди бошқасини олиб келинг деди. Аёл бошқасини олиб келди. Эр бу хам бўлмайди бошқаси деди. Аёл бошқа тарвузни олиб келди.
Эр бу бўлмайди бошқаси деганди.
Аёл :
Эээ бўлди нима ман сизни ҳизматкоризманми? Ха деб олиб кел деяверасиз. Бошқа тарвуз йўқ ўзи учта эди деди.
Шунда дўсти айтди :
Кўрдингми сени аёлинг уч марта тарвуз олиб келиб сенга гап қайтарди. Мени Аёлим эса ўн мартада хам хўп бўлади деб манга итоат этди. Сени уйингда учта тарвуз бор экан.
Мани уйимда эса бир дона тарвуз бор еди.
Шунда хам Аёлим манга гап қайтармасдан битта тарвузни қайта қайта олиб келди.
НАЗОКАТЛИ АЁЛ БИЛАН ЭМАС.
ИТОАТЛИ АЁЛ БИЛАН ЯШАШ ЗАВҚЛИДИР...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2