Даданг келаяпди десалар онам! Ҳамма тўполонлар тинарди бирдан, Сукунат бағрига чўмарди олам. Одобли болалар бўлмасди биздан, Даданг келаяпди десалар онам. Акам безорилар бошлиғи бўлган, Укамчи шўхликлар юртин қироли. Онамда бўларди бизни тек қилган, "Даданга айтаман!"- деган қуроли. Парво ҳам қилмасдик онажонимиз, Ҳивчинни кўтариб бизни қувсалар. Аммо жанг-жадалга қўярди нуқта, "Ҳали даданг келсин!"- деган мисралар. Дадам койимасди бизни билардик, Ҳатто даккилари ёлғон, мулойим. Кўзимизда кўрса заррача ҳадик, Меҳрла бошимиз силарди доим. Қанийди, бир ажиб мўжиза бўлиб Болалик юртига қайтсайдик бир дам. Биз шўхлик қилсагу, пўписа қилиб, Даданг келаяпди десалар онам! М
شارع أجياد, Makkah

Геолокация

Энг зур она. - Болакай уйига келиб онасига: "Бу хатни мактабдаги ўқитувчим бериб юбордилар"~ дейди. Онаси хатни ўқиб кўз ёшларини зўрга тутиб турди. Уни боласига баланд овозда ўқиб берди: "Сизнинг ўғлингиз даҳо! Мактабимиз унинг қобилиятига кичиклик қилади. Шунинг учун сиз болангизга уйингизда таълим беринг!". Орадан йиллар ўтди... Инсоният тарихига улкан ихтиро кашф қилган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида у онасининг жавонини кўздан кечираётиб қутидаги хатга кўзи тушди: «Сизнинг ўглингиз калтафаҳм, тентак. Эрта тонгдан бошлаб уни мактабга киритмаймиз!». Буни ўқиган Эдисон росса йиғлади ва ўзининг хотира дафтарига ушбу битикларни битиб қўйди: - «Эдис
—Дилмурод онасининг бетоблигини эшитди-ю, истар-истамас йўлга тушди. — Укангиз укол-дорига, деб пул сўраса берманг, пулим йўқ, денг, — деди хотини ортидан бидирлаб. Дилмуроднинг аслида шундан хавотири бўлсада, негадир буни хотини томонидан эслатилиши жаҳлини чиқариб юборди. — Сенга нима? — деди ўшқириб. — Берсам сенинг чўнтагингдан санаб бераманми? — Вой, бойвачча-ей, — бўш келмади хотини ҳам. — Бу ёқда болаларингиз ейман-ичаман, деб оғзини осмонга очиб турган бўлса-ю, сиз укангизга ҳотамтойлик қиласизми?! — Сенинг ишинг бўлмасин. — Нега ишим бўлмас экан а, нега?! Лой чангаллаб уй қурганимизда ўша бемеҳр укангиз сизга ёрдам берганмиди? Кун бўйи бекорчиликдан уйда узала тушиб ётса ҳам акамга
  • Класс
Энг совуқ Қиш қачон кириб келади?! Онангизни йўқотган йилингиз... Эрталаб турасиз, қарасангиз ҳамма ёқ қор, ичингиз ғалати бўлади: онангизнинг қабри мана шу биринчи қорнинг остида қолди! Энг ғариб Баҳор қачон кириб келади?! Деразани очсангиз, бодом қийғос гуллабди. Онангиз авваллари бу гулларни- шоҳидан узмасдан кўзларига суртарди: "Ўлмаган қул- баҳоргаям етди... Ўлган эса ўлиб кетди..." Дунёда ўзингиз "ўлмаган қул" бўлиб қолганингиз, онангиз эса ўлганлар карвонида кетиб қолгани дилингизни чўктиради... Қачон қуёшлари куйдирадигандек туюладиган, лекин музларингизни эритолмайдиган ҳазин Ёз кириб келади?! Бу ҳам онангиздан кейин... Соябонсиз ёз ёмғирига ўзин
Ота-онангиз билан охирги марта қачон гаплашдингиз?
  • Класс
ОНAМГA Она, ўз-ўзимдан қиларман нафрат, Билмам, кўксимдаги юракми ё санг? Мени деб сиқилсанг, қилолмам тоқат, Хавотир оламан, хавотир олсанг... Мўйсафид ўйларинг ўлмади қариб, Қара, тушларингни бўямиш оққа. Ўзим ҳам соғинчдан юрибман ғариб, Ишон, ҳафсалам йўқ соғинтирмоққа... Куласан, ғамингни шодликка ўраб, Менга билдирмайсан, симиллар жонинг. На-да сочда қоринг қўёлдим кураб, На-да дардинг олдим, на-да кетмонинг. Сендан олисдаман, бўлдим мусофир, "Ўғлим ўқисин" деб бағринг тўлмади. Ўқиб олим бўлди боланг ва лекин Одам бўлмади... Ўзинг айт, падарим не ғам ютмаган?! Иним меҳр кутса, ёшин соғаман. Отамга, укамга елка тутмаган, Қандай "ота ўғил", қандай оғаман?! Баъзи амалларим – шайтонг
Масжиди Набавийдаги ёпилмайдиган дераза Масжиди Набавийда 1400 йилдан ортиқ вақтдан бери битта дераза ёпилмаган ҳолда очиқ туради. Бунинг сабаби нимада? Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мусулмонлар ҳукмдори бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларини кенгайтирмоқчи бўлдилар. Кенгайтириш жараёнида қизи, мўминларнинг онаси – Ҳафса розияллоҳу анҳонинг хоналарини ҳам бузишга тўғри келди. Аммо Ҳафса буни рад этди, чунки унинг уйи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, фақат девор билан ажратилган эди. Уни кўндиришга бўлган уринишлар бесамар кетди. Шунда укаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Ҳафса розияллоҳу анҳога бу уйнинг ўрнига,
ЭРКАКЛАР АСАБИН АСРАНГ АЁЛЛАР Беўрин гумонда суриб ҳаёллар, Кеч келса бермасдан турфа саволлар. Бузилса тикланмас асаб тизими, Эркаклар асабин асранг аёллар. Эговлаб ҳар гапдан қилаверманг жанг, Аёлим деб чидаб юрибди аранг. Эрта инжиқ бўлса қилмасдан аттанг, Эркаклар асабин асранг аёллар. Ёқимли сўз билан кўнглини олиб, Тинч яшаб, бир умр ёнида қолиб. Ҳўп денг ҳар гапига бўласиз ғолиб, Эркаклар асабин асранг аёллар. Ранжитиб қўясиз бесабаб гоҳо, Билиб билмай ёмон берганча баҳо. Эркак мўжизадир ягона, танхо, Эркаклар асабин асранг аёллар. Тотли таом бериб ҳар бир онида, Фудбол вақти безор қилмай ёнида. Қайнатар ўт бўлмай унинг қонида, Эркаклар асабин асранг аёллар. Сўзларим қулоққа
📝ЯКШАНБАДА ШЕЪРИЙ САҲИФА 📜 ☆☆☆ ​​​​Ориповга ҳавас қилардим, Ўртар эди мунгли ноласи. Ўтмас пичоқ бўғзим тилишин Қайдан билай қишлоқ боласи. Ҳайратларим учди ҳавога, Саробмидинг, азим келажак? Ҳаммасига етар-у фаҳминг Бошқа гапни айтишинг керак. Шоирларни отгали ўқим, Кўрмоққа кўз йўқдир гоҳи – рост! Йиғига зўр берган қизчадай Шеър ёзишни билурлар холос. Ким кўрибди бу тўнғиз дунё, Куй тинглаган, рангларда ёнган? Ҳеч ким билмас жодугар бу дев Қачон гўдак ёшига қонган? Навоийнинг саботин айтманг, Ибрат эмас тақвонг, Саъди-ё! Булбулларнинг юрак қонига Пайтавасин ювгандир дунё! Бахти кулган, беқайғу дея Ориповга ҳавас қилардим. Тунлар баднафс итлар галаси Талар экан
Чўчқа босиб кетди менинг боғимни, Бири-биридан оқ, семиз чўчқалар. Нон сўраб ялайди ҳаммаёғимни, Ҳеч тўйдим демайди бу гўрсўхталар. Ерларга юмалаб чинқирар хуррам, Пайҳон қилиб чаман гулзорларимни. Бузади, тер тўкиб мен неки қурсам, Кезади муқаддас мозорларимни. Қандай олишайин чўчқалар билан, Уларнинг аждарлар билан эти бир. Уларнинг туси бир бочкалар билан, Уларнинг калласи билан кети бир!... Чўчқа босиб кетди менинг боғимни, Бири-биридан оқ, семиз чўчқалар. Кўппаклардай талаб ҳаммаёғимни, Ҳеч тўйдим демайди бу гўрсўхталар. Бечора махлуқ деб раҳмим келганди, Ёмонлик йўқ эди асло дилимда. Боғимни-ку вайрон қилганди, аммо Хўриллаб гапир, дер менинг тилимда. Эвоҳ, чўчқал
Показать ещё