ТАЪСИРЛИ ВОҚЕА...
Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:
- Уйнинг нархи қанча?
- Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб пулни санаб олди.
- Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз.
Масжиди Набавийдаги ёпилмайдиган дераза
Масжиди Набавийда 1400 йилдан ортиқ вақтдан бери битта дераза ёпилмаган ҳолда очиқ туради. Бунинг сабаби нимада?
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мусулмонлар ҳукмдори бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларини кенгайтирмоқчи бўлдилар.
Кенгайтириш жараёнида қизи, мўминларнинг онаси – Ҳафса розияллоҳу анҳонинг хоналарини ҳам бузишга тўғри келди. Аммо Ҳафса буни рад этди, чунки унинг уйи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрлари билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, фақат девор билан ажратилган эди. Уни кўндиришга бўлган уринишлар бесамар кетди.
Шунда укаси Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Ҳафса розияллоҳу анҳога бу уйнинг ўрнига,