576365744605

Ɲιℓυ ❦

Мехризга ин қурган маконман, Ўзимга чин сизга ёлғонман. Рашким келса жуда ёмонман, Сиз ҳам мени соғинасизми? Кунлар тонгни кутиб соғинса, Ойни қумсаб само оғринса. Шаррос қуйган ёмғирлар тинса, Сиз ҳам мени соғинасизми? Соғинч дилга оловлар қалаб, Сиздан сухбат айласа талаб. Тушингизга кирсам эркалаб, Сиз ҳам мени соғинасизми? Кўзларимдан томчилайди ёш, Кўксингизга қўйгум келар бош. Қўяверинг дунё бағритош, Сиз ҳам мени соғинасизми.
Показать ещё