11648. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ охиратга рағбати бўлган мўминни шундай сифатлайди:
1. У бир водийда, одамлар бўлса, бошқа водийда бўладилар.
2. Аллоҳнинг зикрига қалби шошилган, хузуъли, тавозели ва қалби салим бўлади.
3. Аллоҳдан бошқа барча нарсада зоҳид бўлади, яъни Аллоҳдан ўзгасидан узилган бўлади.
4. Аллоҳга яқинлаштирувчи барча нарсага қизиқувчи, рағбатли бўлади.
5. Мавжуд нарсага шодланиб кетмайди, йўқолган нарсага афсус чекмайди.
6. Унга таааллуқли бўлмаган нарсага киришмайди, ундан камайиб қолмайдиган нарсага бахиллик қилмайди.
7. У иффат ва сидқ билан ҳамда виқор, ҳилм, тавозе ва ийсор (ўзини қўйиб бошқага илиниш, раво кўриш) билан васф