Тузимни еб тузлиғимга тупирганлар, Сулаймон ўлиб девлар қутирганлар. Сўзларида ёлғонлари уфирганлар, Яқинларимни менга қарши кўрсатманг, Мени ёмонлаб ўзингиз яхши кўрсатманг. Ёлғонлар ҳам бир кун тугаб тинади, Кўза кунда эмас, кунида синади. Ким-кимлигин асли кўрсатади вақт, Мени ёмонласангиз ҳам тилагайман бахт. Яқинларимни менга қарши кўрсатманг, Мени ёмонлаб ўзингиз яхши кўрсатманг. Камола Султон