19-20-февраль кунлари Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қутлов нутқини сўзлаши кутилмоқда.
Тошкент туманида йирик миқдордаги наркотик моддалари тўхтатиб қолинди
ДХХ чегара қўшинлари томонидан наркотик ва товар-моддий бойликларининг йирик партияси тўхтатиб қолинди.
Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари томонидан наркотик ва товар-моддий бойликларининг йирик партияси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Чегара қўшинлари вакили берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон чегарачилари жорий йил январь ойи охирлари ва февраль ойи бошларида наркотик ва товар-моддий бойликларининг йирик партиясини тўхтатиб қолган.
29 январь куни Тошкент туманининг чегараолди Тутзор аҳоли пунктида чегарачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси С.Ҳайитов тўхтатилиб, шахсий текшурувдан ўт