Маънони узиб ёзиб тарқатиб қўйиш яхши эмас. сиртдан буни ўқиган одам қарзи борни иши юришмас экан деб тушиниб қолади. Бу гап саволга яраша ўзига хос жавоб берилган ва бу жавобда вафот этган одамни қарзи қолса ўша қарз узилмагунча вафот этган одам қийналиб туради маъносида жавоб берилган. Шуни изоҳи билан киритилса тушинарлироқ бўлади.
Албатта қарздор бўлса тезроқ тўлашга ҳаракат қилиш яхши иш, лекин қарздор бўлса иши юришмайди то тўланмагунча деган тушинчада бўлиш тўғри эмас. Шайҳ ҳазратлари ҳам бу маънода айтмаганлар.
Айримлар устознинг китоб ёки маърузаларидаги биргина гап ёки жумлани ўқиб ёки эшитиб олиб, тарқатиб юришибди. Аслида буни яхши ният билан, савоб умидида қилишса керак, лекин бепарволик ёки илмсизлик туфайли бу иқтибосни нотўғри талқин қилишади. Мисол: «Шайх ҳазратлари қарздорнинг қарзи узилмагунча иши юришмайди, деганлар». Тўғри, ҳазрат ҳақиқатан ҳам шундай деганлар. Лекин динимизда бундай умумий тушунча йўқ. Қарздор одамнинг иши юришмаса, қарздорлар қарзни қандай узишяпти? Ҳаётда ҳар хил ҳолатлар учраб туради. Кимдир қарздор бўлиб қолади, лекин қарзни узишни ният қилиб, Аллоҳдан сўраб, ҳаракат қилса, иши юришиб, қарзини узади. Бунга ҳаётий мисоллар жуда кўп. Шунинг учун ҳазрат айтган бу сўз атрофида жуда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқди. Хўш, бунинг ечими қандай? Жавоб шуки, бу ҳикматни келтирган киши бепарволик қилган, шайх ҳазратларининг сўзларини тўлиқ келтирмай, гапнинг охиринигина айтган. (Албатта, бу ҳикматни яхши ниятда келтирганларига шубҳамиз йўқ). Шайх ҳазратлари бу сўзни қу...ЕщёАйримлар устознинг китоб ёки маърузаларидаги биргина гап ёки жумлани ўқиб ёки эшитиб олиб, тарқатиб юришибди. Аслида буни яхши ният билан, савоб умидида қилишса керак, лекин бепарволик ёки илмсизлик туфайли бу иқтибосни нотўғри талқин қилишади. Мисол: «Шайх ҳазратлари қарздорнинг қарзи узилмагунча иши юришмайди, деганлар». Тўғри, ҳазрат ҳақиқатан ҳам шундай деганлар. Лекин динимизда бундай умумий тушунча йўқ. Қарздор одамнинг иши юришмаса, қарздорлар қарзни қандай узишяпти? Ҳаётда ҳар хил ҳолатлар учраб туради. Кимдир қарздор бўлиб қолади, лекин қарзни узишни ният қилиб, Аллоҳдан сўраб, ҳаракат қилса, иши юришиб, қарзини узади. Бунга ҳаётий мисоллар жуда кўп. Шунинг учун ҳазрат айтган бу сўз атрофида жуда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқди. Хўш, бунинг ечими қандай? Жавоб шуки, бу ҳикматни келтирган киши бепарволик қилган, шайх ҳазратларининг сўзларини тўлиқ келтирмай, гапнинг охиринигина айтган. (Албатта, бу ҳикматни яхши ниятда келтирганларига шубҳамиз йўқ). Шайх ҳазратлари бу сўзни қуйидаги саволга жавоб тариқасида айтганлар. Мана ўша савол-жавобнинг тўлиқ матни (савол берувчининг имлоси сақлаб қолинган):
Савол: Узтоз, агар бир киши вафот этса, унинг қарзлари бўлса ва у қарзларни зиммасига олувчилар зиммаларига олгандан сўнг, қарзларнинг ҳаммаси зиммасига олган инсонга ўтиб кетадими? Ва агар қарзлар бўла туриб вафот этса, зиммасига олганлар у қарзларни адо қилишмаса (яъни, ҳар хил сабабга кўра: ё ҳақдор ҳақини сўраб келмаса, ёки қарзни қайтаришдан кейинчалик бош тортилинса) шундай ҳолда майитнинг охиратдаги ҳукми қандай, барибир ўзининг зиммасида қолаверадими?
Эътибор берган бўлсангиз, савол қарздор маййитнинг охиратдаги ҳолати ҳақида берилган. Жавоб ҳам шунга мувофиқ, маййитнинг охиратдаги ҳолатини назарда тутилган ҳолда айтилган. Демак, шайх ҳазратлари «Қарзи узилмаган маййитнинг охиратдаги иши юришмайди», демоқчи бўлганлар.
Комментарии 6
сиртдан буни ўқиган одам қарзи борни иши юришмас экан деб тушиниб қолади.
Бу гап саволга яраша ўзига хос жавоб берилган ва бу жавобда вафот этган одамни қарзи қолса ўша қарз узилмагунча вафот этган одам қийналиб туради маъносида жавоб берилган.
Шуни изоҳи билан киритилса тушинарлироқ бўлади.
Шайҳ ҳазратлари ҳам бу маънода айтмаганлар.
Савол: Узтоз, агар бир киши вафот этса, унинг қарзлари бўлса ва у қарзларни зиммасига олувчилар зиммаларига олгандан сўнг, қарзларнинг ҳаммаси зиммасига олган инсонга ўтиб кетадими? Ва агар қарзлар бўла туриб вафот этса, зиммасига олганлар у қарзларни адо қилишмаса (яъни, ҳар хил сабабга кўра: ё ҳақдор ҳақини сўраб келмаса, ёки қарзни қайтаришдан кейинчалик бош тортилинса) шундай ҳолда майитнинг охиратдаги ҳукми қандай, барибир ўзининг зиммасида қолаверадими?
Жавоб: «Қарз» номли китобни ўқинг. Ўшанда қарзга оид масалалар баён қилинган. Қарздорнинг қарзи узилмагунича иши юришмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,
Эътибор берган бўлсангиз, савол қарздор маййитнинг охиратдаги ҳолати ҳақида берилган. Жавоб ҳам шунга мувофиқ, маййитнинг охиратдаги ҳолатини назарда тутилган ҳолда айтилган. Демак, шайх ҳазратлари «Қарзи узилмаган маййитнинг охиратдаги иши юришмайди», демоқчи бўлганлар.
Ислом.уздан иқтибос.