💥БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР. 2-қисм. Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹 Муаллиф: ШАМСИНУР -Бугун мандат чиқадиган кун -Сумбула киргани аниқ. Бувим бамайлиҳотир таомланиб ўтирардилар. -Буви менимча йиқилганман. -Қизим ақллисан, киришингга ишонаман. Дадам ишонч билан сўзладилар. Нонуштадан сўнг дадам билан олийгоҳ томон йўл олдик. Одам анчагина кўпайиб қолибди. -Дада ўзиз билиб берақолинг. Мен кирмай. -Йўқ, қизим ўзинг бориб кўриб келасан. -Илтимос дада. Одамлардан қўрқа бошлаяпман. Яна титрашни бошладим. -Қизим мен борман. Сен ҳеч нарсадан қўрқма. Бор кучимни жамлаб олийгоҳ томон юрдим. Ич-ичимдан йиқилганимни кўрай деб ният қилиб борардим. Йигит-қизларга туртиниб бир амаллаб мен ҳам ярим соа
  • Класс
💥ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ. 2-ҚИСМ Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Муаллиф: Наргиза Усанбоева. — Буни холам бериб юборган. Холам олиб берган... — йиғлашга тушди шўрлик қизалоқ. — Ҳа-а, мен ёш боламан, а? Шу гапга ишонаман, а? Бекорнинг бештасини айтибсан! Буни ўз неварам кияди! Бувиси кўйлакни ечиб, Мунисани яланғоч ҳолда дарвозадан ташқарига итарди. Мактабга кетаётган ўғилу қизлар қўллари билан кўкси ва юзини беркитганча йиғлаётган қизалоққа ҳайрон қарашарди. Муниса эса уятдан, хўрликдан, янги, чиройли кўйлагидан ажраганидан юм-юм йиғларди. “Нега бувиси бунақа қилди? Ундан бошқа қандай невараси борки, кўйлакни кийдиради? Ахир шу ерда яшайдиган амакисининг иккита ўғли бор. Аммасининг эса қизлари катта
  • Класс
💥Ўлим жазоси берилсин!.26-қисм Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. Фазлиддин кулди. — Ҳа, мен ҳақиқатан ҳам уйга жуда кам бораяпман, кунни уйга қатнаш билан ўтказиб юборсам, бу ердаги ишлар мутлақо қолиб кетади. Шу маънода аёлимни ҳам тўғри тушунаман. Агар Аллоҳ ёлғончи қилмаса, кейинроқ ўрнини тўлдиришни ният қилиб қўйганман. — Маъқул, энди мени уйга олиб бориб қўйинг. Тўғрироғи, бирга борамиз. Ҳали суҳбатингизга тўймадим. Сизга анча маълумотлар олиб келганман. Ҳаммасини айтиб бераман. Китоблар бор, уларни бераман. — Бўлди, устоз, кетдик. Ҳозир мен усталарга тайинлаб қўядиган ишларим бор. Шуларни айтайин, кетамиз… Фазлиддиннинг қилаётган ишларидан шайхнинг кўнгли тў
  • Класс
💥БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР. 1-қисм. Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹 Муаллиф: ШАМСИНУР ♥️♥️♥️ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ёзилаётган ҳикояни Аллоҳ барчамизга манфаатли қилсин. Одамзот қизиқ, бировни ҳаёти билан ўйин ўйнашни қойиллатади. Ўзига эса биров шундай қилса дунёларга жар солади: «Мен бунга лойиқ эмасдим» дея. Аммо ўйламайдики мен ўзим ҳам шулар тоифасидан эмасманми деб. Мен вақтимни кўпинча бувимни олдида ўтказардим. Чунки мени ҳозирда таскин бера оладиган ягона инсоним бувим эдилар. У кишининг тиззаларига бош қўйганча мехрларини ҳис қилиб ётардим. Мен эндигина ўн етти ёшга қадам қўйдим. Орзулари улкан қизалоқ эдим... Мени қанотимни қирқиб ташлашди. Мен ҳаққини талаб қилолмайдиган, ки
  • Класс
💥ЁРУҒ КУННИ СОҒИНИБ. 1-ҚИСМ Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Муаллиф: Наргиза Усанбоева Муниса қўшнининг дарвозасидан отилиб чиқаркан, ботаётган қуёшга кўзи тушди. Илгари офтобнинг чиқиши ва ботиши кўзини қувонтирарди. Дунёда бунданда гўзалроқ манзара йўқдек. Айни дамда эса қуёш ҳам унинг мурғак юраги каби қонга ботгандек. Эндигина тўққиз ёшни қаршилаган қизалоқ оғир хўрсинди-да, ўз уйи томон ўқдек учди. У ҳозиргина укаларини олиб чиқиб кетган айвон эшиги ҳамон очиқ, аммо онасининг овози эшитилмасди. Отасининг тўнғиллагани, сўкингани қулоқларига кирди. Қизчанинг эшикдан ҳатлаб ичкарилагани юраги бетламади. Одатига кўра, шу жойида қотганича Худога илтижо қилди: “Ўлиб қолмасин. Худойим, ишқил
💥Ўлим жазоси берилсин!.25-қисм Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. — Бу жўранг одаммас экан, — деди Фахриддин Алишер келганидан кейин. — Тинчликми, ака, нима гап? — дея ҳайрон бўлиб сўради Алишер. Фахриддин жавоб беришдан олдин худди катта амалдорлардай, чексиз-чегарасиз бойлиги бордай, унга бировнинг қўли етмайдигандай ғўдайиб қаҳва ҳўплади. Сўнг бурнини тортиб қўйди-да: — Менинг бошимга келиб, анави янги олган машинангизни йўқотинг, дейди. Ўзи мендан неча ёш кичкина, ақл ўргатишга бало борми?! — деди Фахриддин ғазаб билан. — Ака, сизга менинг ҳавасим келганди. Сиз шунақа машина олганингиздан кейин мен ҳам жа сизникидай бўлмасаям, бундайроғидан олсаммикан, дегандим.
  • Класс
💥Кибора. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Феруза Салходжаева. Жисминги кийиб кетасан ночор... Аммо, қайтиб келар дарҳол ёнимга, Менга ўрганган кўнглинг. Фарида Афрўз Ёзнинг ўртасига бориб ҳаво исиб кетди. Катта шаҳарда одамлар офтобдан қочиб ўзини соя-салқин жойга урар, зарурат бўлмаса, тирикчилик деб аталмиш ҳаёт чархпалагини айлантирувчи куч бўлмаса, кўчага ҳам чиқмас эдилар. Кибора қизларини қўшнисига ташлаб чиққач, қадамини тезлаштирди. Билди, қўшнисига малол келди, аммо на илож, бугун иш топмаса, оч қолади. Мактаб ёшидаги қизлар бўлса, қўшниси малолланмаса ҳам бўларди. Уйга ташласа ҳам бўларди-ю, кеч қолиб кетса тушлик берар деб ўйлади. У қизларининг жавдираб қолган ниго
💥Ўлим жазоси берилсин!.24-қисм Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. Ҳамма тарқалганидан сўнг, Фахриддин уйига бориб, Фазлиддинга қўнғироқ қилди. — Нима қилганинг бу? — деди баланд овозда. — Нима қилдим? — дея ҳайрон бўлиб сўради Фазлиддин. — Нега Алишерга ҳамма нарсани инъом қилиб юборяпсан? Сал олди-орқангга қарамайсанми? Пул бор, деб сочавериш керакми? Эрта бир кун сенда бўлмай қолсин, у сариқ чақа берармикан? — Машинани айтяпсизми, ака? — деди Фазлиддин. — Ҳа, машинани айтяпман. Ўзинг олганинг йўқ, мен олганим йўқ, бирдан Алишерга: «Нексия» олинг, етмаган пулини мен бераман», дейсан! — Ака, бу жуда майда нарса. Ундан кейин мен тўғримдаги гап-сўзлар шу пайтгача жуд
  • Класс
Хурматли обуначилар. #гулсевархикоя га 3 кунга танаффус эълон қилади.
💥Ўлим жазоси берилсин!.23-қисм Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. У машинадан тушди. Бир-бир қадам босганча, дўхтир чиқиб келган эшик томон кета бошлади. Қадамлари оғир эди. Секин юрарди. Ўзига кучи етмаётганди. Бундан дўхтир безовталанди. — Тезроқ кел! Тезроқ! — деди у овозини баландлатиб. Шунда Фазлиддин бирдан югуришга тушди. — Отанг сени сўраяпти. Сен битта ўғилмисан? — деди дўхтир Фазлиддин унинг ёнига бориши билан. — Йўқ, укам ҳам бор… Отам… отам яхшими? — дея сўради Фазлиддин қўрқа-писа. — Унчаликмас. Укол қиляпмиз. Инфаркт… Фазлиддиннинг қулоғи шанғиллашга тушди. У дўхтирнинг кейинги гапларини эшитмади ҳисоб. У билан укасига оқ халат беришди. Тўғрироғи, эши
  • Класс
Показать ещё