💥УЧИНЧИ ТАҚДИР. 12-қисм. Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Муаллиф: Наргиза Усанбоева. — Келиннинг кўйлакларини томоша қилиб чиқдим. Бера қолинг, уйга кетаётгандим, — Диёрага қўл чўзди Малак. — Ўтирсанг бўларди... — Малакнинг кўзларига қаради Анис. Малак эса қизига алланималар деганча дарча ўтиб, кўздан йўқолди. “Кўзлари ўша-ўша... Худо уни яратаётганда бор эътиборини кўзларига қаратганмикан? Шунчалар ҳам жодули бўладими? Кўрсам, сеҳрланаман... Ўзимни йўқотаман, сўзимни йўқотаман, ўзлигимдан айриламан. Лекин бунга ҳаққим йўқ. Энди биз буткул бегоналармиз...” Анис оғир хўрсиниб, ҳовли этагига йўл олди. * * * Қўшни ҳовлидаги тўй ташвишлари якунланиб, то келин-куёв Тошкентга жўнаб кетгунча Малакни
💥Баҳор қайтгунча. 1-қисм. Гр:🌹Ҳикоя ва қиссалар🌹 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🥀Япроқсиз қолдим, деб танангни кестирма. Зеро, олдинда баҳор бор...          Мавлоно Румий Осиё уйқусидан яна нафаси бўғилиб уйғониб кетди. У ётган жойидан базўр қимирлаб шундоққина қўл етар ерда жойлашган дераза табақаларини очиб юборди. Қиш бўлишига қарамай ҳаво илиққина эди. Қиз ташқаридан ёпирилиб кирган оромбахш ҳаводан тўйиб симирди. Ҳозиргина кўрган туши таъсирида юраги ўйнаб , жисмини тер босган экан , зум ўтмай сал аввал илиқ туюлган ҳаводан танаси жунжикди... Осиё еттинчи синфни битирадиган йили онасидан айрилган эди. Ўшанд
КАМСИТИЛГАН ФАРИШТА КИЗ...
(вокейлик асосида
Кишлокда яшаймиз. Кушнимиз шахарга кучиб кетганлиги сабаб уларнинг уйига ёш оила кучиб келишди. Хотини хомиладор булгани сабаб эри доим угил тугилишини хар гапида такидларди. Узи сал мактанчокрок инсон эди. Бир куни ичиб маст холда юрган экан. Асабий холда эди, сабаби хотини киз туккан эмиш. Угил бола тугилишини хохлаганини хохлаганди.
Худо бераман деса угил фарзанд хам бераверади. Орадан икки йил утиб бир эмас эгизак угиллари тугилди. Ушанда хурсандчиликдан бир неча кун маст булиб юрди. Ким ундан нечта фарзанди борлигини сураса у факат икки угли борлигини магрур холда айтарди. Кизи хакида хеч хам гапирмасди. Гуё кизи ортикча огиз яъни оилада у
🔥ЖАРОХАТ. 16-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Дилором Қосимова. __Ало. __Соҳиб қаердасан? Нега телефонинг ўчиқ. Холам ҳавотир оляптику сендан. __Ҳовлиқма Ҳаёт. __Қаердасан? __Уйга қайтяпман. __Аниқми? __Ҳа нега ишонмайсан? __Ишондим. Қара лекин, холам ваҳима қилгандида.       Соҳиб уйга келганда, кун анча қорайиб бўлганди. __Келдингми болам?     Онаси ҳовлиққанча югуриб келди. Айвон устунига суянганча Сабо титраб ўтирарди. __Келдим она ухламадингизми? __Сен қай ҳолатда чиқиб кетдинг, уйқу келадими болам? __Ҳаммаси яхши онам. Юринг хонангизга. Сиз дам олишингиз керак. Толиқиб қоласиз. __Сен хотинингни нимадур қилиб қўймасин деб қандай ухлайман ўғлим. __Тегмайман она Унга. Сизни қ
Ҳикоялар чиқар вақти. 08:00 10:00 12:00 16:00 20:00. Телеграм каналимизга ҳам обунабўлинг. Манзил👇 •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• https://t.me/joinchat/UAsDI8J5gWSnCZce
💥Ўлим жазоси берилсин!.11-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. Зумда у Фазлиддин билан Малоҳатни хаёлан ёнма-ён қўйиб кўрди. Осмон билан ерча фарқ борга ўхшаб кетди. Кўнглининг туб-тубида Фазлиддинни куёв қилиш истаги бор эди. Бироқ манави хотиннинг гапларидан сўнг ўша истак лаҳзада йўқолгандай бўлди. — Бор, — деди Соли ака бироз ўнғайсизланиб. — Агар бор бўлса… Тўғрисини айтганда, мен бир нима деёлмайман. Ҳар қалай, мен фақат ўзимнинг фикримни айтдим. — Аммо мен сиз айтган нарсаларни илгари сира ўйламаганман. Фазлиддин мактабни битиргунча ҳам ёмон ўқимаган эди. Лекин Тошкентга келиб жуда ўзгарди. Сўзлариям, хатти-ҳаракатлариям. Менимча, бу ерда кимлардир қаттиқ т
  • Класс
💥УЧИНЧИ ТАҚДИР. 11-қисм. Гр: 🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Муаллиф: Наргиза Усанбоева. — Бормайликми Мадинага? — онаси сиқувга ола бошлади энди. — Йўқ! — деди Анис қатъий. — Нега? — гина ва жаҳл аралаш товушда деди момо. — Ёқмайди менга... — Анис ортиқ гапиришни истамади. Ўрнидан ирғиб турди-ю, чиқиб кетди. Тоза ҳавога чиққанида ҳам юраги сиқила бошлади. Тақдирнинг ишини ҳазм қила олмай, ўйга чўмганди: “Опасини севиб, синглисига уйланаманми? Нима учун? Бир умр Малакни кўриб, куйиб ўтиш учунми? Ё Мадинани ҳам куйдириш учунми? Кун келиб Малакда кўнглим борлигини билган Мадина қай кўйга тушади? Ундан кўра Умидага уйланганим маъқул эмасми? Ҳар ҳолда ўзимдан бошқа ҳеч ким азобланмайди...” Уйдаги
🔥ЖАРОХАТ. 15-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Дилором Қосимова.        Шайдо ойна олдидан ўзини олди. Ёқимсиз, нафратига сабаб бўлаётган манзарани кўришни истамади. __Сен қандай аёлсан ўзи? Ўзингни бахтсизлигинг етмагандек, сафингни кенгайтирмоқчимисан? __Еринг билан кетмадингми? Уни энди қувиб чиқаргандим. Эшикдан ҳайдаса, тешикдан кириб келавераркансизларда. Жонга тегдиларинг тўғриси.     Шайдо сув ичаркан. Ўзига нафрат билан қараб турган Сабога ҳайрон қаради. __Йиғлаяпсанми? __Устимдан кулиб маза қиляпсанми? Эримни ўзингга оғдириб олдинг. Ҳатто шунча кутган боламиз бўлиши мумкинлигига ҳам аҳамият бермади. __Мен оғдириб олдимми? Бу нечанчи келишинг. Тинч қўйинглар иккингиз ҳам
  • Класс
💥Ўлим жазоси берилсин!.10-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Нуриддин Исмоилов. Бирдан миясига келган ўйдан кўнгли ёришиб кетди. Биринчидан, ҳозир айни пайти. Уйида меҳмонлар бор. Меҳмонлар ўзлари билан ўзлари овора. Қолаверса, улардан акаси хабар олиб турибди. Ота-онаси ўзларининг хонасида ўтиришибди… Хуллас, ҳамма Фазлиддинни жўралари билан бирга кетган деб ўйлайди. — Кетдик, яхшиси, мен сизларни кузатиб қўяман. Ростини айтганда, уйда ўтиравериб чарчаб кетдим. Келганимдан бери одамлар билан кўришавериб, бир хил саволларга бир хил жавоб беравериб чарчадим. Ундан кўра сизларни кузатиб келаман. Аммо уйингизга кириб ўтирмайман, — деди Фазлиддин. — Менга қара, жуда нозик бўлиб кетиб
  • Класс
💥КЎЗЛАРИНГНИ АВАЙЛА ЭРКАМ... 25-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Муаллиф: Рустамхон. Иккинчи фасл (бешинчи қисм) Лола.... Жаҳонгир... Лола дадасига гап уқтиролмай хуноб бўлди. Шунчалик жахли чиқдики, жахл зўридан тили калимага келмай каловланиб падари юзига тикилиб турдида, индамай ошхонага чиқиб кетди. Кетаётиб дадасига жахли чиққанини белдириш мақсадида гўрс гўрс қадам ташлаб олди. Секин пастдан қўшнилар югуриб чиқадилар. Ортидан баланд овоз берган дадасининг кулгусинэ эшитилиб шусиз ҳам тутақиб турган Лола баттар асабийлашиб қўлига сочиқ олиб лозим бўлмаса ҳам стол устини артиб тозалади. Сунг балконга қилинган ёғоч сури устига тушалган кўрпачаларни қоқиб суқиб қайта тушаган бўлди
Показать ещё