​​АЁЛ ким? • Биринчи бўлиб, диктатор - фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Саййида Осиё. • Биринчи бўлиб, Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз. • Биринчи бўлиб, ер юзидаги энг пок сув - Замзам сувини ичишга эришган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз. • Биринчи бўлиб, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз. • Биринчи бўлиб, Ислом учун жонини фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Сумайя розияллоҳу анҳо. • Биринчи бўлиб, Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳадича онамиз. • Биринчи бўлиб, Сафо ва Марва орасида югурган шахс - эркак эмас, АЁЛ бўлган. У - Ҳожар онамиз. - Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, Аёл - Ислом учун фахрдир. - Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин. 🌸☘🌸 🌸☘🌸 🌸☘🌸 🌸🌸 🌸🌸🌸🌸 🌸☘🌸☘🌸 🌸☘🌸 🌷
    0 комментариев
    0 классов
    ▪ ҚИССА.... . Ривоят қилинишича Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу қачонки "Тустар фатҳи"ни эсласалар, доим йиғлар эканлар... . Тустар форснинг мустаҳкам ҳимояланган шаҳарларидан бўлиб, мусулмонлар уни қўлга киритиш учун тўлиқ бир ярим йил қамал қилишган ва ниҳоят шаҳар фатҳ қилиниб мусулмонлар қўлига ўтган эди. Ушбу Тустар фатҳи мусулмонлар ғалаба қозонган энг оғир фатҳлардан бўлган эди. Жанг натижаси шундай бир ажойиб, гўзал суратда мусулмонларнинг ғалабаси билан якун топган бўлса-да, негадир ҳар сафар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Тустар воқеъасини эсласалар йиғлаб юборар эдилар... Қизиқ, у кишини нима йиғлатган экан, дейсизми?, Бунинг сабабини ҳозир билиб оласиз... Тустар қалъасининг эшиклари тонг отишига яқин қолган соатларда мусулмонлар томонидан очиб юборилди. Ўттиз (30000) минг кишилик мусулмон лашкари юз эллик (150000) минг кишилик форс қўшини бор бўлган қалъага бостириб киришди ва рақиблар орасида ниҳоятда беаёв, қизғин, қонли жанг бошланиб кетди. Ҳар бир лаҳза мусулмолар учун ўта хатарли бўлиб, улар ўлим билан юзма-юз турар эдилар. Вазият ниҳоятда оғир ва жуда хатарли бўлишига қарамай, жанг охирида Аллоҳ таоло мўминларга шонли ғалабани ато этди, мусулмонлар душманлари устидан ажойиб, улкан ғалабани қўлга киритдилар. Аммо ушбу ғалаба эндигина уфқдан қуёш кўтарила бошланган пайтига тўғри келган эди. Ушбу муборак фатҳ кунида мусулмонлар бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмаганлари маълум бўлди. Фавқулотда хатарли бўлган жанг майдонида, қонсираган қиличлар орасида мусулмонлар бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмаган эдилар. Шу куни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳаётида бир мартагина бомдод намозини ўз вақтида ўқий олмай бой бериб қўйгани учун йиғлар эдилар... Ҳа, у зот ўша ҳолатда маъзур, узрли бўлишлари ва мусулмонлар қўшини ҳам узрли бўлишига қарамай, у зот йиғлаган эдилар...Ваҳоланки, мусулмонлар қўшини ўша соатларда исломдаги амалларнинг энг олийси бўлмиш - жиҳод ибодати билан машғул бўлишган эди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ҳар сафар Тустар воқеъаси зикр қилинганида: "Қўйинг, менга Тустарни эслатманг! Дарҳақиқат, у бомдод намозининг вақтини бой беришимизга сабаб бўлган. Зеро, жамики дунё бойликларининг менга берилиши биргина бомдод намозини ўз вақтида адо қилишимдан суюкли эмас", - дер эдилар. Қиссадан ҳисса: Шу ўринда биз нима учун ўша буюк зотлар душманлар устидан ғалаба қозона олганларининг сабабини тушуниб етган бўлсак, ажаб эмас...! Энди ўзимизга бир савол берайлик: Биз учун ҳаётимизда бомдод намозининг қадри қанчалик? Ул муборак зотлар ўзларининг молу жонлари ва ҳаётларини Аллоҳнинг йўлида қурбон қила олган эдилар, аммо биз-чи, ширин уйқумизни тунги намозлар учун Аллоҳ йўлида қурбон қила оляпмизми? Агар шуни ҳам қила олмасак, унда қандай қилиб нусрат ва нажот ҳақида ўйлашимиз мумкин?! Агар намознинг қадр-қийматини қалбларимиз ва ҳаётимизда йўқотадиган бўлсак, муқаррар-ки, дунёда иззат-шарафимизни йўқотамиз. Натижада кофир қавмлар бизни қутурган итлар каби ортимиздан қува бошлайдилар, сўнг дунё ҳам бизга тор кела бошлайди. Аллоҳим, Ўзинг бизларни гўзал амаллар қилувчи бўлган ҳолимизда ҳақ динингга қайтаргин! Аллоҳим, Ўзинг яхши кўриб, ундан рози бўладиган барча солиҳ амалларга бизларни муваффақ айла, Я Рабб! ----------------------------------- Бирортангиз қизингизни хунук одамга мажбурлаб узатманг. Чунки улар ҳам сиз севган нарсани севишади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу. ----------------------------------- Пайғамбар алайҳиссалом барча саҳобалари ҳақида шундай деганлар: “Менинг саҳобаларим йўлчи юлдуз кабидирлар. Уларнинг қай бирларига эргашсангиз тўғри йўлни топасиз”. ---------------------------------- Фитна пайтида ҳақиқий нажот кемаси суннатларни маҳкам ушлашдадир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан ким яшаса, кўплаб ихтилофларни кўради. Ўша пайтда сизлар менинг суннатимни ва тўғри йўлдаги рошид халифаларнинг суннатини маҳкам ушланглар", деб айтганлар. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти) ---------------------------------- Баъзи солиҳ салафлар: "Ким кўзини номаҳрамларга қаратишдан сақласа, Аллоҳ унинг басиратида, яъни қалб кўзида нур ато қилади", деб айтишди. ----------------------------------- Буюк дўст сенинг шодлигинг ва қайғуингда шерик бўладиган кишидир. Ундан ҳам буюги қайғули ҳаётингни шодликка айлантириб юборадиганидир. ----------------------------------- - Масжид олдидан ўтамиз, тезликда икки ракат намоз ўқиб олайлик. Бу сўзлар қулоғим тагида ажиб тарзда жарангларди. "Тезликда икки ракат намоз ўқиб олайлик!". Одамлар гуноҳ учун қунт ва моҳирона тайёргарлик билан, олдиндан режа қилиб, сабру-таҳаммул ила тайёргарлик кўришади. Аммо иш Буюк Холиққа тааллуқли бўлса, "Тезликда икки ракат ўқиш" экан-да. Воо ажаб !!
    0 комментариев
    1 класс
    Хотин олмоқчилар, сиз буни билинг, Уйланишдан олдин фаросат қилинг! Биринчи хотинга сиёсат айлаб, Иккинчи хотинга адолат қилинг! Ўшанда ҳақиқий юзлар билингай, Ҳомхаёл орзулар қаттиқ тилингай, Катта жанжалларнинг олди олингай, Иккинчи хотинга адолат қилинг! Агар илоҳ бўлса буни юқтирмиш Ҳар кимга осон иш бола туғдирмиш. Худонинг каломи шуни уқтирмиш: Иккинчи хотинга адолат қилинг! Баҳамлик улашинг оқу қорада, Бу сўзлар келмишдир ўттиз порада. Муҳаббатдан бошқа ҳамма борада Иккинчи хотинга адолат қилинг! Душман ҳолингизга қотиб кулса ҳам, Энг яқин дўстингиз ғамгин бўлса ҳам, Надоматлар чекиб, алам қилса ҳам Иккинчи хотинга адолат қилинг! Ёлғон ҳиссиётнинг жиловин тутманг, Кимдандир яхшироқ фатвони кутманг. Никоҳдан олдинги шартни унутманг, Иккинчи хотинга адолат қилинг! Кўпаймасин дейман кишилар сиздек, Сўзида туролмас аёлу қиздек... Чиқмаган бўлса ҳам кутганингиздек Иккинчи хотинга адолат қилинг! Сизга лойиқ эмас яшамак кулиб, Ёки давраларда шодликдан тўлиб. Икки ҳовли аро сарсонлар бўлиб Иккинчи хотинга адолат қилинг! Маҳкам босинг энди тишга тишингиз, Сизга малҳам бўлмас бирор кишингиз. Тақдирга тўнкамай қилган ишингиз Иккинчи хотинга адолат қилинг! Унутинг ёшликда қолган одатни, Ўн йиллар муқаддам кечган ҳолатни, Истасангиз агар чин ҳаловатни Иккинчи хотинга адолат қилинг! Сўнгги сўзим шудир, чиқмасдан ёнғин, Кўтарманг, дод-фарёд, кўтарманг шовқин. Учинчисига йўл олишдан олдин Иккинчи хотинга адолат қилинг!
    0 комментариев
    0 классов
    VID-20190728-WA0000.mp4
    0 комментариев
    0 классов
    ✒️''Кўрдим мен'' Халқ кўзига тўсилиб парда. Ёлғонлар янграр хабарларда. Рубойвизалар минбарларда. Бўхтон ёлғонларни кўрдим мен. Рубойвизаларнинг сеҳрига. Ёлғончилар ёлғон меҳрига. Кофирларнинг берган заҳрига. Лолу ҳайронларни кўрдим мен. Бемани сўз сотар тижжорлар. Минбарда нутқ сўзлар баттоллар. Авом халқни алдар дажжоллар. Фитна замонларни кўрдим мен. Ажратолмай ҳақни ботилдан. Дунё матохига сотилган. Дин номидан динга отилган. Ўқу камонларни кўрдим мен. Ниқоб қилиб ўзига динни. Ёлғон дерлар аслида чинни. Тоғут ишқида мажнун жинни. Ахмоқ инсонларни кўрдим мен. Жудо айлаб ҳақдан тилларни. Заҳарлаб кўп тан ҳам дилларни. Ўзга номлаб яхши номларни. Асли ёмонларни кўрдим мен. Шариатдан йироқда юрган. Тогут учун саф тортиб турган. Тавҳид карвонин кўрса ҳурган. Ажиб ҳайвонларни кўрдим мен. Мужоҳидлар эмиш жангари. Ўз қилгани фитнадир бари. Жангарига қарши ранглари. Учган сомонларни кўрдим мен. Ёлғон айтган ёзган гаплари. Фитна ёйган ҳақдан кўп нари. Куфр учун жўшқин қалблари. Денгиз уммонларни кўрдим мен. Мужоҳидни номлаб дарбадар. Жиҳод карвонига тош отар. Ўз ҳолидан ўзи бехабар. Муртад султонларни кўрдим мен.
    0 комментариев
    0 классов
    ҚУРЪОННИНГ ЖИНЛАРГА ТАЪСИРИ . Аллоҳ таоло жинларни оловдан яратган. Улар инсон кўзига кўринмайди. Шунинг учун ҳам “жин” (“тўсилган”, “кўринмайдиган”) дейилади. Баъзи жинлар одамлардан узоқроқ жойларда яшаса, айрим жинлар инсонлар билан бирга яшайди. Жинлар ҳам инсонлар каби еб-ичади, оила қуради, фарзанд кўради. Шунингдек, жинлар ҳам биз каби шаръий вазифаларни бажаришга буюрилган . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларга ҳам, жинларга ҳам элчи қилиб юборилганлар. Бир куни жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Қуръон эшитиб қаттиқ таъсирланишган. Бу воқеа тафсилоти Қуръонда шундай келтирилган: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) эсланг, Биз Сизнинг олдингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборган эдик. Улар (Қуръон тиловатига) ҳозир бўлишгач, (бир-бирларига): “Жим туринглар”, дедилар. (Тиловат) тугатилгач, ўз қавмларига огоҳлантирувчи бўлиб қайтиб кетдилар. Улар: “Эй қавмимиз, ҳақиқатан, бизлар Мусодан кейин нозил қилинган, ўзидан олдинги (Илоҳий Китоб)ларни тасдиқловчи, Ҳақ (Дин)га, тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир Китоб – Қуръонни тингладик. Эй қавмимиз, Аллоҳга чақирувчи (Муҳаммад даъвати)ни қабул қилинглар, унга имон келтиринглар. (Шунда Аллоҳ) гуноҳларингизни мағфират қилади, сизларга аламли азобдан паноҳ беради. Ким Аллоҳга даъват этувчини қабул қилмаса, у ер юзида (бирон жойга) қочиб қутулувчи эмас. Унинг учун (Аллоҳдан) ўзга дўстлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар очиқ залолатдадирлар”, дедилар” (Аҳқоф сураси, 29-32-оятлар). Аллоҳ таоло бир гуруҳ жинларни Қуръон ўқиётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига юборган. Жинлар Қуръон эшитганидан сўнг ўз қавмини огоҳлантириш учун жўнаб кетишган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга кўра, улар насийбинлик ўн тўққиз нафар жин эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уларни ўз қавмига элчи қилганлар . Ривоят қилинишича, жинлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига икки марта жўнатилган. Уларнинг энг шарафлиси Насийбинда яшарди . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Ҳориса билан Тоифдан Макка томон келаётганларида кечаси намоз ўқиганлар. У зот қироатларини эшитган насийбинлик жинлар Расули акрамга имон келтириб, қавмини Исломга даъват қилиш учун жўнаб кетишган. Бу ҳодисанинг қийин пайтда юз бериши алоҳида ҳикматга эга. Одамлар Пайғамбар алайҳиссаломни инкор этиб, имондан юз ўгириб турган оғир бир паллада жинлар – ҳеч ким даъват қилмасаям – ўз-ўзидан мусулмон бўлишлари катта гап эди . Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: “Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (Қуръон тиловат қилганимни) эшитиб, (қавмларига қайтиб боришгач,) “Албатта биз ҳақ йўлга ҳидоят қиладиган бир ажиб Қуръонни эшитдик ва дарҳол унга имон келтирдик. Биз (энди) Парвардигоримизга бирон нарсани ҳаргиз шерик қилмаймиз!” дедилар” (Жин сураси, 1-2-оятлар). Айрим жинлар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Қуръон эшитиб, иккиланмасдан имон келтиришган. Кейин қавмлари олдида бориб: “Биз ажойиб Қуръонни эшитдик”, деб айтишган. Жумҳур муфассирлар таъкидлашича, ўшанда Пайғамбар алайҳиссалом жинларни кўрмаганлар, олдиларига яқинлашиб келганини ҳам сезмаганлар. Буни фақат ваҳий орқали билганлар . Жинлар Расулуллоҳдан бир неча марта Қуръон эшитишган. Баъзида Пайғамбаримиз алайҳиссалом қироат қилаётганларида жинлар эшитиб турганини сезмаганлар. Баъзан уларнинг элчиси таклифи билан бориб , жинларга Қуръон ўқиб берганлар . Мана бу ривоят жинлар Қуръондан қанчалик таъсирланганларини кўрсатади. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалалар олдига чиқиб, Ар-Раҳмон сурасини бошидан охиригача ўқиб бердилар. (Саҳобалар қироатни эшитиб) жим тураверишди. Шунда Расулуллоҳ дедилар: “Мен жинлар (билан учрашилган) тунда мана шу сурани ўқиб бергандим. Улар сизлардан кўра чиройлироқ жавоб қайтаришди. Ҳар сафар “Парвардигорингизнинг қайси бир неъматини ёлғонга чиқарасизлар?!” деган оятига келганимда, улар: “Парвардигоро, неъматларингдан биронтасини ёлғонга чиқармаймиз. Ҳамду сано Сенгагина хосдир!” деб айтишди ”. "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
    0 комментариев
    1 класс
    Пайғамбаримизнинг энг яқин сафдошлари ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ислом тарихчиларининг маълумотларига кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом жами ўн бир хотин билан никоҳланганлар. Ана шу ҳолатдан дин душманлари Исломни ва унинг Пайғамбарини ёмонотлиқ қилиб, таъна-маломат тошларини отишда кенг фойдаланишади. Ҳатто айрим мусулмонлар ҳам буни рўкач қилиб, хотинлари сонини кўпайтириш пайидан бўлишади. Баъзи гумроҳ ва жоҳил кимсалар эса «Пайғамбар алайҳиссалом ҳавойи нафсига берилиб, шаҳватини қондириш учун шунча аёлга уйланганлар», дея таъна қилишгача боришади. Хуллас, бу мавзу атрофида шубҳа-гумон, адашув-ёлғон, туҳмат ва иғволар керагидан ортиқча. Келинг, бу ҳақдаги мулоҳазаларни холис бир кўриб чиқайлик. Сарвари олам илк бор йигирма беш ёшларида қирқ ёшли, олдин ҳам икки марта турмуш қурган Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳога уйланганлар ва қирчиллама йигитликларининг йигирма беш йилини шу покиза ва садоқатли аёл билан ўтказганлар. Яшаб қолган фарзандлари ҳам Хадичаи Кубродан эди. Ҳижратдан уч йил олдин, ҳазрати Хадича вафот этгачгина, Пайғамбар алайҳиссалом бошқа аёлларга уйландилар. У зот шундан кейин турли йилларда Савда бинти Замъа, Оиша бинти Абу Бакр, Ҳафса бинти Умар, Зайнаб бинти Ҳузайма, Умму Салама, Зайнаб бинти Жаҳш, Умму Ҳабиба, Жувайрия бинти Ҳорис, Сафийя бинти Ҳуяй, Маймуна бинти Ҳорис оналаримиз билан никоҳландилар. Ҳазрати Мория Қибтия (Пайғамбаримизнинг ёлғиз ўғиллари Иброҳимнинг онаси) озод-ҳур хотин эмас, Миср ҳукмдори ҳадя қилган чўри бўлгани учун кўпчилик Ислом олимлари уни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг покиза завжалари рўйхатига киритишмаган. Ана шу аёлларнинг (ҳазрати Оишадан ташқари) барчалари олдин турмуш қилган, эрлари ўлган ёки эри мушриклиги учун ундан ажрашган бева хонимлар эди. Агар Пайғамбар алайҳиссалом шаҳват кетидан қувганларида ёки ҳузур-ҳаловатларини ўйлаганларида бир неча болали, бева аёлларга эмас, бокира, турмуш қурмаган ёш қизларга йигитлик чоғларида хоҳлаганча уйланардилар. Ваҳоланки, ўша пайтда арабларда ўнтадан-йигирматадан аёлга уйланиш одатий ҳол эди. Аслида у зотнинг кўп аёлга никоҳланишларининг асосида бир қанча сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва бошқа сабаблар бор эди. Пайғамбаримиз энг яқин ёрдамчилари ва қўллаб турувчилари бўлмиш амакилари Абу Толиб ва аёллари Хадичаи Кубродан ажраб қолгач, одамларни Исломга даъват қилиш учун тарафдорларини кўпайтириш, янада қувватланиш учун баъзи обрўли одамлар билан қудачилик алоқасини ўрнатишга тўғри келди. Масалан, Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттобнинг қизларига уйланиш орқали бу икки зот Пайғамбаримизнинг энг яқин сафдошларига, кейинчалик эса Ислом давлатининг раҳбарларига айланишди. Бу масаланинг бир томони. Иккинчи сабаби – Фахри коинот турли сабабларга кўра қарайдиган ёрдамчиси, боқувчиси қолмаган, эрлари вафот этиб тул қолган бева аёлларга меҳрибончилик, раҳмдиллик кўрсатиш учун уларни қарамоғларига олиб, уйланганлар. Масаланинг учинчи томони шуки, дин даъвати одамлар қалбидан жой олиши учун улар билан яқинлашиш, дўст тутиниш, ўзаро муносабатларни кучайтириш керак эди. Пайғамбар алайҳиссалом баъзи аёлларига уйланиш орқали кўплаб одамларнинг қалбини ўзларига улфат қилиб яқинлаштирдилар. Бошқа баъзи хотинлари сабабидан одамлардан ўзларига етадиган азият ва душманчиликларни даф этдилар. Шунингдек, айрим хотинларига уйланиб, уларни мушриклик, қашшоқлик, хорлик каби ҳалокатли ишлардан қутқариб қолдилар. Пайғамбаримиз бу аёлларнинг ҳар бири Исломга чорловчи, одамларга ҳалол-ҳаромни баён қилувчи, диний ишларда фатволар чиқариб, таълим берувчи жонли мадрасалар бўлишини ният қилган эдилар ва шундай бўлди ҳам. Оиша бинти Абу Бакр йирик олима бўлиб етишдилар, мусулмон умматига фатволар бердилар, Пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп ҳадис ривоят қилганлар сафида эдилар. Умму Салама онамиз ҳам Ислом олималаридан бўлганлар. Ҳазрати Расулуллоҳ бу уйланишлардан яна нимани ирода қилганлари ёлғиз Парвардигорга аён. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўз хотинларига қилган муҳаббатлари, эътибор, адолат ва эҳтиромлари бошқа бирон башар наслининг қўлидан келмайди. Саҳиҳ ҳадисларда келишича, у зот ўзларининг биринчи ва садоқатли завжалари Хадича бинти Хувайлидни умр бўйи эъзозлаб, ҳурматини жойига қўйиб келганлар. «Дунё аёлларининг энг яхшиси Хадича бинти Хувайлиддир», деб марҳамат қилганлар. Ҳатто Хадичанинг вафотидан кейин ҳам унинг хотирасини унутмай, яқин дугоналарини йўқлаб турганлар. Ёки жаноб Пайғамбаримизнинг ҳазрати Оишага бўлган ҳурмат ва эҳтиромлари ҳар қандай мусулмон эркаги учун катта ибратдир. Ривоят қилинишича, одамлар совға-саломларини Пайғамбаримиз асосан ҳазрати Оишаникида бўлганларида олиб келишар экан. Шунда у зотнинг завжалари бу ҳақда у зоти бобаракотга шикоят қилишибди. Шунда Расули акрам алайҳиссалом: «Эй Умму Салама, менга Оиша ҳақида озор берма, Аллоҳга қасамки, ичингизда ундан бошқа бирон аёлнинг чойшабидагилигимда менга ваҳий нозил бўлган эмас», деганлар (Бухорий ва Термизий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар ўртасида адолат қилишда ҳам намуна эдилар ва асҳобларидан ҳам шуни талаб этардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг иккита хотини бўлса-ю, улардан бирига мойил бўлса, қиёмат куни бир томони мойил (фалаж) ҳолда келади», дедилар». Сунан эгалари ривояти. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда, олдимизда қолишларида баъзимизни баъзимиздан устун кўрмас эдилар. Ҳаммамизнинг олдимизга кириб айланиб чиқмаган кунлари оз бўлар эди. Тегмасалар ҳам ҳар бир аёлнинг ёнига кириб чиқар, навбат куни келганнинг олдида ётиб қолар эдилар» Абу Довуд, Аҳмад ва Бухорий ривояти. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни ирода қилсалар, хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. Қайси бирига чиқса, ўшани ўзлари билан бирга сафарга олиб чиқар эдилар. Улардан ҳар бири учун хос кунни ва кечани тақсим қилар эдилар. Фақатгина Савда бинти Замъа ўз кунини Оиша розияллоҳу анҳога ҳадя қилган эди». Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривояти. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳнинг Пайғамбари бир кечада хотинларининг ҳаммасини айланиб чиқар эдилар. Ўша кунларда у зотнинг тўққиз хотинлари бор эди». Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривояти. Нима бўлганда ҳам, Пайғамбаримиз уйланган барча аёллар у зот вафотларидан кейин «мўминлар онаси» сифатида ҳурмат-эътиборда бўлишди, у зот хонадонига муносиб равишда юксак ахлоқ ва чин инсоний фазилатларда намуна ҳолда умргузаронлик қилишди. У зотнинг оилавий ҳаётлари бошқа фазилатлари ва ахлоқий комилликлари каби инсоният учун ибрат бўлиб қолаверади. Анвар Аҳмад тайёрлади    Манба islom.uz
    0 комментариев
    0 классов
    Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар: – Ота, мева олиб келдингизми? – Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? – Ота, очман! Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди. – Али, туя оласанми? – Ҳозир пулим йўқ. – Кейин берарсан, сенга ишонаман. – Ундай бўлса, оламан. Қанча? – Юз дирҳам. – Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди. – Туя сотасанми, Али? – Ҳа, сотаман. – Уч юз дирҳамга сотасанми? – Ҳа, олинг. Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга кайттилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар. – Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али? – Йўқ, Аллоҳнинг расули. – Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми? – Йўқ, Аллоҳнинг расули. – У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади..!
    0 комментариев
    2 класса
    Аллоҳнинг тақсимига рози бўлинг! . Иброҳим Адҳам ғам чекиб ўтирган кишини кўриб, унга: . “Нима учун ғамгинсан? Сендан уч нарсани сўрайман менга жавоб бер.” . дедилар. У киши рози бўлди. Иброхим Адхам: . ”Ушбу борлиқда Аллоҳ таоло хоҳламаган бирор нарса бўладими?” деб сўрадилар. “Йўқ” деди бояги киши. Иброхим Адхам яна: “Аллох таоло тақдир қилиб қўйган ризқингдан бирор нарса озаядими?” деб сўрадилар. “Йўқ” деб жавоб берди. Иброхим Адхам: ”Аллоҳ таоло ёзиб қўйган ҳаётинг борасидаги бирор нарса сен сабабли ўзгарадими?” дея сўрадилар. У киши яна йўқ деб жавоб берди. Иброхим Адхам: ”Ундай бўлса нега ғам чекяпсан?” дедилар. Нега ғам чекасиз?! Аллоҳга таваккал қилинг, Аллоҳнинг ўзигина кифоя қилади! _______________ ҚИЙИНЧИЛИК ВА ҒАМГИНЛИКДА "Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар: Лаа илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийна. (Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.) Насаий ва Ибн Сунний ривояти.
    0 комментариев
    0 классов
55531171021023

Ислом олами

55531171021023

Ислом олами

55531171021023

Ислом олами

55531171021023

Ислом олами

55531171021023

Ислом олами

55531171021023

Ислом олами

Показать ещё