Мусъаб ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан р.а. ривоят қилинади.
Саъд р.а. бошқа саҳобалардан даражада баланд бўлсам керак, деб хаёл қилганларида, Расулуллоҳ с.а.в. :
«Сизларга келиб турган ёрдам ва етиб турган ризқлар заиф биродарларингиз туфайлидир»,
дедилар.
Имом Бухорий мурсал ҳолда ривоят қилганлар.
Чунки Мусъаб ибн Саъд тобеъинлардан эди. Лекин Ҳофиз Абу Бакр Барқоний «Саҳиҳ»ларида бу санадни Мусъабга етказганлар.
Манба: Риёзус солиҳийн
Абу Ҳурайрадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. : «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бу ҳадис агар яхшилик бўлсагина гапирмоқ лозимлигини кўрсатмоқда. Агар гапида манфаат бўлмаса, сўзламаслиги лозим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«... Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир» (Талоқ сураси, 3 оят).
Ушбу оятда, агар бандалар Аллоҳга таваккул қилсалар, У Зот уларнинг ишлари мукаммал бўлиши учун кафил бўлиши, таваккул қилганлар учун Аллоҳ кифоя экани, У Зот хоҳлаган ишини бажара олиши ва ҳар бир нарсани ўта аниқ қилиб белгилаб қўйгани айтилмоқда.
Таваккулнинг асл маъноси «Ўзини Аллоҳга топшириш»дир.
Аллома Муновий: «Таваккул банданинг ожиз эканини изҳор қилиб, таваккул қилинадиган Зотга ишонишидир», деган. Тасаввуф аҳлининг наздида таваккул одамлар қўли
Имом Молик ибн Динор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир йили байтуллоҳни ҳаж қилиш ниятида йўлга чиқдим. Йўлда бир кишини учратиб қолдим. У ҳеч қандай зоди-роҳиласиз кетаётган эди. Унга салом бердим, алик олди.
- Қаердансиз, деб сўрадим.
- Унинг ҳузуридан, деб жавоб берди.
- Қаерга кетяпсиз, яна савол бердим.
- Унинг уйига, деди.
- Зоди-роҳилангиз қани?
- Унинг ҳузурида.
- Бу йўлни таом ва шаробсиз босиб ўтолмайсиз. Бирор нарсангиз борми?
- Ҳа, юртимдан чиқаётганимда беш ҳарфни ўзимга захира қилиб олганман.
- Қанақа ҳарфлар?
- Аллоҳ таолонинг «каф ҳаа йаа айн сод» деган оятидаги ҳарфлар.
- «каф ҳаа йаа айн сод» нинг маъноси нима?
- Оятдаги «каф» - кифоя қилувчи, «ҳаа» - ҳид