Исломда ҳижоб иши бениҳоя жиддий. Чунки Оллоҳ таоло буни ҳар бир муслима аёлга бегоналар олдида ўраниши фарзи айн бўлган ўзгармас қонун қилиб қўйган.
Бу муҳим ва қатъий буйруқни пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалари, уларга эргашган тобеинлар сўзсиз татбиқ этдилар.
Шунинг учун ислом умматидаги барча уламолар (тўрт мазҳаб имомлари дохил) бу қатъий буйруқни инкор қилиб, "фарз эмас", "ҳижобсиз юрса ҳам бўлаверади" деган кишининг ўзи диндан чиқиб, хотини талоқ бўлишини, ўлса жаноза ўқиш мумкин эмаслигини, мусулмон қабристонига кўмиш дуруст эмаслигини таъкидлаб келганлар. Бирор мўътабар олим бунга хилоф қилган эмас.
Ҳижоб фарзлигини эътироф этиб, лекин айрим сабабларга кўра ўрана олмай юрган аёллар бундан мустасно, албатта. Лекин улар ҳам катта гуноҳ қилиб юрган бўладилар.
Ҳижобга қарши бўлган ҳар қандай кимса уламолар ижмо қилган бу ишни яхши тушуниб олсин, кейин хомтама бўлиб юрмасин.
Аллоҳ учун Яқинларингизга ва Кимки Қарши Бўлса Ўшаларга кўрсатинг .!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев