неъмат қилиб берган аййём
Рамазон Ҳайити муборак
бўлсин!
Тутилган рўзалар
Роббимизнинг даргоҳида қабул бўлсин.
Ёз чилласида сабр ва қаноатда
ўтган ҳар бир дақиқанинг
ажрларини бериб, кўплаб
савоблар ёзилсин.
Рўзанинг кунида ибодатда бўлганларнинг барчасига
жаннатлар насиб қилсин.
Юртимизда тинчлик,
оилаларимизда ҳаловат, тўкис
бахт бўлсин.
Қувватлари бўлмаслигига қарамай рўзанинг бир кунини
ҳам қолдирмай тутган ота-
оналаримиз, қарияларимиз
умрини бунданда зиёда
қилсин.
Ота-оналаримизни Ҳажга олиб боришлик ҳаммамизга насиб
қилсин.
Ўзимизни ва
фарзандларимизни сиротул
мустақиймда қилсин.
Ҳомиладор ҳолига саҳарлик ва ифторлик тайёрлаб,
рўзадорлар
атрофида гирдикапалак бўлган
келинчакларга шириндан-
шакар, аҳли солиҳ
фарзандлардан берсин. Фарзанди йўқларга ҳам
келгуси
йил шу вақтгача азиз
неъматларидан насиб қилсин
Илоҳим.
Касаллик сабаб рўза тутолмаганларга тез орада
шифои-комил бериб, кейинги
Рамазон ойига куч-қувват ва
юракда аҳд билан рўзага шай
туришлик насиб қилсин.
Ҳам рўза тутиб, ҳам китоб ўқиб институтга имтиҳон топширган
абитуриентларга талабалик
бахти насиб қилсин
(бошқаларига ҳам).
Ҳаммамиздан Аллоҳ рози
бўлсин! Кейинги Рамазонгача тан
сиҳатликда, мустаҳкам иймон
билан етиб боришлик насиб
қилсин.
Яна бир бор Ҳайит айёми
муборак азизлар!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев