Ётишдан олдин ўқиладигон дуо Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалар дан бири Барога: «Ётоғингга кирган пайтинг: «Ё Аллоҳ, ўзимни Сенга топширдим, юзимни Сенга бурдим, ишим ни Сенга топширдим, Сенга суяндим, умидим Сендан, қўрқувим Сендандир. Сендан ўзга паноҳ ва нажот берувчи йўқ. Туширган китобингга, юборган набийингга ишондим», деб ёт, агар ўша кечада ўлсанг, Исломда ўлган бўласан. Ўлмасдан тонгда турсанг, яхшиликларга ноил бўласан», дедилар.
#Ҳадис_232 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир» Ибн Можа ривояти (Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан) #Ҳадис_233 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки истиғфор (айтиш)ни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўйламаган томонидан ризқлантиради» Абу Довуд ва Аҳмад ривояти (Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан) #Ҳадис_234 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло бандасининг тавбасини ғарғара келгунича қабул қилади» Имом Термизий ривояти (ибн Умар розияллоҳу анҳудан) #Ҳадис_235 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «…Аллоҳ ҳаёли Карим, саховатли зотдир. Бандаси Унга қўлларини кўтарган пайтда
АЙБ БИЗДА Бир киши айтаяпти: "Мен ҳижоб ўраб фоҳишалик қилиб юрган қанча-қанча аёлларни биламан!". Мен унга дедим: -Мен эса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортларида доимо биринчи сафда намоз ўқиган мунофиқларни биламан. Агар ҳижоб мақтовли нарса бўлмаганида ўша сиз айтган фоҳиша унинг ортида беркинмаган бўлар эди. Агар соқол ёмон нарса бўлганида эди муттаҳамлар уни ўзларига ниқоб қилмаган бўлар эди. Агар ислом ёмон нарса бўлганида бугунги ўзбеклар ичида писиб юрган атеистлар очиқ-ойдин ўзини таништириб "менга жаноза намози ўқиманглар" деган бўлар эди!". Мусулмоннинг айб иш қилаётганини кўрсангиз билингки, у динига амал қилмаяпти. Ислом хар замон ва Маконга мос ва хос диндир.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жума куни ўн иккидир, яъни (ўн икки) вақтдан иборатдир. Қай бир мусулмон шу пайтда Аллоҳдан бирон нарса сўраса, Аллоҳ азза ва жалла уни албатта беради. Уни асрдан кейинги охирги соатдан ахтаринглар». Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Парвардигор мени қайси мен яхши кўрган нарса билан ризқлантирган бўлсанг, бас уни сен яхши кўрган нарсада менга қувват қилгин!
Абу Сулаймон Дороний айтган эканлар Аллох Таоло шундай дейди Эй бандам сен мендан модом уятар хаё қилар экансан айибларингни одамларга унуттириб қўяман ва ернинг ўзигахам унуттириб қўяман хатто Уммул китоб Лавхул Махфуздан хам тойилган хато қилган жойларингни ёзилган бўлса ўчириб ташлайман ва қиемат куни хам сени хисобга олиб қийнамайман агар хаёйинг кетмаган бўлса.
Илохи қандай килиб узимни азиз туяйинки мени хорликка ўрнаштириб кўйган бўлсанг. Қакдай килиб ўзимни азиз туймайинки мени узинга мансуб килиб кўйган бўлсанг. Ибни Атоуллох Сакандарий
Показать ещё