Кўпинча инсон умрини оқар сувга ўхшатишади. Дарҳақиқат, бу умр деганлари худди дарё каби баъзан тўлиб-тошиб, хайқириб оқса, баъзан сокин оқади. Ортга асло қайрилмайди. Мана шу ўтаётган умр давомида ҳар бир инсонни турмуш ташвишлари-ю орзу-армонлар, қувончу шодликлар қамраб олади. Баъзида ана шундай бахтли кунлар оғушида юриб умрнинг қандай ўтганини сезмай қоласан киши. Бу дунёда яшаб турган ҳар бир инсон ўткинчи умри давомида эзгу ишларни амалга оширмоғи, юртнинг равнақ топишида ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Ваҳоланки, шундай инсонларгина ҳаётда ҳам, эл-юрт ичида ҳам барчанинг ҳурматига сазовор бўлади.
Бу галги қаҳрамонимиз Қувасой шаҳрининг Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган ва фаолият юритаётган тадбиркор Кучканова Гулнора Тажибаевнадир. Гулнора опани нафақат найманликлар, балки шаҳримиз аҳолиси ҳам яхши танийдилар.
Гулнора Кучканова меҳнат фаолиятини давомида бир қанча идора ва ташкилотларда меҳнат қилиб келган. Президентимиз томонидан тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёллар учун барча шароитлар яратиб келинмоқда. Жумладан, 2017 йилда Якка тартибдаги тадбиркор йўналишида рўйхатдан ўтиб, илк бор намуна сифатида шаҳримизда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим соҳасида Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида (оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикчиликни амалга ошириш тўғрисидаги келишув битимни имзолади.
Шундан сўнг ҳудудда бўш турган ер майдонида бино учун ўз ҳисобидан қурилиш бошлади. Ва ниҳоят бежиримгина оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини 2019-2020 йилларда “Қуёшча” ва “Юлдузча” номи билан нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилоти катта тантаналар билан очилди.
Дастлаб мазкур боғча 50 нафар болаларга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунга келиб ташкилот янада кенгайтирилиб, тарбияланувчилар сони 100 нафарга етди ва 5 та гуруҳда фаолият олиб борилмоқда. Низомга асосан 2 нафар тарбиячи, 2 нафар энага ишлаётган бўлса, эндиликда бунга яна қўшимча 4 та иш ўрни яратилди. Президент: “ Бир нафар ишсизга иш ўрни яратган тадбиркорни мен ҳамиша қўллаб-қувватлайман”. - дея кўп бора таъкидлайди.
-Боғчада болажонлар соғлом ва бақувват бўлиб камол топишлари учун ҳар куни спорт билан шуғулланадилар,-дейди биз билан суҳбатда Гулнора опа Кучканова. Тарбияланувчилар инглиз тили, рус тили, ментал арифметика ўқитилишини йўлга қўйганмиз. Боғчамизда тайёрлов гуруҳида болажонлар ўқишни, ёзишни тўлиқ ўрганиб, мактабга тайёрлаб борилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки боғча тарбияланувчилари ота-оналар учун яна бир қулайлик томони болажонларни боғчага бориб-келишлари учун алоҳида “Дамас” автомашинаси бириктирилган, боғча бадал пули ҳам 200 минг сўм этиб белгиланган, 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланганлиги оилалар учун ёрдам.
Биз ҳикоямиз қаҳрамони Гулнора опа оиласи ҳақида сўраганимизда
4 фарзанд- 2нафар ўғил, 2 нафар қиз фарзандим 10 дан ортиқ набираларнинг бувижониси, келин қизлари ўзи билан бир даргоҳда ишлаб келаётганлигини айтди. Биз опани гапларидан шуни билдикки опани тадбиркорлик соҳасидаги ишлари опага қўл келган. Кўп нарсаларни бажариш учун ҳеч кимдан ҳеч нарса кутиб ўтирмайди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев