Бир донишманд бўлган экан. Ким қандай савол берса, аниқ жавоб берар экан. Донишмандга ғайирлиги келган бир одам "Шундай бир савол бераманки, жавоб тополмай уялиб қолади" дебди. Одамлар: "Қандай савол берасан?" деб сўраган экан, ҳасадчи режасини сўйлабди: — Бир капалакни тутиб оламан. Донишманддан "Қўлимда капалак бор, ўликми ё тирикми?" деб сўрайман. "Тирик" деса қўлим билан эзиб ўлдираман, "Ўлик" деса ҳовучимни очаман учиб кетади,- дебди. Донишмандга бориб: — Қўлимдаги капалак ўликми ё тирик?- дея савол берган экан, жавобдан тилини тишлаб қолибди: — КАПАЛАКНИНГ ҲАЁТИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА!
  • Класс
Дунё - бу бир китобдир, саёҳат қилмайдиганлар эса унинг фақатгина битта саҳифасини ўқийди.
• 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан; • бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан; • 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан; • 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан; • бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан; • қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан... Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!
Показать ещё