Ҳақ йўлда бўлсанг ҳам но ҳақ дейдилар,
Устингдан кулади ҳатто дайдилар,
Ўтса ҳам орадан кўп йил ва ойлар,
Адолат албатта қарор топади!
Баъзида ўзингни оқлагинг келар,
Оқловинг кимгадир келтирар зарар,
Сабр қил сабрнинг ости олтин-зар,
Адолат албатта қарор топади!
Адолат букилар аммо синмайди,
Но ҳақлар бу сўзни мағзин билмайди,
Эр йигит виждонин асло сотмайди,
Адолат албатта қарор топади!
Бир сўзинг аслида сени оқлайди,
Айни дам шу сўзинг кўпга ёқмайди,
Золимга кун боқса бир кун боқмайди,
Адолат албатта қарор топади!
Сабр қил ўкинма айлагин бардош,
Ҳақ бўлсанг Яратган сен билан йўлдош,
Бир куни келади ёвлар эгар бош,
Адолат албатта қарор топади!
Маккани фатҳ қилди расули амин,
Бир пайтлар у зотга тор бўлган замин,
Адолат кучига ёв бўлди амин,
Адолат албатта қарор топади!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев