5. Парвардигорлари томонидан ҳидоят топганлар ана ўшалардир ва нажот топгувчилар ҳам уларнинг ўзидир. Изоҳ: Бу оятларда Аллоҳ таъоло мўминларнинг сифатини баён қилди. энди ўртадаги фарқ аниқ бўлиши учун кофирларни сифатлашга ўтилади.
4. Улар сизга нозил қилинган ва сиздан илгари туширилган нарсаларга(динларга) иймон келтирадилар ва Охират Кунига аниқ ишонадилар.
2-3. (Аллоҳ таъолонинг ҳақ каломи эканлигида) ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмаган ушбу китоб ғойибга ишонадиган, намозни тўкис адо этадиган ва биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладиган тақволи кишилар учун Ҳидоят– Тўғри Йўлдир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан(бошлайман). 1. Алиф, Лом, Мим. Изоҳ: Қуръондаги бир неча сура мана шундай ёлғиз-ёлғиз ҳарфлар билан бошланади. Кўпчилик ислом уламолари наздида мазкур ҳарфлар«Ҳуруфи муқаттаот», яъни, маънодан узилган ҳарфлар саналиб, уларнинг маъноси ягона Аллоҳгагина маълумдир. Лекин олимлар орасида«Алиф– Аллоҳ, Лом– Жаброил(Аллоҳ билан пайғамбар ўртасидаги фоситачи фаришта), Мим– Муҳаммад алайҳиссалом»,- деб ҳарфларга маъно берувчилар хам бор. Жаноби Ҳақ ўзининг муқаддас каломидаги айрим сураларни мана шундай, одамлар осон ўқиб-англайдиган ҳамда ўзаро мулоқот ва ёзувларида ишлатадиган оддий ҳарфлар билан бошлашида яна бир илоҳий ҳикмат зоҳирдир. Яъни мас
Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, 286 оятдан иборат. У Қуръондаги энг узун сурадир. Бу сурада эътиқод, ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ, идда ва бошқа шариат ҳукмлари борасида сўз кетади. Бу суранинг аввалида мўъминлар, кофирлар, мунофиқлар ва иймоннинг ҳақиқати, куфр ва нифоқнинг моҳияти баён қилинади. Сўнгра башарият отаси Одам алайҳиссалом қиссаси зикр қилиниб, у зот яратилган вақтда бўлиб ўтган ибратли воқеа-ҳодисалардан хабар берилади. «Бақара» оятларининг қарийб учдан бир қисмини«аҳли китоблар» (Таврот ва Инжилга иймон келтирганлар), хусусан яҳудийлар ҳақидаги маълумотлар ташкил қилади. Кейин судхўрлик жинояти тўғрисида маълумот берилиб, Аллоҳ в
6-7. Бизларни, ғазабга дучор бўлмаган ва ҳақ йўлдан тоймаган зотларга инъом қилган йўлинг бўлмиш- Тўғри йўлга йўллагайсан. Изоҳ: Мазкур зотлар- барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақидалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир.
5. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. Изоҳ: Яъни, Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз.
4. Жазо(қиёмат) кунининг эгаси- подшоҳи бўлмиш Аллоҳ учундир. Изоҳ: Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳамду санога лойиқ зотдир.
1. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан(бошлайман). 2. Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси, 3. Меҳрибон ва раҳмли,
Етти оятдан иборат бу сура Макка шаҳрида нозил бўлган. У"Фотиҳа", яъни"Очувчи сура" деб аталади. Қуръондаги сураларнинг жойлашиш тартибида аввалги ўринда тургани ва қисқа бўлишига қарамасдан Қуръоннинг асосий маъно-моҳиятини ўзида мужассам этгани учун ҳам у Қуръон мазмунини"Очувчи" деб номланган. Бу сурада ягона Аллоҳга бўлган эътиқод, Унинг ўзигагина ибодат қилиш, охират куни борлигига ишониш, ёлғиз Аллоҳнинг ўзидан мадад-ёрдам сўраш, ҳақ дин ва тўғри йўлни Унинг ўзигина кўрсата олишига иймон келтириш каби Ислом динининг асосий талаблари ўз аксини топган. Шунинг учун бу сурани"Уммул-Қуръон" - "Қуръоннинг онаси- асли" деб ҳам атайдилар.
Показать ещё