Кўрсанг кўзинг яйрар латофатидан, Қалбинг жўшиб кетар тароватидан, Мукаммал гўзаллик ақлинг забт этар, Нозланиш, карашма маҳоратидан.... Баҳорни Аёлга ўхшатгим келар....🌷 Дилни маст айлагай ширин ифори, Жамалак сочлари - ошиқлар дори, Бир қиё боқса гар нозлижилмайиб, Бир қалқиб кетади юракнинг тори. Аёлни Баҳорга ўхшатгим келар...💖 Баҳор - табиатнинг бокира қизи, Лабида тонгги дур шудрингнинг изи, Ёноғида ўйнар уятчан ҳаё, Қирмизи лоладек ёнар ой юзи. Баҳорни ҳур қизга ўхшатгим келар...🌹 [Собир МУСАББИР.] 🌷 15.03.2023 й.
Кўрсанг кўзинг яйрар латофатидан, Қалбинг жўшиб кетар тароватидан, Мукаммал гўзаллик ақлинг забт этар, Нозланиш, карашма маҳоратидан.... Баҳорни Аёлга ўхшатгим келар....🌷🌿🌼 [Собир МУСАББИР] 🌺 15.03.2023 й.
Бир пасда кун ботиб, тонглар отмоқда, Умримиз юлдузи аста ётмоқда. Жон ҳаёт дарсининг таъмин тотмоқда, Вақт ҳеч аямасдан бизни сотмоқда. Бир кун оташ бўлиб, бир кун кул бўлиб, Умримиз ўтмоқда, умр ўтмоқда... [Собир МУСАББИР]
Ўзбекистон деган юрт бор билсанг агар, Йигитлари Арслоннинг бўйнин эгар, Қизларига ҳатто Ойнинг кўзи тегар, Бу ўлкаки, БАХТ аталмиш макон гули, Хуш келибсан юртимизга, Йўлбарс йили! Ал Бухорий бобога ҳам йўргак тутган, Яратгандан фақат меҳр, ажр кутган, Тупроғини Ислом аҳли кўзга суртган, Гўдакларин "Алҳамду..." деб чиқар тили, Хуш келибсан юртимизга, Йўлбарс йили! Елкасига етти наслин ғамин ортган, Фаришталар дуосига мудом ботган, Тонг-саҳардан тўйлар қилиб палов тортган, Савобининг лаззатидан яшнар дили, Хуш келибсан юртимизга, Йўлбарс йили! Заминига бир чўп тиқсанг бўлар дарахт, Боғин кўриб, чиройидан булбул карахт, Бу Ватанда туғилмоқнинг ўзи бир бахт, Буюкликка бордир унинг
Қўшхотинликни ёмонлайдиганларга ЭСЛАТМА....🙂 🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴 Ер юзида азалдан аёл зоти мўл бўлган, Чунки, турмуш ва жангда эркаклари кўп ўлган. Хўш...Кейинчи не бўлар?...Турмуш қуриш керакку, Оила, фарзанд кўриш - энг муқаддас тилакку... Шул сабаб бир эркакда бўлган бир неча аёл, Адолат ғолиб бўлган, ҳеч ким кўрмаган завол. У пайтда эркакларда кучли бўлган ғурур, ор, Аёлларни бермаган динсиз мушрикка зинҳор. Шундай қилиб, урф бўлди кўп хотинга уйланмоқ Ҳирс, шаҳватмас сабаби, ҳалол бўлиб сайланмоқ. Хотинларин тенг кўриб, оғритмаса дилини, Ўша эркак ҳидлайди жаннатнинг ҳам гулини. Шундай экан, аёллар, қарғаманг бундай эрни, Кўп хотинни эплаган одил, доно зўр шерни. Собир МУ
Оби раҳмат бўлиб ёғаркан ёмғир, Ҳар томчи-ла тушар битта фаришта. Қалбларнинг моғорин юваркан бир-бир, Машҳарга борсин деб тоза, саришта! Ёмғир, сен кимгадир ёғин- сочинсан, Томин тешигидан чаккадек оққан. Мен учун беғубор, дили парчинсан, Мунғайган кўнгилга меҳр-ла боққан. 💦💧💦💧💦💧💦 /Собир МУСАББИР/
Соғинч деган дарддан юрагим ғижим, Айрилиқ сичқондек кемирар сабрим. Фақат тушда кўриш ёлғиз илинжим, Ҳижрон беланчаги гўёки қабрим. Тонгги саҳарликлар ўтмасди сизсиз, Ифторлик мен учун бағишларди бахт. Рамазонда меҳр отарди илдиз, Бағрингиз мен учун эди улуғ тахт. Дуо қилардингиз узундан узун, Чин дилдан айтилган сўзлар дур эди. Ич-ичимдан дилим яшнарди гулгун, Юзларингиз гўё тўла нур эди. Бугунчи самога боқаман маъюс, Булутлар ортидан сизни ахтариб. Саҳарда милтиллар бир ҳорғин юлдуз, Гўё у ҳам бироз қолган қартайиб. Оооо, Она!....Ўрнингиз босолмас ҳеч ким, Меҳрингиз қўмсайман вужудим тиғлаб. Тақдирнинг ҳукмига кўниб аста, жим, Мен дуо бошлайман овозсиз йиғлаб. Юзим сокин гўё..., лек
Показать ещё