Баъзан қора, баъзан оқ,
Юравермасдан шундоқ,
Ўзимизни мақтайлик.
Билмас бизда не ахвол,
Бизни қийнар не савол,
Ким эшитар? Бемалол-
Ўзимизни мақтайлик.
Пулимиз бўлмаса хам,
Кўнглимиз тўлмаса ҳам,
Ох -воҳ қилмай, чекмай ғам,
Ўзимизни мақтайлик.
Кўкга кўтариб ўзни,
Ёшга тўлатиб кўзни,
Роса ишлатиб сўзни,
Ўзимизни мақтайлик.
Бўлса, бўлмаса байрам,
Туйғуларга бериб дам,
Камтармиз, -дейлик,- бирам,
Ўзимизни мақтайлик.
Қадримиз билмасалар,
Парво хам қилмасалар,
Бир тийинга олмасалар,
Ўзимизни мақтайлик.
Ишимиз билиб қилиб,
Қадримизни бир билиб,
Бетимизни бир шилиб,
Ўзимизни мақтайлик.
Сулаймон тахтимизга,
Содиқмиз ахдимизга,
Ўзимиз бахтимизга ,
Ўзимизни мақтайлик.
Келинг бирга жам бўлиб,
Э, бир камимиз кам бўлиб,
Ўпкаларимиз тўлиб,
Ўзимизни мақтайлик.
Бировда не ишимиз,
Гулмиз , лек йўқ нишимиз,
Баҳор тўла қишимиз,
Ўзимизни мақтайлик.
Шеърим ёздим нақд ўзим,
Ўқиган сизга тўзим,
Дард кўрмасин қўл, кўзим,
Ўзимизни мақтайлик...
😉😁😁😁
Хазонрезги...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
.... Денг чилойли буладила