576332597719

Amin Muhammad

Смотрите в OK Live в городке "Санкт-Петербург" https://ok.ru/live/2496035954647
584254789670

Mehdi Amin

СЎЙИШЛИК ҲИКМАТИ Тушунишимизча сўйишликнинг ҳикмати ҳайвонга азоб бермасдан энг қисқа ва осон йўл билан унинг руҳини чиқармоқликдир. Шунинг учун ўткир асбоб билан тамоқ ёхуд бўйнидан кесиш шарт қилинган. Чунки ўлимни энг тез таъмин этган нарса кескир олатдир. Руҳ осонликча чиқадиган жой томоқдир. Тиш ва тирноқ билан сўйишлик динимизда қатъиян манъ қилинади. Зеро, бундай сўйиш ҳайвонни қийноққа солади, кўпгина ҳайвонлар бўғилиб ўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўйиш осон бўлиши учун пичоқни чархлашга буюрганлар. Имом Муслим Шаддод ибн Авснинг ривоят қилган бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Аллоҳ таоло ҳар хусусда яхшиликни амр этган: ўлдирганингизда чиройли бир шаклда ўлдиринг, сўйганинги
584254789670

Mehdi Amin

УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ҲАЛОЛ БЎЛИШИ УЧУН ШАЪРИЙ СЎЙИШ ШАРТДИР Ейилиши ҳалол бўлган қуруқлик ҳайвонлари икки қисмга бўлинади: 1- Туя, сигир, қўй ва шунга ўхшаш уйда боқиладиган ҳайвонлар билан бирликда товуқ, кабутар ва уларга ўхшаш тутилиши мумкин бўлган ҳайвонлар. 2- Тутилиши мумкин бўлмаган ҳайвонлар... Ислом биринчи қисмга киритилган ҳайвонларнинг ҳалол бўлишлиги учун шаръий сўйишни шарт қилгандир. Шайх Юсуф Қаразовий, Исломда ҳалол ва ҳаром китобидан  
584254789670

Mehdi Amin

ШАРЪИЙ СЎЙИШЛИКНИНГ ШАРТЛАРИ Шаръий сўйишликнинг бир қанча шартлари бор: Ҳайвонларнинг қон оқитадиган ва томирларини кесадиган хоҳ тошдан хоҳ ёғочдан бўлган ўткир бир олат билан сўйилиши... Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ҳаким ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишларича Адий ибн Ҳотим ат-Той дедики: "Эй Расулуллоҳ! Биз ов қилганимиздан сўнг уни сўйиш учун тош ва қамишдан бошқа нарса тополмаяпмиз". Расулуллоҳ (с.а.в) жавобан шундай дедилар: - "Аллоҳнинг номини зикр этиб истаган нарсанг билан қонини оқиз". Ҳайвоннинг томоғидан ёки бўйнидан ўлдирилиши... яъни, бунда бўйин ёки томоқдан кесиш билан ҳайвон мутлақо ўлган бўлади. Энг мукаммал сўйиш қизил ўнгачнинг ёки ҳар икки тарафда
584254789670

Mehdi Amin

ШАРЪИЙ СЎЙИШ. ҲАММА СУВ ҲАЙВОНЛАРИ ҲАЛОЛДИР Яшаган жойлари жиҳатидан ҳайвонлар сув ва қуруқлик ҳайвонлари ўлароқ иккига бўлинади. Сув ҳайвонлари, яъни сувдан бошқа ерда яшай олмайдиган ҳайвонларнинг ҳаммаси қаерда ва қандай бўлишидан қатъий назар ҳалолдир. Тури қандай бўлса бўлсин, уни тутган хоҳ мусулмон, хоҳ ғайри дин бўлсин, ҳайвоннинг тирик ёхуд ўлик эканлигига эътибор саналади. Аллоҳ таоло маълум бир қисмини ҳаром қилмасдан ва бошқа ҳайвонларда бўлгани каби шаръий сўйишлик шартини қўймасдан бутун денгиз ҳайвонларининг ҳалол эканлигини билдириш билан бандаларига осонлик ва эркинликни таъмин этгандир. Ҳатто иложи борича ҳайвонга азоб бермаслик шарти билан уни қўлга олиш учун инсонг
584254789670

Mehdi Amin

ҚУРУҚЛИК ҲАЙВОНЛАРИДАН ҲАРОМ БЎЛГАНЛАРИ Юқорида зикр этилган ояти каримада эслатиб ўтилгани каби Қуръони Карим қуруқпик ҳайвонлари орасида хос ўлароқ чўчқадан бошқасининг ҳаром эканлигини билдирмаган (ўлимтик ҳайвон, қон ва Аллоҳ таолодан бошқага атаб сўйилган қурбонликлар бундан мустасно). Лекин пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақларида Қуръони Каримда шундай дейилади: "У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади". (Аъроф сураси-157). Ўлимтик нарсалар баъзи мункирлар томонидан қанчалик хуш кўрилмасин, соғлом ақл ва туйғуга эга бўлган инсонлар наздида ифлос ва манфур бўлган нарсалардир.
584254789670

Mehdi Amin

ЗАРУРИЙ ЭҲТИЁЖЛАРНИ ҚОНДИРА ОЛАДИГАН БИР ЖАМИЯТДА ЯШАЙДИГАН БИР ШАҲС ҲАРОМНИ ҚЎЛЛАМАЙДИ Инсоннинг фақат ўз ерида ва ўз ўлкасида егулик тополмаслиги ҳаромлар қўллаши учун бир зарурат бўла олмайди. Зеро, мусулмон ёхуд зиммий ўз жамиятида яшаган шахсларда заруратни қондира оладиган даражада озиқ-овқат заҳираси бор бўлгани такдирда ҳаромни ейишга мажбур саналмайди. Чунки: Ислом жамоати бир вужуд ёхуд бир бирини тутиб турган соғлом бино каби, бир бирларининг дарди ташвишлари билан қизиққан, уларни баҳам кўрган бир жамият сифатида ажралмас бир бутунликни ташкил қилади. Бу ўзаро ижтимоий ҳамкорлик ва ёрдамлар хусусида Ислом ҳуқуқчиларидан Ибн Ҳазм дейдики: "Мусулмон ва ё зиммий бир дўстининг
Шариат ўнта хислатга бўлинур. Тўққизтаси луқма ҳалоллигидур, биттаси қолганларидур. Чунки, инсон билмайдики, озгина луқмага эътиборсизлик оқибатида қанча файзлардан бебаҳра қолиб кетишини. (А.Навоий)
584254789670

Mehdi Amin

ДОРИ ЗАРУРАТИ Яра ва касалликнинг давоси фақат бу ҳаромларнинг бирининг қўлланишига боғлиқ бўлиб қолган ҳолат ҳақида фуқаҳоларнинг фикрлари турличадир. Баъзилар даво заруратини очлик зарурати қадар муҳим деб билмайдилар ва далил сифатида Имом Бухорий Ибн Масъуддан ривоят қилган шу ҳадисини келтирадилар: "Аплоҳ таоло шифоларингизни сизга ҳаром қилинган нарсаларда қолдирган эмасдир". Баъзилар эса даволаш заруратини очлик ҳолатидаги сингари зарурий деб биладилар. Зеро ҳар иккиси ҳам ҳаётнинг давомийлиги жиҳатидан муҳимдир. Бундай қараш тарафдорлар эса Расулуллоҳ (с.а.в.) ипак умуман ҳаром эканлигини билдирган ҳолда қичима касаллигига чалинган Абдурраҳмон ибн Авф ва зубайр ибн Аввом (р
Показать ещё