Бир кун Росулуллоҳни яхши кайфиятда, хурсанд турганларидан фойдаланиб, ўз талабларини айтдилар.
Талаблари нима эди?
Аёлларга энг суюмли тилла тақинчоқ сўрадиларми
ёки саёҳатга оборишни сўрадиларми,
ёки дунё матоҳидан бир нима сўраб, фурсатдан фойдаландиларми?
Ҳар сафар шу ҳадисга дуч келсам, қалбим ларзага келади.
Жажжигина қизалоқ, Росуллуллоҳнинг қўйнидаги энг кичик ёшдаги аёли,
жуфтини яхши кайфиятидан фойдаланиб,
Я, РОСУЛУЛЛОҲ,
мени дуо қилинг, дедилар.
"Аллоҳим, Ойшани аввалгию охирги, яширин ва ошкор хатоларини кечиргин",
деганларини эшитиб, қувониб, кулганларидан бошлари Наби алайҳиссаломнинг қўйниларига тушди.
"Ойша, сизни дуоим қувонтирдими", дедилар.
"Қандай қувонтирмасин?!", деганларида,
Бу дуони мен умматимга ҳар намозимда сўрайман, дедилар.
Уларга жонимиз фидо бўлсин.
Улар биз учун саждаларда дуо қилдингиз, биз эса пок йўлларидан юз ўгириб, адашиб юрибмиз.
Уларни пок жуфтлари қолиб, ғарбни ювиқсизларига эргашиб турибмиз.
Эртаю-кеч Охират саодатини ўйлаган жуфтларига эмас,
Эртаю-кеч дунё шаҳватларини кўзлаганларга эргашиб юрибмиз.
Жуфтидан, ҳаққимга дуо қилинг, деб сўраш ўрнига
Ҳаққимни бер, деб сўровчи
жоҳилларга айланиб кетяпмиз.
Кичик ҳужрада ўзларини сақлаб, Аллоҳни розилигини топган Оналаримизни унутиб,
Кўчама-кўча эр билан санқиб юришни орзусидаги жоҳилларга ўхшаб кетяпмиз.
Мақсадлари Жаннат либосида яшашлик бўлганларни унутиб,
Дунёда минг турли либосларга ўраниб, қувониб ўтяпмиз.
Уларни қувонтирган нарса бизларни
қувонтиролмай қолди.
Улар қаноат қилган ҳаёт бизларни қониқтирмай қолди.
Улар дунёдаги энг покиза жуфтлар бўлсаларда, кўп тавба қилиб йиғлар эдилар.
Биз кундузлари ўйнаб,
кечалари ором оғушида яшаб ҳам, фақат дунё учун йиғлаймиз тинмай.
Жаннат билан башоратланган Оналаримизга қачон эргашамиз?!
Қачон биз ҳам жуфтидан дуо сўраб, қувонадиган қизлар ўстириб улғайтирамиз?!
Улар кирган Жаннатларни яхши кўрамизу,
Нега улар қилган амалларни яхши кўра олмаймиз?!
Биз киммиз?
Улардай муслимамизми???
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев