☪️ Қуръоний қоида
🔻“Шундай экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводор эканини яхши билувчидир”, Нажм сураси, 32-оят.
Ўзларингизни оқламанглар, уни мақтаманглар ва тақвода сифатламанглар. У Зот бандаларидан ким Унинг иқобидан қўрқиб маъсиятлардан четланувчи эканини билувчироқдир.
🔻“Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди”, Нур сураси, 21-оят.
Агар Аллоҳ таолонинг мўминларга фазли ва раҳмати бўлмаса эди, улардан биронтаси гуноҳининг кирлигидан поклана олмас эди. Лекин Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасини поклайди... (“Тафсири муяссар”дан)
🔹Ҳидоят Аллоҳ таолодан фазлдир ҳамда умидсизликдан ва ғурурга кетишдан қайтарувчи дақиқ, ўта нозик ўлчов, тарозидир.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Албатта Аллоҳ таоло кабира гуноҳларни ҳам (агар хоҳласа) кечириб юборади... Ноумид бўлманглар. Шу билан бирга, кичик гуноҳлар учун (агар хоҳласа) азоблайди... Шу сабаб ғурурга кетиб қолманглар”, дедилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев