• Класс
* * * Қачондир кўзингга термулсам, Ёмғирга айланур юрагим. Ҳаддини унутган гулбаргдай Тўкилгум Оёғинг остига... Жим бўлиб, Жим бўлиб сукутда. Емирилиб суягимгача. Дардларим бағримга яшириб, Ёнсам керак қароғларингда. Ҳаддини унутган туйғулар, Очолмас кўнглингни қулфини. Ўша ишқ дарвешнинг қўшиғи, Синиққан бағримнинг хунлари. Аслида... Тўкилдим ёмғирдек. Шабнамдек кўзимнинг ёшлари. Кўнглимда асраган бир дарё, Кафтим орасидан тўкилур. Не дейман, Ичимда коинот, Муаллақ оламнинг жумбоғи. Сўроқлар қалбимнинг таъқиби, Тескари айланган чархпалак. Наҳотки, Эсимдан оғаман, Ичимда дард берар чинқириқ. Дилимдан ўтганин барини, Биргина Худойим эшитсин. Биргина Худойим эшитсин..
* * * Ёмғир бўлиб киприкларингдан, Тўкилсам кўзларинг тубига. Руҳим сингиб қароқларингга, Ғарқ бўлсам денгизнинг қаърига. Не десам, Кўнглимга мухайё, Ютсаму энг ичкин ҳавони. Бир дарё бўлсаму тўлғониб, Қўшилсам оламнинг рангига. Не истам, Юрагим бир хилқат, Кўзларим дардини яшириб. Дунё қадар узоқ бўлдиму, Кетолмадим қалбингдан нари. Юлдуз бўлиб нигоҳларимда, Куйиб кетди қарочуғларим. Осмон Кўнглим хилқатларига Ёзиб қўйди чиройли дастхат. Энди яна ошиқди юрак, Аразларим тугдим кўнглимга. Илғадингми, Юрагимни жим, Қабоғимдан ёққанида қор?...
☀️ Ассалому алайкум! Яна бир янги тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! Сешанба кунингиз Хайрли ва мазмунли ўтсин.
🌙    💞💞💞💞💞💞💞💞   🌙        🌺   Х а й р л и   т у н  🌺   ✨Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин. Эртагача дийдор кўришгунча.🥰💕
Показать ещё