45-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Томи кетганми буни, нималар деб валдираяпти? Агар имконсиз бўлмасам бу ерда бир кун ҳам қолмасдим. Жахлим чиқиб кетди. Яна шериклардан эшитганлар бор.
-Ҳа жимиб қолдинг?
-Илтимос ҳазилни йиғиштиринг. Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман.
-Унда нега мен ишга келганимда ўзгариб келдинг?
Саволни қара, бефаҳм, сенга нима десам а?
-Мени ўз ҳолимга қўйинг, ёки ишдан кетайми?
-Бўлди гапирмади деб ҳисобла.
Шундан сўнг Эркин бошқа гапирмади. Мен эса ишга киришиб кетдим. Янги келган товарларни жойлаштираётгандим кассани олдида яна мени қўрқувга солувчи овоз янгради.
-Маркетлариз менга ёқди. Ҳамма нарса бор экан.
-Имкони борича тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз.
Эркин ҳаридорлар билан ҳушмуомала бўлар, уларни кўнглини олишга ҳаракат қилар экан. Буни гапларидан сезиш мумкин.
-Мен яқинда кўчиб келдим, бу ерларни унча билмайман.
-Иее сизам ўзимиздан экансизку, бирор ерни тополмасангиз, ана йигитлар ёрдам беради.
-Рахмат ука.
Оёғимгача қалтирай бошладим.
-Марҳамат киринг ҳарид қилинг.
Ҳозир у мен томон ўтади. Шу пайт аксига олгандек Эркин чақирди.
-Сумбула.
Ўлдим, ҳозир мени кўради. Исмимни эшитди. Зўрға Эркинни олдига чиқдим.
-Лаббай.
Ғиёсга эса қарай олмадим.
-Менга аччиқроқ қаҳва тайёрлаб бер.
-Х... Хўп.
Ана шунда мени қўрқувларим бекорга эканини тушундим. Овози ўхшаса ҳам бу одам умуман бошқа эди. Ҳаттоки юзи умуман Ғиёсни тескариси малла эди. Шунчалар енгил тортдимкиии.
-Ҳалиям турибсанми?
-Ҳозир.
Мен ўзим билан бўлиб Эркинга қаҳва дамлаш эсимдан чиқибди. Энди эркин нафас олдим. Қўрқувим ҳам йўқ. Ичкарига ўтибоқ линзамни ечдим. Аллоҳга шукр.
***
Сарварани негадир кайфияти йўқ. Сўлиб қолибди. Отасини аҳволини энди таъсир қила бошладими?
-Сара аҳволингиз яхшими?
У бошини кўтариб менга қаради. Кўзлари ҳам анча маюслашиб қолибди.
-Яхши.
-Сизга нимадир бўлган, Шердор билан урушдингизми?
-Йўқ ҳаммаси жойида.
-Унда нега?
-Айтолмайман, илтимос мени қийнама.
Руслан келиб ортимизга ўтириб олди.
-Сумбула сиздан илтимосим бор.
-Мендан?
У одатда менга умуман гапирмасди.
46-қисм
-Нима гап?
-Бизни ёлғиз қолдира оласизми?
Шу гапни айтиши билан Сарвара менга йўқ ишорасини қилди.
-Йўқ, Сарани мазаси бўлмаяпти.
-Уни бошқа нарсага мазаси бўлмаяпти. Биз гаплашоб олайлик отдек бўлиб кетади.
-Афсус кейин гаплашасиз.
-Сара бошқа чора қолдирмадинг.
Биз аудиторяда фақат уччов эдик.
-Бугун мен билан кетасан.
-Руслан сенга тушунтирдимку.
-Йўқ деганман сенга, мен аҳдидан қайтадиганлардан эмасман. Шердорни рақамига расмларни юбориш ҳеч қанча вақтни олмайди.
-Қанча сўрайсан мени тинч қўйишинг учун. Мен сени мард йигит деб юрардим.
-Хахахааааа жуда кулгули чиқди. Мард эмиш. Менга пулингни кераги йўқ, ўзимники тиқилиб ётибди. Жонимга теккунингча айтганимни қилиб турсанг сенга ёмонлигим теҳмайди. Акс ҳолда.
-Бас, кейин гаплашамиз.
Уларни суҳбати мени шокда қолдирганди. Бири эрли аёл, бири ҳали бўз йигит. Булар нима ишлар қилиб юрибди. Сарварадан баттар кўнглим қолди. Уни ёнида юриш аҳмоқлик. Дарсдан кейин менимча Сарвара Руслан билан кетди. Эссиз Шердор, гап сўзларга парво қилмай шу қизга уйлангандия.
-Фарҳодовна кабинетимга кирасизми?
Оббо бу Музаффаров мени тинч қўймас эканда. Оёғимни зўрға судраганча ортидан юрдим. Кабинетга киргач эса аввал дарсдан гапирди. Кейин мақсадга ўтди.
-Дадангизни судида қатнашганман.
Унга анқайиб қарадим.
-Ҳайрон бўлманг, менинг ихтисослигим ҳуқуқшунос. Сиз ҳақингизда обдон суриштирдим.
-Нега, билсам бўладими?
Шу етмай турувди. Мен негадир яна қўрқувни ҳис қилдим. Бу қўрқувлар бутун умр мени тарк этмаса керак.
-Сиз билан яқиндан танишиш ниятида эдим. Агар яхшироқ , яъни жудаям яхшироқ танишиб олсак, дадангизни айби енгиллатилишига ёрдам берардим
-Қанча сўрайсиз?
-Менга пулингиз керак деб ўйлайсизми?
Музаффаров домла ўрнидан туриб мен томон юра бошлади. Орқага тисарилдим.
-Хўп мени танидингиз дейлик, бундан сизга нима наф?
Унга нафрат билан қарадим.
-Нафини ўша пайт айтаман. Жуда гўзалсиз, бу гўзалликни фақат кўр одам кўролмаслиги мумкин.
-Узр мен сизни тушинишга ожизлик қиламан. Маъзур тутасиз ишга кеч қоляпман.
Гапимни айтдиму, хонадан отилиб чиқдим. Аблах мени анавинақа бузуқларидан деб ўйлади шекилли, кўзларингга ўт тушсин. Яна домламиш бу. Исмини қаранг Турсун. Турмай йўқолиб кетгани яхши эди бу одамни. Қайданам педагог бўлиб келган. Энди бундан қандай қутилсам. Ишга борганимдаям асабийлигим тарқамаган эди. Неча маротабадир қўлимдан нарсалар тушиб кетаверди.
-Опа бугун ғалатисиз?
Миршод пайқабди.
-Қўявер ўқишда бироз асабим бузилди.
-Дугонангиз боряптими?
47-қисм
-Ҳа боряпти.
-Шердор ака увол кетдида.
-Тўрт йилдан бери биргамиз дегандику.
-Ҳа тўрт йилдан бери лоҳлаб юрибдида. Сиз эса ишонмагандиз.
-Майли тўғри юрса ошини, саёқ юрса бошини ейди.
-Гапниям бопладиз.
-Иш вақтида гап сотиб ўтирибсизларми?
Овқат тушган пашшадек Эркин келиб қолди.
-Опани мазалари йўқ экан.
Жинни Миршод шундай деб ёнимдан узоқлашди.
-Тинчликми? Нима бўлди сенга?
-Ҳеч нима.
Ишимда давом этдим. Кеч тушгач эса Шаҳло опа кириб келдилар. Сира ҳам кутмагандим.
-Сумбула яхшимисиз? Сизни ишдан қўяман. Эркин рухсат берасан а?
-Сизга йўқ деб бўлармиди опа?
Биз опа билан ичкари хонага кирдик. Бу ерда дам олиб овқатланиб олардик.
-Сумбула менга ёрдамингиз керак.
-Нимага? Ҳавотирда кўринасиз?
-Шердор... Уни хотинидан ажратишимиз керак.
-А?
-Ҳайрон бўлманг, дугонангиз кимлиги менга сир эмас. Ҳаттоки у гаплашган геникологни ҳам топдим.
-Нималар деяпсиз, қанақа гениколог?
-Сарварани саёқ юришини биласиз, у укамгача нечтасини тўшагида ётган бу менга қоронғу, лекин уйимизга гард юқмагандек кириб келди. Тўй куни ҳам буни сезганман. Шердорни бахти учун деб тилимни тийдим . Энди эса бу ўзини йиғар дегандим, аммо ўзгармайди. Бизни оилани булғашини хоҳламайман . Укам билса уни ўлдириб қўяди. Шундай қилиш керакки Сарварани ўзи укамни ташлаб кетсин,Шердор сирни билмай туриб ундан кўнгли қолсин.
-Гапингиз тўғри лекин мен нима қила оламан?
-Сиз Сарварани ҳар қадамини менга етказинг. Ўзим ушлаб олсам бўлди. Қолганини эплайман. Шердорни умрини қамоқда ҳазон қилгим йўқ. Тезроқ улгуришимиз керак. Вақт йўқотяпмиз ҳолос.
-Мен фақат дарс вақти бирга бўламанку Сара билан.
-Қачон келган,кетганини айтиб турсангиз бўлди. Илтимос йўқ деманг, мен ўзим учун эмас оилам учун сўраяпман.
-Ҳаракат қиламан
-Мени тушунишингизни билардим
Кутилмаганда Шаҳло опа мени қучоқлаб олдилар. Кейин эса хайрлашганча чиқиб кетдилар. Ўша кундан бошлаб мен Сарвара ҳақида Шаҳло опага етказиб турдим. Сарадан узоқлашганим сари у мени назарига илмай қўйди. Уйига ошкора чақирарди.
-Сумбула бугун уйга меҳмон келаркан, ёрдамга бор. Улар улгуролмай қолмасин.
-Бугун?
-Ҳа бугун,ҳақини аввалгидан ортиқроқ тўлайман.
Бунақа гапларни энди курсдошларим олдида ҳам айта бошлади. Менга қанча алам қилмасин боришга мажбур эдим. Олдинда сессия уни ёпишга ҳам пул керак. Насиба эса Сарани ортидан ёмонларди. Руслан билан яширинча кўз уриштиришини ҳам сезмай қолмасдик.
-Музаффаров сени чақирибди.
-Нима иши бор экан?
-Кабинетга келсин деди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6