"
Эрта тонг...
Аста секинлик билан шаҳар мудроқ кўзларини очмоқда. Бир аёл кўчасини озода қилиб, қайтиб келиб фарзандларини мактабга жўнатишга ҳозирлик кўрмоқда. Болалар уйғониб,юз қўлларини ювиб дастурхон атрофида жам бўлдилар.
Эр ҳам уйғониб, дастурхонга хушкайфият билан ўтирди ва у атрофидагиларга “сизларга хушхабарим бор, қишлоқдан отам келяптилар” -деди.
Барчанинг юзига табассум югурди. Болалар қий-чув қилиб шовқин сола бошладилар. “Яшасин, яшасин бобомиз келар эканлар”- деб сакрадилар.
Аёли: “Ажойиб иш бўлди-да, анча бўлган эди келмаганларига. Унда мен дадамизнинг энг яхши кўрган таомларини тайёрлаб қўяман” -деди.
Эри ҳам уни тасдиқ қилгандай:
---“Ундай бўлса мен бозорлик қилиб келаман” - деб кўчага чиқиб кетди.
Ота келадиган вақт бўлди, аммо, у кечикяпти...
Ҳамма уни ~ интизорлик билан кутмоқда. Айниқса, ўғил хавотирда:
--- “Эссиз,ўзим машина юборсам бўлар экан”- деб қўйди ўз~ўзига. Ниҳоят эшикдан ота кириб келди. Болалар боболарини бўйнига осилиб олишди. Ота ўғил қучоқлашиб кўришдилар, худди анча йил кўришмагандай...
Ота барчага совғалар улашди. Ўғил отанинг қўлларидаги халтани олиб аёлига узатди ва меҳмонхонага йўл бошлади.
Шоҳона дастурхон тузалган, барча нозу неъматлар қўйилган. Кўрган одам бирор-бир олийнасаб зотга ёзилган дастурхон деб гумон қилиши тайин. Дастурхонга ҳамма жамланиб, дуо~ю фотиҳа қилдилар. Барча хурсанд,анчагача суҳбатлашиб ўтиришди. Ота қишлоқдаги қариндошлари, қўни-қўшнилари тўғрисида гапириб берди...
Эр~хотин эса шаҳардаги ҳаётларини гапириб, дийдорлашдилар. Бироздан сўнг таомланиб бўлишгач, дастурхонга дуо қилинди. Болалар ўртоқлари билан ўйнагани кўчага чиқиб кетишди. Аёл ҳам ошхонада ўз юмушлари билан овора.Ота ва ўғил ёлғиз қолишди. Ўғил нима дейишни билмагандай дудуқланиб сўз бошлади:
---Дада,…
---Ҳа ўғлим.
---“Дада, нима десам экан, мана бу қоғозга имзо қўйиб беринг”- деди.
---“Қандай қоғоз бу, ўғлим”
---“Уйнинг ҳужжатлари! дада.”
---“Уйнинг?”
---“Ҳа, уйнинг ҳужжатлари. Қишлоқдаги уйни мени номимга ўтказиб бериш тўғрисидаги ҳужжат.”
Аввалига ҳайрон бўлиб турган Ота бу сўздан кейин ҳушёр тортиб:
---“Ўғлим, ахир мен, онанг <<ТИРИК>> бўлсак, ҳозирда ўша уйда яшаётган бўлсак, бизни ҳайдаб чиқармоқчимисан. Ҳеч бўлмаса вафотимиздан кейин қилсанг бўлмайдими бу ишни?!”
Ўғилда бояги меҳр, хурсандчилик ва кайфиятдан асар ҳам қолмади ва:
---“Бўлмайди~да дада! -деб кесатиш оҳангида давом этди:
“Вафотимдан кейин” кўрдим нима қилганингизни. Тайёр, бир гектар ерни сотиб, пулини "ЕТИМХОНАГА" бериб юбордингиз. Бу қанақаси ахир, ўз ўғлингиз қолиб, бошқаларни ўйлайсиз~а?!
Худо билади, ўлимингиздан кейин уй кимга қолади?! Бу сафар ўзим ҳаракат қилмасам бўлмайдиганга ўхшайди. Сиздан бирор мерос қолиши керак~ку. Шунинг учун ,дада, кўзингиз очиқлигида уйни мени номимга ўтказиб беринг!
Ота бироз сукут қилиб, синиқ оҳангда:
--- Сен, мендан хаққинг бўлмаган хақни талаб қиляпсан-а? Эслаб кўрчи, мен ва онанг ҳақиқий хаққимизни бирор маротаба сендан талаб қилдикми? Қишлоқдан кетганинга беш йилдан ошди. Тўғрисини айт, бирор маротаба мени йўқлаб бордингми? Ўзим бораман, набираларимни соғиндим десам ҳам, “йўқ дада келманг ишим кўп яқинда ўзим бораман” деб шу кунгача суриб келдинг...
Ерни сотиб, пулини етимхонага берганимни эшитибсану, онангни аҳволини эшитмай қолибсанда~а....
Онанг касал бўлиб, неча маротаба шифохонада даволаниб чиқди. Ақалли қўнғироқ қилишга ярамадинг. Ўғлингизман дейсан, айт қайси ишинг бунга далил бўлади. Эҳ… афсус сенга таълим берибмизу, тарбия билан меҳр беролмабмизда - деди-да бошқа бир оғиз ҳам сўз демай туриб чиқиб кетди.
Дастурхон устида эса ҳамон ўша “уй ҳужжати” турарди. Фақат бир нарса ўзгарган у ерда <<ИМЗО>> ҳам бор...
Аслида ОТАларнинг кўнгли ОНАлар кўнглидан ҳам нозик бўлиши мумкин...
Лекин оталар -> ЙИҒЛОЛМАЙДИ!
Балки, йиғлар ҳам, бироқ ҳеч қачон кўз ёшини бировга кўрсатмайди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Тугри килдиншиз!
Куп яшанг отахон! Углингиз узи умр буйи харакат килсин, меросини эса уз форзандларидан курсин!